TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot31,450Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 81 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Dis 12

​​Фаластинлик "муаллимлар" "-Муқаррардир охиратда ғалабамиз, Холимизни қилажакмиз Аллоҳга арз!" Шундай дея, гарчи ёмон талабамиз, Фаластинлик "муаллимлар" ўтмоқда дарс! Кексаларнинг танларидир бўлак-бўлак, Митти-митти қизчаларнинг қалбидир дарз. Кўмишсада ҳар кун йиғлаб-йиғлаб гўдак, Фаластинлик "муаллимлар" ўтмоқда дарс! Душманларнинг тирсак қадар қўли қонли, Ўқ товуши бирла кечар ҳаётдек тарз. Ватан ҳимояси учун йўл деб шонли, Фаластинлик "муаллимлар" ўтмоқда дарс! Ғаним келса остонангга қилич қайраб, Унга қарши курашмоқдир ҳар қачон фарз! Яшамаюр гарчи ҳозир яйраб-яйраб, Фаластинлик "муаллимлар" ўтмоқда дарс! Дер улар: "Жаннатни эгалламоқ керак, Қочиб кетмас эгалламоқ сайёра Марс". Ўсмиридан қарисигача шерюрак, Фаластинлик "муаллимлар" ўтмоқда дарс! Ўйинчоқлар осиб қўйдик арчамизга, Янги йилни кутмоқ гўё бўйинга қарз. Бу замончи сизга, бизга, ҳаммамизга, Фаластинлик "муаллимлар" ўтмоқда дарс! @A_meshayan 23:17-12.12.2023 Абдураҳмон Мешаян

2,680 views

Na-publish Dis 12

​​ҚИШКИ ИҲТИРОСИ ФАҚИРНИНГ... Илграри айтардим, хей- Кўпроқ сут бер хой сигир, Қатиқ, сузма, қаймоқ ей, Қилгил мани бой сигир. Энди эса қиш яқин, Кўкда чақар гох чақин, Кўмир қиммат, йўқ ўтин, Маним холим вой сигир. Кўз ёшим юзим ювур, Зангор оловсиз қувур... Газ бермас тепа қурғур, Биз фақир у бой сигир. Дардим бисёр бўлгач гум, Чироқ қайгадир мавҳум Уч соатда бир човгум, Қайнамайди чой сигир. Бахор ўтди, битди ёз, Жоним чақмоқда аёз. Майли сутни берсанг оз, Гинамга йўқ жой сигир... Фақат фақирман эй мол, Сенга қилдим арзи хол. Ўтинчимдан бўлма лол, Мен юзи доғ ой сигир. Содда ўзбекнинг гапи, Йўқдир ишимнинг чапи. Кўпроқ қилмоқ-чун таппи, Кўмак даркор хой сигир. Сени боқсам рози дил, Сут кўп бермасанг хам бил. Фақат кўпроқ қил бавл, Уқдинг хойнахой сигир 13:52-15.11.2018

3,180 views

Na-publish Dis 12

​​Озгина чидасак... Аблаҳлар жазосин қиёмат куни, Қақшатқич беражак албатта Қаҳҳор. Золимдан олинур мазлумнинг хуни, Озгина чидасак келади баҳор. Жонимиз олмаса совуқ хонамиз, Касал орттирмаса қари онамиз. Ўзни овутишга бор баҳонамиз: Озгина чидасак келади баҳор. Киприклар ортига йиғи беркинар, Изғиринлар битиб, қорлар ҳам тинар. Уч ойлик душман-қиш ортга чекинар, Озгина чидасак келади баҳор. Инсоф нима қилсин пастлар шуъурида? Бир кун қалтирарлар Хақ ҳузурида. Исиниб оламиз қуёш нурида, Озгина чидасак келади баҳор. Халқим ҳар йил қишда таъзиринг ейсан, "Ўлиб кетайликми совуқда?" дейсан. На писанд на сени қиларлар хурсанд, Озгина чидасак келади баҳор. Халқни қақшатмоқлик кимгадир санъат, Не керак уларга Фирдавс жаннат? Авлод-аждодига олганча лаънат, Озгина чидасак келади баҳор. Газимизни четга сотинг бемалол, Халқни қаҳратонга отинг бемалол. Сўнг абад дўзахда ётинг бемалол, Озгина чидасак келади баҳор. @A_meshayan 12:38-10.12.2022 Абдураҳмон Мешаян

4,290 views

​​#Ғазодан Қор учқунлаб ёғар фазодан, Уммат хавотирда Ғазодан. Қалтираюр шўрлик гўдаклар, Катталарда бузуқ авзодан. Далв ойида қақшатқич совуқ, Тез дарак бўлсайди жавзодан. Ювғич маййит ювиб толиқмиш, Гўрков эса ҳар кун қазодан. Жим кузатиб турганим учун, Қандоқ қутилгайман жазодан? Фаластинлик жигарим йиғлар: "Қон оқмоқда ҳамма аъзодан" Тинчлик истар мўминлар бари, Кўппаклар тўймаслар низодан. "Шу бугундан уруш тўхтади" Шундай эълон бирла имзодан- Умидвормиз лек садо чиқмас, На амирлар ва на мирзодан. Ким мазлумлар устидан кулса, Аллоҳ жудо қилсин ризодан. Қор учқунлаб ёғар фазодан, Уммат хавотирда Ғазодан! @A_meshayan 22:37-11.12.2023 Абдураҳмон Мешаян

3,130 views

​​#Фарқ Урушда ўляпсиз чоғи, Бизлар томошабин тирик. У дунёда савоб тоғи, Бизда кичик, сизда йирик! @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

2,520 views

Hashtags

Na-publish Dis 11

Abdurahmon Meshayan pinned a video

views

​​#Иш_эгаларига_топширилмаганида Абу Жаҳл чиқарганча хуник сасин, Масжидларда бўлмаганди ҳеч муаззин. Умайя ҳеч қалбин Хаққа ёрмаганди, Хаж майлия, Умрага ҳам бормаганди. Абу Лаҳабнинг ҳам ори ўлмаганди, Жон бергунча элликбоши бўлмаганди. Бу уччови уммат учун бир дард эди, Душман эди уччови ҳам, лек мард эди. Душманликдан ўзларин ҳеч тиймасдилар, Сохта дўстлик ниқобини киймасдилар. Қовоқкалламга саллани ўрасамми? Мен ҳам масжид ноиблигин сўрасамми? От изига итлар изи аралашди, Дин қуш бўлса қоқ кўксидан яралашди. Шоир не дер дея халқнинг кўзи толди. Шеърим тамом буқаларим маъраб қолди! @A_meshayan 11:21-11.12.2023 Абдураҳмон Мешаян

2,730 views

Na-publish Dis 10

"Оққушлар" шеъри. Тўққиз йил аввал ёзгандим. Тўрт йил аввал эса дўстим Муҳаммадамин билан Истанбулда видео тайёрлагандик. Шу шеъримни бошқача яхши кўришади. Ўзим ҳам яхши кўраман. У даврларда қалб оқ қоғоздек эди. Жуда гўзал ижодлар келарди... Соғинаман...

2,520 views

Na-publish Dis 10

​​ОҚҚУШЛАР Менинг топганларим, Мухлис бир уммон. Саноқли дўстлару, Саноқсиз душман. Парвозим баланд-у, Ахволим ёмон. Чалажон бургутман, Ярадор қушман. Гунохкорсан дея, Виждоним муштлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Бошимдан ўтказдим, Шунча йил яшаб. Синишни... Тинишни... Бахорни... қишни... Билдимки шайтондан, Чиқмайди одам. Лек одам эплайди, Шайтон бўлишни. Тил бириктираркан, Гох каламушлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Онам деган эди, Қилмагин кўрлик. Болам мардлар билан, Улфат тутингин. Тулки қилолмайди, Хеч қачон шерлик. Шерлар тулкиликни, Эплайди билгин. Ғалат ва қизиқдир, Дунёда ишлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Бир пайтлар деганди, Мўйсафид отам. Ёмонлар кўпайди, Огох бўл болам. Хамма одамлар хам, Эмасдир султон. Хамма султонлар хам, Эмасдир одам. Шулар деб тинмайди, Қонли урушлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Мусулмонни хўрлаб, Қалбини хушлар. Халқнинг хамёнидан, Излар кумушлар. Сотади инсонни, Сотар виждонни. Улар одамфуруш, Олтинфурушлар. Қарши чиққанларнинг, Бари ер тишлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Юртни севаман деб, Сочганча ёғду, Шу юртда нон туз еб, Охири сотмоқ. Худдики бутун кун, Рўза тутмоғу, Сўнг тўнғиз гўштин еб, Ифторлик қилмоқ. Ахир қутурган ит, Эгасин тишлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Доим бировларга, Насихат қилиб. Ўзи эса амал, Қилмаган одам. Худди бировларнинг, Уйин ёритиб, Ўзи эса эриб, Битгувчи шағам. Фақат Хақсеварлар, Рост йўлни ушлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Ибрат олмоқ керак, Амир Темурдан. Иродаси пўлат, Мушти темирдан. Лек хамма хам афсус, Фидоий эмас. Алишерлар кўп-у, Навоий эмас! Фойдам тегса эди, Қилсам юмушлар. Эх... дардим айтаман, Сизга оққушлар... @A_meshayan 2014-йил март Абдураҳмон Мешаян

2,410 views

​​#Ибрат_кўзи Йиғлаб дерман:"Дардим катта, Вой-дод нажот қайдадир, Фаластинликларга боқсам- Дардим ўта майдадир! 10.12.2023 @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

2,780 views

​​#Ҳаммасин_Ўзингга_Ташладим Гувоҳдирсан ё Парвардигор, Кўзларимни қанча ёшладим. Таваккулни қилмасдан инкор, Ҳаммасин Ўзингга ташладим! Зикрларинг қайтгач забонга, Мен Ўзингга қайта бошладим. Ақл бердинг мендек нодонга, Ҳаммасин Ўзингга ташладим! Сиғмай кетиб шу кенг жаҳона, Юрагимни қанча ғашладим. Ортиқ қилмай дардни баҳона, Ҳаммасин Ўзингга ташладим! Сажда қилмоқ нақадар лаззат, Сенга ялинмоқни хушладим. Топарман деб шоядки иззат, Ҳаммасин Ўзингга ташладим! Тозаладим қалбни исёндан, Нолимасдан тилни тишладим. Ўрасада ҳасрат тўрт ёндан, Ҳаммасин Ўзингга ташладим! Йиллар бўйи қўйиб юбормай, Нажот арқонингни ушладим. Сенга келдим, бандангга бормай, Ҳаммасин Ўзингга ташладим! @A_meshayan 22:23-09.12.2023 Абдураҳмон Мешаян

2,520 views

Na-publish Dis 9

​​РЎМОЛ Қиш дов-дарахтларга бир-бир урди дўқ: “Менга арз-дод қилиб тергашмаларинг! Сизни кийинтирган баҳор энди йўқ, Унинг мазҳабига эргашмаларинг! Қарғаманглар мени қурсин деб юзинг, Қаршиликка кимнинг ҳадди сиғарди? Тезда бошингиздан япроқни узинг, Сарой табиати фатво чиқарди! Кўнмаган кесилар кимда бор тоқат? Қўрқувдан кўндилар дарахтлар барча. Ҳарчанд чўчисада бўйсунмай фақат, Қишнинг фатвосига кўнмади арча! @A_meshayan 19:11-21.11.2019 Абдураҳмон Мешаян

2,690 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••798081828384