TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente72,900Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 36 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 25 set

ДОСКАНИ УРИБ ТУШИРГАН "ҚАҲРАМОН" ТОПИЛДИ Ижтимоий тармоқларда мактаб доскасини уриб синдирган ўқувчининг видеоси кенг тарқалиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Аниқланишича, видеодаги ҳолат Пайариқ туманидаги 19- мактабининг 11-синф ўқувчиси томонидан 2022 йил ўқувчи 10-синфда ўқиган даврида содир этилган. Видео Тиктокга жорий йилнинг 23 сентябрь куни жойлаган. Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотларга кўра, ҳолат ўрганилганда ўқувчи томонидан мактаб мулкига келтирилган зарар унинг ота-онаси томонидан қоплаб берилганлиги, Пайариқ тумани ИИБ томонидан ўқувчининг отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жазо қўлланилган. АММО, ЛЕКИН, БИРОҚ! Бу нарса ўқувчига таъсир қилмаган, таъсир қилган бўлганида эди 1 йил олдин қилган қилмишини "кўз-кўз" қилиб бугун ТИК-ТОККА чиқармаган бўларди! Афсуски, айрим ўқувчиларнинг мана шундай хатти-ҳаракатлари барча ёшлар номига иснод келтиради. Болани "тарбиялаганлар" номига шу бир неча кун ичида миллионлаб лаънатлар ёғилди. Фарзанд тарбияси бебаҳо неъмат эканлигини унутмаслигимиз лозим. Ўзимиз тарбияни қўлга олмасак, уларни "йўриғига" соладиганлар жуда кўп!

7,140 views

Pubblicato 23 set

Тўғриси, мен Алифбо ўзгартириш борасидаги ислоҳотларни ҳеч қачон тушунмаганман ва тушуна олмасам керак🙁 Масалан мен учун жуда мураккаб бу ёзувда фикримни баён этиб ёзиш, мен ва менга ўхшаган жуда кўпчилик барибир кириллда ёзиб, турли дастурлар ёрдамида лотинга ўгиришга мажбур. Сабаби биз эсимизни кирилл алифбосида таниганимиз ва кириллда ўқиб ўрганган ота-она, буви буваларимиз ҳали ҳаёт бўлгани сингари, яна шунча авлод лотин ёзувида ўқиб улғайиб бўлди. Яна ҳарф ўзгартирмайлик☹️😢 Қанча дарслик, қанча муомаладаги пул белгилари, қанча ҳужжат, ортиқча ҳаражатку бу...

3,250 views

Pubblicato 21 set

ЎҚУВЧИЛАРДАН ЯНА БИР КУТИЛМАГАН МЕҲР ИЗҲОРИ Самаркандлик бир гуруҳ ўқувчилар мактабларидаги тозалик фариштаси бўлмиш Гулбаҳор опани таваллуд кунлари билан улар учун кутилмаган тарзда мана шундай табриклашди. Меҳрга тўла ўқувчилар 19-мактаб ўқувчилари. Гулбаҳор опанинг ҳурсандчилик ва ҳаяжонларини кўриш мушкул эмас. Мактаб раҳбари Озода опанинг айтишича, Гулбаҳор опанинг ўзлари ҳам жуда меҳрибон инсон бўлиб, ҳар бир боладан ўзларининг меҳр ва эътиборларини аямайдилар. Болаларни катталарни ҳурмат қилишга, атрофни озода тутиш қанчалик муҳимлигини доим уқтириб борадилар. Бир сўз билан мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари улардан миннатдор ва улар меҳрларини шу тарзда изҳор қилишган. Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги 34-мактаб ўқувчилари фаррош опаларига мана шундай мкҳр изҳори қилишганди. Офарин болалар! Меҳрларингиз сизларни бир умр тарк этмасин🤲

4,200 views

Pubblicato 19 set

Қизимнинг мактаб ҳаётидан Она-тили адабиёт ўқитувчиси: Болалар, биласизларми сизларнинг синфингларни бу йил нима учун олдим? Болалар: Бизни яхши кўрганингиз учун…Биз зўр бўлганлигимиз учун; Ўқитувчи: Йўқ, чунки сизларни бошқа ҳеч ким олишни ҳоҳламади ва мен яна олишга мажбур бўлдим😬 😂😂😂😂 #АълочиТўполончилар

3,360 views

Pubblicato 19 set

Бу қизчанинг исми Гулзода. У сизу-биз каби ёруғликни кўра олмайди, лекин зулмат ичида бўлса ҳам келажакка катта умидлар билан боқади. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги 18-сонли "Нурли маскан" мактаб-интернати ўқувчиси Гулзоданинг энг катта орзуси машҳур хонанда бўлиш экан. У мақсади йўлидаги ҳаракатларини бугундан бошлаб юборган. Қизалоқ интернат қошида ташкил этилган "Баркамол авлод" болалар мактабининг "Фольклор" тўгарагига қатнайди. Унинг кўзчалари кўрмаса ҳам хотираси жуда яхши, ҳар бир нарсани жуда тез эслаб қолади. Биламиз, бугун интернет исталган инсонни машҳур қилиш каби катта қудратга эга. Келинг, биргаликда орзулари осмон қизалоқнинг ижроси билан саҳифаларимизда бўлишиб, уни машҳур қилишга ҳисса қўшамиз.

5,500 views

Pubblicato 19 set

ОГОҲ БЎЛИНГ БЕФАРҚЛИК! Яқинингга нисбатан энг катта гуноҳ - нафрат эмас, балки бефарқликдир. Бу ҳақиқатан ҳам одамгарчиликдан чиқишнинг энг юқори чўққиси. Болаларимизнинг ҳаракатларига ҳар биримиз бефарқ бўлмасаккина нимагадир эриша оламиз! Афсуски, бугун кўпчилик, мени болам эмаску нима ишим бор қабилида иш тутади. Ёш бўлса ҳам бефарқ ўтиб кета олмагани учун раҳмат" Хўш, сиз қандай йўл тутган бўлардингиз? P.S. Тажриба интернетдан олинган

6,620 views

Pubblicato 18 set

Ҳаёт жуда ширин! Қоронғуликда ёруғ нур шуласида ўтирган боланинг оқ-қора суратини кўряпсизми?! Уни бир неча кун оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётган онко-гематологик бемор бола у ердан чиққанидан сўнг илк кечада чизиб битказган. Ҳозир ҳам унинг аҳволи жуда оғир. Унга саратон ташхиси қўйилган… Шифокорлар умид йўқ дейишган… Ундан суратинг сотилса пулини нима қиласан деб сўрашганида қишга кийим оламан деган жавобни берган… Инсоннинг умиди ҳеч қачон сўнмайди, улкан умидлар билан яшайди банда🤲 Боланинг дардларига шифо бериб, 100 қишни кўриш насиб қилсин. Суратлардаги болажонларнинг қўлчаларига қаранг, жажжи қўлчаларга нина суқилган. Туну-кун бу қўлчалар ана шу игналар билан юришади😢 Бугун Мактабгача ва мактаб вазирлигидаги кўнгилли ҳамкасбларимиз билан онкологик ва гематологик (оқ қон) билан касалланган болаларга озгина бўлсада моддий ёрдам бериш мақсадида “Сен кучлисан” хайрия тадбирида қатнашдик. Унда бемор болажонларнинг ўз қўллари билан чизилган суратлар сотувга қўйилди. Уларни имконимиз қадар сотиб олиб, болаларнинг даволанишига ҳисса қўшишга ҳаракат қилдик. Бугунги кунда Гематология Марказида Вазирлик қошида ташкил этилган “Меҳрли мактаб”да ҳам 100 дан ортиқ бола таълим-тарбия олади. Бугун мактабимиз ўқувчи ва тарбияланувчиларининг ҳам ижод намуналари қўйилди сотувга. Савобталаб юртдошларимизнинг борига шукр. Тадбирга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонга ва ташкилотчиларга катта раҳмат. Аллоҳим савобли амалларингизни Ўзи даргоҳида қабул қилсин, ҳеч бир банданинг боласи касал бўлмасин, дунёдаги жамийки бемор болажонларга Яратгандан шифои-комил сўрайман🤲

2,170 views

Pubblicato 17 set

Мана бу ролик ёдингиздами? Болаларнинг меҳри интернетни “портлатганди”. Видеода Самарқанд шаҳридаги 34- умумтаълим мактаби ўқувчилари мактаб фарроши Мақсуда опа Қамбаровани таваллуд куни билан табриклаганликлари акс этган. Бугунги болалар жуда креатив. Улар қўлларидаги гаджетларда санъат асарлари ярата олишларини барчамиз биламиз. Шуларни инобатга олиб, Мактабгача ва мактаб вазирлиги ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛДИ! Танлов шартларига кўра ўқувчилар ўқитувчилари ҳақида ижобий ролик суратга олишлари лозим. Ғолиб ўқувчилар устозларининг байрамига ўқитувчисига қуйидаги совғалардан бирин ютиб олишлари мумкин👇👇 1-ўринга МОНОБЛОК 2-ўринга КОМПЬЮТЕР 3-ўринга НОУТБУК! Устозни улуғловчи бу роликда ҳар қандай ИЖОДИЙ ЁНДОШУВ ОЛҚИШЛАНАДИ! Роликни #Ustozimga хэштеги билан ўз саҳифангиз ҳамда ушбу ҳаволадаги https://www.facebook.com/uzedu/ пост остида қолдириш лозим. ВАҚТ КЕТДИ! Ўқитувчилардан ушбу танлов ҳақида ўқувчиларини хабардор қилиш сўралади.

18,100 views

Hashtags

Pubblicato 17 set

Ота-оналар мажлисига бориш шарт…МИ? Кеча ота-оналар мажлисига бордим. Аслида кеча салкам 90 га кираётган бувимникига борганимиз учун бир марта шу тадбирга бормай, ўтказиб юбориш ўтди ҳаёлимдан ва қизимдан сўрадим: “Қизим бормасам бўладими бир марта мажлисингга?”. “Йўўўўқ Ойижон, синф раҳбаримиз ота-онангиз келишмаса уларнинг қўлларидан ушлаб бўлса ҳам олиб келинглар деб айтдилар” деган жавобни олдим. Қизимнинг кўз олдида устозини гапини иккита қилмаслик учун ўз анъанамга содиқ қолган ҳолда мактабга бордим. Мажлис вақти бўлган синфда 4 нафаргина ота-она. Ярим соат чўзилиб кечикиб зўрға 10 киши тўпландик. Синфда 27 нафар ўқувчи ўқиса, шундан 10 нафарининг ота-онаси келди холос, жумладан 1 нафари ота. Аслида 9 йил давомида ҳеч қачон бу тадбирга бефарқ қарамаганман, қаерда, қандай иш билан банд бўлишимдан қатъий назар мен мажлисга бормасликни ўзимга ва фарзандимга ҳиёнат деб биламан. Келинг 5 нафар ота-онада жуда арзирли сабаб бўлсин бормасликка, қолганларичи нима сабабдан келмади? Дам олиш куни яна ўқитувчи ота-оналар учун қулай бўлсин деб соат 5 ярим деб белгилаган. Хўш, бу бефарқликми ёки нима? Бошланғич синфларда мажлисда 95 фоиз ота она қатнашади. Катта синф бўлган сари бу фоизлар қисқариб боради… Хўш, сиз фарзандларингизнинг ота-оналар мажлисида қатнашасизми? Оталар учун бу мажлисда қатнашиш зарур эмас деб ўйлайсизми? Устозларимиз бунга нима дейди?

13,000 views

Pubblicato 12 set

ДАРС МУҚАДДАС ДЕГАН ТАМОЙИЛГА АМАЛ ҚИЛГАН ЎҚИТУВЧИ Бугун фаолиятимдаги яна бир эсда қоларли кун бўлди. Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, физика-математика фанлари номзоди, доцент, ўқувчилари тақдирига таъсир қила олган буюк педагог, ёшлар таълим ва тарбиясига умрини баҳшида этган устоз Турғун Азларов билан танишиш бахтига муяссар бўлдим. “Ўзбекистон тарихи” телеканали журналисти Холиёр Сафаров билан кўрсатув суратга олиш жараёнида устознинг умр йўлларини ўргандим. Устоз қарийб ярим аср фаолият юритган 40-мактаб ва файзли оилаларида бўлиб, амин бўлдимки, бу инсонларга энг юксак “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони бежизга берилмаган! Улар ҳақиқий маънода қаҳрамон инсонлар. Турғун Азларов мактабни ота-онага, ўқитувчини ўқувчи йўлини ёритувчи чироққа қиёслайди. Дарс муқаддас деган тамойилга ҳақиқий маънода амал қилган устозни энди учратдим. Одатда устозлар дарс вақтида кимдир чақириб қолса, болаларга топшириқ бериб чиқиб кетишлари одатий ҳол шундай эмасми?! Лекин Турғун ака ким чақиришидан қатъий назар ҳеч қачон дарсига ҳиёнат қилмаган! Бу ҳақда Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Раҳматилла Каримов шундай дейдилар: “Бир кун устоз фаолият олиб борадиган мактабга бордим. Дарс вақти тугашига ҳали анча вақт бор эди. Синфни секин очиб қарадим, Турғун домла мени кўрдилар. Чиқиб қоладилар деб кутдим, лекин чиқиш қўнғироғи бўлмагунича чиқмадилар. Дарс туганидан сўнг чиқдилар ва 5 дақиқали танаффус эканлигини, шунча вақтлари борлигини айтдилар. Бу инсондан фаолиятим учун жуда кўп зарур нарсани ўрганганман”. Ўзбекистон қаҳрамони Турғун Азларов ҳаётлари ва фаолиятлари билан боғлиқ бошқа қизиқарли маълумотларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий саҳифаларида тез кунда эълон қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб яқинда 70 ёшни қарши олган устоз Турғун Азларовга мустаҳкам соғлиқ ва узоқ умр тилайман!

3,390 views

Pubblicato 7 set

2,940 views

Pubblicato 7 set

Бугун ҳамкасбим айтиб берган нарса мени жуда таажубга солди ва бугунги кунда актуал мавзу бўлгани учун барча билан баҳам кўргим келди. Ҳамкасбимнинг қизлари Францияга грант ютиб ўқишга кетди. Кечагина мактабни битирган қизалоқ мустақил ҳаётга қадам қўйди ва бу мустақил ҳаёт мусофирчиликда бошланди. Ота-онаси, оиласидан йироққа кетган бола табийки мусофирчликнинг илк кунларида оиласини соғиниб, ўзини ёлғиз ҳис қилаётганидан она хавотирда. Бугун ҳамкасбим қизлари ваниҳоят сал кайфияти кўтарилганини айтиб қолдилар, сабаби эса қуйидагича: Франциянинг Страссбург университетига турли давлатлардан, турли миллат талабалари таҳсил олгани келар экан. Маҳаллий аҳоли шу талабаларни қўллаб-қувватлашнинг ажойиб йўлини топишган экан. билмадим, эҳтимол бу тажриба бошқа давлатларда ҳам борди, лекин бизда йўқлиги аниқ. Хуллас маҳаллий аҳоли талабалар учун яшашга зарур бўладиган маҳсулотлардан ташкил топган катта ярмарка ташкил қилишар экан. У ярмаркада зарур кийим-кечакдан тортиб, маиший техника (фен, электр чойнак, микротўлқинли печь ва ҳ.з.). Қизимизнинг айтишича, бу маҳсулотлар эски-туски нарсалар эмас, аксарияти янги, баъзилари эҳтиётлаб ишлатилган деярли янги экан. Табиийки узоқ масофадан келган, мустақил ҳаётга энди қадам қўйган бу инсонлар учун бундай ёрдам жуда аҳамиятли. Бундан ташқари, уларда егулик сотадиган қаҳвахоналарда ҳам талабалар учун алоҳида имтиёзлар мавжуд экан, масалан, талабалик гувоҳномасини кўрсатган талабага 10 сўмлик нарса 1 сўмга сотилар экан. Бу ишларнинг таг-замирида таълимни қўллаб-қувватлаш ётади. Куни кеча Kun.uz нашрининг "Тошкентга қайтган талабалар" сарлавҳаси остида эълон қилинган фоторепортажини кўрдим. Фейсбук ижтимоий тармоғига жойланган пост остида ёзилган айрим изоҳларни ўқиб, ҳафа бўлдим. Кечагина мактабни битириб, не-не умидларда катта ҳаётга қадам қўйган, келажакда бир нарсага эришаман деб ният қилган, уйидан йироқда кетиб яшаётган ўзимизнинг юртдошларнинг фарзандларига муносабатимиз шундай бўлса. Аслида аксариятимиз мусулмонмиз — савоб қилиш ҳаётимиз мазмуни бўлиши керак аслида, уларга ёрдам қилиш ўрнига, уларни шундай қилиб ҳақоратлаб ўтирсак...☹️ Юқорида айтиб берганим, бошқа бир миллат ва динга мансуб инсонларнинг ўз мллатдоши бўлмаган болаларга қилаётган савобли амаллари. Гапларим албатта ҳаммага тегишли эмас, уларни қўллаб-қувватлаганлар ҳам кўп пост тагида. Бу постни ёзишимдан мақсад эса, эҳтимол биз ҳам ташаббус қилиб, ана шундай ярмаркалар ташкил қилишимиз ва мустақил ҳаётга қадам қўйган болаларимизни илмга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашимиз зарурдир. Бунинг учун бироз меҳр кифоя. Хўш, шундай ярмарка ташкил қилинганида сиз ҳам қатнашармидингиз?

3,230 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3435363738•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384