TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente10,426Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 9 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 5 set

Сарпо ўрнига Сертификат?! Куни кеча бир инсон билан суҳбатлашиб қолдим, у менга, "Мен ўғлимга айтдим, келин қилсам, математика, инглиз тили, хуллас сертификатлари бор қизни келин қиламан дедим. Ўзим ҳам ўғлимни шундай қизга муносиб қилиб ўқитиб, тарбиялайман, шунда эртага ҳаетда иккиси ҳам қийналмайди", — деб қолди. Тўғри аввал ҳам Олий маълумотли келин олишни орзу қилганлар бўлган, лекин айнан сертификат ҳақида бундай фикрни биринчи эшитишим эди. Бугун тушлик вақти ҳамкасбим Moҳира билан шу ҳақда фикр алмашдик. "Демак, одамларнинг ҳаётдаги устуворликлари ўзгариб боряпти Лайло опа, бу яхши" — дейди у. Хақиқаттан, кечагидай одамлар бойлик, сеп ва ташқи кўриниш ёки шунчаки Олий маълумотлилик ҳақидаги дипломига қараб эмас, балки олинган ҳақиқий билимга эътибор беришяпти экан. Сертификат эса шунчаки қоғоз эмас. У инсон ўз устида меҳнат қилгани, вақт ва кучини билим олишга сарфлаганининг исботи. Бу эса эртага бу инсон оила, жамият ва мамлакат ривожига қўшадиган ҳиссаси борлигидан далолат. Хўш, Сиз фарзандингизга келин-куёв танлаётганда қайси мезонларни биринчи ўринга қўяр эдингиз ёки қўйгансиз?

921 views

Pubblicato 4 set

♾META, OpenAI, Google каби гигант компания вакиллари Ўзбекистонга келади!

904 views

Pubblicato 4 set

ОДДИЙ ИДИШ ЮВУВЧИДАН МИЛЛИАРДЕРЛИККАЧА... Тарбияси оғир ўсмирлар интернатида ўсмирлигини ўтказган оддий бола қандай қилиб миллиардлар соҳиби бўлгани ҳамда сунъий интеллект тараққиётини ўзгартирган инсонга айлангани ҳақида Болалигида қийинчилик кўришига қарамасдан ҳаётда улкан муваффақиятларга эришган инсонлар ҳақидаги ҳикояларни давом этамиз. Женсен Хуанг тайванлик оддий оилада таваллуд томган. Ота-онаси Ватанида уруш бошлангани унинг келажаги ёрқин бўлишини истаб АҚШдаги қариндошлариникига юборишган. Қариндошлари уни тарбияси оғир ўсмирлар интернатига жойлаштиришган. Айнан шу ерда Женсен қийинчиликларга дуч келиб, бардошли бўлишни ҳамда характер мустаҳкамлашни ўрганди. Интернатдалик даврида у идиш ювувчиликдан тортиб, ресторанда официант бўлиб ҳам ишлаган. Қийинчилик кўрган бола муваффақиятга эришиш учун тўхтамасдан ўқиш ва ривожланиш кераклигини англаб етди ва муҳандислик йўналишларини Орегон ва Стэнфорд университетларида тамомлади. Женсен ҳаёт қоидаси сифатида интизомни танлади. У доимимй равишда спорт билан шуғулланишни одат қилди югуриш билан машғул бўлди, унинг фикрича жисмоний чидамлилик фикрлаш ва етакчиликка ёрдам берадиган энг асосий омиллардан бири. Унинг иш кунлари 14–16 соат давом этади. 1993 йили у дўстлари билан бугунги кунда Американинг йирик технологик Nvidia компаниясига асос солди. Дастлаб график процессорлар ғоясига кўпчилик ишонмади. Лекин меҳнат ва сабр туфайли NVIDIA бутун саноатни ўзгартирди. Бугунги кунда NVIDIA сунъий интеллект ва чиплар соҳасида жаҳон етакчисига айланган, Женсен Хуангнинг бойлиги эса 90 миллиард доллардан ошиб кетган. Nvidia компаниясининг даромади эса $2 трлн.дан ошган. Гувоҳи бўлганингиздек Женсеннинг ҳаёт йўли оғир болалик инсонни синдириши эмас, янада мустаҳкам қилиши, интизом муваффақият калитига айланиши, орзу ва меҳнат эса дунёни ўзгартиришга қодирлигини кўрсатди. Шундай экан ҳар куни ўз устингизда ишланг — натижа эса орзуларингиздан ҳам ортиқ бўлади! Бу ҳикояни албатта фарзандингиз билан бўлишинг. Ажаб эмас, Женсен Хуангнинг ҳаёт йўли кимнингдир ҳаётини ўзгартира олса.

1,330 views

Pubblicato 3 set

Бир мактаб директори ишга олаётган ҳар бир ўқитувчига қуйидаги хатни юборган экан: Ҳурматли ўқитувчи! Мен концлагердан омон қолганман. Менинг кўзларим инсон кўриши керак бўлмаган барча жиноятларни кўрди: — олим муҳандислар газ камераларини қурди; — малакали шифокорлар болаларни заҳарлашди; — ўқимишли ҳамширалар чақалоқларни ўлдиришди; — олийгоҳ битирувчилари эса аёллар ва болаларни отиб, ёқиб юборарди... Шунинг учун мен фақат билимга ишонмайман. Мен сиздан бир нарсани илтимос қиламан: ўқувчиларингизга инсон бўлишга ёрдам беринг. Сизнинг меҳнатингиз ҳеч қачон “олим жиноятчилар”, “уқувли психопат” ёки "ўқимишли Эйхманлар*"ни етиштирмаслиги керак. Ўқиш, ёзиш, математика — буларнинг барчаси фақатгина улар фарзандларимизни инсон сифатида камол топишига хизмат қилса аҳамиятли. Адольф Эйхман — нацистская Германиядаги расмий шахс, Гитлернинг яқин ҳамкорларидан бири. 👉 У **“яхудийларнинг оммавий қирилиши” (Ҳолокост)**ни ташкил этган асосий шахслардан бири сифатида тарихга кирган. Шунинг учун Эйхман исми кўпинча “ўқимишли, лекин инсониятга қарши жиноят қилган амалдор” маъносини англатиб қолган.

806 views

Pubblicato 2 set

Бир куни ўқитувчи синфга қўлида кичик қум соати билан кириб келибди. У ўқувчиларига қараб шундай дебди: — Болалар, ҳаёт ҳам шу қум соатига ўхшайди. Ҳар бир зарра пастга тушиб борар экан, ортга қайтмайди. Ҳудди шу каби ҳар бир ўтаётган кун ҳам бетакрор ва бебаҳодир. Синфни жимжитлик қамраб олди. Ўқитувчи давом этди: — Мактабда ўтган ҳар бир кунни қадрланг. Ҳар бир дарс, ҳар бир дўст ва ҳатто имтиҳонлардаги қийинчиликларни ҳам — буларнинг барчаси эртага илиқ хотирага айланади. Йиллар ўтиб ўша ўқувчилар фарзандларини қўлидан етаклаб мактаб остонасига олиб келишибди... Бугун деярли ҳар бир оилада ўзига хос кун, менимча бу кунни ҳар инсон кўнглида ўзгача хаяжон билан ўтказади. Фарзандларимизни мактабга олиб борар эканмиз ўша болалик онларига қайтганда бўламиз. Менинг учун бу ўқув йили айниқса жуда муҳим ва масъулиятли — катта қизим 11-синфда. Кечагина қўлидан ушлаб 1-синфга олиб борган жажжигина қизалоғим, мактабдаги сўнгги йилини ҳам бошлади, у катта ҳаёт остонасида турибди. Олдинда уни жуда масъулиятли йил кутяпти. «Қизим, мактабдаги сўнгги йилингни ўтказасан, ҳар бир кундан завқ ол, мактаб сенинг болаликдаги охирги даврларинг, ва у гўзал хотиралар билан ёдингда қолиши керак» — дедим қизимга мен ҳам. Барча болажонларга ўқув йили сермазмун ўтишини ва ютуқларга бой бўлишини тилайман. Мактаб нафақат билим, балки мустаҳкам дўстлик, қувонч ва ёрқин хотиралар маскани сифатида ёдингизда қолсин.

658 views

Pubblicato 1 set

Кеча бозордан қайтаётганимда, бир овқат етказиб берувчи курьер йигитни кўриб қолдим. Унинг мотоциклидаги кичик байроқчалар диққатимни тортди. Аввалига компания ташаббуси бўлса керак деб ўйладим, лекин атрофдаги бошқа курьерларнинг мотоциклларида байроқчалар йўқ эди. Шунда ўйлаб қолдим: ватанпарварлик ҳисси мартаба ёки мақом билан белгиланмайди. Бу йигит ҳам, ўзининг оддий меҳнати ила, юрагида Ватанга бўлган муҳаббатини ифода этмоқда. Бугун — юртимиз мустақил бўлган улуғ кун! Мустақиллик нафақат ҳуқуқ, балки масъулият ҳам. Уни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш ва келажак авлодларга муносиб тарзда қолдириш — ҳар биримизнинг бурчимиз. Мустақиллик байрамимиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар! Қалбимизни Ватанимизга бўлган муҳаббат ҳеч қачон тарк этмасин!

567 views

Pubblicato 28 ago

Тошкентда жуда катта воқеа яқинлашмоқда! 23–26 сентябрь кунлари Ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги энг йирик тадбир ICT Week Uzbekistan 2025 бўлиб ўтади. 50 дан ортиқ давлат, 300 дан ортиқ компания ва 20 мингдан зиёд иштирокчилар бир жойда тўпланиб, сунъий интеллект, рақамли трансформация ва келажак технологиялари ҳақида суҳбатлашади. Менимча, бу нафақат IT соҳаси вакиллари, балки технологияга қизиққан ҳар бир инсон учун жуда катта имконият. 🤝 Сиз ҳам рўйхатдан ўтиб, ушбу улкан жараённинг бир қисми бўлинг:https://ictweek.uz/oz/register/visitor

1,110 views

Pubblicato 28 ago

ICT Week Uzbekistan 2025 дунёдаги етакчи экспертларни келажак технологияларини муҳокама қилиш учун бирлаштиради 23–26 сентябрь кунлари Тошкентдаги CAEx мажмуасида мамлакатнинг энг йирик IT тадбири бўлиб ўтади. 50 дан ортиқ давлат, 300 дан ортиқ компания ва 20 000 дан ортиқ иштирокчи сунъий интеллект, рақамли трансформация ҳамда келажак технологиялари ҳақида фикр алмашиш учун йиғилади. Ҳамкорлар: Uzum, Startup Qatar, Huawei, ZTE, Datavolt, Yandex Uzbekistan, IT Park, Uztelecom, Beeline, HP, INHA, Sarkor Telecom ва бошқалар. Рўйхатдан ўтишгашошилинг: https://ictweek.uz/oz/register/visitor Батафсил ☎️ (+998) 55-511-07-77 📧 [email protected] Telegram

603 views

Pubblicato 27 ago

21 ёшда ўзининг компаниясига асос солган қиз билан аудиочатда иштирок этинг! IT Ladies Uzbekistan AudioChat'нинг навбатдаги меҳмони – Бийбиназ Туремуратова. Бийбиназ Нукус Давлат техника университети магистранти. У ўзининг илк қадамларидан то йирик муваффақиятларигача бўлган йўлини биз билан бўлишади: Чат давомида сиз ўзингизни қизиқтирган саволларни беришингиз мумкин бўлади. 📅Бугун, 27-август ⏰ Вақт: 15:00 📍 Жой: Telegram | IT Ladies Uzbekistan 👉https://t.me/ITLadiesUzbekistan/188 #AudioChat

1,490 views

Hashtags

Pubblicato 26 ago

"Ўсиш оғриқ ортидан бўлади" Ўз иш фаолиятим давомида мен деярли ҳеч қачон инглиз тили билан ишимда тўғридан-тўғри тўқнаш келмадим, яъни уни қўллашга эҳтиёж бўлмаган. Университетга киришда инглиз тилидан балим юқори бўлганига қарамай, ўқиш пайтида ўқитувчимиз билан муносабатдаги конфликт сабабли (Аллоҳ раҳмат қилсин ҳозир улар бу дунёда йўқлар) бу тилга нисбатан салбий қараш ва нафрат пайдо бўлган. Кўрдингизми ҳаётда ўқитувчига кўп нарса боғлиқ... Вақт ўтиб, GM Uzbekistan компаниясига ишга кирдим. Иш фаолиятим давомида GM Powertrain корхонаси ички коммуникациялар бўйича зўр мутахассис Гулноза Ибадуллаева билан танишдим. Уларнинг корхонасида раҳбарият асосан хорижликлар эди, ва Гулноза улар билан жуда равон ва чиройли инглиз тилида мулоқот қиларди, табиийки бу жараённи кўриб унга хавас қилардим. Ва унда бунга қандай эришгани ҳақида сўраганман. Бунга жавобан у менга инглиз тилини шундай даражада ўргатган ноёб методикага эга педагогни тавсия қилганди. Ўшанда у тавсия қилган инсонда бориб дарс олиш учун менда вақт ҳам моддий имконият ҳам етарли эмасди ва бу ишни ортга сурдим... Ҳар сафар инглиз тилини ўрганиш ҳақида гап кетганда Гулноза ва унинг тавсияси ёдимга тушади. Орадан йиллар ўтди, катта қизим 11-синф ўқувчиси бўлди. Мактаби немис тилига ихтисослашган мактаб бўлгани учун асосий эътиборни немис тилига қаратдик ва бу тилни мукаммал ўрганишга эришдик. Инглиз тилини билмайди демайман, орада қатнаган курсларимиз ҳам бўлди. Лекин ОТМга кириш ва бунинг учун инглиз тилини мукаммал ўрганиш масаласи ўртага ташланганда мен бу ишни ўшанда Гулноза тавсия қилган устозга олиб боришим керак деган қарорга келдим. Ўзимга аяган пулимни қизимга аяшим мумкин эмас. Қизим билан ёзги таътил бошланишида ўша пайт менга Гулноза тавсия этган инсон Muhayyo Zayrovaнинг олдига бордик. Мен қизимнинг таълимини дуч келган инсонга ишона олмаслигим аниқ ва биз адашишга хаққимиз йўқ. NEXT STEP UP - SCHOOL асосчиси Муҳайё Заированинг олдига ёзда борганимизда янги гуруҳни 3 ойдан сўнг очиши ва фақат ўшанга қизимни олиши мумкинлигини айтди. Мен мавжуд гуруҳингизга бораверсин улгурволади десам, йўқ мен ундай ишлолмайман. Менга ишониб олиб келяпсанми натижаси бўлиши учун бундай йўл тутолмайман деди. Унда ёзда вақтни зое кетказмай бошқа ерга бориб турсинми деган саволни бердимганимда, “Йўқ, мен унга шундай вазифалар бераман уни бошқа ерга бориб вақтини бекор кетказишга эҳтиёжи бўлмайди”деди. Дарҳақиқат, шундай қизиқ вазифалар бердики, қизимга қизиқиб бу вазифаларни ўзим ҳам қилишга тушиб кетдим. Энг зўр томонини айтайми? Муҳайё билан гаплашган ҳар қандай одамда бу тилни ўрганишга иштиёқ уйғонади, у фарзандингизга шундай мотивация берадики, сиз ҳам инглиз тилини ўргангингиз келиб қолади ва иштиёқ билан шуғулланишни бошлайди, мени қизимда шундай бўлди. Унинг ноёб методикаси нимада эканлигини билмайман, ҳозирча билолганим бир дарснинг ўзида инглиз тилидаги барча замонларни ўрганиб олиш мумкинлиги, лекин бу қандай кечишини билмайман, якуний хулосамни қизимнинг натижалари билан бўлишганда айтишим мумкин. Ҳақиқаттан ҳам ҳар қандай соҳада мутахассислар кўпдай туюладику, лекин хақиқий шу соҳани энг зўрини топиш жуда мураккаб жараён. Қизим бугун мукаммал эгаллаган рус ва немис тиллари қаторида инглиз тилида ҳам юқори натижаларга эришишига ишонаман. Қизларимни билимига қилинган сармоя — бу ўзимизга беришимиз мумкин бўлган энг қимматли нарса. Ва, иншоаллоҳ, бироз вақтдан сўнг сизлар билан аъло натижаларимизни бўлишаман. Муҳайё Заирова таъкидлаганларидай "Ўсиш оғриқ орқали бўлади"! Биз тайёрмиз! Биз катта ва масъулиятли йўлга чиқдик, сиз ҳам қизимни бу йўлда дуо қилиб қўйинг.

510 views

Pubblicato 26 ago

🎙 IT Ladies Uzbekistan AudioChat 🌟Mehmonimiz – Biybinaz Turemuratova Nukus Davlat texnika universiteti magistranti, Data Soft Academy asoschisi va rahbari. 👩‍💻U o‘zining ilk qadamlaridan to yirik muvaffaqiyatlarigacha bo‘lgan yo‘lini biz bilan bo‘lishadi: 🟢 “Zulfiya” nomidagi davlat mukofoti sohibasi; 🟢 Data Soft Academy asoschisi va CEO’si; 🟢 Yosh tadqiqotchilarni birlashtiruvchi Karakalpak Research Hub tashabbuschisi; 🟢 Ayollar va yoshlarni IT sohasida qo‘llab-quvvatlovchi yetakchi. 💬 Mavzu: “Mening IT’dagi muvaffaqiyat yo‘lim” Chat davomida siz o‘zingizni qiziqtirgan savollarni berishingiz mumkin bo‘ladi. 📅 Sana: 27-avgust ⏰ Vaqt: 15:00 📍 Joy: Telegram | IT Ladies Uzbekistan AudioChat ✨ Qizlar uchun IT — imkoniyatlar olami. Keling, birgalikda bu olamga sayohat qilamiz! ♾Jonli efirni kalendaringizga belgilab qo'ying! #ITLadiesUzbekistan#AudioChat#GirlsInTech#Inspiration

397 views

Pubblicato 25 ago

Ўғлининг АҚШга бориши учун бир йиллик маошини сарфлаган ота Ишончни оқлаган ўғил бугун Американинг ТОП-менеджерларидан! Сундар Пичай оддий ҳинд оиласида туғилиб ўсган: отаси — электрик, онаси — стенографист. Оила бой эмас эди. Сундар Стэнфордда ўқиш имкониятига эга бўлганида унинг чипта ва ўқиш харажатлари оила учун мисли кўрилмаган жуда катта маблағ эди. Лекин ота ўғлига ишонди ва ўйлаб ўтирмай қарор қабул қилди — у ўғлининг АҚШга бориши учун бир йиллик маошини сарфлади. Сундар бу ишончни оқлади: ўқиди, қийинчиликларга дош берди ва 2004 йили Google компаниясига ишга кирди. У айнан шу ерда Chrome браузерини яратиш ғоясини таклиф қилди. Бугун миллиардлаб одамлар ундан фойдаланади. Сундар қадамма-қадам юқорига кўтарилди ва натижада Google, кейинчалик эса Alphabet компанияларининг CEOсига айланди. Сундарнинг 2019 йилда йиллик маоши 281 миллион долларга тенг бўлган. Bloomberg маълумотларига кўра, Google бош директори Сундар Пичайнинг бойлиги ҳозирда 1,1 миллиард доллардан ошиб кетган. Унинг йўли қаерда туғилганинг ва қўлингда қанча маблағинг борлиги муҳим эмаслигини, ҳаётда муҳими — орзу қилиш, ўқиш ва олға интилиш эканлигини яна бир бор исботлайди. Орзуларингизни катта қилинг — чунки улар бир куни бутун дунёни ўзгартириши мумкин! Фарзандларингизга инвестиция киритинг! Натижасини кўриб турибсиз! Ҳамкасбим Севаранинг постидан илҳомланиб ёзилди.

1,130 views
12•••5•••7891011•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384