TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente384,430Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 56 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 7 feb

#Челлендж_давом_этади Ўқитувчиларимиздан яна бир оригинал ижро👏👏 Бухоролик ўқитувчилар андижонлик ҳамкасбларининг челленджини давом эттирди Жозибали рақс Бухоро шаҳридаги 39-Ихтисослашган Давлат умумтаълим мактаби ўқитувчилар жамоаси томонидан ижро этилган. Рақсни мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Лира Минибаева саҳналаштирган. Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизматининг хабар беришича, Лира нафақат моҳир чет тили ўқитувчиси, балки санъатнинг рақс соҳасида ҳам яхшигина иқтидорга эга. У “Life Style” номли замонавий рақс гуруҳини ташкил этиб, ёш авлодни санъатга бўлган қизиқиш ва меҳрини ошириш йўлида тинмай изланишлар олиб бормоқда. Мазкур жамоа “Евроосиё” кўп жанрли болалар ижодкорлигини ривожлантириш 3-халқаро фестивал-танловида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Лира Минибаева “Йил аёли” танловининг вилоят босқичида иштирок этиб, ғолиблар қаторидан ҳам ўрин олган. #Cоғлом_ҳаёт_учун #Спорт_ва_рақс

126,000 views

Pubblicato 2 feb

МАКТАБЛАРДА ДАРСЛАР АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ Республика махсус комиссиясининг 2022 йил 2 февралдаги қарорига асосан 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда давом эттирилади. Бунда, барча умумтаълим мактабларида ўқитувчи ва ўқувчилар ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатьий риоя этилган ҳолда антисептик воситалардан мунтазам фойдаланишлари талаб этилади. Шунингдек, дарс машғулотлари амалдаги дарс жадвали асосида синф системасида ташкил этилади. Мактаб маъмурияти вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида, таълим жараёни иштирокчиларининг ниқоб тақиб юриши ҳамда ижтимоий масофани сақлашини қатьий назоратга олиши талаб этилади. Шу билан биргаликда, умумтаълим мактабида касалланиш ҳолатлари кўпайган тақдирда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосасига кўра бевосита ушбу мактабда анъанавий таълим жараёнини чеклаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга эканлигини эслатиб ўтамиз.

36,100 views

Pubblicato 2 feb

⚡️Тезкор CCВ: Мамлакатимизда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда. Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади). Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда. Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43 % ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 % ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 % ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 % ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда. Таҳлилларига кўра, боғча ёшидаги (3-6 ёш) болалар ўртасида касалланиш, уй қарамоғидаги шу ёшдаги болаларга нисбатан (3-3,5 марта) кам учрамоқда. Республика махсус комиссияси томонидан ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. ❗️Хусусан,2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади. Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. ▶️@ssvuz ▶️@ssvmatbuotkotibi

4,180 views

Pubblicato 1 feb

РЯД ОГРАНИЧЕНИЙ И ТРЕБОВАНИЙ, СВЯЗАННЫХ С ЭЛЕКТРОННОЙ ПЛАТФОРМОЙ KUNDALIK, БУДУТ ОТМЕНЕНЫ ДО ОКОНЧАНИЯ ОНЛАЙН ОБУЧЕНИЯ Сегодня на брифинге в АОКА начальник Информационной службы Министерства народного образования Лайло РУСТАМОВА рассказала об использовании электронной платформы Kundalik в период дистанционного обучения: ❓В процессе онлайн-обучения у моих детей возникают проблемы с загрузкой домашних заданий в систему Kundalik.com, в результате чего учителя снижают оценки за несвоевременную сдачу домашнего задания. Есть ли решение данной проблемы? Ответ: В первую очередь следует отметить, что Министерство народного образования учитывая множество обращений родителей и педагогов сняло ряд ограничений и требований, связанных с электронной платформой Kundalik.com в период дистанционного обучения. Хотим сообщить, что теперь учителя могут принимать домашние задания своих учеников по согласованию с учениками и родителями с помощью системы Kundalik.com или любой другой социальной сети и мессенджеров. После сдачи учениками домашних заданий, учителям дается 5 (пять) дней для их оценки и выставления оценок в системе Kundalik.com или в бумажных классных журналах в школах, где Kundalik.com еще не реализован.

6,000 views

Pubblicato 1 feb

#Брифинг КУНДАЛИК ПЛАТФОРМАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ БИР ҚАТОР ЧЕКЛОВ ВА ТАЛАБЛАР ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ДАВРИ ЯКУНИГА ҚАДАР БЕКОР ҚИЛИНАДИ 🔰Бугун АОКАда ўтган брифингда масофавий таълим даврида электрон Кундалик платформасидан фойдаланиш юзасидан келиб тушган саволлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати рахбари Лайло РУСТАМОВА батафсил маълумот берди: ❓Онлайн таълим жараёнида фарзандларимнинг Kundalik.com тизимига уйга вазифаларини юклашида муаммолар юзага келмоқда, вақтида юкланмагани уй вазифа учун эса ўқитувчилар томонидан баҳолар пасайтирилмоқда. Шу муаммонинг ечими борми? Жавоб: Дастлаб айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда ўқитувчи ва ота-оналарга қулайлик туғдириш мақсадида масофавий таълим даври якунига қадар электрон Кундалик платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талабларни бекор қилмоқда. Юқоридаги саволга қайтадиган бўлсак, эндиликда ўқитувчилар уйга вазифаларни ўқувчи ва ота-оналар билан келишган ҳолда Kundalik.comтизими ёки исталган бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ёрдамида қабул қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз. Бунда телевидение орқали эфирга узатилаётган фанлар доирасида ўқитувчилар томонидан берилаётган уйга вазифалар “Онлайн-мактаб” телевизион дастури орқали эфирга узатилаётган дарсларига мос бўлиши лозим. Уйга вазифа топширилгандан кейин ўқитувчилар томонидан уларни баҳолаш ва қўйилган баҳоларниKundalik.com тизимига ёки Kundalik.com жорий қилинмаган мактабларда босма шаклдаги синф журналларига қўйиш учун 5(беш) кун муддат берилади. 📹Брифингни Youtube (HD)да кўриш

9,750 views

Pubblicato 1 feb

#Брифинг Онлайн таълим даври якунига қадар Кундалик платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талаблар бекор қилинади 24 январдан бошлаб Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш мақсадида республикамизнинг барча мактабларида таълим жараёни бир ой муддатга “Онлайн”, яъни масофавий шаклга ўтказилди. Шу боис сўнгги кунларда масофавий таълим олаётган ўқувчиларнинг ота-оналари ва ўқитувчилардан электрон Кундалик интернет платформаси билан боғлиқ кўплаб саволлар ва мурожаатлар келиб тушди. Бугун соат 16:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова ушбу муаммоли вазиятларнинг ечими юзасидан брифинг ўтказади.

5,170 views

Pubblicato 31 gen

#Брифинг 📢 1 февраль, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинг: 📍Мавзу: Масофавий таълим даврида электрон Кундалик платформасидан фойдаланиш юзасидан ота-оналар ва ўқитувчилардан келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан ● Вақти: 16:00 ● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмат раҳбари 〰️〰️〰️ ✏️Мавзу юзасидан саволларни @Rasmiy_aloqabot'га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

8,670 views

Pubblicato 26 gen

Ижтимоий тармоқларда Норин туманидаги 1-мактаб бўйича ёритилган материал бўйича ўтказилган хизмат текшируви юзасидан МАЪЛУМОТ Жорий йилнинг 22 январь куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Норин тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-“Б” синф ўқувчиси Муроджон Эргашалиевдан ғолиблик учун берилган ноутбук мактаб ўқитувчилари томонидан қайтариб олингани бўйича видеомурожаат эълон қилинган. Мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилиб, шу куннинг ўзида ноутбук Муроджон Эргашалиевга қайтариб берилган ва шу ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали муносабат билдирилган. Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан Норин туман халқ таълими бўлими ҳамда 1-сонли мактаб фаолияти юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, Норин туман 1-сонли мактаб директори Нозимжон Хусанов, синф раҳбари Санобар Хожимуродова эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Юқоридаги ҳолат бўйича, камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли Норин туман халқ таълими бўлими мудири Жавлонбек Нурмухаммадовдан тушунтириш хати олиниб, тегишли интизомий жазо чораси қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирига хат киритилди. Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

4,100 views

Pubblicato 25 gen

#Матбуот_анжумани 📢 25 январь, cешанба куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани: 〰️〰️〰️ Мавзу: Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг 2021 йил якунлари сарҳисоби ҳамда 2022 йил режалари. Пойтахт мактабларида карантин даврида ўқиш жараёнини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ● Вақти: 11:00 ● Иштирок этади: Дилфуза Исламова, Бош бошқарма раҳбари в.б. 📍Манзил: Учтепа тумани, Назарбек кўчаси, 1 уй. Журналистлар таклиф этилади

3,750 views

Pubblicato 24 gen

#Сўраган_эдингиз Мактабда информатика фанидан дарс бериб келаётган ўқитувчига мактабда Kundalik.com бўйича администраторлик қилгани учун устама тўланадими? ЖАВОБ: Махсус устамалар талаб этилган кўрсаткичларни амалга оширгани учун мактабдаги АКТ ходимига берилади. Лекин мактабда администраторига ёки информатика ўқитувчисига айнан электрон журнални юритганлиги учун қўшимча устама кўзда тутилмаган. Сабаби, у ҳам оддий ўқитувчи сингари олдин қоғоз журнал ўрнига электрон журнал юритади ва бунинг учун ойлик мошини олишини давом эттиради. Синф журнали юритуви учун эса ўқитувчиларга тўланадиган пул бекор қилинмаган, ушбу тўлов электрон журнал юритганлик учун ҳам сақланган.

7,010 views

Pubblicato 20 gen

24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларидан келиб чиқиб 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида “онлайн” шаклда олиб борилади. Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади. Фурсатдан фойдаланиб, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди. Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.

161,000 views

Pubblicato 20 gen

Кўп сонли журналист ва блогерлардан мактаблар 24 январдан онлайн таълим тизимига ўтадими деган саволлар келиб тушмоқда. Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги томонидан қишки таътил 24 январга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берилган ва ҳозирда ўқувчиларнинг анъанавий таълимга қайтишига тайёргарлик кўрилмоқда. Айни вақтга қадар онлайн таълимга ўтиш бўйича ҳеч қандай режа йўқлигини маълум қиламиз. Шу ўринда жамоатчиликдан фақат расмий каналлар орқали эълон қилинадиган янгиликларга ишонишларини сўраб қоламиз.

12,700 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••5455565758•••60•••65•••70•••75•••80•••8384