TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 79 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Dis 26
Товламачиликда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилган Olimjon Xaydarov иши бўйича апелляция суди эртага, 2023 йил 27 декабр, чоршанба куни, соат 10:00 да бўлади. Суд очиқ бўлади. Унда исталган киши қатнашиши мумкин. Манзил: Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди, Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси, "Дўстлик" меҳмонхонаси ва Texnopark олдида Musannif Adhamнинг facebook саҳифасидан
Na-publish Dis 25
КИМГА БАЙРАМ, КИМГА АЗА... Сендан чиқар қандоқ оға, Уканг ўлса қилсанг маза. Кўнглингга сиғарми совға? Кимга байрам, кимга аза... Уммат эдингку тангланган, Наҳот ақлинг кишанланган? Мотамда тўй нишонлаган, Кимга байрам, кимга аза. Қадахларни уриштириб, Ангорингни буриштириб. Юргунча кет ерга кириб, Кимга байрам, кимга аза. Қандоқ безатасан арча? Қалбинг бўлмай парча-парча Қидирмагил ортиқ "дарча", Кимга байрам, кимга аза. Ўликларга тўлмиш йўлак, Фаластинлик бўлак-бўлак. Норин е оқизиб сўлак, Кимга байрам, кимга аза. Янги йил деб харом халол, Бошинг қотирмам... бемалол... Лек нишонлашмасми малол, Кимга байрам, кимга аза... @A_meshayan 22:46-25.12.2023 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Dis 24
ЭРТАГАЧА БОРМАНМИ Ё ЙЎҚ... Билдим дейсан ярим жонлигинг, Анор янглиғ бағриқонлигинг. Ёр бугун қил меҳрибонлигинг, Эртагача борманми ё йўқ?... Нафрат ўқин кўксим-ла тўсдим, Мен мехрга тўймасдан ўсдим. Мени бугун йўқлагин дўстим, Эртагача борманми ё йўқ? Болаликни соғиндим яна, Бугунчалик маън қилманг, мана- Тиззангизга бош қўйдим она, Эртагача борманми ё йўқ? Яхши ўғил бўлгум деб ваъда- Бериб бажармаган бўлсамда. Бугунчалик койиманг дада, Эртагача борманми ё йўқ? Дийдорингни соғиндим синглим, Опамнида қумсамиш кўнглим. Оғам-иним келинг бугунким, Эртагача борманми ё йўқ? Сепиб мушк-анбарнинг хушбўйин, Бугун қилмай умримни ўйин. Супурайин Аллоҳнинг уйин, Эртагача борманми ё йўқ? Шеър ёзишга муштоқман тамом, Сени кутдим сахардан то шом. Бугун тезроқ келсангчи илҳом, Эртагача борманми ё йўқ? @A_meshayan 18:13-07-01-2015 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Dis 23
“Матн Макон” билан ўз бизнесингиз эшикларини очинг. Энди бу биз билан янада осон. 👇 Сизда мижозларни жалб қилишнинг янги имконияти мавжуд. Биз сизга ўз хизматларимизни таклиф қиламиз. Энди сиз копирайтер излаб, овора бўлишингизга ҳожат йўқ. 📌 “Матн Макон” – ўзида тажрибали копирайтерларни жамлаган, ўз қадриятларига эга агентлик ишини бошлади. Саҳифаларингиз учун қуйидаги йўналишларда креатив матнлар ёзиб берамиз: • Сотув постлари тайёрлаймиз; • Видеороликлар учун сценарийлар ёзамиз; • Тайёр матнларни таҳрирлаб берамиз; • ПР мақолалар тайёрлаймиз; • Маълум тилларга таржималарни амалга оширамиз; • Баннерларингиз учун креатив матнлар ёзамиз. 👇 Бундан ташқари, бизнес эгалари ва SMM менежерларга матнлар устида ишлаш билан боғлиқ қуйидаги муаммоларда ёрдам берамиз: • Копирайтерлар излаш жараёнидаги қийинчиликлар ва харажатлар; • Етарлича мижоз жалб қила олмаётган постлар; • Саҳифаларингизда таҳрир ва имлодаги хатолар; • Зерикарли ва такрорланувчи матнлар. 📌 Марказ раҳбари журналистикада 16 йиллик, копирайтерликда 3,5 йиллик тажрибага эга бўлган Муҳаммад Темур Аъзам ҳисобланади. 📞 “Матн Макон” администратори билан боғланиш: Телефон: +998 95 157 17 47 Телеграм: @matnmakon_admin
Na-publish Dis 19
Болам, яқинда мен ўламан Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди: - Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин. - Бўлди, кетдим. - Шошма, болам. - Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. - Гап бор. Типирчилаб соатга қарадим: хали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш... - Нима эди? Онам кўзимга хамон маъюс термилиб ўтирарди. - Суратга тушайлик, - деди тўсатдан. Ажабландим. - Нега? - Яқинда мен ўламан. Онам бу гапни худди: «Қўшниникига чиқиб келаман», дегандек охангда айтди. Кулиб юбордим. - Қўйсангиз-чи, ойи. Шундай дедим-да, чиқдим кетдим. Орадан икки хафта ўтди-ю... Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен ахмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жахоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Хар хил. Хар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ . . . ! ! ! © Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Хошимов
Na-publish Dis 18
СОҲИЛДА Дунё даратидан кўп хам ўтмайин, Тўкилгаймиз биз хам мисоли тутлар. Хаёт дарёсида сузгандан кейин, Соҳилда кутади бизни тобутлар. ЎЛИМ Унга нима Пайғамбармисан, Султонмисан ё Раҳбармисан. Шоқолмисан ё Аждармисан, Бир кун келар олиб кетгани, Ёш танламас ўлим дегани. Сўрамайди гўдакмисан деб, Аёлмисан эркакмисан деб. Оқилмисан туллакмисан деб, Бир кун келар олиб кетгани. Ёш танламас ўлим дегани. Бўлсанг хамки Исога қондош, Ё Мусога қавм-у қариндош. Фойдаси йўқ... Тўкаверма ёш, Бир кун келар олиб кетгани, Ёш танламас ўлим дегани. Тақдир бўлса ўлмоғинг мумкин, Мункиллаган момонгдан олдин. Қолиб кетар сен йиғган олтин. Бир кун келар олиб кетгани, Ёш танламас ўлим дегани. У Аллохим юборган вакил, Унга тиним йўқдир ой-у йил. Истеъфога чиқмас Азроил, (Нафақага чиқмас Азроил) Бир кун келар олиб кетгани, Ёш танламас ўлим дегани. Гунохдан қоч бўлсанг мусулмон, Гумроҳдан қоч бўлсанг мусулмон. Кўзларинг оч эй Абдураҳмон, Бир кун келар олиб кетгани. Ёш танламас ўлим дегани. 2010-2015 Абдурроҳман Мешаян
Na-publish Dis 18
#Abdurahmon_Meshayan #Nazm Haqni sevmoq savobi Radioni tinglash: https://azon.uz/radio Kanalga ulanish: @azonmedia
Hashtags
Na-publish Dis 18
ТАШАКУРНОМА Раҳмат сенга душманим, Кулдинг менинг устимдан. Билиб қилган хатоим, Бугун бахтлиман чиндан. Раҳмат сенга душманим, Мени қилдинг калака. Мен тўғирлаб хатоим, Топаяпман барака. Раҳмат сенга душманим, Менга айладинг ҳасад. Энди куйгин бетиним, Ёнимдадир баҳт-омад. Раҳмат сенга душманим, Ғийбат қилдинг ортимдан. Олганингни гуноҳим, Чиқармайман ёдимдан. Раҳмат сенга душманим, Итдек қопганинг учун. Сендайлардан безиллаб, Дўст қадрин билдим бугун. Раҳмат сенга душманим, Бўҳтон айладинг хар дам. Синовларда тобландим, Энди енголмайди ғам. Раҳмат сенга душманим, Шошма хали сўлмагин. Менинг тўлиқ баҳтимни, Кўрмай туриб ўлмагин! 2010-йил АБДУРАҲМОН МЕШАЯН
Na-publish Dis 17
ОСМОННИНГ БАҒРИ КЕНГ... Йиғламсирар рашк айлаб қуёш: "Нетардингиз бу қадар хўрлаб? Елкангизга қўйсам эди бош, Бағрингизда тунда хам порлаб. Не нафи бор хусн-у чиройнинг, Севмасангиз мени оқшом чоғ. Дооод, иккингиз қовушгач ойнинг, Юзларига тушган эмиш доғ... ...Йиғламсирар рашк айлаб хилол: Бўлди энди тўлди сабр жом. Сизни аврар қай нури зилол, Тонг чоғидан сахардан то шом? Қилмагансиз менга хеч қачон, Кундузлари меҳрингиз тортиқ. Сиз бир бора берсангиз имкон, Нур сочардим хуршиддан ортиқ... Гох ой бирла гох қуёш билан, Сарсон бўлди мендайин осмон. Такрорлайман фақат бир ўлан: Осмон бўлмоқ эмасдир осон. Ой-қуёшда фақат бир ният, Талашади тун ё кундузлар. Иккиси хам билмас хайрият, Жориям эканин юлдузлар... 27.04.2019 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Dis 17
ТОШКЕНТ БИЛАН ХАЙРЛАШУВ Йўлим тўсдинг кўҳна Шош, Десам хамки йўлдан қоч! -Кетма ахир-завжанг ёш, -Қолардиму болам оч. -Кетма ўзим серхиммат, Қовунларим асалдир. -Нетай дорилар қиммат Онам эса касалдир! -Бағримда қолгин бироз Жоним фидо айлайин! -Қора ишга ишқибоз, "Дангаса"ман найлайин? -Чидолмайсан қаҳратон, Остонанинг қишига. -Келиб қолар саратон, Тишим қўйсам тиши(м)га. -Луғатингда йўқми хўп? Кетмасанг бўларди соз. -Кетмай десам дардим кўп, Қолай десам маош оз. -Кетмай хаққинг қил талаб, Юқорига арзинг ёз! -Фойдаси йўқ, очмоқ лаб, Амалдорлар лўттибоз! -Кетмагин қилиб аччиқ, Товонларинг ўпаман! -Қолсам уйимнинг очиқ, Томин қандоқ ёпаман? Етаклаб орзу-хавас, Кетмаяпсанми бекор? -Ўғлим ўқитсам бўлмас, Отасидек мардикор! -Қолсанг разм солурман, Пошнангдан музинг кўчмас! -Қайтганда уй олурман, Чироқ, газ ва сув ўчмас. -Ёнди Қозоғистонда, Элликдан ортиқ жигар. -Йиғлаб қолдим армонда, Ростини айтсам агар! -Кетсанг тилайман оқ йўл, Нимасини айтаман? -Тошкент сен хам омон бўл, Бир кун сенга қайтаман! -Бўлиб олиб насроний, Тарк қилмасанг бас намоз! -Токи бўлгунча фоний, Тарк айламам, бу чин роз! -Сендек инни ташлаб Шош, -Учдим мисли қалдирғоч. -Йўлинг тўсмам, қароқош, Қолмаса бас боланг оч! @A_meshayan 15:45-18.01.2018 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Dis 16
ҚУЧОҚЛАРИНГДАН Дийдорга ташнаман эй соҳибжамол, Тўйиб кетгандирман фироқларингдан. Охудек хуркаксан тутганда висол, Жўшиб кетадирман титроқларингдан. Ширин табассум-ла мени тақдирла, Хижрон зоғларини шундай таҳқирла. Айлонай Ширин-у Лайлилар бирла, Бир жойдан олинган тупроқларингдан. Гўёки кўксимда тулпор дупурлар, У асли тулпормас юрак дукурлар. Сени учратган Зот Хаққа шукурлар, “Жоним” сўзин тўккин дудоқларингдан. Мен Энг Буюк Меъмор қурган иморат, Умринг садоқатдан бўлсин иборат. Юзимга урилар иссиқ харорат, Руҳсоримга теккан яноқларингдан. Висолдан малҳам қўй, хижрондек яро, Битиб кетсин буткул, эй кўзи қаро. Бахтлироқ бўлак йўқ гул жисминг аро, Шивирим соғинган қулоқларингдан. Армоннинг қўллари бизга етмасин, Дард қаро кўзларинг маҳзун этмасин. Аллоҳдан сўрайман соғлик кетмасин, Мени йўқлаб келган оёқларингдан. Мехр-суннат бўлса, мухаббатдир-фарз, Ранжитсам Роббимга мендан қилма арз. Йўқса юзим олгай сариқ рангни қарз, Хинолар қўйилган тирноқларингдан. Истасанг шеър битай сен-чун хар сахар, Эй мен узоқ йиллар излаган гавҳар. Қўлларингдан жон деб ичарман заҳар, Ай сочим силаган бармоқларингдан. Ошиқман покиза қалб булоғингга, Мени боғбон билиб кўнгил боғингга, Айрилмайсан сира мен қулоғингга, Ўзим таққан тилло балдоқларингдан. Мухаббат насими майин эсажак, Кундан-кун ишқ гули қалбда ўсажак, Сени Фурқондаги оят тўсажак, Хиёнат чўлига бормоқларингдан. Кўнглим Каъбасини ғанимлар бузди, Кўз ёшим кўлида дардларим сузди. Дил сендан ўзгадан умидин узди, Хотиржамлик топай қучоқларингдан. 12:28-08.12.2015 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Dis 16
#Бузилган_муҳит Авваллари бу Ватан минглаб олимни йиққан Бағридан Самарқандий ҳам Бухорийлар чиққан. Термизий, Тошкандийлар, гарчи бари фонийлар, Бу юрт туққан боладир Шоший, Андижонийлар. Энди юртдаги холат юрагимни сиқяпти, Юрт бағридан Бухарский, Ташкентскийлар чиқяпти! @A_meshayan 12:15-16.12.2023 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags