TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 14 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 24 mag
Фарзандинг ортидан раҳмат эшитишданда ортиқ бахт бўлмаса керак ота-она учун! Алхамдулиллаҳ🤲Биз ўқув йилини шундай якунладик
Pubblicato 24 mag
Pubblicato 24 mag
Bugun maktab ostonasini tark etayotgan barcha aziz farzandlarimiz bo’lgan bitiruvchilarimizni hayotlarida yodda qoladigan eng hayajonli onlari bilan muborakbod etaman! Jajji bolaligidan qadam qo’yib, 11 yil umrini o’tkazgan muqaddas dargohni tark etish ham quvonch ham afsus ko’z yoshlariga sabab bo’lishi shubhasiz… Maktab ostonasini tark etganimga 21 yil bo’lgan bo’lsada har yili shu kuni o’sha hayajonli onlarni eslayman. Aziz bitiruvchilar! Katta hayotga qo’yayotgan qadamingiz qutlug’ bo’lsin. Hech qachon taslim bo’lmang, doim oldingizga qo’ygan maqsadlar sari olg’a qadam tashlang! Yangi hayotingizda sizga baxt va omad hamroh bo’lsin! Bayramingiz muborak aziz bitiruvchilar!🇺🇿🔔
Pubblicato 21 mag
Тасаввур қиляпман 9 ой юзлаб болани минг хил характери, шўхлиги ва бақир-чақирига сабр қилган ўқитувчилар ваниҳоят 3 ой улардан дам олиш онларини қандай кутишларини😂 Шахсан ўзим мактабга борсам шовқинидан бошим айланиб қолади Хуллас ҳурматли устозлар яна оооозгина қолди 💪 Болларимизга сабр қилганинглар учун раҳмат, борингларга шукр😇 P.S. Ширин қизим олган суратдан илҳомланиб ёзгим келди
Pubblicato 16 mag
Pubblicato 16 mag
Бугун эрталабдан болалигимни жудаям соғинганимни ҳис қилдим... Мени жонидан ортиқ яхши кўрадиган раҳматли бувижонимнинг меҳрлари, ширин сўзлари ва ҳеч қачон ҳеч қаердан топа олмайдиганим шириндан-шакар таомлари кечагидай ёдимда... Минг урунсам ҳам энди у меҳрни, у муҳаббатни ва бу неъматни топа олмайман... Болалигим учун раҳмат сизга бувижоним, Аллоҳим жойларингизни жаннатлардан қилсин, у дунёда сиз билан дийдор кўришишни насиб қилсин🤲😢
Pubblicato 14 mag
Ҳар сонияда бутун дунёда 900 дан ортиқ киберҳужум уринишлари рўй берар экан. Демак, киберхавфсизлик мутахассислари — бу ҳақиқий "рақамли қаҳрамонлар", улар миллионлаб одамлар ва компанияларнинг хавфсизлигини реал вақтда ҳимоя қилади. Ва ўз-ўзидан ушбу мутахассисларга талаб катта бўлади🤝 Жорий йилда айнан шу йўналишда мутахассисларни тайёрлайдиган Cyber University Олий таълим даргоҳи илк бор талабалар қабулини амалга оширади. Шу муносабат билан университетда Очиқ эшиклар куни ташкил қилинаётган экан. Агар орангизда ўзи ёки фарзанди киберхавфсизлик йўналишига қизиқаётганлар бўлса у ҳолда бориб университет билан танишишлари ва ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин экан. Манзил ва сана: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, 2025 йил, 15 май соат 11:00 да Университет локацияси
Pubblicato 8 mag
“Дўппи помидор”ни бугун яхши кўриб томоша қилмайдиган бола бўлмаса керак. Нафақат болалар балки катталарнинг ҳам севимли мультқаҳрамонига айланган DIP Animation Studio томонидан яратилган “Do’ppi Pomidor” лойиҳасида иштирок этган 19 ёшли 3D аниматор билан вебинар ва маҳорат дарси ўтказмоқчимиз. Агар сиз ҳам фарзандингиз мана шундай 3D анимациялар яратишини истасангиз ёки унда ушбу соҳага қизиқиш уйғотишни истасангиз биз фарзандингизда ушбу йўналишга қизиқиш уйғотиш учун илк қадамини қўймоқчимиз. "WHITELINE", "DIP", "WIZART" каби халқаро анимация студияларининг лойиҳаларида муваффақиятли иштирок этиб келаётган 19 ёшли ўзбек 3D аниматори Ҳамиджон Абдулхамидов ёшлар билан ўз тажрибасини бўлишмоқчи. Сиз ҳам вебинар ва маҳорат дарсида иштирок этган бўлармидингиз? Сўровномада қатнашиб, фикрларингизни ёзиб қолдиринг.
Pubblicato 6 mag
"Истаган инсон дастурчи бўлади олади..." Эсингиздами Нукусдаги бир оилага борганим ҳақида ёзгандим. Нукусда жуда кўпчилик хавас қиладиган бу оилага аслида барча хавас қилса арзийди. Ўзим уларга жуда хавас қилдим. Нукуслик дастурчилар Бахт, Саодат ва Гўзал Садирбаевлар оилада 3 нафар фарзанд ва уларнинг барчалари нуфузли олий таълим муассасаларида Грант асосида таҳсил олган. Фарзандларига кичиклигидан мукаммал таълим ва чиройли тарбия берган ота-она эса бугун уларнинг роҳатини кўриб, чет элма-чет-эл саёҳат қилишмоқда. Қаҳрамонларимиз Бахт ва Саодат бугун халқаро даражадаги дастурчилар. Бахт унинг турмуш ўртоғи билан ўз уйида туриб Америка компаниясида фрилансер фаолият юритаётган бўлса, синглиси Саодат турмуш ўртоғи билан Германияда ишлайди. Уларни кўрган сингиллари Гўзал ҳам тиббиёт йўналишини тамомлаган бўлишига қарамай айти соҳасида фаолият юритишни бошлаган. Бахт Садирбаевнинг фикрича, "Хохлаган ҳар бир инсон айтишник бўла олади". Бунга мисол қилиб атрофидаги инсонларни келтирди. Нукусга сафаримиз давомида уларнинг хонадонларида бўлдик ва ота-оналари ҳамда бувижонлари билан дастурхон даврасида фарзанд тарбияси, уларнинг ютуғи ва тажрибаси борасида суҳбат қурдик. Тўлиқ суҳбат ушбу ҳаволада: https://www.youtube.com/watch?v=9r6lGUysTXs
Pubblicato 6 mag
♾ЖУДАЯМ ЗЎР ИМКОНИЯТ ЁШЛАРИМИЗ УЧУН! ⚡️"ТОП–100" университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга стипендия имтиҳонларсиз ажратилади ▫️Халқаро рейтингларда “ТОП-100” талик университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади. ▫️“ТОП-300” таликда бўлган университетларга грантга кирганларга халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади. ▫️“ТОП-20” таликдаги университетлар бакалавриатига 50 фоиз грант асосида қабул қилинган Президент мактаблари битирувчиларига стипендиялар танловларсиз ажратилади. ТОП университетлар рейтинги ушбу ҳаволада👇https://www.topuniversities.com/world-university-rankings
Pubblicato 6 mag
Кеча ишдан чарчаб уйга келсам, кранда совуқ сув йўқ. Таъмир ишлари сабабли совуқ сувни ўчиришган экан. Бор-йўғи бир кеча, лекин асрга татигулик... Сувсиз жуда қийналдик: овқат тайёрлаш, идиш ювиш, шунчаки қўл ювиш ҳам катта муаммога айланди. Ҳозир қизимдан совуқ сув келдими деб сўрадим, Алхамдулиллах келибди, Иллоҳим изни ҳеч қачон тарк этмасин... Кўпинча сувни ўз-ўзидан бор, ҳеч тугамас ресурсдай қабул қиламиз. Кранни бурадик ҳаммаси муҳайё. Кеча яна бир бор бутун дунёда миллионлаб одамлар ҳар куни сув танқислигида яшаши ҳақида ўйладим, ҳатто ўзимизнинг чекка ҳудудларда ҳам шу муаммо бор, челакда сув ташиб юришади. Аслида сувни ўта тежжамкорлик билан ишлатишга ҳаракат қиламан, идиш юваётганда ҳаммасини идиш ювадиган восита билан ишқалаб олгунча ёпиб тураман, тиш қўл юваётганда ҳам жўмракларни ёпиб тураман. Қизларим ҳам шунга амал қилишларини талаб қиламан. Бироқ шундай бўлса ҳам биз сувни жуда кўп исроф қилишимизни биламан. Кўчада шланк ёқиб тоза сув сепаётганларни кўрсам, ғазабланмай гапирмай ўтолмайман. ⠀ 💧 Сувни авайланг. Тиш ювганда кранни ёпинг. Ортиқча оқиб ётмасин. Кир ювиш машинасини тўлиқ тўлмай туриб ишга туширманг ва ҳоказо сувни тежаса бўладиган ҳолатлар кўп ва буни яқинларимга гапиришдан чарчамайман. Кичкина одатлар ҳам катта ўзгаришларга сабаб бўлади. Сиз ҳам сувни қанчалик исроф қилишимиз ва у битмас-туганмас неъмат эмаслиги ҳақида ўйлайсизми?
Pubblicato 5 mag
Фарзандингиз халқаро олимпиадада иштирок этиб, Нью-Йоркка боришини истайсизми?! Илк бор Ўзбекистонда ташкил этилаётган COPERNICUS Олимпиадаси шундай имкониятни берар экан! Тиниб тинчимаган Sardor Bazarbaevнинг KHISO Олимпиада мактаби ушбу Олимпиадани Ўзбекистонда ўтказиш бўйича ташкилотчилари билан келишув имзолабди. 54 давлатдан 1-11-синфгача бўлган барча мактаб ўқувчилари иштирок этиши мумкин бўлган Олимпиаданинг финал босқичи июль ойининг охирида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри Kolumbia университетида бўлиб ўтар экан🤩 Биз ҳам Шахлонинг билимларини яна бир бор синовдан ўтказиш мақсадида Олимпиадада рўйхатдан ўтдик. Қизимни дуо қилиб қўйинг ва сиз ҳам фарзандингизнинг омади ва билимини халқаро даражада синовдан ўтказиш имкониятини қўлдан бой берманг! Батафсил маълумот шу ерда: https://t.me/khiso/4857