TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 37 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 31 ago
ИНСОФ ВА ИЙМОН Одам ўз манфаатига мос келиш-келмаслигидан қатъий назар эзгу-амалларни бажарса ва қилиш мумкин бўлмаган ишлардан тийилса, инсофли бўлади. Бунинг учун у мукофот олмаслиги мумкин. Аммо иймони тўкис бўлади. Шу боисдан бундай инсонни иймонли дейдилар. Одам эзгу амаллардан манфаат тополмагани учун улардан воз кечса ва қилиши мумкин бўлмаган ишларни қилса, ноинсоф бўлади. Бунинг учун у жазоланмаслиги мумкин. Аммо иймонга шикаст етади. Шу боисдан бундайларни иймонсиз дейдилар. Иймонсизлик эса қабоҳатлар учун дарвозани ланг очиб қўйиш билан тенг! Инсоф — иймон дарвозасининг посбонидир! Ўткир Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклари"дан
Pubblicato 14 ago
МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИМИЗ ФУТБОЛ БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА II ЎРИННИ ҚЎЛГА КИРИТДИ А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган футбол бўйича VIII жаҳон чемпионатида II ўринни қўлга киритди. Варшава шаҳрида бўлиб ўтган мазкур мусобақада 21 та давлат вакиллари иштирок этган. Йигитларимизни мазкур ғалаба билан муборакбод этамиз, уларга ҳаёт йўлидаги барча синовларда мана шундай ғалаба ва муваффақиятлар ёр бўлсин, Иллоҳим. Ғолиблар 16 август куни Тошкентга қайтадилар.
Pubblicato 11 ago
Birinchi marta ishga qabul qilinadigan o‘qituvchilarni ishga qabul qilish tartibi ishlab chiqildi Xabaringiz bor, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli Farmoniga asosan 2023/2024-o‘quv yilidan boshlab pedagogik kasblarga birinchi marta ishga qabul qilinadigan oliy ma’lumotli talabgorlar stajor-o‘qituvchi sifatida faoliyat yuritishi belgilangan. Shu munosabat bilan Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan stajor-o‘qituvchilarni ishga qabul qilish bo‘yicha tegishli ko‘rsatma ishlab chiqildi. Unga ko‘ra, ilk bor ishga qabul qilingan stajor-o‘qituvchilardan ishga qabul qilingan vaqtdan boshlab bir yil muddat davomida kasbiy sertifikatga ega bo‘lishi talab etiladi. Stajor-o‘qituvchilarga ular kasbiy sertifikat olguniga qadar oliy ma’lumotli (toifasiz) o‘qituvchining bazaviy tarif stavkasi qo‘llaniladi. “O‘qituvchi-stajor” bilan Mehnat kodeksining 104-moddasida muvofiq mehnat shartnomasiga kiritilishi shart bo‘lgan holatlar, jumladan o‘qituvchi-stajorlarning bir yil davomida kasbiy sertifikat olishi majburiyati ko‘rsatilgan holda mehnat shartnomasi tuziladi. Shu munosabat bilan, vazirlikning 2023-yil 9-avgustdagi tegishli xati bilan o‘qituvchi-stajorlarni ishga qabul qilish jarayonini mazkur ko‘rsatmalarga muvofiq amalga oshirish vazifalari yuklatildi. Eslatib o‘tamiz, Farmonga ko‘ra, Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligiga 2023-yil 1-noyabrga qadar umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida faoliyat yuritadigan pedagog kadrlarni kasbiy sertifikatlash sinovlaridan o‘tkazish tartibini belgilovchi Hukumat qarori loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish hamda 2024-yil 1-yanvardan boshlab tizimni amaliyotga joriy etish topshirilgan.
Pubblicato 11 ago
Лентамда ўқитувчиларнинг ҳурсандчиликларига кўзим тушяпти. Устозларнинг ҳурсандчиликларини бир ерга жамлаш мақсадида ушбу пост остида изоҳларингизни кутиб қоламан. Имкони бўлса ўқувчи ҳақида маълумот титул варағи, битирган мактаби ва ўзи ҳақида ҳам ёзиб қолдиринг. Дарвоқе, фарзанди талаба бўлган ота-оналарнинг қувончларига ҳам бажонидил шерик бўлардик.
Pubblicato 10 ago
"Боғчага борган боланинг кўзлари, маданияти, билими, интилиши ва дунёқараши бошқача бўлади” — Президент. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Бухоро шаҳридаги 76-Давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди. Вазир мазкур таълим муассасаси фаолияти ва бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, жажжи тарбияланувчиларнинг қизиқишларини ўрганди.
Pubblicato 8 ago
Pubblicato 8 ago
“МЕНГА МАНСАБ ЭМАС МАКТАБ КЕРАК - МЕНИ ЎҚИТУВЧИЛИККА ҚАЙТАРИНГ” - Ўзбекистон қаҳрамони Анор МАҲМУДОВА хотираларидан Довруғи бутун Хоразмга кетган Ўзбекистон қаҳрамони Анор опа Маҳмудова янги директор бўлган пайтларини шундай хотирлайди: “Ота-онасига қўл кўтарган болаларни олиб келишган. Уни эшитган бошқа ота-оналар ҳам тарбияси оғир фарзандларини олиб келиб, уларни йўлга солишимни сўрай бошлашган. Бир пайт қарасам мактабим тарбиясида оғиши бор болаларга тўлган… Ўша пайтларда болалар қолиб, ота-оналарни ҳам тарбиялашимга тўғри келган. Биласизми, айрим ота-оналар боласини бепул тўгаракка юборгиси келмасди. Математика билан шуғулланса болам жинни бўлиб қолади дейишарди”. Раҳбарликдан воз кечиб, болалар билан мактабда ишлашни афзал кўрган Анор опа Маҳмудова “10 йил қийналдим мактабни оёққа тургизаман деб” дея хотирлайди. Раҳбарият уни доим юқорига кўтариш пайида бўлган бўлса, ҳақиқий устоз сиймоси гавдаланадиган Анор опа ўқувчилар билан ишлашни, мактабни афзал кўрган… “Пул ва мансаб мен учун ҳеч қачон қизиқ бўлмаган. Мен учун мактаб, ундаги муҳит ва ўқувчиларим тақдири қизиқ бўлган. 10 йил деганда мактабимни кўтардим. Унда бугун энг олди ўқувчилар таълим олади” дейди Анор опа. Унинг иш фаолияти ҳақида сўзлаб берганларини тинглаб менда бир савол туғилди. Хўш, тарбияси оғир болларни тарбиялашда у қандай усулларни қўллагани? 1964 йилдан ўқитувчи бўлиб фаолият юритган бўлсам, бирор марта ўқувчини уриб, бақириб ёки уришган эмасман. Мен билан бирга фаолият олиб бораётган ўқитувчилар билан гаплашсангиз, бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз. Ўқувчиларимга фақат нигоҳим билан таъсир қиламан, уларнинг барчасини меҳр билан тарбиялайман. Банд қилиб ташлайман турли тўгаракларга қизиқишига қараб. Тарбияси жуда оғир болалар ҳам юзимга тик қараб гапирмайди. Афсуски, баъзида болаларнинг ота-онаси ҳам фарзандининг нимага қодир эканлигини яхши билмайди. Ота-оналарга "Фарзандингизга яхши гапиринг, йўл-йўриқ кўрсатингчи, эртага айтганингизни қилмасмикан", деб уларга йўл йўриқ кўрсатаман. Шу кунгача мураккаб тарбияли болалар ҳам ота-оналар ҳам юзимга тик қарамаган. Шўх ўқувчиларим мактабга келиб аста "Анор опа борми?" деб сўрайди. Мен мактабда бўлсам шўхлик қилмайди. Мана шу тарзда билимсиз, шўх болаларни тарбиялайвердим. Ўзимга-ўзим савол бериб, ўзимдан жавоб ҳам олар эдим: "Буларни ўрнига иқтидорли ўқувчилар билан шуғуллансам бўлмасмиди?! Йўқ, иқтидорли ўқувчиларга ҳамма ҳам қийинчиликсиз таълим бераверади, мен бўш ўзлаштирувчи ва тарбияси оғир болалар билан шуғулланишим керак" деб ўз ишимни давом эттирганман. Бугун икки қаҳрамонимиз билан суҳбат устида бу унвон уларга бежизга берилмаганлигига яна бир бор амин бўлдим. Ўша гап ўз ишини сидқидилдан бажарадиган инсон ҳеч қачон эътироф этилмай қолмайди. Мен ҳар бир устоз улар каби бўлишини истардим. Ўзбекистон қаҳрамони Анор Маҳмудова ва Муҳаббат Шароповалар билан бўлган суҳбатимиз ана шундай сермазмун бўлди. Mohira Nurullayeva билан улар ҳақида ҳужжатли фильм қилиш ғояси туғилди. Зеро, улар ҳақиқий тирик афсона ва фаолиятлари ҳар бир таълим ходими учун намуна, ўрнак ва ибрат бўлишга арзийди! Хуллас мен учун бугун яна бир эсда қоларли, тарихий кун бўлди. Икки нафар Ўзбекистон қаҳрамони билан бир дастурхон атрофида суҳбатдош бўлиш насиб қилди. Уларнинг йўлларини беришини сўрадим Яратгандан, эртага ортга қараганда инсон ҳаётини мана шундай илиқ хотиралар билан эслаш насиб қилсин барчамизга🤲 Устозларимизга кўз тегмасин Иллоҳим!
Pubblicato 5 ago
“Фарзандимдан доим хавотирда яшайман…” Ривожланишда нуқсони бор фарзандни дунёга келиши, уни тарбиялаб вояга етказиш зиммасига тушган оила учун ҳаётнинг жуда оғир синовидир... Афсуски бу синовлардан ҳамма оила ҳам ўта олмайди, лекин шундай оилалар борки, улар бундай синовларни мардонавор енгиб, келажакка улкан мақсадлар билан боришмоқда. Бугун бундай болаларнинг жамиятда ўз ўрниларига эга бўлишлари учун инклюзив таълим соҳасини ривожлантириш йўлида ҳам катта қадамлар қўйилган. Яқинда бир дугонам фарзанди ўқийдиган мактабда инклюзив синф очилаётганидан у ва бошқа ота-оналар норозилигини билдири. Унга индивидуал тарзда бу нима учун кераклиги, ривожланган давлатларда болалар мана шундай бир бутун муҳитда таълим олаётганликларини имкон қадар тушунтиришга ҳаракат қилдим ва бунга эришиш учун вақт ва катта куч ва сабр кераклигини яна бир бор англаб етдим. Бугун Республика ташхис Марказида умумтаълим мактабларида инклюзив таълимга қамраб олинган болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун тренинг ташкил этилди. Бир гуруҳ кўнгилли талабалар болажонлар билан турли интерфаол ўйинлар ўтказишган бўлса, Марказ психологлари ота-оналар учун психологик тренинглар ўтказишди. Кўплаб тадқиқотларда аниқланишича, бундай болаларнинг ота-оналари доимий стресс, айбдорлик, ҳаётдан хафаликни ҳис қилиб яшар эканлар. Шу боис бугун илк бор ташкил этилган ушбу тадбир ота-оналар учун айни муддао бўлди деб ўйлайман. Бугунги тадбир баҳона ота-оналарнинг фарзандларининг инклюзив таълимдаги натижалари билан қизиқдим. Улар билан кўпроқ гаплашсангиз кўзларидаги кўз ёшларини ҳам кўрасиз. Сабрингиз учун раҳмат, азиз ота-оналар! Иншоллоҳ бир кун меҳнатларингиз ва сабрингиз учун Аллоҳим сизларни мукофотлайди🤲
Pubblicato 4 ago
ВИДЕОНИ КЎРИБ КЎЗ ЁШИМНИ ТИЯ ОЛМАДИМ... Ота қизига дунёда аёл олиши мумкин бўлган энг яхши совға, яъни ҳимояни беради ва жажжи қизалоқ ҳаётида эркакка ишонишни ўрганади. Азиз Оталар, қизингизнинг биринчи муҳаббати бўлинг, токи у ҳеч қачон бундан камига рози бўлмасин! Аллоҳим ҳеч бир қизни ота меҳрига зор қилмагин🤲🥲🥲
Pubblicato 3 ago
Директор уйида, хавотирга ўрин йўқ! Айни дамда Бухорода сафарда бўлиб турган вазиримиз Ҳилола Умарова сурхондарёлик директоримиз Умида опа билан боғландилар. Улар уйдалар ҳавотирга ўрин йўқ!
Pubblicato 3 ago
📣“Сурхондарёлик мактаб директори яна қамоқда” деган хабарлар Вазир томонидан ШАХСАН ўрганилмоқда.
Pubblicato 3 ago
Вазир ҳокимларни педагоглар фаолиятига аралашмай, мактаблардаги шарт- шароитларини яхшилашга эътибор қаратишга чақирди Сурхондарёдаги мактаб директори ўз иш фаолиятини давом эттиради! Айни дамда Бухорода хизмат сафари билан бўлиб турган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Сурхондарёда ҳоким ва мактаб директори ўртасида бўлиб ўтган вазиятни ўз назоратига олди. Вазир ҳокимларни ҳудудларидаги мактаблардаги аҳвол ва шароитларини яхшилашга эътибор қаратишга чақирди. Ҳилола УМАРОВА:“Бугун педагог ходимларнинг обрў ва нуфузини ошириш давлатимизнинг энг устувор вазифаларидан эканлиги барчага маълум. Давлатимиз раҳбари томонидан барча маҳаллий ҳокимликларга мактабларни моддий-техник базасини яхшилаш ва мактаб жамоаси фаолият олиб бориши учун қулай инфратузилма яратиш вазифасини топширганлар. Давлатимизда бугун олиб бораётган таълим соҳаси ходимларини обрў ва нуфузини кўтариш каби устувор сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳар бир раҳбар ходим барча педагог ходимларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишларини, мактабда педагог ходимлар фаолият юритиши учун қулай шарт-шароит яратишга эътибор қаратишларини, мактабдаги маънавий муҳит, таълим сифати ва мазмуни билан боғлиқ ҳар қандай вазият эса вазирлик назоратида эканлигини эслатиб ўтмоқчиман”, дейди вазир. Шунингдек Ҳилола Умарова мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ҳар бир педагог ходим Давлатимиз ҳимоясида! эканлигини қайд этиб ўтди.