TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot27,760Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 77 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Ene 6

​​«ДЎСТЛИК» Бир дарахтга дилбанд эдим мен, Бир дарахтга фарзанд эдим мен. Иккисининг шохларинга хам, Не бахтдирки, пайванд эдим мен. Ниҳол эдим мағрур, забардаст, Шод-у ҳуррам сурардим хаёт. Сахий эмас манфаатпараст- Дўст бўлайлик дединг одамзот. Майли, дедим, қувониб кетдим, Химоясиз нозик бир ниҳол Дарахт бўлиб камолга етдим, Парваришинг топтирди камол. Йиллар ўтиб мевам пишди ғарқ, Териб олгин дедим боғбоним, Мевамга тош отсалар бефарқ, Оғримоғин ўйламай жоним... Индамадим ўғил-қизингга, Илдизларим эди мустаҳкам. Жон боғбоним ахир ўзингга, Мен боғланиб қолгандим маҳкам. Хўб ёш эдим, хаётга чанқоқ, Хам бақувват эди қўлларим. Шу қўлларга боғлаб арғимчоқ, Учсин дединг қиз-ўғилларим! Улфатлар-ла маишат қилдинг, Роҳат олиб ётдинг соямда. Ўйлардимки мени дўст билдинг, Эй ҳиссаси бор зот воямда. Кўп йил бердим сен учун хосил, Тўлдирдинг қоп, тўлдирдинг халта. Мева бермай қўйсам, шум қотил- Каби урдинг вужудга болта. Сени ким деб атай, боғбоним, Бермадингку менга омонлик. Сен олдинг-ку Хақ берган жоним, Яхшиликка айлаб ёмонлик. Истеҳзоли жилмайиш ила, Болталанган танамга боқдинг. Изғиринда бўлаклар қила, Исинмоқ-чун танимни ёқдинг. Кеч айладинг кимлигингни фош, Ранжимагил бу танбеҳимдан. Сўнг ўчоқда тайёрлатдинг ош, Унга солиб менинг беҳимдан. Олов ичра ёндим чўғ бўлиб, Ёнди қўлим, вужудим, кўзим. Лек пиширдим қолгунча ўлиб, Воажаб ўз мевамни ўзим. Дўстим, гарчи бўлганча манфур, Эплолмадинг содиқ бўлмоқни. Насиб етган Аллоҳга шук(у)р, Сенга хизмат қилиб ўлмоқни! @A_meshayan 15:21-28.06.2015 Абдураҳмон Мешаян

1,970 views

Na-publish Ene 6

​​ДУТОР НОЛАСИ... Дутор эдим торим узилди, Узилди-ю тинчим бузилди. Ёрим бирла бир жуфт тор эдик, У кетди-ю, қадри сезилди. Энди кимман?-бир торли дутор, На уйда на куйимда файз бор. Уласамда ўзга тор ёнга, Бўлолмасам керак бахтиёр. Кулманг дўстлар ахволимдир танг, Айламишдир қисмат ханг-у манг. Биттагина жуфтим бор эди, Эмасманку мен тори кўп «чанг» Узилмасдан олдин бир торим. Э воҳ хаёт чоғинда ёрим. Йўқларди хар кун созандамиз, Бир дона фарзанд арзандамиз. Дутор эдим торим узилди, Узилди-ю, тинчим бузилди. «Созандам» хам ғамимдан тўйди, Неча ойки йўқламай қўйди. Фақат умид ғамимни еди, Тушкунликка тушмагин деди. Армоним йўқ биргина орзум, Мен хам тезроқ узилсам эди. Кетардим ёримнинг ёнига, Кўнглимда боримнинг ёнига. Васиятим-дуторман кўминг, Узилган торимнинг ёнига. 14:39-05.04.2015 @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

1,990 views

​​#Ожиз_қулнинг_шарафи Сен ҳеч ким эмасдинг, Аллоҳ бор қилди, Жуда жоҳил эдинг, ҳаётинг ботқоқ. Ўзи истаб сени мусулмон қилди, Кеча ким эдингу бугун ким бир боқ... Одамлар ажратар миллатга қараб, Камситиб чиқарлар рангингга қадар. Аммо сен ажамми ва ёки араб, Аллоҳга фарқи йўқ, ким сенга падар. Зотинг тақалмайди эшонга бориб, Эмассан пайғамбар сулоласидан. Аммо тош қалбингдан гул чиққач ёриб, Иймон ичдинг ҳаёт пиёласидан. Сен Аллоҳга асло қилмагил исён, Набий амакиси роса керилди. Унга берилмаган тоза бир иймон, Аллоҳ томонидан сенга берилди. Арзимас эмасми ғам-алам буткул, Уч тўрт кун эмасми умринг қолгани? Ахир бахт эмасми айт сени эй қул, Султонлар Султони танлаб олгани? @A_meshayan 18:28-05.01.2024 Абдураҳмон Мешаян

2,090 views

Na-publish Ene 4

🇺🇿Мусофирлар учун жуда фойдали канал очилибди ❗️Унда мигрантлар учун фойдали маълумотлар (патент, ҳужжатлар, “запрет, “депорт”), миграцияга оид тезкор ва сўнгги янгиликлар, юридик маслаҳатлар, қонуний иш эълонлари жойлаб борилмоқда. Бу каналга ҳозироқ обуна бўлишни тавсия қиламиз!!! 👉https://t.me/+F0BR3dh1r_MxODk6👈

2,540 views

​​#РАСУЛУЛЛОҲ_АЛАЙҲИССАЛОМ_АБУ_ЛАҲАБ_ВА_СИЛАИ_РАҲМ Яхшилик қилсамда ёмонлик айлаб, Ҳаётда кўп бўлди кўнглимни бузган. Мен силаи раҳм қилсам авайлаб, Улардир силаи раҳмни узган. Фақат Аллоҳ учун чидадим холос, Қондош бўла туриб қилсада хасад. Саодат даврида бўлса у ифлос, Улар хақидами тушарди "Масад". Илгари ким эдим қўли калта қул, Аллоҳга сиғинган ғариб ва мискин. Ҳаётдан совиган чоғимда буткул, Пайғамбар ҳаёти қалбимга таскин. Амакиси қилди унга душманлик, Гарчи айбсиз эди тўғрисўз жиян. Сенга ҳам жигаринг қилса тубанлик, Биродар чида ва Аллоҳга суян. Жиян берган эди икки гул қизин, Ўз амакисининг икки ўғлига. "Уйимдан қуритинг уларнинг изин, Амаки олмади нафратин енга. Ана Умму Жамил Абу Лаҳабнинг, Ўзи каби разил суйган хотини. Муҳаммад пайғамбар уйин тагига, Нуқул ахлат тўкди булғаб зотини. Пайғамбар жимгина сабр айлади, Эътироз қилмади на кундуз, кеча. "Қизларим ахлатни супуринг қани", Деди пайғамбарнинг ёри Ҳадижа. Ўғиллар ажрашди гул қизлар билан, Амакининг феълин тафтиш қилавер. Бироз тафаккур қил, салгина излан, Жиянга кўп оғир бўлган билавер. Демагил: "Ўз акам оёғим чалди, Уйим тортиб олди туғишган синглим". Меҳр кута-кута кўзларим толди, Охири барига кўникди кўнглим. Эххе бисёр эрур аблаҳ тоғалар, Хаққингни егувчи амма-холалар. Тишлам нон қизғонган зиқна оғалар, Буни кўриб ўсган маъсум болалар. Кўнглингни боссада ҳавотир ваҳм, Аллоҳ десанг қандоқ бузиладирсан? Аршга осиғлиқдир силаи раҳм- Узсанг Аллоҳдан ҳам узиладирсан. Миннат милтиғини қондошга ўқтаб: Дема: "Яхшилигим билмаётирсан". Савобни салгина ўйлагин тўхтаб, Аллоҳдан бошқа-чун қилмаётирсан. Аллоҳнинг йўлида сақлама гина, Аллоҳнинг йўлида чекавер заҳмат. "Яхшилик қилгандим бир оғизгина, Демагил: "Нонкўрлар демади раҳмат" Жаннатда юзларинг ойдек тўлишсин, Аллоҳга қўйганинг учун муҳаббат. Майли улар Абу Лаҳаб бўлишсин, Сен тақлид қилган зот бўлсин Муҳаммад. @A_meshayan 16:24-04.01.2024. Абдураҳмон Мешаян

2,390 views

Na-publish Ene 3

​​АЖРИМ ОСТОНАСИДАГИЛАРГА... КАТТА МУАММО... Инсоннинг буйраги икки донадир, Гоҳ бири яроқсиз бўлиб қоладир. Жарроҳлик йўли-ла олиб ташланса, Биттаси билан хам яшай оладир. Фақат биттагина КИЧИК МУАММО Соғлиғи панд бериб турадир аммо. Инсоннинг буйраги икки донадир, Гўё бири-ота бири- онадир. Ажрашса иккиси бечора фарзанд, Биттаси билан хам яшай оладир. Фақат биттагина КАТТА МУАММО Кўзлари порлаши сўнг қийин аммо... P. S: Шу шеърни 19 ёшимда ёзгандим. Қанақа қалби тоза, покиза бўлади одам у вақтлар. Ижодида ҳам билинади. Нимагадир эслаб йиғлагим келди. Шоирга боланинг қалби керак. Афсуски кейинчалик муаммоларга ўралашиб одам беғуборликдан йироқлашиб гўзал шеърлар битолмай қоларкан. Беҳи дарахти остида ўтирганим, булбуллар сайраши, онамнинг чой қуйиб бериши, отамдан айрилганимга ва мусулмон бўлганимга эндигина тўрт йил бўлгани, шеърларим энди-энди қўшиққа айланаётгани, у вақтларда ибодатдан бошқа ҳеч ниманинг менга қизиқ эмаслиги, масжидма-масжид, китоб дўконима китоб дўкони кезишларим, ҳамма-ҳаммасини ёдимга солди бу шеър... @A_meshayan 2009-йил Абдураҳмон Мешаян

2,170 views

Na-publish Ene 3

​​Нодонлик -Уч юз сўм бўладир Умранинг нархи, -Сал арзонроқ қилинг намунча қиммат? Шу қиммат деганлар сафардан қайтгач Уч минг сарфлаб қилар тўй шуми "ҳиммат?" @A_meshayan 23:16-03.01.2024 Абдураҳмон Мешаян

2,080 views

Na-publish Ene 3

Роҳат...

2,160 views

Na-publish Ene 3

​​ВАСИЯТ "Болажоним чекма азият, Ўлим келса нолимоқ бекор. Тингла қилай сенга васият, Билмам яна қанча вақтим бор". Маним онам яҳудий эди, Отам эса мансабдор раввин. Болаликда уқтиришганди, Яҳудийлик энг хақиқий дин. Қатнар эдим синагога, Пайғамбарим атаб Мусони. То бир таниш насроний менга, Танитгунча хазрат Исони. Отам сўкди, онам кечди воз, Тепа сочи бўлганча тикка. Дейишдики бўлибсан вос-вос, Ўтганим чун насронийликка. Қалбим таскин топдию аммо, Дилни бир хис айларди адо. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ... Наҳот бирмас учтадир Худо? Бир кун кезиб китоб дўконин, Устун келиб қизиқиш бир он. Зарин тўлаб, қилиб имконин, Харид қилдим муқаддас Қуръон. Ўни ўқиб, айладим қарор, Ислом нури таскин қалбимга. Шундагина ачиндим илк бор, Ўттиз тўққиз йиллик умримга. Шунда билдим Исо Худомас, У хам битта пайғамбар, расул. Дея қалбим ишқдан жудомас, Ислом динин айладим қабул. Бир кун бориб Жума намозга, Шубҳаларим ариди тамом. Қулоқ солдим соҳир овозга, Гўё мен-чун сўзларди имом: "Дерлар хочга миҳланган Исо, Носаролар қилиб шарманда. Яна уни атарлар Худо, Худони хам миҳларми банда? Энг аввало билингки шуни. Хочланганмас Исо пайғамбар. Хақ осмонга кўтармиш уни, Қуръон берар бу хақда хабар. Шундан бери саҳарми ё кеч, Таралганда масжиддан овоз. Бир бор бўлсин тарк қилмадим хеч, Ўқимоқни беш маҳал намоз. Тун қўйнида ўқирдим нафл, Кечалари бўлганча бедор. Аммо билмай қолибман ғофил, Табиб деди:Бўлибсан бемор. Сажда қилиб тўйганимча йўқ, Тиламадим бевақт сўлсайдим. Текканида ажал номли ўқ, Каъба тавоф қилиб ўлсайдим. Аммо..Ўлим келса бошимга, Қучоғига олса она ер. Ёздир болам қабртошимга, Умрим жамлаб тўрт сатрлик шеър: “У даставвал яҳудий эди, Кейин эса насроний бўлди. Сўнгра қалби Исломни деди, Мўмин бўлиб қирқ ёшда ўлди" @A_meshayan 14:07-17.01.2015 Абдураҳмон Мешаян

2,360 views

​​#Осим_ибн_Собит_розияллоҳу_анҳу. Осим ибн Собит Бадрда қатл- Қилди Уқба ибн Абу Муайтни. Уҳуд урушида Мусофиъ бирла, Килобни ўлдирди топганча пайтни. Осимни кўрганда душман юраги, Қўрқувдан бўларди кўп така-пука. Мусофиъ боғланмай туриб ияги, Килоб ўлди унга у эди ука. Мусофиъ ярадор ҳолда онаси- Сулофа олдига бориб тўкди ёш. Яролари эса бир-бир қонади, Қўяркан волида тиззасига бош. -"Ўғлим сени ким бу аҳволга солди?" -Менга ўқин отган одам олди тан: Қулоғимда унинг сўзлари қолди, "Буни ол мен Ибн Абу Аҳлақман". Она деди шунда бўлиб дарғазаб: " -Агар имкон топсам ичаман ҳамр. Ўғлим ўлдирганнинг бош суягида, Мен шуни айладим қатъиян назр". Гўёки ўзича қилиб марҳамат, Мушрика аёлдек қилиб илтифот. Осимнинг бошини узганга албат, Эълон қилиб қўйди катта мукофот. Уҳуд жанги битиб гўё барчаси, Гўёки турганди ўз жой-жойида Ҳузайл қабиласин икки уруғин, Набийга йўллади сафар ойида. Улар Мадинага келгач дедилар: "Биз ҳам истайдирмиз билмоқ шариат. Бир гуруҳ саҳоба биз билан бирга, Кетиб илм берсин шу бизнинг ният". Набий рози бўлиб бу илтимосга, Билмасдан уларнинг ичи лиқ кирга. Юборди бир гуруҳ саҳобаларин, Илтимос айлаган зотлар-ла бирга. Саҳоблар асли Мадина ёқдан, Анчалар олислаб кетганларида. Бўлди келганларда хоинлик маълум, Ражийъ қудуғига етганларида. Ўшанда Ҳузайл қабиласининг, Хоин бўлган Бану Лиҳён уруғи. Икки юз киши-ла қуршаб олдилар, Беш-ўн саҳобани асли бор йўғи. -"Биз сизларни асло ўлдирмоқчимас, Сизга тегмасликка бергандирмиз аҳд" Биз сизни Маккага топширамиз бас, Эвазига бироз пул оламиз нақд". Осим ибн Собит деди ўшанда, "Мен асло мушриклар ёнига бормам" Марсад розияллоҳу анҳу ҳам деди: " Мушриклар ёнига қайтмагум мен ҳам". Зайд ибн Дасинна, Ҳубайб ибн Адий, Ва Абдуллоҳ ибн Ториқлар эса. Таслим бўлмишлар ва олинмиш асир, Ишониб душманлар ёлғон сўз деса. Осим ибн Собит шаҳид этилди, Сўнг шаҳид қилинди шериги Марсад. Кейинчалик қолган уч саҳоба ҳам, Шаҳид қилиндилар ўтиб бир фурсат. Қасос оловида ёнган Сулофа, Ҳузайлликларга элчи билан пул. Жўнатди Осимнинг бош суягида Энди ичажакман ҳамр деб буткул. Қотиллар Осимнинг бошин олмоқ-чун, Борсалар азиз зот ётарди ўлиб. Ва лекин қарашса бир гала ари Осим узра учар соябон бўлиб. Қотиллар дедилар: "Бўлди бас етар, Келинг яна найранг йўлини тутсак. Арилар албатта тарқалиб кетар, Фақат сабр қилиб кечгача кутсак". Аллоҳнинг қадари шундай бўлади, Тақдир йўлларини у берган чизиб. Сал ўтиб шиддатли бир ёмғир ёғиб, Сел Осим жасадин кетди оқизиб. Кеч тушгач хоинлар Осимнинг бошин, Олмоқ учун яна келдилар қайтиб. Уни тополмагач ортга қайтдилар, Бир бирига қараб сўкишлар айтиб. Осим ибн Собит тирик чоғида, Назр айлаганди йўли тўғри йўл: "Мен бирор мушрикка қўл теккизмайман, Менга ҳам мушриклар теккизмаслар қўл". Қатъий қилинган аҳд, қилинган назр, Ўзини кўрдикки тўлиқ оқлади. Осим тирик чоғда, ўлганида ҳам Аллоҳ мушриклардан уни сақлади. Бундай ходисани кўрган қай ғаюр, Бундай ажиб ҳолни қайси мард билган? Осимдан бошқа ким "Ҳамийюд даюр", Арилар тўдаси ҳимоя қилган? Ё Аллоҳ мендан юз бургил демасман, Душман тўдасини мендан қил нари. Аммо нетайки мен Осим эмасман, Соябон бўлмайди менга тўп ари. Мен фақат ўзингдан умидвордирман, Дуолар қиламан кўзимда ёшим: Савоблар селида оқиб кетай ман, Жоним уз саждадан кўтармай бошим". @A_meshayan 23:54-02.01.2024 Абдураҳмон Мешаян

2,440 views

Na-publish Ene 2

ИншаАллоҳ эртага Осим ибн Собит розияллоҳу анҳу хақидаги шеърни жойлайман!

2,150 views

#2024_йилдаги_илк_шеърим #Абдуллоҳ_ибн_Равоҳа_розияллоҳу_анҳу. Султонларга атаб ёзмадингиз шеър, Бир карра маддоҳлик қилганингиз йўқ. Пайғамбарнинг ўзи хақингизда дер: "Абдуллоҳнинг шеъри бамисоли ўқ- Ёмғиридан кўра таъсирлироқдир, (Аслида) Қурайшнинг мушрикларига" Сиздан кўра қайси шоир бойроқдир? Сўз найза суқдингиз ёв итларига. Аллоҳ ўзи айтган шоир зотига, Фақат гумроҳларнинг эргашмоғини. Бу оят вайрона қилмасин нечун, Сиз ва мендайларнинг кўнгил боғини. Аммо Аллоҳ ўзи берди бизларга, Қуръони Каримда таскин шу асно: "Иймон келтирган ва эзгу иш қилган, Хақни ёд этганлар бундан мустасно". Бир кун чўрингизни калтакладингиз, Ва шу дам кўнглингиз бироз тортиб ғаш. Хато қилганингиз тез англадингиз, Кўнглингизни ёқди тавбадек оташ. Холатни айтдингиз Расулуллоҳга, Набий сўрадилар: "У қандай ўзи?" -"У иймон келтирган қодир Аллоҳга, Намоз ўқир, рўза тутар, рост сўзи" -"Эй Абдуллоҳ (унда) у мўминадир! -У холда мен уни қиламан озод. Ва оилам аро у топар қадр, Унга уйланаман, қалби бўлсин шод. Чўрини қилдингиз бир зумда озод, Сизда эди ахир иймон саломат. "Чўрига уйланган Абдуллоҳга боқ", Сизни аҳли нодон қилди маломат. Бу воқеадан сўнг Аллоҳ Таоло, Нодонларнинг оғзин ёпди бирма-бир. Тушдику Бақара сурасидаги, Оят нозил бўлиб икюз йигирма бир: Аллоҳ олиб турса тарафингизни, Нақадар маззая, нақадар зўра: "Хақ деди: "Мўмина чўри яхшидир, Ўшал мушрика хур аёлдан кўра". Сиз шаҳид бўлдингиз мутъа жангида, Тилию қиличи бирдек ўткир зот. Мен бир умр сизга тақлид қиламан, Шояд солмам шунда жаҳаннамда дод". Нақадар бахтлисиз гўзал Абдуллоҳ, Буюк бахт аслида шаҳиддек ўлиш. Сизга насиб бўлди хавас бу ох, ох, Буюк пайғамбарнинг шоири бўлиш. @A_meshayan 15:31-02.01.2024 Абдураҳмон Мешаян

3,420 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••757677787980•••8384