TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 13 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 25 giu
Ўзбекистон Рақамли ҳукуматни ривожлантириш борасида юқори даражадаги ютуқларга эришган давлат сифатида эътироф этилди 👏👏👏 Ҳозиргина Самарқандда Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Давлат хизмати Форуми доирасида Рақамли соҳада ривожланган мамлакатларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Рақамли ва ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаси ҳамда электрон ҳукумат платформаларига (my.gov.uz, солиқ хизмати) йирик инвестициялар киритаётган, кучли институционал етакчилик таъминлаётган, Рақамли кўникмалар, STEM фанлари ва рақамли саводхонликка алоҳида эътибор қаратаётган Давлат сифатида эътироф этилди. Дунё миқёсида эътироф этилган бу ютуқларимиз — Ўзбекистон рақамли тараққиёт борасида муҳим поғоналарни забт этаётганини англатади ва шубҳасиз ҳар биримиз учун фахр туйғусини бағишлайди. Ушбу форумда янграган бир ибора менга жуда ёқди “Давлат ҳеч қаерда бўлмаслиги, лекин керак пайтда ҳамма ерда бўлиши керак”, яъни бу нимани англатади Давлат фуқароларнинг кундалик ҳаётига ортиқча аралашмаслиги керак (яъни бюрократия, тўсиқлар, назоратнинг ортиқчалиги бўлмаслиги лозим), бироқ фуқаро эҳтиёж сезган, ёрдам керак бўлган пайтда — давлат ёрдамига таяниши зарур! Айнан шу тамойил асосида Ўзбекистонда рақамли ҳукумат ривожланмоқда. Тезкор, қулай ва очиқ давлат хизматлари — ҳар биримизнинг ҳаётимизга қулайлик олиб кирганини инкор эта олмаймиз. Халқаро эътироф ҳар биримизга муборак бўлсиг!
Pubblicato 24 giu
👨💻 Telegram Android дастурчини излаяпти, у солиқ тўланганидан кейин йилга 1 миллион доллар даромад олади.🧻 🥇 У ерга киришнинг ягона йўли — 11 июлгача давом этадиган кодлаш танловида ғолиб бўлиш.
Pubblicato 23 giu
Бугун бутун дунёда Давлат хизмати куни нишонланади🤵🏻👨💻👩💻 Шу муносабат билан Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан ўтказиладиган Давлат хизмати Форуми илк бор Ўзбекистонда ўтмоқда. Самарқанд шаҳрида ўтаётган Форум Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Африкадан келган РЕКОРД даражадаги вазирлар ва Давлат хизматига масъул орган раҳбарларини бирлаштиряпти. Кутилаётган натижалар Форумда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, айниқса ривожланаётган давлатлар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда давлат хизматларидан тенг ва адолатли фойдаланишни рағбатлантиришга қаратилган Самарқанд вазирлар декларацияси муҳокама қилинади. Шунингдек, рақамли давлат бошқаруви соҳасида ечимлар экспортини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган дастурни ишга тушириш режалаштирилган. Биз бошлашга тайёрмиз!
Pubblicato 22 giu
Муҳим масалалар ҳар доим ҳам хашаматли курсиларда муҳокама қилинмайди 👍😎 БМТнинг Давлат хизматлари форумига тайёргарлик — бу нафақат муҳим қарорлар ва расмий учрашувлар, балки ҳатто юқори лавозимдаги инсонларнинг дўппини ерга қўйиб, муҳим масалаларни муҳокама қилишлари мумкин бўлган мана шундай лаҳзалардир. Суратда Рақамли технологиялар вазир ўринбосарлари Рустам Каримжонов ва Олимжон Умаров ҳамда IT Park раҳбари Абдулаҳад Кучкаров. Келажакни ўзгартирувчи ғоялар туғилиши учун расмий “кабинет” ва курсилар эмас, аслида бир-бирини ҳар қандай ҳолатда тинглаш хоҳиши ҳам кифоя аслида. P.S. Суратга олиш учун уларни қизғин суҳбатларидан чалғитиб қўйдим минг қилсаям журналист қитмирлигим борда😅
Pubblicato 19 giu
📣 Hurmatli ayol va qizlarimiz, Sizlar uchun qiziq vebinar tayyorladik!‼️ Mavzu: Minimal resurslar bilan shaxsiy onlayn-biznesni ochish sirlari Qachon: 2025-yil 20-iyun | 10:00 Format: Onlayn (Zoom-platformasida) 🎙Spiker:Faxriddin Yusupov — 8 milliondan ortiq buyurtmalarni qayta ishlab beruvchi “Delever” asoschisi va CEO’si, xalqaro bozorlarda faoliyat yuritayotgan texnologik tadbirkor. ✏️Ro‘yxatdan o‘tish uchunbu yergabosing! 🔼O‘z biznes-g‘oyangizga oson va tez start bering! 🔼 ➡️ Kimlar uchun: ✅ O‘z onlayn biznesini boshlashni istagan ayollar; ✅ Allaqachon kichik biznesga ega bo‘lib, uni raqamlashtirmoqchi bo‘lganlar; ✅ Texnik bilimlarsiz oson boshlashni xohlaydiganlar. ⬇️Vebinar 20 iyun kuni, soat 10:00 da quyidagi havola orqali boshlanadi! ⬇️ 📱ZOOM KONFERENSIYA 📱 Kod:677143 Vebinar homiylari: IT-ta'lim uyushmasi -@ITEducationAssociation Shveysariya taraqqiyot va hamkorligi agentligi (SDC) AlmaU univeesiteti -@almau_uz IT Ladies - @ITLadiesUzbekistan ♾Bu xabarni biznes ochmoqchi bo'lgan dugonangizga yuborib qo'ying😀
Pubblicato 11 giu
Россиядаги юртдошларимиз билан юз берган нохуш ҳолат ва нима учун АйТи ечим бўла олиши ҳақида... Куни кеча Россияда юртдошларимиз билан боғлиқ тарқалган видео ҳар биримизнинг нафсониятимизга, оримизга теккан жуда оғриқли ҳолат бўлди. Афсуски, кўпчилик яхши ҳаётдан эмас, оиласини боқиш учун, имконият тополмагани учун хорижга мажбур бўлиб иш излаб кетади. Рақамли технология соҳасида фаолият бошлаган илк кунларим вазиримиз Sherzod Shermatov, IT энг аввало шу муаммонинг, яъни юртдошларимиз муҳожирликдан қутқаришнинг ечими эканлигини таъкидлаган эдилар... Бугун шундай давр келдики, ҳар бир ҳаракат қилган инсон ақли билан масофадан туриб IT соҳасида ўз хизматларини дунёга экспорт қилиши мумкин! IT – бу ўз уйингдан туриб, «чет элда» ишлаш учун имконият. Ҳеч ким сени камситмайди, ҳақорат қилмайди. Энг асосийси бошқаларга боғлиқ бўлмайдиган ҳаёт қуриш имконияти. Тўғри, бу йўл осон эмас, лекин имкони бор! Нима қилиш керак бунинг учун тил ўрганиш, талабгир IT йўналишини танлаш ва ўқиш. Маблағ етарли бўлмаса онлайн бепул имкониятлардан фойдаланиш мумкин. Мабодо пул сарфлаб ўргансангиз ҳам халқаро сертификат учун сарфланган маблағни Давлат қоплаб беряпти. Хуллас бу ҳақда кўпроқ гапиришимиз керак. Ёшларга, ака-укаларимизга, опа-сингилларимизга — уйдан туриб ҳам дунё билан ишлаш мумкинлигини кўрсатишимиз керак. Илк шу соҳада иш бошлаган вақтимда хоразмлик юртдошимиздан интервью олгандим, у ҳам қачонлардир ўқишга киролмай Россияга кетиб у ерда сантехник бўлиб ишлаган, лекин кейин имкониятлар ҳақида билгач уйига қайтиб АйТини ўрганиб, ўз Ватанида туриб, чет эл компаниясида ўша пайтда 800 доллар, яъни Россиядан ишлаган даромадидан кўпроқ даромад топганлиги ҳақида гапириб берганди. Бундай мисоллар жуда кўп... Бу имкониятларни кўпроқ тарғиб қилишимиз кераклиги ва бу эҳтимол кимнингдир ҳаётини ўзгаришига ёрдам бериши мумкинлигига шу кунларда яна бир бор амин бўляпман. Ҳамкасбим Гулноза Хусановага барчани қийнаётган ва ўйлантираётган муаммони кўтарганликлари учун эса алоҳида раҳмат!
Pubblicato 10 giu
"IT nimaligini hatto tushunmaganman, hozir esa maqsadlarimning chegarasi yo'q" Shukrona Alisherova Toshkent shahridagi Amity universiteti talabasi Shukrona Alisherova Yaponiyada o‘tkazilgan “Women in Tech” tadbirining “Youth Engagement Award 2025” taqdirlash marosimida O‘zbekiston nomidan ishtirok etdi. Mazkur tadbir butun dunyo bo‘ylab texnologiya sohasidagi yetakchi ayollar, innovatorlar va talabalarni birlashtirdi. Unda yutuqlar nishonlandi, g‘oyalar almashildi va STEM yo‘nalishlarida gender tengligini targ'ib qilish masalalari muhokama qilindi. Shukrona panel muhokamalari va networking sessiyalarida faol ishtirok etib, raqamli innovatsiyalar va yoshlarni kuchaytirish borasidagi ishtiyoqini namoyon etdi. Shukrona bilan uning IT sohasiga kirib kelgani, loyihalari, qiziqishlari va kelajak rejalari hususida suhbatlashdik. https://www.youtube.com/watch?v=IZVs_jv-7_M&t=12s
Pubblicato 6 giu
Ассалому алайкум барча каналимни эътибор билан кузатадиган азиз ва меҳрибон юртдошлар! Барчангизни бугунги Ислом дунёсининг энг қутлуғ байрами Қурбон Хайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ҳар бирингизга ва сиз орқали яқинларингизга энг аввало инсон учун энг бебаҳо неъмат соғлик тилайман. Дилингиздаги барча эзгу орзу ва истакларингиз ушалиб, икки дунё саодатига эришиб юришингизни тилайман! Барча бахтталабларга бахт, фарзандталабларга фарзанд, давлатталабларга давлат, дардманларга Яратганда комил шифо тилайман! Оилаларингиздан қут-барака аримасин, касбу-корингизни баракасини берсин Аллоҳим. Кейинги айёмларга қаторимиздан аритмасдан етказсин! Аллоҳимнинг суюкли бандаси бўлиб юриш насиб қилсин ҳар биримизга🤲 Хайит айёмингиз муборак бўлишини тилаб, чексиз ҳурмат билан Лайло🥳🤲
Pubblicato 5 giu
"Google, Apple, Facebook каби йирик компанияларда маълумотлар таҳлилчиси сифатида фаолият юритмоқчиман" Олдига шундай катта мақсадлар қўйган қаҳрамонимиз Шаҳина Худойназарова эндигина 19 ёшда. У Тошкент ахборот технологиялар университети талабаси бўлиш билан бирга ҳозирда дунё меҳнат бозорида энг талабгир йўналиш Data analyst сифатида фаолият юритади. Шаҳина инсон истаса бу соҳани ўрганиш учун жуда кўплаб бепул имкониятлар мавжуд деб ҳисоблайди. Шаҳинанинг ўзи ҳам яқинда "Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳаси доирасида Coursera платформасида 3 ой давомида Google Data Analytics бепул курсларни тугатиб халқаро тоифадаги сертификатни қўлга киритди. “Оддий оиладанман отам заводда ишлайдилар, онам мактабда ўқитувчи. Лекин улар мени доим қўллаб-қувватлаган. Баъзилар АйТи соҳасини эгаллаш учун катта иқтидор ёҳуд маблағ керак деб ўйлайди. Лекин мен инсон истаса бу соҳани ўрганиш учун жуда кўплаб бепул имкониятлар бор деб ҳисоблайман». Асли Навоийдан бўлган Шаҳина Кармана туманидаги 19-мактабни тамомлаган. У АйТи соҳасини танлашига информатика ўқитувчиси Nilufar Maxmudovaни сабабчи дейди. Соҳада эришаётган ҳар бир ютуғини энг аввало устози билан бўлишади. Шахина IELTS'дан 8.5 баллга эга Шаҳина Американинг Peace университетида ўқиш учун пресидент грантини ютиб олган. 2026-йилда алмашинув дастури асосида Computer Science йўналиши бўйича Америкага ўқишга кетади. Бундан ташқари қаҳрамонимиз Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган “Ибрат дебате”нинг Тошкент шаҳар координатори ҳам. Нега қизлар айнан АйТини танлаши керак? “АйТи бу жудаям тез ривожланиб келаётган соҳа ва яхши даромад манбаи. Қизлар бу соҳани ўрганиб бемалол ўзларини моддий тарафдан қоплаб, оилаларига ҳам ёрдам бера олишади. Яна бир яхши томони масофавий тарзда фрилансер болиб ишласа ҳам бўлади” Шаҳинанинг келажак режалари магистратурани Massachusetts Institute of Technology, MIT) ўқиш, ва келажакда Google, Apple ёки Мета каби компанияларда дата аналйст сифатида фаолият юритиш. Шаҳинадан 5 маслаҳат: ✅АйТига қизиқсангиз — ҳеч иккиланманг; ✅Бепул ресурслардан фойдаланинг; ✅Бепул АйТи тренингларда қатнашинг; ✅Ўзингизни аяманг; ✅Бугун АйТи — бу фақат технология эмас. Бу — имкониятлар, мустақиллик, келажак ва ўзини ривожлантириш йўли. Энг муҳими — ишни бошлаш, ва ҳар куни оз-оздан ҳаракат қилиш.
Pubblicato 26 mag
Бугун эрталаб ишга келаётсам, ишхонамизга ёндош маҳаллада люкдан совуқ сув тошиб оқиб ётганлиги ҳолатини кўриб қолдим. Дарҳол ҳамкасбим "Сувсоз" Ахборот хизмати раҳбари Akmal Murodov ака билан боғландим. Акмал ака хабардор қилганим учун миннатдорчилик ҳам билдириб, ҳолат назоратга олинганлигини айтдилар. Муаммо бартараф этилгач сурат юборишларини илтимос қилдим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай мутахассислар жойга етиб бориб, муаммони бартараф этишгани ҳақида хабардор қилдилар, Кўнглим ёришди ва хотиржам бўлди. Акмал акадан бу ҳолатларга дуч келган, лекин уларни танимайдиган фуқаролар қаерга мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида ҳам сўраб олдим. "1255" — Сувсознинг қисқа рақами экан. Агар сиз ҳам шундай ҳолатларга дуч келсангиз бефарқ бўлманг ва шу рақамларга мурожаат қилинг. Бу каби муаммоларни кўрганда бефарқ бўлмаслик албатта ҳар биримизнинг фуқаролик ва инсонийлик бурчимиз, лекин шундай пайтда бир он бўлсада ўзингни улкан муаммони ҳал қилиб қўйган "суперқаҳрамондай" ҳис қиласан, шу учун ҳам бефарқ бўлманг ☺️😎 Ҳақиқий суперқаҳрамонларимиз "Сувсоз" жамоасига эса тезкорлик ва ишларига бўлган масъулият учун алоҳида миннатдорчилик билдираман, касбу-корингизга барака берсин!🙏🤲
Pubblicato 25 mag
Таълим ҳаётимизни қандай ўзгартира олиши ва ҳар бир бола имкониятга лойиқ эканлигини акс эттирувчи “Супер 30” фильмини фарзандларингиз билан биргаликда томоша қилишни тавсия қиламан. Реал воқеалар асосида суратга олинган ушбу ҳинд фильми қашшоқ оиладан чиққан, аммо истеъдоди ва меҳнати билан катта ютуқларга эришган ва кам таъминланган оилалар фарзандларига бепул таълим берадиган мактаб ташкил қилган математик Ананд Кумар ҳаёти ҳақида сўзлайди. “Супер 30” – бу оддий кино эмас, бу ота-оналар ва болалар учун кучли мотивация манбаи. Агар орзуга ишонишни ва таълимга бўлган қизиқишни оширишни истасангиз – албатта томоша қилинг. Балки шу фильмдан сўнг фарзандингизнинг ўқишга бўлган иштиёқи янада ортиши мумкин. Фильм сўнгида бир ажойиб сўзлар бор бир оиладан чиққан биргина илмли бола ҳам бутун оилани ёруғликка олиб чиқиши мумкин. Албатта кўринг!!! Фильмни жуда зарур вақтда намойиш этгани учун “Ренессанс” телеканалига раҳмат. Агар сизда ҳам шундай мотивацион фильм тавсиялари бўлса изоҳларда ёзиб қолдиринг, биргаликда кўрамиз.
Pubblicato 24 mag
Бундан 6 ой олдин катта қизим Ширин билан янги бир замонавий касб ўрганишни бошлаган эдик. Катта қизим ҳали мактабни тугатмаган бўлса-да, яна бир замонавий касб эгасига айланди — график ва веб-дизайнер. Охирги 6 ой давомида у Figma, Photoshop, Illustrator, CorelDraw, UI/UX ва график ҳамда веб-дизайн учун зарур бўлган бошқа кўплаб дастурларни ўрганди. Ўзининг китобсеварлиги боис диплом иши учун китоб дўкони брендини яратишни танлади. Қизимнинг Book market брендида китоб ўқиётган мушукча тимсоли акс этганини кўришингиз мумкин. Шириним жудаям камтар ва у ҳақида ёзишимни унча истамайди. Лекин мен қизларимнинг ашаддий мухлисиман ва улар яратган ҳар бир иш — мен учун санъат асари. Уларга қараб, дунёда қанча истеъдод борлигини яна бир бор ҳис қиламан ва улардан икки нафари менинг уйимда ўсяпти деб ғурурланаман! Бугун сизлар билан қизимнинг график дизайн соҳасидаги дастлабки ишлари билан бўлишмоқчиман. Қизим, сен билан чексиз фахрланаман! Дарвоқе, кимгадир дизайн хизматлари зарур бўлса бизга мурожаат қилишингиз мумкин😊