TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente109,350Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 58 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 22 dic

#Муносабат Қамаши тумани ҳокими Сартулди қишлоғидаги ушбу мактаб филиали Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Қамаши туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими масъуллари иштирокида ўрганилди. Маълум бўлишича, ушбу қишлоқда 37 та хонадон мавжуд. Қишлоқда 41 нафар мактаб ёшидаги болаларнинг аксарияти 15-мактабнинг асосий қисмида таҳсил олади. Фақатгина 4 нафар болажонлар ушбу мактаб филиалида таълим олиб келмоқда. Масъулларни ахборотига кўра, филиал мактабда жами 4 нафар (2-синфда 1 нафар, 3- синфда 1 нафар, 4-синфда 2 нафар) ўқувчи таълим олиб келмоқда. Асосий мактабгача бўлган оралиқ масофа 12 км.ни ташкил этади. Ҳоким томонидан 4 нафар боланинг асосий мактабда ўқиши учун туман ҳокимлиги ҳисобидан автотранспорт воситаси қатнови йўлга қўйилиши белгиланди. Шунингдек, аҳолининг демографик ўсишини ҳисобга олиб 2023 йилда ушбу ҳудудда 60 ўринли мактаб қурилиши учун инвестиция дастурига таклиф киритилиши маълум қилинди.

2,310 views

Pubblicato 21 dic

#Баёнот Хорижий тил ўқитувчилари замонавий адабиётларни харид қилиш учун ажратилаётган 1 миллион сўм пул маблағини ўзлари истаган адабиётга сарфлайдилар ва у ўқитувчининг шахсий мулки ҳисобланади Ҳурматли чет тили ўқитувчилари! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига Давлат бюджетидан замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 миллион сўмдан маблағлар ажратилиши кўзда тутилган. Бугунги кунда Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйлаб чет тили фани ўқитувчиларининг шахсий пластик карталарига ушбу маблағлар тушириб берилмоқда. Лекин, айрим ҳудудлардан ушбу маблағларни тасарруф қилишда ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари томонидан асоссиз талаблар қўйилаётганлиги тўғрисида шикоятлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни билдиради: Биринчидан, халқ таълими ҳудудий бўлимларига 2021 йилнинг якунига қадар ҳар бир чет тили ўқитувчисининг шахсий пластик картасига 1 миллион сўмдан маблағ тушириб берилиши ҳақида кўрсатма берилган. Шунингдек, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 16 ноябрдаги қўшма қарорига кўра, чет тиллари фани ўқитувчилари замонавий адабиётларни ҳар йилнинг 1 августига қадар харид қилиши белгиланган бўлиб, 2021 йилнинг якунига қадар ушбу адабиётларни харид қилиб, савдо чекини тақдим этиш талаби нотўғри эканлигини таъкидлаймиз; Иккинчидан, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан чет тили фани ўқитувчилар томонидан харид қилинишга тавсия этилаётган замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмалари шакллантирилган бўлиб, бу рўйхатдан жой олган адабиётларни харид қилиш мажбурий эмас, балки тавсиявий характерга эга. Айрим ҳудудларда ушбу адабиётларни сотиб олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолатда, бошқа чет тилини ўқитиш ва ўрганишга йўналтирилган адабиётларни харид қилиш имконияти мавжуд. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан фақатгина адабиётлар рўйхати тавсия қилинган бўлиб, у ёки бу ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи, китоб дўкони томонидан сотилаётган адабиётларни сотиб олиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. Бундай талаб коррупциоген ҳисобланиб, ҳалол рақобатга тўсқинлик қилишини маълум қиламиз. Учинчидан, чет тили фани ўқитувчилари томонидан харид қилинаётган замонавий адабиётлар ўқитувчининг шахсий мулки ҳисобланиб, ушбу адабиётларни мактаб кутубхонасига топшириш талаби мутлақо ноқонуний ҳисобланади. ‼️Ҳуқуқингиз поймол қилинишига йўл қўйманг! Юқорида қайд этилган каби ҳолатларга дуч келсангиз Халқ таълими вазирлигининг 71-202-09-09 Ишонч телефонига мурожаат қилинг. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

1,580 views

Pubblicato 20 dic

#Заявление Никаких ограничений на празднование Нового года в общеобразовательных школах нет Дополнительный комментарий к информационному сообщению о праздновании Нового года в общеобразовательных школах Сообщаем Вам, что было неправильно истолковано письмо Министерство народного образования общеобразовательным школам относительно планирования и проведения новогодних праздников. Доводим до вашего сведения, что никаких ограничений на празднование Нового года на территориях общеобразовательных школ нет. При этом в целях предотвращение сбора денег в школах и недовольства родителей отмечать Новогодний праздник в ресторанах, кафе и других заведениях общепита не рекомендуется. Сообщаем Вам, что запреты, связанные с организацией различных корпоративных праздников и развлекательных мероприятий Республиканской специальной комиссией, распространены на министерства, ведомства и другие государственные органы. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

1,420 views

Pubblicato 20 dic

#Баёнот Умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар йўқ Мактабларда янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ хабарномага қўшимча изоҳ Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларига Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ чеклов юзасидан тегишли хати нотўғри талқин қилинганини маълум қиламиз. Умумтаълим мактаблари ҳудудида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмаслигини билдирамиз. Шу билан бирга мактабларда пул йиғимлари ҳамда ота-оналарнинг эътирозларини олдини олиш мақсадида ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шаҳобчаларида мактаб ўқувчиларига Янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмайди. Республика махсус комиссиясининг турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тақиқлар вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига татбиқ этилганлигини маълум қиламиз. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

1,250 views

Pubblicato 20 dic

#Матбуот_анжумани 📢 Бугун, 20 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) "Таълим мазмунидаги туб ислоҳотлар: замонавий дастур ва дарсликлар таҳлили" мавзусида Матбуот анжумани ўтказилади: 〰️〰️〰️ ● Мавзу: Таълим мазмунидаги туб ислоҳотлар: замонавий дастур ва дарсликлар таҳлили ● Вақти: 11:00 ● Иштирокэтади: Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази ✏️Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади. Барча ОАВ вакилларини мазкур тадбирга таклиф қиламиз.

27,500 views

Pubblicato 16 dic

#Муносабат 2245 та мактабда спорт зали мавжуд эмас Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда блогерлар томонидан мактабларда спорт заллари йўқлиги масаласи кўтарилиб, унда Халқ таълими вазирлиги ушбу муаммодан бехабарлиги айтилмоқда. Шу ўринда мактаблардаги спорт заллари билан боғлиқ муаммолар Халқ таълими вазирлигига яхши маълумлигини билдирган ҳолда қуйидагиларни маълум қиламиз: Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда ушбу йўналишда мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилган бўлиб, бугунги кунда ажратилаётган маблағлар доирасида босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Буни қуйидаги рақамлардан ҳам кўриш мумкин: 2017-2021 йилларда жами 296 та спорт заллари янгидан қурилган бўлса, 604 та мавжуд спорт заллар таъмирдан чиқарилган. Бироқ шунга қарамай, бугунги кунда Республикада мавжуд 10130 та умумтаълим мактабларидан 7885 тасида (78 фоиз) спорт заллари мавжуд, қолган 2245 та мактабда спорт заллари умуман мавжуд эмас. Мавжуд спорт залларидан 358 таси реконструкцияга ва 2078 таси мукаммал таъмирга муҳтож. Мактабларда спорт заллари билан боғлиқ муаммолар ҳақида аввал ҳам Халқ таълими вазирлиги бир неча бор маълумот берган. Хабарингиз бор Давлатимиз раҳбари ўз сайлов олди дастурида таълим соҳасида амалга ошириладиган ишларни энг муҳим ишлар сирасига киритар экан, келгуси йилларда энг катта ҳаракат – мактаб, мактаб, яна бир марта мактаб бўлишини, мактаб ривожланса, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлиши ҳамда келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилиниб, янгидан барпо этилишини қайд этган эди. Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, ҳудудлардаги ҳолатни манзилли ўрганиш мақсадида турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб ва улар томонидан бугунги кунда Республиканинг барча ҳудудларда мавжуд талаблар ўрганилмоқда. Ушбу жараёнда мактабларга спорт заллари ҳам қурилиши режалаштирилган.

15,000 views

Pubblicato 15 dic

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан дарс сифатидан бошқа ҳужжатларни талаб этиш таъқиқланганлиги ҳақида қатъий огоҳлантиради! Сўнгги кунларда ўқитувчилардан жойларда текширувлар авж олгани, хусусан турли ҳужжатлар тақдим этиш талаб этилаётгани юзасидан турли мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларни ўрганиб чиқиб Халқ таълими вазирлиги мактабларда текширувлар амалга ошириш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаганини маълум қилади. Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бошқармаларига умумтаълим муассасаларидаги мавжуд ҳолат ва муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш учун мактаб жамоасига ёрдам бериш топширилган. Вазирлик умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га мувофиқ (Адлия вазирлигидан 2020 йил 29 июнда 3058-I рақам билан рўйхатдан ўтказилган) ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача (фақат синф журнали (жумладан, электрон равишда kundalik.com тизими орқали) қисқартирилганини эслатиб ўтади. ‼️Шу боис мактабда ўқитувчилардан фақат синф журнали(электрон кундалик жорий этилган мактабларда электрон шаклда)дан бошқа ҳужжатларни талаб этиш қатъиян маън этилиши ҳақида қатъий огоҳлантиради. Таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-5-моддаси, шунингдек мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 205-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз. Ҳурматли ўқитувчилар! Агарда сизда юқорида келтирилган ноқонуний ҳужжат талаб қилиш ҳолатлари учраётган бўлса ҳудуд ва мактабингиз тўғрисидаги аниқ маълумотлар билан вазирликнинг 71 202 09 09 Ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

9,660 views

Pubblicato 11 dic

#МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи томонидан ўқувчиларга номақбул сўзлар ишлатаганлиги тасвири туширилганлиги юзасидан видеохабар тарқалди. Мазкур ҳолат Избоскан туманидаги 3-умумтаълим мактабида юз бергани аниқланди. Ҳолат туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилганда, синфни мактабга бўлиб ўтиши режалаштирилган маданий тадбирга тайёрлаш жараёнини мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Н.Р видеотасвирга олиш вақтида уяли алоқа воситасининг қуввати тугаш сигналини берганлиги туфайли ноўрин сўзларни ишлатиб юборишига сабаб бўлганлиги маълум қилинди. Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги барча устоз-педагоглардан устозлик касби шарафли ва улуғ касб эканлигини, ҳар бир педагог ёш авлодни ақлан ва жисмонан баркамол этиб тарбиялаш каби масъулиятли вазифани бажаришда устозлик номига доғ туширмасликни ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишларини талаб қилади.

5,170 views

Pubblicato 9 dic

#МУНОСАБАТ Оммавий ахборот воситаларидаги ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатларнинг кенг тарғибот қилиниши акс таъсир кўрсатиши мумкин Кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқлардаги блогерларнинг каналларида ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатларни акс эттирувчи ва оқибатда уларнинг онгига, психологик руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотлар учрамоқда. Албатта жамиятда кенг кўламли демократик ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда сўз эркинлиги каби тушунчаларни танқид қилишдан йироқмиз. Лекин шундай жараёнлар ҳам борки, уларнинг ёритиб борилиши ёшлар ва ўспиринларга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Вояга етмаган ўқувчилар томонидан содир этилаётган ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ ва ҳомиладорлик каби ҳолатларнинг кенг ёритилиши шу ёшдаги ўсмирларнинг руҳиятига акс таъсир кўрсатиши психолог олимлар томонидан илмий асослаб берилган. Шу ўринда айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мустақил ҳаётга жисмоний, тиббий, руҳий жиҳатдан тайёрлаш ва репродуктив саломатлик саводхонлигини ошириш борасида доимий равишда қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ўқув дастурлари таркибига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи мавзулар киритилган. Мавзуларда ўқувчиларнинг рeпрoдуктив сaлoмaтлиги тўғрисидa кeнг дoирaдaги мaсaлaлaргa эътибор қаратилиб, улaрни сoғлoм турмуш тaрзи aсoслaри ҳамда инсонга ҳаёти давомида зарур бўладиган тиббий, ижтимоий ва маданий кўникмалар, жумладан ўзaрo шaxсий мунoсaбaтлaрни шакллантириш, ўз-ўзини ва ўз ҳиссиётлaрини тушуниш, ҳaётдa мустақил қaрoр қaбул қилиш каби кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришга эътибор қаратилган. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг ёш психо-физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича тарбиявий ишлар олиб борилмоқда. 1-11-синф ўқувчилари учун янги фан “Тарбия” дарслари киритилган. “Соғлом турмуш тарзи асослари” факультатив курсларида ўқувчиларига “Оилада менинг ўрним ва вазифам”, “Оила - муқаддас даргоҳ”, “Соғлом турмуш тарзи ва зарарли одатларни олдини олиш”, “Чиройли хулқ-инсон зийнати”, “Тозалик – соғлиқ гарови”, “Репродуктив саломатликнинг ижтимоий – психологик хусусиятлари”, “Оилавий қадриятлар психологияси”, “Ижтимоий-психологик босимлар ва уларга қарши тура олиш билим-кўникмалари”, “Психологик маданият ва саломатлик билим-кўникмалари”, “Оила психологияси ва этикаси ҳақида тушунчалар” каби мавзуларда тушунчалар бериб борилади. Ўқувчиларни миллий урф одатларимиз, анъаналаримиз руҳида тарбиялашга ҳам катта эътибор қаратилади. Шунингдек тизимда нафақат ўқувчиларнинг балки ота-оналарнинг психологик билимларини ошириб боришга ҳам эътибор бериб келинмоқда. 2021 йилда ота-оналарнинг тиббий-психологик билимларини ошириш учун “Соғлом авлод” дастури ишлаб чиқилди, унинг мақсади болаларнинг жинсий ривожланишининг асосий босқичлари, ўспиринларнинг репродуктив потенциали, ёш даврларида боладаги психологик ўзгаришлар тўғрисида тасаввурга эга бўлишга ёрдам бериш, шунингдек, ўспиринлар оиласида ота-она ва бола муносабатларини уйғунлаштиришдир. Лекин афсуски, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган нохуш ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ ҳолатларининг содир этилиши барчамизни қайғуга солади. Бундай ҳолатларни олдини олишда айбдорларни қидириш, жазолаш эмас балки ҳар бир ҳамкор ташкилотларнинг биргаликдаги фаолиятини қайта кўриб чиқиш, бола тарбиясида ҳар биримизнинг масъулиятимизни ошириш, болаларни тушуниш, уларга эътибор, ғамхўрлик ва меҳр кўрсатиш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ота-оналарнинг масъулиятини ошириш борасида биргаликда ҳаракат қилиш принципларига эътибор қаратишимиз лозим. Шу ўринда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали болаларнинг онгига акс таъсир этувчи юқорида қайд этилган ҳолатларини кенг тарғибот қилинишига йўл қўймаслик мақсадга мувофиқ саналади.

2,780 views

Pubblicato 9 dic

#МУНОСАБАТ Бўкадаги мактабда юз берган нохуш ҳолат ўрганилди ва кўриб чиқиш учун судга юборилди Халқ таълими вазирлиги сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда тарқалган Тошкент вилояти, Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабида юз берган нохуш ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади: Мазкур ҳолат тезкорлик билан Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан ўрганилди. Аниқланишича, Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Е.В. 2021 йил 19 ноябрь жума куни мактабга бораётганда қор ёғиб, кўчалар сув бўлганлиги учун оёғи билан сувга тушиб, ҳўл бўлган. Ушбу мактабнинг ёшлар етакчиси мактаб коридорида В.Е.нинг оёғи ҳўл бўлганлигини кўриб синф хонасига олиб кирган ва ўқувчини синф раҳбари Феруза Қўшматовага топширган. Синф раҳбари ўқувчининг саломатлигидан қайғуриб, болани уйи мактабга яқин бўлганлиги сабабли оёқ кийимларини алмаштириб келиш учун уйига жўнатган ва йўлдан ўтказиб қўйган. Боланинг онаси А.Н. ўғлини оёғи ҳўл ҳолатда уйига қайтиб келганлигини кўриб, нима бўлганлигини сўраганида ўғли синфдошлари сувга итариб юборганлигини, шунинг учун оёғи ҳўл бўлганлигини айтган, она ўғлининг оёқ кийимларини алмаштирмаган ҳолда қайтариб, мактабга олиб келган ва бақириб жанжал кўтарган. Мактаб маъмурияти дарҳол ўқувчига қуруқ кийим ва пайпоқ бериб устини алмаштирган. Синф раҳбари, мактаб психологи, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари онага синф хонасида жанжал кўтармаслигини, синфдан ташқарида муассаса раҳбарияти билан биргаликда бу масалани ҳал қилишни айтган, лекин А.Н. синф хонасидан чиқмасдан ўқувчиларга тазйиқ ўтказиб, жанжални давом эттирган. Ушбу вазиятдан мактаб директори хабар топиб, туман Қўриқлаш хизмати ходимларини чақиртирган, бироқ фуқаро ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам қаршилик кўрсатган. Вазирнинг Назорат-ҳуқуқий хизмати аралашувидан сўнг профилактика инспекторининг иш юритувида бўлган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-(туҳмат), 183-(майда безорилик) ва 194 (милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун фуқаро А.Носиржоновага нисбатан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун 2021 йил 9 декабрь куни соат 11:45 да Жиноят ишлари бўйича Бўка тумани судига юборилиши таъминланди. Шу билан бир қаторда, синф раҳбари Феруза Қўшматовага Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-5-моддасига мувофиқ педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолати юзасидан судга мурожаат этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди. Суд натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

2,150 views

Pubblicato 8 dic

Халқ таълими вазирлиги куни кеча Бўка туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида юз берган ўқувчилардан бирининг онаси томонидан синфдаги бошқа ўқувчиларга бақираётгани акс этган видеодаги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилади. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

38,200 views

Pubblicato 6 dic

📢 6 декабрь, душанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар: 〰️〰️〰️ 🔰Матбуот анжумани ● Мавзу: 2021 йилда ўтказилган халқаро ва маҳаллий фан олимпиадалар сарҳисоби, хулосалар ● Вақти: 12:00 ● Иштирокэтади: Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари ва мутасаддилар 〰️〰️〰️ ✏️Саволларни@Rasmiy_aloqabot га жўнатишингизмумкин. ОАВходимларитаклифэтилади. https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

2,330 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••555657585960•••65•••70•••75•••80•••8384