TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente43,049Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 41 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 14 apr

Суицидлар ҳақидаги хабарларни кўраётган ўсмирлар ҳаётида муаммо юзага келганда бу осон ечим йўли бўлиб кўринади - Психолог Кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларида, блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналларида ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатлар, хусусан суицид ҳолатларини акс эттирувчи ва оқибатда уларнинг онги ва психологик руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотлар жуда кўп учрамоқда. Албатта, жамиятда кенг кўламли демократик ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда сўз эркинлиги каби тушунчаларни танқид қилишдан йироқмиз. Лекин шундай жараёнлар ҳам борки, уларнинг ёритиб борилиши ёшлар ва ўсмирлар онгига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Вояга етмаган ўқувчилар ҳаётига дахлдор нохуш ҳолатларнинг кенг ёритилиши шу ёшдаги ўсмирларнинг руҳиятига акс таъсир кўрсатиши психолог олимлар томонидан илмий асослаб берилган. Айтиш жоизки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мустақил ҳаётга жисмоний, тиббий, руҳий жиҳатдан тайёрлаш борасида доимий равишда ишлар олиб борилади. Лекин афсуски, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган нохуш ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатларнинг содир этилиши барчамизни қайғуга солади. Бундай ҳолатларни олдини олишда ҳар бир ҳамкор ташкилотларнинг биргаликдаги фаолиятини қайта кўриб чиқиш, бола тарбиясида ҳар биримизнинг масъулиятимизни ошириш, болаларни тушуниш, уларга эътибор, ғамхўрлик ва меҳр кўрсатиш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ота-оналарнинг масъулиятини ошириш борасида биргаликда ҳаракат қилиш принципларига эътибор қаратишимиз лозим. Шу ўринда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали болаларнинг онгига акс таъсир этувчи юқорида қайд этилган ҳолатларини кенг тарғибот қилиниши акс таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб, бундай нохуш ҳолатларни ёритишда эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.

2,009 views

Pubblicato 14 apr

"УСТОЗ, ЎРНИМДАН ТУРИШИМ ПУЛЛИК..." — ЎҚУВЧИ Бугун эрталаб иш билан бир мактабга бордик. Коридорда синф хоналаридан бирининг ёнидан ўтиб кетар эканман ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги носоғлом суҳбат қулоғимга чалинди. "Ҳурмат, Ассалому алайкум", — дея ўзи 10 нафар бола ўтирган синфнинг ярми ўрнидан турди. (Назаримда, чет тили дарси эди сабаби кичик хонада 10-12 нафар 9 ёки 10-синф ўқувчилари эди) Ўқитувчи "Қолганлар нега турмаяпти, стулга ёпишиб қолганмисизлар?", — дея савол берди Ўқувчилардан бири: "Устоз, туриш пуллик", дея овози борича бақириб, кулиб, юксак даражадаги беҳурматлик кўрсатишда давом этди. Бундан бир неча йил аввал Боровский коллежида ўсмирларнинг бир-бири билан юзага келган оддий келишмовчилиги оқибатида Жасур исмли болани коллеждошлари томонидан ўлдириб қўйилганлиги билан боғлиқ суд жараёнини ёритиб борганим менга бир умрлик сабоқ бўлиб, мен ўшандан буён ҳеч қаерда болалар билан боғлиқ ҳар қандай нохуш вазиятда бефарқ ўта олмайман. Кўчадами бошқа ердами болалар вазиятга аралашиш одат бўлиб қолган. Бу сафар ҳам бефарқ ўтиб кета олмадим, синфга кириб, қани кимда туриш пуллик, қанча туради деб суҳбатга аралашиб, уларни озгина тартибга чақириб устозга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳақда озгина тарбия берган бўлдим. Сизларни ота-онангиз шу учун мактабга юборганми, нега сизга таълим бераман деб келган ўқитувчингларга бу қадар ҳурматсизлик қилишга ўзингизга рухсат беряпсиз" дедим... Билмадим, бу қанчалик кимга таъсир қилди экан... Майлида бир кишини гапини олмаса бошқа бир киши шу болага таъсир қилиши мумкинку. Афсус, бугун биз ота-оналар рўзғор ташвиши биланми ёки бошқами фарзанд тарбиясида катта бўшлиқни келтириб чиқаряпмиз. Бугун ижтимоий тармоқларда боланинг ўқитувчиси ва синфдошлари, синфдош қизлари ўртасида доскага уят сўзлар ёзиб унга таъриф бераётганини кўриб, наҳотки шу болалар ҳурмат ва эътиқод юқори саналган ўзбек оиласининг болалари бўлса деб ўйлаб қолдим... Бечора ўқитувчи менимча бу сўзнинг маъносини ҳам билмаса керак. Болага дакки берган ўқитувчилар билан ота-оналар урушавериб, уларни ҳам тарбияга бефар қилиб қўймоқда. Болалар тарбиясида муваффақият калити бу албатта севги, ғамхўрлик ва ҳурмат саналади. Ўсиб улғайган бола ҳамма нарсада ота-онасидан нусха олади. Aгар биз ота-она сифатида ўзимизга фарзандлар ва набиралар орасида бахтли ва фаровон кексаликни истасак, бу бахтни бугундан, ҳозироқ қуришни бошлаш лозим! Бунинг асоси эса энг аввало ТАРБИЯДА! Тарбиясиз бола илмда ҳам ҳеч нарсага эриша олмайди, тарбияли бола эса ҳеч қачон илмсиз бўлмайди. Мени кузатувчиларим орасида устозлар кўпчиликни ташкил қилади. Азиз устозлар, Сиз бундай қандай йўл тутган бўлардингиз? Бундай вазиятнинг юзага келишида ўқитувчининг ҳам оз бўлсада айби бор деб ўйлайсизми? Сабаби кимлардир ўқитувчига кўп нарса боғлиқ дейишади... Балки ана шундай болалар билан ишлашда ўз тажрибаларингиз билан бўлишарсиз...

6,410 views

Pubblicato 12 apr

ЗАВҚ ВА ЎЙИН БИЛАН КОРЕЙС ТИЛИДА СЎЗЛАШАЁТГАН ЖАЖЖИ БОЛАЖОНЛАР Ва бу ҳеч қандай ихтисослаштирилган мактаб эмас, бу болажонлар пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 127-сонли умумтаълим мактабининг 1-синфида таҳсил олишади. Бугун ташкил этилган "Очиқ эшиклар" куни муносабати билан ушбу мактабда бўлиб, 1-синф ўқувчиларининг корейс тилида қанчалик завқ билан равон сўзлашаётганларига гувоҳ бўлиб, тўғриси хайратимни яширолмадим. Ярим йилда болажонларнинг корейс тилида шу қадар зўр сўзлашаётгани бу уларнинг устозлари Лола Эшбекованинг улкан ютуқлари. Интерактив ўйин орқали ўргатилаётган хорижий тил исталган болада унга бўлган меҳрни уйғотиб, уни ўрганишга иштиёқини оширади. Бу болажонлари 11 йилда бемалол 3 тил (корейс, инглиз, рус тиллари)да сўзлаша оладиган бўлиб битиришларига асло шубҳам йўқ. Ушбу видео орқали жараёнга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин. ВИДЕОНИ ОХИРИГАЧА КЎРИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ😃

2,740 views

Pubblicato 9 apr

#Бўлар_эканку Тоза сувда машина ювиб, Исроф деган сўздан кечади, Авлодларингиз бир кун чанқаса, Айтинг улар нима ичади… Қизалоқнинг ҳайқириғи юракларни йиғлатди😢 Бугун биз беписанд қараётган энг катта муаммолардан бири бу табиат… Биз шу қадар унга беписандлигимиздан назаримда у биздан ўч олаётгандек. Сув, ҳаво, табиат ҳаммаси бугун бизнинг меҳримиздан мосуво қолмоқда… Бугун Ботаника боғида бўлиб ўтган “Яшил Тошкент” лойиҳасида ана шу оғриқли ва долзарб масала кўтарилиб, муаммонинг глобаллигига яна бир бор эътибор қаратилди. Дарахтларни кесмаслик, табиатни ифлослантирмасликка Бош қомусимиз даражасида эътибор қаратилаётгани жуда қувонарли ва мен буни амалда бўлишидан умидворман. Аслида муаммони яратишга яратдик, бугун ўзимнинг она Тошкентим энг ҳавоси ифлосланган ҳудудга кираётгани жуда катта фожеа… Муаммонт биргаликда ҳал қилмасак бўлмайди, акс ҳолда ўзимиздан кейин қоладиган авлодларимизга табиат неъматларини қолдира олмаймиз🤲 Ичимлик сувини исроф қилишдан тортиб, кўчага ахлат ташлаш, пластик пакет ҳатто нам салфетка ишлатишдан ҳам ўзимизни тияйлик. 49-модда. Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф- муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Мана шу модда учун ҳам мен Конституцияга овоз бераман. Мен учун ўзимдан кейин фарзандларимга тоза ва зарарсиз табиат қолдиришим жуда муҳим😢 Ҳеч ким бефарқ бўла олмайдиган ажойиб тадбирга таклиф қилганингиз учун раҳмат Шохира опа🤲😘 Мен табиатга бефарқ эмасман😔 #Бўлар_экан_ку #табиатни_асра #яшил_Тошкент #сувни_тежа

3,780 views

Pubblicato 3 apr

Вазир жамғармаси устамаси билан маоши 15 миллион сўмга етган ўқитувчи Шайхонтоҳур тумани 299-мактаб ўқитувчиси Наргиза AДИЛОВA ҳамда Яккасарой туманидаги 48-мактаб ўқитувчиси Aлла НAБОКИНA Республикамиз бўйлаб Вазир жамғармаси устамаларига лойиқ деб топилган устозларимиздан. ✅Хўш, уларнинг ютуқлари нимада, энди улар қанча маош олади, синов жараёнлари қандай ўтди? Устозлар ўз таассуротлари билан бўлишди… Эслатиб ўтамиз, бир неча босқичда ўтказилган синовларда 1697 нафар ўқитувчи 9 ой давомида Вазир жамғармасидан 5 миллион сўм миқдорида қўшимча устама олиш имконини қўлга киритди.

2,660 views

Pubblicato 3 apr

БЕМОР ЎҚИТУВЧИМИЗНИНГ БУЙРАК ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ УЧУН ХАРАЖАТЛАРИ ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ ТОМОНИДАН АЖРАТИБ БЕРИЛАДИГАН БЎЛДИ Кеча Бувайда тумани 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Шерзод Тожиевнинг оғир хасталикка чалингани, Ўқитувчимизга буйрак трансплантацияси амалиёти лозимлиги, жарроҳлик амалиёти ҳамда ундан кейинги даврдаги муоалажалар учун катта маблағ талаб этилаётгани ҳақидаги постни бўлишгандим. Маълумотга кўра амалиётнинг ўзига 60 миллион сўмдан ортиқ маблағ талаб этиляпти. Мактабгача ва мактаб таълими Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов кеча бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга маълум қилганлар. Шундан сўнг ҳолат вилоят ҳокими томонидан шахсан назоратга олиниб, масъулларга беморга лозим бўлган маблағ ажратилиши юзасидан топшириқ берилди. Мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддилари иштирокида таъминланадиган бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, вилоят ҳокимига таълимни ва устозларни қўллаб-қувватлаш йўлида амалга ошираётган савобли ишлари учун миннатдорлик изҳор қиламан. Аллоҳ савобли амалларини ўз даргоҳида қабул қилиб, ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашдан ҳеч қачон чарчамасин. Ўқитувчимиз Шерзод акага эса тез фурсатларда дардларига даво топиб, оиласи бағрига қайтиб, ўз фаолиятларини давом эттиришларини тилаб қоламан.

2,270 views

Pubblicato 1 apr

Шаҳноза каби имконияти чекланган ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича Президентимиз ташаббусини қўллаб-қувватлайлик! Кеча Давлатимиз Раҳбари Хоразмдаги АйТи Паркка ташрифи чоғида Шаҳноза билан суҳбатлашиб, “нима орзуингиз бор” деб сўрадилар. У ТАТУнинг Урганч филиалига ўқишга кириш орзуси борлигини айтди. Шунда Президентимиз эртага Шаҳнозага айнан Президент гранти асосида ўқишга қабул қилингани ҳақидаги ҳужжатни ўзим келиб топширишим бўйича топшириқ бердилар. Бугун Президент гранти асосида қабул қилинган қизимизни ТАТУ Урганч филиали жамоаси билан бирга табриклаб, унинг ишларига муваффақиятлар тиладик. Шаҳнозанинг қанчалик хурсанд эканлигини сўз билан таърифлаш қийин. Давлатимиз Раҳбари бу каби имконияти чекланган ёшлар жуда кўплигини таъкидлаб, уларга айнан АйТи соҳасида қўшимча имконият яратиш бўйича алоҳида ташаббус бошлаганлар: агар ўқув марказлари бундай ёшларни экспортёр корхоналарга ишга кириш даражасида тайёрлаб берса, ҳар бир шундай битирувчи учун уларга 35 миллион сўмгача субсидия берилишини белгилаб бердилар. Натижада эса бу каби ёшларнинг имкониятлари янада кенгаяди ва улар юқори даромадли ишда ишлашлари мумкин бўлади. Биз АйТи Паркнинг барча таълим резидентларини ва бошқа ўқув марказларини муқаддас Рамазон ойида Президентимизнинг ушбу савобли ташаббусларини қўллаб-қувватлашга, 35 миллион сўмгача субсидиядан фойдаланиб, кўпроқ имконияти чекланган ёшларни бепул ёки имтиёзли ўқитиб, уларнинг келгусида юқори даромадли ишларга жойлашишига ёрдам кўрсатишга чақирамиз. Экспортёр компанияларни эса имкони борича кўпроқ шундай ёшларни ишга олишга чорлаймиз! #InsonQadriUchun https://fb.watch/jDPjOt_Zww/

1,940 views

Pubblicato 25 mar

БОЛАЛАРИМИЗГА ЎРГАТАЁТГАН НАРСАЛАРИМИЗГА ЭНГ АВВАЛО ЎЗИМИЗ ИШОНИШИМИЗ КЕРАК... ЁҲУД ЎҚУВЧИГА АЙЛАНАЁТГАН ЎҚИТУВЧИЛАРИМИЗ Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг баҳорги таътил кунларидан фойдаланиб, умумтаълим мактабларининг Математика ва инглиз тили фани ўқитувчилари учун Республика бўйлаб семинар-тренинглар ташкил қилинди. Кеча ушбу тренинг жараёнларини бевосита Гулистон Президент мактабида кузатдим. "Ўқувчиларни лойиҳа ишлари орқали танқидий фикрлашга ўргатиш" мавзусида ўтаётган ўқув машғулотларида ўқитувчиларнинг ўзлари ҳақиқий маънода ўқувчига айланиб, ҳаракат қилаётганликларини кўриб, яна бир бор болалар билан ишлаган инсонларнинг кўнгиллари болаларникидай бўлишига ишонч ҳосил қилдим. Буни жараёнлардаги завқ ва қувончдан англаш қийин эмасди. Ўқитувчиларимиз Президент мактаблари ўқитувчилари томонидан ўтилаётган тренингларда дарс жараёнларида фойдаланиш учун янгича методикалар кашф этишаётганини яшириб ўтиришмади. Гулистондаги тренинг жараёнларидан олинган жонли эфирни ушбу ҳаволада кўришингиз мумкин: https://www.facebook.com/uzedu/videos/549775060574621

2,430 views

Pubblicato 24 mar

Ҳилола Умарова: “Директорлар мени энг кўп ўйлантирадиган, таълимдаги энг оғриқли нуқталардан биридир" Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Сирдарё вилоятининг 300 дан ортиқ мактаб директорлари билан учрашди. "Директорлар мени энг кўп ўйлантирадиган, таълимдаги энг оғриқли нуқталардан биридир. Кўп йиллар мактабда директор бўлганим учун бу лавозимнинг машаққатини биламан. Таълимда фақат сизлар билан ўзгариш қила олишимиз мумкин. Ҳар бирингиздан биринчи навбатда ҳалоллик талаб қиламан. Ҳалол бўлмаган инсонга таълимда ўрин бўлиши мумкин эмас. Ҳалол мактаб директорининг фаолиятига ҳеч ким тўсқинлик қилишига йўл қўймайман. Директор ҳалол бўлса, унинг ёнида мен тураман! Сиз билан биз ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрў ва нуфузини юксалтиришимиз керак, бунинг учун эса энг аввало, уларнинг салоҳияти ва малакасини оширишимиз керак. Бугун нима учун истаган ота-она мактабга келиб, ўқитувчига гапиришга ҳадди сиғяпти? Ўз ҳурматини, қадр-қимматини билган ўқитувчига ҳеч ким ортиқча гапиришга ҳадди сиғмайди. Ўқитувчиларнинг нуфузини кўтариш эса бизнинг вазифамиз. Мактабга замонавий директор раҳбарлик қилса, буни ота-она ҳам сезади. Шу боис лавозимингизни суиистеъмол қилмаган ҳолда мактабингизда таълим сифатини кўтаришга ўзингиз ҳаракат қилинг. Бугун вазирлик томонидан ўқитувчиларнинг малакасини ошириш йўлида дастлабки қадамлар қўйилди. Таътил пайтида ҳар бир ўқитувчини фан кесимида ўқитиш йўлга қўйилди. Вилоятда 325 та мактаб бор. Бу дегани, шунча раҳбар ва бир-биридан фарқ қилувчи шунча муҳит дегани. Шундай мактаблар борки, инфратузилмаси яхши эмас, лекин у ердаги муҳитни бирорта замонавий мактабдан топа олмайсиз. Янгиликни ўзимиздан бошлашимиз керак. Биз эса вазирлик жамоаси билан биргаликда сизлар билан елкама-елка ишлаймиз. Биз бир кемадамиз - зиёлилар кемасида. Бу тизимда муаммо бўлмаслиги учун ўз устимизда ишлашимиз лозим. Ишимиз ҳам, жамоамиз ҳам оиламиз, ҳар иккиси тинч бўлса, кўнглимиз хотиржам бўлади. Шундай экан, барчамизгага оиладан оилага ёруғ юз билан бориш насиб қилсин", - дейди вазир.

8,550 views

Pubblicato 23 mar

2,660 views

Pubblicato 23 mar

СОБИҚ ЎҚУВЧИЛАРДАН ТОШКЕНТДАН УЙ ВА ЯЛТАГА САЁҲАТ — ЁЗДА МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ПУЛЛАРИГА ЎҚУВЧИЛАРИНИ ТОШКЕНТГА ОЛИБ КЕЛИБ, КИРИШ ИМТИХОНЛАРИГА ТАЙЁРЛАГАН ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ МУҲАББАТ ШАРОПОВА — Ёзда Меҳнат таътили пулимни олиб ўқувчиларимни Тошкентга олиб келиб, ОТМга тайёрлардим? — Таътил пулингизга тайёрлармидингиз ўқувчиларингизни, улар сизга тайёргарлик учун пул тўлашмасмиди? — Йўқ, ўқувчиларимни олиб келиб, шу ерда овқатлантириб, эрталаб соат 7 дан кечки 7 гача дарс қилдириб, овқатларини бериб тайёрлардим (завқ билан сўзлаб берди Муҳаббат опа) — Ҳам ўқишга тайёрлаб, ҳам ўзингиз еб-ичирармидингиз?! (Мен лолу-ҳайронман) — Ҳа, ўқувчиларим ўқишга кириши мен учун жуда катта бахт эди! Бугун Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шаропова билан суҳбатлашиб, бу инсоннинг чин маънода ҚАҲРАМОН инсон эканликларига тан бердим. Ярим асрдан ортиқ мактабда математикадан дарс берган Муҳаббат Шаропова ҳар бир ўқувчисини ўз фарзандидай исмларини айтиб гапирадилар. Хўш, эвазигачи, дея ажабландим мен? Эвазига ҳеч қачон нимадир кутмаганман. Менинг ўғлим йўқ, бир қизим бор холос. Шу ўқувчиларимни ўз фарзандларимдай яхши кўраман… Бир кун ҳокимимиз менга қараб, "Нима учун ўқувчиларингиз, ота-оналарингиз орасида бунчалик ҳурматингиз баландлигини энди тушундим, ўрталарингизда пул муносабатлари йўқ экан” деди. Ўзбекистон халқ Ўқитувчиси Мовлуда Қаюмова суҳбатга қўшилдилар: — Муҳаббатнинг ўқувчилари устозини бошида кўтариб юришини кўриб ҳайрон қоламан. Бугун ҳам такси тўхтатаётсак бир собиқ ўқувчиси “Муаллим” деб келиб бизни ҳашаматли машинасида манзилимизга олиб бориб қўйди. Фахр ва ғурур билан Муҳаббат опа қуйидагиларни сўзлаб бердилар: “...1999 йил эди “Дока хлеб” деган нарса Қашқадарёда йўқ эди. Бир собиқ ўқувчим юбилейимга менга 4 та катта коробкада самолётдан иссиқ “дока хлеб” булочкаларини юборган. Умрида илк бор шундай нон таътиб кўрган меҳмонларим қанчагача гапириб юришган… ...Мени бронхит касалим бор, бир кун собиқ ўқувчиларим келишиб, биттаси менга самолёт чиптасини, яна бири йўлланма олиб бериб, мени Ялтага даволанишга юборишган… … Мен Тошкентга келсам доим собиқ ўқувчиларим уларнинг уйларида қолишимни сўрашади. Бир кун ўқувчиларим менга Тошкентдан уй олиб беришга келишиб олишибди, Қорасувдан 1 хонали уй олиб беришди. Мана юраман хозир Тошкентни бой аёли бўлиб, дейди кулиб Муҳаббат опа🤗 Биласизми, ўқитувчилик касби бу менинг ҳаётим мазмуни, мен мактабсиз, болаларсиз ҳеч қачон ҳаётимни тасаввур қила олмаганман. Меҳр билан илм берсанг албатта унинг мевасини кўраркансан. Мен касбидан қадр топган устозман.” Дарвоқе, яна бир мени таъсирлантирган воқеа, Муҳаббат опа Тошкентга ўқишга киришга олиб келган ўқувчиларидан бири бир кун 100 сўм пулини ўғирлатиб қўйган. Нима қиларини билмаган Муҳаббат опа, ўқувчисининг ота-онасига билдирмай шу пулни ўзлари ўрнини тўлдириб қўйганлар. 52 йил давомида 10 минглаб ўқувчиларни етиштирган Муҳаббат опа Шаропова тимсолида кўраман мен чин устозларни, устоз мана шундай фидойи ва ўз касбини телбаларча севадиган инсон! Йилда 1 оладиган таътил пулини ўқувчиларини еб ичиришга сарфлашни бошқа нима деб аташни билмайман… Сурат 2021 йил 1 октябрь куни олинган. Икки ёнимда икки Ўзбекистон қаҳрамони Анор Маҳмудова ҳамда Муҳаббат Шаропова. Суратда қўлларида гул билан турган инсон мен юқорида ҳикоя қилган устоз Муҳаббат опа. Иллоҳим бизга ҳам шундай инсонлар каби бўлиш насиб қилсин🤲 #Ҳавас_қилинг #Алҳамдулиллаҳ

3,180 views

Pubblicato 23 mar

Ҳилола УМАРОВА: “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЛОЙИҲАСИ ФАҚАТ ТАШАББУСГА АСОСЛАНАДИ бунда ҳеч кимни мажбурлашга йўл қўйилмайди” Маълумки, 2021 йилда тажриба тариқасида бошланган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ўтган 2 йил давомида халқимиз томонидан илиқ қабул қилинди. Бугунги кунда юртдошларимиз ўз ҳудудидаги ҳал этилиши лозим бўлган қатор масалаларни “Open budget” порталига жойлаб, имкон қадар кўп овоз йиғиш орқали ушбу ташаббусда ғолиб бўлиш учун ҳаракат қилишмоқда. Ушбу порталга жойланаётган ижтимоий лойиҳалар орасида мактабгача ва мактаб таълими муассасаларини таъмирлаш ишлари ҳам етакчилик қилади. Албатта, ушбу жараёнда ўқитувчилар, ўқувчилар ҳатто ота-оналар ҳам ташаббус кўрсатиб, ўзлари меҳнат қилаётган, таълим олаётган ёки фарзандлари таҳсил олаётган таълим даргоҳини обод қилиш учун зарур овоз беришда шахсий ташаббус кўрсатмоқда. Бироқ ижтимоий тармоқлар орқали жойларда баъзи ўқитувчиларга ушбу лойиҳада овоз йиғиш учун мажбурий топшириқ берилаётгани, топшириқни бажаришга беэътибор қараётган ўқитувчиларга керакли чора кўриш билан таҳдид қилинаётганлиги тўғрисида хабарлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жиддий ўрганилмоқда. Айни дамда “Вазирга мурожаат” порталига ўқитувчилардан ушбу мазмундаги мурожаатлар келиб тушмаганлигини маълум қиламиз. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги тегишли қарорига кўра, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади. Ҳурматли ўқитувчилар, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ходимлари! Агар сизнинг таълим масканингизда ўқитувчиларни ушбу лойиҳа доирасида мажбурий овоз йиғишга жалб этиш ҳолатлари кузатилса, вазирликнинг Ишонч телефони (71-202-09-09)га қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Сизнинг мурожаатингиз асосида ушбу йўналишда қонун бузилиш ҳолати аниқланса, тегишли масъул ходимларга зарур таъсир чоралари кўрилиши таъминланади.

4,420 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••3940414243•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384