TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 78 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Ene 2
АЛЛОҲ ТАРАФИНИ ОЛГАН САҲОБАЛАР Суҳайб, Билол, Аммор, Хаббоб розияллоҳу анҳум ва бошқалар... Бир куни Муҳаммад Алайҳиссалом, Суҳайб ва Билол-ла суҳбат қурарди. Ўрганмоқлик учун энг буюк Калом, Аммор ва Ҳаббоб ҳам тайёр турарди. Набийнинг қошида бўлганди ҳозир, Иймонга келганлар заиф ва фақир. Уларга минг ҳавас қилсангда арзир, Саҳоба бўлганди бу зотлар ахир... Шу кун ўтиб қолди Набий ёнидан, Бир гуруҳ Қурайшнинг зодагонлари. Ва лекин дунёга келган онидан, Башарнинг шарафсиз, нотавонлари. Набийнинг ёнида Билол ва Суҳайб, Аммор ва Хаббоблар кўриб борлигин. Улар сўз бошлашди топгандек зўр айб, Билмасдан ўзларин мутлоқ хорлигин. "Эй Муҳаммад! Сен ўз қавминг ичидан, (Наҳот айт) Шуларга бўлдингми рози? Орамиздан Аллоҳ неъмат берганлар, Биз қолиб шу фақир зотларми ўзи? Энди биз шуларга эргашмоғимиз- Керакми ўзинг айт бу бизга малол! Уларни ёнингдан хайда балки биз, Сенга эргашармиз шунда эҳтимол. Бизлар булар билан бир жойда бўлсак, Кўнглимиз айнийди дақиқа сайин. Сен бундайлар билан тўпланмоқликаа, Алоҳида бир вақт айлагил тайин!" Ўшал он мўъжиза бўлдику содир, Бу мўъжиза мени йиғлатур ғоят. "Анъом"ни ўқисин ким бўлса қодир, Нозил бўлди эллик иккинчи оят! Эй Суҳайб! Эй Билол! Аммор ва Хаббоб, Қандоқ тан олмайлик шарафингизни? Ота-онангизмас, Аллоҳ ўшал тоб, Олиб турган бўлса тарафингизни. Сизга дунё аҳли хавас қилмоғин, О билсангиз эди, билсангиз эди. Аллоҳ Набийсига ўз Каломида, Хитоб қила туриб шундайин деди: "Эртаю кеч Роббиларига, Унинг юзини ирода қилиб, Дуо этаётганларни хайдама"(Анъом 52) Гарчи ўшал Қурайш зодагонлари, Фақирлар-ла бирга таом емасди. Қул ва фақирларни кўрган онлари, Уларни сира ҳам одам демасди. Бир боқинг Набийсин севган фақирлар, Хаққа бўйсундию жаннатга етди. Нотавон Қурайшнинг зодагонлари, Охир жаҳаннамнинг тубига кетди. Абу Жаҳл, Утба, Шайба ва яна, Бошқа Қурайшликлар гарчи эди бой. Ололмади улар хасаддан ёна, Буюк саҳобалар қаторидан жой. Кўринг бўлсаларда камбағал ё қул, Бўлган бўлсаларда ўз вақтида хор. Саҳоба бўлдилар Билол ва Аммор, Суҳайб ва Хаббоб ҳам шу қаторда бор! Диққат қил мусулмон азиз биродар, Тушкунликка тушма, бўлсангда фақир. Бой кофирлар сенга бўлмас баробар, Дахрий подшохлар ҳам тенгингмас ахир! Улар бу дунёда қисқа бир муддат, Кайфу сафо айлар ўзинг биласан. Сен эса жаннатда абадул-абад, Гўзал хурлар билан ишрат қиласан! Хавасинг келмасин қирқ йил бенамоз, Олтмиш йил рўзасиз "каттаконлар"га. Ўзингни қадрла, қийматингмас оз, Хавас қилма пасткаш зодагонларга. Борар ери аниқ хар бир жоҳилнинг, Борар ери аниқ кофир арбобнинг. Улар давомчиси Абу Жаҳлнинг, Сен Суҳайб-у Билол, Аммор, Хаббобнинг! @A_meshayan 02:43-02.07.2021 Абдурроҳман Мешаян
Na-publish Ene 1
ИншаАллоҳ... Тез орада
Na-publish Ene 1
Ассалому Алайкум! Илгариги йил ҳудди шу куни Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу хақида шеър битгандим. Бугун Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу хақида шеър битяпман. Аллоҳ хайрли қилсин!
Na-publish Dis 31
#Nazm #Abdurahmon_Meshayan Senga muhtojman Radioni tinglash: https://azon.uz/radio Kanalga ulanish: @azonmedia
Hashtags
Na-publish Dis 31
"Янги йил" Сен қорқизни уйингга чақир, "Қорбобожон келинг" деб бақир. Безатяпти шу бугун барча, Сен ҳам тезроқ ясатгин арча. Болаларга олгин ўйинчоқ, Хотинингга тилло тақинчоқ. Дастурхонни неъматга тўлдир, Ошқозонни бу оқшом "ўлдир". Ўн иккига бонг ургач роса, Ол ёрингнинг лабидан бўса. Тинглай туриб хирсли қўшиқлар, Рақс тушинглар икки ошиқлар. Сизлар Хақни севмассизларку, Чин мусулмон эмассизларку! Бу" фатаво" келмасин малол, Насронийга янги йил ҳалол! @A_meshayan 18:42-31.12.2021 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Dis 30
"ГУНОҲИ ТУРФАЛАР" Шундоққина масжид рўбарўсида, Бир чол ўтирибди сотганича нос. Унинг қадри йўқдир, йўқ обрўсида, Ғудраниб қўясан "Ҳе ўл-а ифлос". Сенку нос сотмассан масжид ёнида, Эътиқодинг гўзал, қиласан тақво. Аммо айб қилиш бор инсон қонида, Сен бошқа гуноҳлар қиласан расво. Жигарларинг сендан ўта норози, Аразлашишни ҳам ёқловчидирсан. Нуқул бошқаларга бўласан қози, Ўзингга келганда оқловчидирсан. Янги йил кутмаймиз қайсидиримиз, Аммо вақти келса кутганча наврўз. Ҳеч ғийбат қилмаймиз ичдан биримиз, Аммо туҳматчимиз, йўқ бунга гап-сўз. Ботинга тескари бизларнинг зоҳир, Гарчи юзларимиз қуёшдек нурли. Тан олиб қўяйлик мард бўлиб охир, Гуноҳларимиз ҳам турфадир турли. Мен эмас ортингдан тош отаётган, Эй дўстим етарли гуноҳим менинг. Масжиднинг ёнида нос сотаётган- Чолдан заррача ҳам фарқинг йўқ сенинг. @A_meshayan 13:22-01.01.2023 Абдураҳмон Мешаян.
Na-publish Dis 30
Na-publish Dis 30
Na-publish Dis 30
АБУ ЗАРР ВА БИЛОЛ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМО ИБРАТИ... Иккиси ҳам фақат Хақ учун, Гарчи яшаб ўтдилар халол. Низолашиб қолишди бир кун, Абу Зарр ва муаззин Билол. Абу Зарр Билолга сўз қотди: "Эй қора хотиннинг боласи". Бу Билолга кўп оғир ботди, Ва Набийга етди ноласи. Деди Набий Алайҳиссалом: " Онасини айбладингми сан? Эй Абу Зарр сенда жоҳил(и)ят, Одатлари ҳануз бор экан" Бу жавобдан Абу Зарр йиғлаб, Қалби ёниб, кўп азоб тортди. Билол ибн Рабоҳни топиб, Тупроққа юз қўйганча ётди. Сўнгра йиғлаб деди Абу Зарр: "Билол маним сўзларим тингла. Кўтармайман тупроқдан бошим, Юзим қаро оёқларинг-ла, Токи босиб ўтмагунингча" Энди Билол кўзин ёшлади. Абу Заррнинг юзидан ўпиб, Аста-аста сўзин бошлади: "Эй Абу Зарр Аллоҳга қасам, Аллоҳ учун бир бор бўлса ҳам, Сажда қилган юзни ҳеч қачон, Оёғим-ла босмайман бир дам". Бу гал энди икковлари ҳам, Йиғисида давом этишди. Сўнг бир-бирин қучганча илдам, Биродардек юриб кетишди. Бизчи? Бугун одаммиз майда, Дўстга деймиз: "Кечирмам сани" Узр сўрар Абу Зарр қайда, Кечиримли пок Билол қани? Қўрқмай қўйдик биз Қуръондаги, Ўшал азоб оятларидан. Муслиммизу кечмадик хали, Жоҳилият одатларидан. Эй дўст асри саодатдан ман, Бир ибратли қисса кўчирдим. Абу Заррдек узр айтдинг сан, Билол каби мен ҳам кечирдим. @A_meshayan 23:54-30.06.2021 Абдурроҳман Мешаян
Na-publish Dis 30
МИННАТЧИГА КУНИМ ҚОЛМАСА БЎЛДИ... Ёзга айланмасин қишларим майли, Тилло бўлмасада тишларим майли. Бермасин дамлаган ошларин майли, Миннатчига куним қолмаса бўлди. Хат олдим ўспирин йигитга мансуб, Ўқисам йиғлатди мени бу мактуб, Ёзганди «Дардларга бўлмишман мағлуб, Миннатчига куним қолмаса эди» «Ота-онам ўтгач билсайдинг оғам, Бошимга ит кунин солганин тоғам. Улғайсам бошимга тушсада минг ғам, Миннатчига куним қолмаса эди. Жиянман оч-наҳор уст-боши яғир, Ширин таом эмас, мушт еган сағир. Янги кийим кўрмай ўртанди бағир, Миннатчига куним қолмаса эди. Онамга укаю, ёргандир пихин, Янгам-ла кабоб еб яширмиш сихин. Юрагимга санчмиш миннатнинг михин, Миннатчига куним қолмаса эди. Кечалар йиғлайман чиқармай товуш, Сахарда совқотиб қиш чоғи хомуш- Мактабга бораман қор тўла ковуш, Миннатчига куним қолмаса эди.» Миннатчи захарли илондек чақар, Чаққан жойиданда қирқ йил қон оқар. Майли маоши оз бўлсам отбоқар, Миннатчига куним қолмаса бўлди. Зангори олов йўқ, гохи йўқ чироқ, Лек қасри керакмас кулбам яхшироқ. Миннат савобларни ўргувчи ўроқ, Миннатчига куним қолмаса бўлди. Худди айтилгандек машхур қўшиқда, Ишчан қўл қолмасин қаттиқ оғриқда. Таом тотмасамда олтин қошиқда, Миннатчига куним қолмаса бўлди. Ўнта шогирдимдир ўнта бармоғим, Беминнатчи хизматчим қўл-у оёғим. Халол касб-у корим чин олтин тоғим, Миннатчига куним қолмаса бўлди. Алам кетсин кўнгил хиёбонимдан, Миннатчи паловин олинг ёнимдан. Айлониб кетайин қора нонимдан, Миннатчига куним қолмаса бўлди. Ё Раззоқ, томоғим Зам-зам-ла хўлла, Маним химоямга фариштанг йўлла. Ёмон холдан тойдим, ёлворай қўлла, Миннатчига куним қолмаса бўлди. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Dis 29
МЎЪЖИЗАНГ КЎРСАТ! Қоним Сен деб сачрасин, Ўзинг истаган фурсат. Менга омад учрасин, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Ташвишлардан хорди онг, Юрак урар дод деб бонг. Тундан тўйдим отсин тонг, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Ҳаётим сенга боғлиқ, Қайтаргил менга соғлиқ. Бошимдан кетсин оғриқ, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Бажарилсин фарзларим, Сенга қилай арзларим. Узиб юбор қарзларим, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Муҳаббатим олсин авж, Денгизлардек тортиб мавж. Қилай Умра, қилай Хаж, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Ерга киргунча таним, Бир тилагим бор маним. Ғолиб бўлмасин ғаним, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Исминг шивирлаб дудоқ. Тоатдан ишсин оёқ. Дўзахдамас ишқда ёқ, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Менга ҳам бер гўзал ёр, Бўлай охир бахтиёр. Сенда ҳамма ихтиёр, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Мўминлар бўлмиш хомуш, Сенга эмас бу юмуш: Битсин Қуддусда уруш, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! @A_meshayan 19:00-29.12.2023 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Dis 26
Хақиқий дўст "-Мен сени жуда ҳам кўраман ёмон, Қилган ҳизматимга эмасман ризо!" Гўшакни қўйдию йиғлади шу он, Атайлаб дўст ила чиқариб низо. Оғриқлар эдида ич этин еган, Тунлари қоларди қалби доғланиб. "Жигарим яхши ҳам сиз борсиз" деган, Сўзларга қолганди жуда боғланиб. Хўш низони нега чиқарди унда? Ахир билардида ўлишлигини. Истамас эдида у ўлган кунда, Дўстига кўп қийин бўлишлигини. @A_meshayan 16:41-26.12.2023 Абдураҳмон Мешаян