TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot28,330Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 74 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Ene 15

​​ЗИНДОНДАГИ МАҲБУС ЖИГАРИМ. Диндошларга Суд хукми шу: Намозинг боис, Ўн икки йил қамалмоқ жоиз! Хўрландия сендайин воиз, Зиндондаги маҳбус жигарим. Курсиларда тўкканча савлат, Кечирмайди аркони давлат. Қилганингни хақ йўлга даъват. Зиндондаги маҳбус жигарим. Алар дерлар-"Дин эрур заҳар, Болаларга зарурмас зарар". Лек барибир сен томон зафар, Зиндондаги маҳбус жигарим. Муддат битса кетмагил жўшиб, Яна муддат берурлар қўшиб. Кўзларинг хам кетгандир пишиб, Зиндондаги маҳбус жигарим. Бўлганингда яҳудми, зардушт, Миршаблардан емасмидинг мушт? Аммо сенда мўмин етти пушт, Зиндондаги маҳбус жигарим. Дуо қилдим, гарчи холим танг, Озодликда егил нон бурданг, Чиқмаса бас "Жаслиқ"дан мурданг, Зиндондаги маҳбус жигарим.... P. S: Ҳаётда нималар бўлмайди. Алҳамдулиллаҳ, "Жаслиқ" ҳам ёпилиб кетди. @A_meshayan (2010-2015) Тузатилди: 16:15-23.07.2017 Абдураҳмон Мешаян

3,590 views

Na-publish Ene 14

​​ЛАЙЛАК Ўшал куни... ёмғир тингач, фалакка- Табиат камалак расмин чизарди. Хамдардлик билдириб она лайлакка, Бахайбат қуёшнинг юзи қизарди. Шўрликкина лайлак ўқларин отган, Муттаҳам сайёдни хануз қарғайди. Кўкламда илк хаёт шаробин тотган, Япроқ мисол ахир юзи сарғайди. Ухласа тушида тинганча доди, Қиқирлаб-қиқирлаб кулиб боқарди. Уйғониб ўзига қайтганда ёди, Бечора лайлакнинг ранги оқарди. Очофат хасратлар ич-этин егач, Шўрликка осмон хам, ер хам торайди. Тонгда оқ булутлар Хақ қорай дегач, Буйруққа кўндию шомда қорайди. Қорайган булутлар лайлак бирла жўр- Бўлганча эзилиб кўз ёш тўкарди. Лайлак дерди: Овчи қилган ишин кўр, Э вох мендан олдим болам кўкарди! @A_meshayan 21:23-04.10.2019 Абдураҳмон Мешаян

2,310 views

Na-publish Ene 14

АМАЛДОР ҚАДРИ... Тонг чоғи паймони охир тўлибди: "Шаҳар ҳокимининг ити ўлибди..." Таъзияга шошар шаҳарнинг ярми, Фарқи йўқ - ул ҳоким каззобми, ғарми. Ошиқар биринчи бўлганча ҳар ким, Ҳоким бува кўнглин олмоққа балким... Ярим йўлга етган чоғларида лек, Шов-шув тарқаб кетар гап-сўзга йўқ чек: «Мангуга юмилиб тўймовчи кўзи, Ити эмас, ўлмиш ҳокимнинг ўзи». Шу он баҳосини бергандай лойиқ - Ортга қайтиб кетар бутун халойиқ... Манба: @a_meshayan ©️ Абдураҳмон Мешаян

2,620 views

Na-publish Ene 14

"СЕНИ СЕВИБ ҚОЛДИМ МАДИНА!" Шивирлайман бергин қулоғинг Ўпай десам қайда дудоғинг На бўлгайдир очсанг қучоғинг Сени севиб қолдим Мадина Буткул кетиб қайғу шаҳридан, Хасратларнинг ўтиб бахридан Жой олсайдим сенинг бағрингдан, Сени севиб қолдим Мадина Йиллардирки кўзларим йўлда Дуо дилда, жойнамоз қўлда Не қилибди яшасанг чўлда Сени севиб қолдим Мадина Руҳсорингга олисдан боқиб Яшаяпман кўз-ёшим оқиб Бир кун боргум эшигинг қоқиб Сени севиб қолдим Мадина Дема: Сендан ўзга бегим бор Сенга ишқий сўзлар дегим бор Хурмоларинг узиб егим бор Сени севиб қолдим Мадина Соҳибжамол пайғамбар шаҳри Не бўлгайдир сендай юрт маҳри Келаверсин лаъиннинг қаҳри Сени севиб қолдим Мадина Бунча ширин Ишқнинг мазаси Тошиб борар соғинч хавзаси Ҳабибимнинг сенда равзаси Сени севиб қолдим Мадина Шеър битяпман Тошкентдан туриб Юрагимдан қолгансан уриб Гўзал юзинг бир кўрмай туриб Сени севиб қолдим Мадина Қалби иймон нурига тўлай Айбсиз холда ёнингга йўлай Тупроғингга бош қўйиб ўлай Сени севиб қолдим Мадина Абдураҳмон Мешаян

2,240 views

Na-publish Ene 14

​​Ватан сени қилолмадик ҳимоя! Биздай қуллар на улуғ на даҳодир, Гарчи Аллоҳ қилган бизни ҳидоя(т). Болангмасмиз қўрқмас, жасур, баҳодир, Ватан сени қилолмадик ҳимоя! Мерган милтиқ ўқталадир панадан, Пушмон қилиб туғилганга онадан. Халқнинг қонин сўриб ётган канадан, Ватан сени қилолмадик ҳимоя! Қорни катта кўзи тўймас очлардан, Бошимизга ярашмаган тожлардан. На Довуд юлдузию на ҳочлардан, Ватан сени қилолмадик ҳимоя! Тиллоларинг ташиб тўймас ўрисвой, Газ-чироқсиз қолиб бўлди аҳвол вой. Шу итлар деб ҳеч бўлмайди ўзбек бой, Ватан сени қилолмадик ҳимоя! Ғаним тинмас қаҳқахаю кулгидан, Сотқин тўймас ўмариб халқ мулкидан. Арслон бўлиб на чўчқа, на тулкидан, Ватан сени қилолмадик ҳимоя! Табрик тинглаб тўйдик бугун куни билан, Энди виждон қийналади туни билан. Қўлда қурол на оға на ини билан, Ватан сени қилолмадик ҳимоя! @A_meshayan 21:07-14.01.2023 Абдураҳмон Мешаян

2,220 views

Na-publish Ene 14

​​ЮЛДУЗ БЎЛИБ НЕТАСАН СИНГЛИМ? Юлдуз бўлиб нима қилсан синглим, Кўзларинг бир умр бўлсинми маъюс. Сени ўйлаб ёмон эзилар кўнглим, Сенга эр бўлади рижолмас даъюс. Тўғри, қўлларингга куйласанг қўшиқ, Гўзал гуллар, даста пуллар тутишар. Чинакам бирор зот бўлмайди ошиқ, Сендан фақатгина ўлан кутишар. Жонингга душманлар солади раҳна, Ва бир куни сени тарк қилар санъат. Тавоф қилма бунча Каъбамас саҳна, Жаҳанннамдир асли деганинг жаннат. Сийнасин очсада, очсада сонин, Қизғонмайди асли санъатчига эр. Менга не беморлик олмасми жонин, Соғин сигир мисол сут берса бас дер. Юлдуз бўлиб нима қиласан синглим, Ундан кўра бўлгин қория, отин. Юлдуз бўлсанг сенга ачийди кўнглим, Сен эрга тегмайсан, оласан хотин. @A_meshayan 20:59-14.01.2022 Абдурроҳман Мешаян

2,090 views

Na-publish Ene 13

​​ДАРАХТДА ЎСГАН ЁНҒОҚ ҲИКМАТИ Ёнғоқ соясида ётган Афанди, Бир куни ўзича шундай ўйланди: “Кичик ёнғоқ катта дарахт устида, Катта тарвуз кичик палак остида- Етилар хикматин англай олмадим, Аллоҳнинг ишига қойил қолмадим! Шундай ўйлаб ётса пешонасин қоқ- Мўлжаллаб текканча манглайга ёнғоқ- Оғриқ берибдики дебди Афанди, Мен ғофил ҳаётни энди ўрганди. Энди Ҳақдан мени хеч нарса тўсмас, Яхшиямки тарвуз дарахтда ўсмас! Энди мен янада Ҳаққа мойилман, Аллоҳнинг ишига ҳар дам қойилман! Энди мўмин қалбин яралашмайман, Аллоҳнинг ишига аралашмайман! АЛЛОҲНИНГ ИШИГА АРАЛАШМАНГЛАР! Не қилибди айтинг армани бўлсам? Калом тинглаганда ўпкаси тўлсам? Агар дилимдагин ошкора қилсам, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Маним лойим қорган Кулолим Аллоҳ! Йўқдан бунёд қилган Жалолим Аллоҳ! Мен Ҳақнинг ижоди даркормас изоҳ, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Гар кераксиз бўлсам яратмас эди, Онгимни Исломга қаратмас эди. Келгинди аташни бас қилиб энди, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Ҳақ эгаси атроф теваракнинг ҳам, Кўкда камалагу капалакнинг ҳам. Дунёда ўрни бор суваракнинг ҳам, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Бас қилинг киноя ўқин қадашни. Ўрганинг оғизга тилни қамашни. Қора танли дея айблаб хабашни, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Буюк Наққош бермиш юзимизга зеб, Юрибмиз У берган ризқимизни еб. Лек жаннатдан бизни нечун қувди деб, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Дунё одам тўла ижаразорку, Деманг манов одам хуникдир борку! Унинг Мусаввири Парвардигорку! Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Нечун харом этмиш зино, ароқни? Нега жорий этган деб уч талоқни? Ажратолмасангиз қорадан оқни, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Фаҳшга буткул ботиб сотиб иймонни, Яна рўкач қилманг нафсу шайтонни. Хукмини хато деб Хадис Қуръонни(нг) Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Ё Абу Жаҳлдек жаҳллимисиз? Машойихлар каби нақиллимисиз? Нима сиз Аллоҳдан ақллимисиз? Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Бир куни бир жоҳил хотин билан эр, Яҳудийлар бекор яралганда дер. Шуларга аталган асли ушбу шеър, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Иброҳиммассизку Каъбани қурган, Ҳазрат Алимассиз кофирни қирган, Бўлса хам эсингиз уч ёшда кирган, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Нима сизга кўкдан келдими ваҳий? Дейсиз у жаннатий, будир дўзахий, Хатто бўлсангизда Хотамдан сахий, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Фалончига фарзанд берса бўларди, Пистончига бойлик кўнгли тўларди... Бас қилинг жаврашни ЎЗИ билади! Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Ҳудога дўқ уриб дер ИККИ нокас, Нега бойлик бердинг унга, бизгамас? Ҳақни муҳокама айлаш сизгамас, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Нима кераги бор беш маҳал намоз? Деганди бир пайтлар бир тўда ифлос. Дахо бўлсангиз ҳам сиздан илтимос, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Мўминлар пок қалбни яралашмаган, Инсонни ранг билан саралашмаган. Хатто Пайғамбар ҳам аралашмаган, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! 2012 Абдураҳмон Мешаян

2,830 views

Na-publish Ene 13

​​ҲАЁТ САБОҒИ Этигим йиртилди талаба пайтим, Пойабзалим йўқ деб дадамга айтдим. Лек шукр деб кўздан ёшимни артдим, Ёнимдан (бир) оёқсиз одам ўтганда. Тор туюлганида кўзга кенг олам, Ёдимда юпатиб жонажон холам: "Ҳеч бўлмаса онанг тирик-ку болам" Деганди дунёдан отам ўтганда. Муртад бўлиб ўлиб кетмаганимга, Шодман виждон нобуд этмаганимга. Енгилмадим хатто нафсдек ғанимга, Суяк суягимдан алам ўтганда. Ёв илхақ бўлсада барбодлигимга, Шукрона келтирдим озодлигимга. Куйдим қўли кишан айбсиз дўстимга, Ёнимдан посбонга қарам ўтганда. Турфа бўхтонлардан қолмоқ-чун омон, Ўртага Худони қўйиб мен нодон. Онт ичиб қийналдим, ўксиндим ёмон, Бўғзимдан шаробмас қасам ўтганда. Ошпаздан қолмаган мен учун чўмич, Темурдан меросмас менга тиғ қилич. Менга Навоийдан илҳом-ла ғиж-ғиж, Мерос бўлиб фақат қалам ўтганда. @A_meshayan 16:46-25.12.2015 Абдураҳмон Мешаян

2,110 views

Na-publish Ene 12

В​​ИДО ОЛДИДАН Хамма сиғган дунёга, Сиғмаётган бўлсам ҳам, Хар тун сендан яшириб- Йиғлаётган бўлсам ҳам. Дард ханжари кўксимни- Тиғлаётган бўлса ҳам, Билки таслим бўлмоқни- Мен билмасман онажон! Ёзнинг чилласида ҳам- Совуқ қотяпман бугун, Қилган гуноҳларимнинг- Ажрин тотяпман бугун. Умрим шоми яқиндек- Мен хам ботяпман бугун, Лек шу бедаво дард деб- Дод қилмасман онажон! Еб битиряпти бу дард- Қурт егандек олмани, Бирор малҳам топилмас, Оғриқларим олгани. Билмам бир кун, ё бир ой- Гул умримнинг қолгани, Мен тушкунликка асло- Енгилмасман онажон! Хали кўпдир дўстларга- Менинг айтар сўзларим, Етармикан вақтимо- Сарғаймишдир юзларим. Қайғурмагин жон онам- Очиқ кетса кўзларим, То унгача муттасил- Курашдаман онажон! Табиблар огоҳ этди- Умрим оз қолган эмиш, Сен эса ташвишдасан- Мени ўйлаб ёз-у қиш. Улар Худо эмаску! Нетарман қилиб нолиш? Дуоларинг асрайди- Мен сўнмасман онажон! Бир кун менинг фойдамга- Ўнглангайдир вазият, Хали жуда эртадир- Ёзмоқ учун васият. Мендан кўра кўп ахир- Чекётганлар азият, Дод солишга хаққим йўқ- Мен сўлмасман онажон! Ҳали бир кун келарки- Етмишдан хам ошарман, Тўқсон билан тўқнашиб- Юз ёшда ош ошарман. Насиб этмаса энди- ФИРДАВСда яшарман, Гуноҳларим тўкмасдан- Мен ўлмасман онажон... Яхшиямки билмайсан- Ётган ёстиқларим қон, Мени ҳар кеч қийнайди- Баданимдан чиқмай жон. Ёлғиз қолсам оғриқдан, Йиғлаб чайнайдирман нон, Кечир, агар ёнингда- Бўлмасдирман онажон. Улфатларим сон-мингта, Танишларим тумонат, Ҳаммаси ҳам иймонли, Ҳар бирида диёнат. Бирига дедим: "Ўлсам- Онам сенга омонат", Яримлаган қадаҳман, Ҳеч тўлмасман онажон! @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

2,060 views

​​#БАЛИҚНИНГ_ХОЛИҚҚА_ЁЛВОРИШИ Ислом-улкан уммон, мен эса балиқ, Гар соҳилга чиқсам ўламан аниқ. Сувсиз жон бераман наҳанг бўлсамда, Ўлгунча уммондан айирма, Ҳолиқ! Ўн олти ёшгача сассиқ кўлмакда, Жоҳилликда суздим алам юракда. Куфр қармоғига илиниб қолмай, Ё Раббий ёрдаминг менга керакда. Виждон дер: "Умрингни беҳуд совурма, Иймон дер: Намоздан юзингни бурма. Кавсар сувин ичсин мендек " балиқ" хам, Дўзах оловида ё Раб қовурма... @A_meshayan 22:56-12.01.2024 Абдураҳмон Мешаян

2,220 views

Na-publish Ene 12

​​​​САЙРОҚИ БУЛБУЛ Севар Ёримнинг уйидан- Отган чоғда тонг, Ширин сасинг таралади, Нақадар соҳир. Ёр уйига шошадирман, Фармон бергач онг, Жамолига термулай деб, Жаннатда охир. Севар Ёримнинг уйидан- Айни туш маҳал, Қулоғимга чалинадир, Яна сайроғинг. Ёдга солар пешонамни- Қўймоққа маҳтал- Эканимни Ёр пойига, Куйлаган чоғинг. Севар Ёримнинг уйидан- Бу гал аср пайт, Чиққан сасга мен пичирлаб- Бўладирман жўр. "Нажотга шошилинг" десанг- Шошмайинми айт, Ёр уйида, Ёр пойига- Тиз чўкишим кўр! Севар Ёримнинг уйидан- Энди вақти шом, Сасинг таралмоғин кутар, Энди мендек қул. Лиқ тўладир ишқ майига- Юрак номли жом, Хонишингга кўз тегмасин, Сайроқи булбул. Севар Ёримнинг уйидан- Хуфтон чоғида, Янграган сасинг қалбгача- Бориблар етар. Умид шуки ризқ узилгач- Дунё боғида, Мендайин қул Ёр уйида- Уни тарк этар. Севар Ёримнинг уйидан- Отган чоғда тонг, Ширин сасинг таралади, Нақадар соҳир. Лек бу сасни хазм қилмас- Маймундаги онг, "Овозингни ўчир"лашга- Чўчқалар моҳир. Санинг сасинг хуш кўрмаган Иблис хайкали, Қушлар хожатхонасига- Айланиб бўлди. Ўрнига ким? Ўрнидами- Умид бор хали, Санинг сасинг севгувчи зот, Сайланиб бўлди. Эй сайроқи булбулгинам- Қўрқмагил сира, Сасинг суймас ўшал фалон- Фалонлардан хам. Пешонамни пешонангга- Дардлашсак тира, Сасинг тинглай Минораи- Калонлардан хам. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян 23:21-21.11.2018

2,040 views

Na-publish Ene 12

​​ЯМАНЛИК ОНАЛАР Бошладилар қонли урушни, Хазонларга буркаб чаманни. Ташмалашди олтин-кумушни, Қирғин айлаб халқин Яманни. Сунний тўкди хисоблаб ғаним, Бир тарафда шианинг қонин. Бир ёндачи билмасдан тиним, Шиа олди суннийнинг жонин. “Учинчи ён” тўккач виқорни, Муслималар бўлди чўрилар. Сузиштириб икки қўчқорни, Хушнуд бўлди “бир тўп бўрилар” Ололмади эрлар интиқом, Завжалари ногоҳ зўрланса. Кофир давлат айлаб қатлиом, Кулди мўмин қанча хўрланса. Ямандаги шўрлик оналар, Юраклари кетди зириллаб. Йиғлаганда айлаб нолалар, Гўдаклари қаттиқ чириллаб. Сўнг чорасиз оналар эса, Тўкилдилар бамисоли тут. Гўдагини тўйдирай деса, Топилмагач кўкрагида сут. @A_meshayan 01:46-06.06.2017 ✏️Абдураҳмон Мешаян

2,000 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••7273747576•••80•••8384