TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente107,826Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 59 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 5 dic

Кеча "Устоз-2021" миллий танловининг +1 номинацияси ғолиби Иқболжон Камолов танловда ютиб олган 30 миллион сўм пул мукофотини ўзи ўқиган мактабга компьютер техникаси сотиб олишга сарфлайман деб айтди. Тўғриси, устоз деганда мени кўз олдимга мана шундай болалар таълим-тарбиясини, илм олишини ўз манфаатидан устун қўядиган фидойи ИНСОНЛАР келади. Шундай инсонлар борлиги учун беҳисоб шукр, шундай инсонлар бор экан фарзандларимизнинг келажаги учун ишонч пайдо бўлади инсонда. Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби сифатида тез орада бу инсоннинг фаолияти ҳақида сизларга кенгроқ маълумот беришни мақсад қилдим. Фидойи устозларимиз ҳамиша бор бўлишсин🤲Агар Сиз ҳам мана шундай устозларни билсангиз бўлишинг.

12,600 views

Pubblicato 30 nov

❗️ҲУРМАТЛИ ОАВ ВАКИЛЛАРИ ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР! Халқ таълими вазирлиги Сизларни “Очиқ эшиклар куни”га таклиф қилади “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ҳамкорликда “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказади. Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари томонидан қуйидаги мавзуларда маълумотлар тақдим этилади: ✅молиявий хато ва камчиликлар профилактикасини таъминлаш; ✅коррупцияга қарши курашиш доирасида аниқланган хато ва камчиликлар; ✅халқ тизимидаги фаолият жараёнларини очиқлигини таъминлаш. Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин. Тадбир ўтказилиш жойи: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2А уй (📍Халқ таълими вазирлиги биноси). Ўтказиш вақти: 2021 йил 1 декабрь ⏰1️⃣0️⃣:0️⃣0️⃣ да. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

2,050 views

Pubblicato 29 nov

#Матбуот_анжумани ‼️Ҳурматли ОАВ вакиллари! 30 ноябрь куни соат 12:00 да Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти билан биргаликда Ўзбекистоннинг халқаро тадқиқотлардаги илк иштироки ва унга тайёргарлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилади ● Мавзу:Ўзбекистонда мактаб таълими сифати халқаро даражада баҳоланади. Ўқувчиларни халқаро тадқиқотларга тайёрлаш қандай амалга оширилади? ● Бошланиш вақти: 12:00 ● Ўтказилиш жойи: АОКА мажлислар зали ● Спикерлар: Лазиз Хўжақулов — Халқ таълими вазирлиги Таълим сифати жараёнларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи; Аюбхон Раджиев — А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори; Фарҳод Каримов — А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади. Манзил: Тошкент ш, Навоий кўчаси, 30-уй, АОКА анжуманлар зали (4-қават)

1,480 views

Pubblicato 27 nov

#брифинг ❓Ўзбекистонда мактаб етишмовчилиги масаласи қандай ҳал этиляпти? АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова мавзу юзасидан маълумот берди: 〰️〰️〰️ 2018-2021 йилларда мактаблардаянги 474,5 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бунга давлат бюджетидан5 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383 та касб-ҳунар коллежимактабларга айлантирилиши ҳисобидан яна 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди. Бугун республикада 5 млн.дан ортиқ ўқувчи ўрнига мўлжалланган10 130 та мактабда6 млн. 246 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Келгуси 5 йилликда ўқувчилар сони 7,5 млн.га етиши кутилмоқда. ▪️Батафсил _______________ ❗️Халқ таълими тизимини истиқболли ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик учун Миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Таълим сифати ва ўқитувчи нуфузини ошириш ёхуд тизим ривожига оид таклифларингиз бўлса, ушбу ҳавола орқали ёзиб юборинг: ✍️СЎРОВНОМА Расмий хабарлар | Медиабанк

1,180 views

Pubblicato 27 nov

27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзбекистонда мактаб етишмовчилиги масаласи қандай ҳал этиляпти?" мавзусида ўтказилган БРИФИНГ https://www.youtube.com/watch?v=FITkzYL4hJE

1,340 views

Pubblicato 27 nov

📢 27 ноябрь, шанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 〰️〰️〰️ ● Мавзу: Ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда тизимларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш дастури ижроси ● Вақти: 10:00 ● Иштирок этади: Тоҳир Ҳайдаров, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари 〰️〰️〰️ ● Мавзу: Мактаблар қурилиши ва таъмирлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан ● Вақти: 12:00 ● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари 〰️〰️〰️ ✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади. https://t.me/aoka_uz

1,150 views

Pubblicato 24 nov

Эндиликда Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларнинг якуний баҳолари уларнинг Олий таълим муассасаларига киришида ҳисобга олинади ХЎШ, БУ БИЗГА НИМА БЕРАДИ? ✅Мазкур жараён қачондан амал қилади? ✅Бу янгилик мактабларда коррупцион омилларни юзага келтирмайдими? Шу ва бошқа саволларга Халқ таълими вазирлиги Таълим сифати жараёнларини мувофиқлаштириш, педагог кадрларни тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини ошириш бошқармаси бошлиғи Лазиз Хўжакулов жавоб беради.

23,000 views

Pubblicato 24 nov

“Келгуси йилларда энг катта ҳаракатимиз – мактаб, мактаб, яна бир марта мактаб” — Шавкат МИРЗИЁЕВ Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мактабларидаги мавжуд энг оғриқли муаммолардан бири кўтарилди. Бу мактаб етишмовчилиги масаласи. Афсуски интернет майдонида давлатимизнинг асосий эътиборида турган ушбу масалани “Ўзбекистоннинг мактаб етишмовчилиги муаммосини ечиш бўйича режаси мавжуд эмас” деган иддао билан илгари сурилган. Бугунги кунда мактаб масаласи нафақат Халқ таълими вазирлиги, балки давлатимиз раҳбарининг диққат марказидаги энг муҳим масалалардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Давлатимиз раҳбари сайлов олди дастурида ҳам таълим соҳасида амалга ошириладиган ишларни энг муҳим ишлар сирасига киритар экан: “Келгуси йилларда энг катта ҳаракатимиз – мактаб, мактаб, яна бир марта мактаб. Агар мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади. Келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилинади ва янгидан барпо этилади”, — дея қайд этган. Айтиш жоизки, 2018-2021 йиллар давомида юртимизда олиб борилган мактабларнинг моддий-техника базаси ва инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мактабларида қўшимча янги 474,5 минг ўқувчи ўринлари яратилди. Шундан 58,7 минг ўқувчи ўрни янгидан барпо этилган 156 та мактабда ҳамда навбатлилик коэффиценти юқори бўлган мавжуд 1511 та умумтаълим мактабларига қўшимча ўқув бинолари барпо этилиши натижасида 371,4 минг ўқувчи ўрни яратилишига эришилди. Юқорида тилган олинган қарийб ярим миллион ўқувчи ўрнини яратишга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 трлн.сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Бундан ташқари мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383 та касб-ҳунар коллежлари мактабларга айлантирилиши ҳисобидан 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди. Ушбу янги ўқув ўринларининг яратилиши навбатлилик коэффиценти ошиб кетган мактаблардаги ҳолатни меъёр даражасига олиб тушишга ва таълим олишга муносиб шарт-шароитлар яратишга хизмат қилган. Гувоҳи бўлганингиздек, жараён фаол ҳолатда, шундай бўлсада, бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўп. Уларни ҳал қилиш учун эса албатта вақт ва маблағ зарур. Шу ўринда бугунги кунда мактабларга ёрдам юртимизда умуммиллий ҳаракатга айланиб улгурганлигини ҳам айтиб ўтмоқчимиз. Қувонарли томони, бугун мактабларни қуришга ҳисса қўшаётган тадбиркорлар ҳам йўқ эмас. Халқ таълими вазирлиги уларга миннатдорлик билдирган ҳолда келгусида ҳам ушбу ҳаракатда фаол бўлишларига чорлаб қоламиз.

61,800 views

Pubblicato 24 nov

Уважаемые учителя, дорогие родители! Прошло несколько дней с тех пор, как я вступил в должность министра народного образования. То, что Глава нашего государства доверил мне очень ответственное направление, определяющее будущее нашей страны, возложило на меня большую ответственность. С первого дня своей деятельности я более-менее успел ознакомиться с проделанной в сфере работой и планах на будущее. Необходимо отметить: действительно проделана большая работа, но и предстоит еще сделать немало. Любая проблема, отложенная сегодня, завтра может обернуться катастрофой для всей нации. В первые дни пребывания в должности я совершил рабочий визит в Джизак, посетил школы и ознакомился с имеющейся ситуацией. Мне было очень больно, когда я услышал слова начальника областного управления народного образования Дильфузы Садриддиновой. К сожалению, оказывается, сегодня родители говорят своим детям так: «Учись, хотя бы станешь учителем». Первая задача, стоящая перед нами сегодня, - искоренить подобное заблуждение! Роль школы в развитии самостоятельной и зрелой личности огромна. Именно в школе формируется «Я» человека. Это означает, что каждый, кто работает в этой сфере, несет огромную ответственность за судьбу нашего народа, государства и его будущего через судьбу каждого ученика. Для этого мы должны сначала поднять статус учителя и его профессии. Правда, надо признать, что не все учителя одинаковые. Есть преданные своему делу учителя, но, к сожалению, есть и учителя, которые в прямом смысле заблудились в этой профессии. Но понятия «учитель» и «преданность» всегда идут вместе. Учитель должен внутренне чувствовать ответственность за судьбу нашего будущего поколения. Люди живут ради своих детей! Поэтому никто из нас не имеет права оставаться равнодушным к сфере народного образования. У нас есть отдаленные районы, такие как Канимех, Канлыкуль, Шерабад, Алат. Наша обязанность - во всех уголках страны вдохновить родителей и детей, дать им уверенность в завтрашнем дне. Родители должны жить, говоря: «Учись, учись, дитя мое, ты будешь великим человеком!». Мы не должны позволять ребенку, который желает стать инженером, ученым или врачом, сломаться и потерять мечту. Перед нами стоит главная задача – поощрять и приумножать стремление в получении новых знаний как у ребенка, так и у родителя! Великий философ Аристотель сказал: «Корни знания горьки, но плод сладок». Наш сегодняшний горький труд обязательно принесет свои сладкие плоды в будущем. Сегодня мы влияем на будущее нашего народа через судьбу 7 миллионов человек в системе народного образования. Ответственность за это должен чувствовать каждый, работающий в нашей сфере. Если каждый из нас будет жить с мыслью о том, что мы можем сделать для развития образования, мы достигнем своей цели. Это именно та задача, которую я сегодня поставил перед своей командой, и я надеюсь, что они будут со мной на протяжении всего пути. Мы должны оправдать высокое доверие нашего государства! Сегодня Министерством разрабатывается национальная программа для развития народного образования на ближайшие пяти летний период. В связи с этим я хотел бы услышать ваши предложения и пожелания по поднятию престижа учителя и интереса учеников к получению образования, а также развитию народного образования в целом через данную платформу.

907 views

Pubblicato 24 nov

819 views

Pubblicato 24 nov

Ҳурматли ўқитувчилар, азиз ота-оналар! Халқ таълими вазири лавозимига киришганимга кўп фурсат ўтмади. Давлатимиз раҳбари томонидан юртимиз келажагини белгилаб берувчи ўта масъулиятли соҳани менга топширилиши, сўзсиз жуда катта жавобгарликни юклади. Таъкидлаш жоизки, фаолиятимнинг илк куниданоқ тизимда бугунгача амалга оширилган ва қилиниши лозим бўлган ишлар билан озми-кўпми танишдим. Дарҳақиқат, қилинган ишлар кўплиги каби қилинадиган ишлар ҳам ундан кам эмас. Бугун ечими кечикаётган ҳар бир муаммо эртага фалокатга айланишига шак-шубҳа йўқ. Эътиборли жиҳати, лавозимга киришганимнинг илк кунлари хизмат сафари билан Жиззахга бордим. Жойлардаги мактабларга кирдим, ҳолат билан танишдим. Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинованинг айтган бир гапи менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Афсуски, бугун айрим ота-оналар орасида фарзандларига: “Ўқигин болам, ҳеч бўлмаса ўқитувчи бўласан”, деганлари ҳам учраётган экан. Бу гап менга жуда оғир ботди. Бугун бизнинг олдимизда турган биринчи галдаги вазифа мана шундай нотўғри қарашни йўқ қилиш! Бир инсоннинг мустақил ва етук шахс сифатида камол топишида мактабнинг роли жуда катта. Айнан мактабда инсоннинг “Мен” деган тушунчаси шаклланади. Шунинг ўзи мазкур соҳада фаолият юритаётган ҳар бир инсоннинг олдига улкан масъулият, яъни бир шахс тақдири орқали миллат, давлат ва келажагимизнинг тақдирига жавобгарлик ётганини англатади. Бунинг учун, аввало, педагогларнинг, ўқитувчилик касбининг мавқеини кўтаришимиз керак. Тўғри, тан олиш керак, ўқитувчиларнинг ҳам барчаси бирдек эмас. Фидойи ўқитувчилар бор, афсуски бу касбга адашиб ёки иложсизликдан кириб қолган ўқитувчилар ҳам бор. Лекин ўқитувчилик ва фидойилик тушунчалари доимо ҳамоҳанг бўлган. Ўқитувчи зиммасидаги масъулиятни ич-ичидан ҳис қилиши керак. Келажагимиз тақдири ўқитувчиларимиз қўлида. Инсон борки, фарзандим, деб яшайди! Бас, шундай экан, халқ таълими соҳасига ҳеч биримизнинг бефарқ бўлишга ҳаққимиз йўқ! Конимех, Қонликўл, Шеробод, Олот деган чекка ҳудудларимиз бор. У ердаги ота-оналар ҳамда болаларнинг келажакка ишончини уйғотиш ўз қўлимизда. Ота-она: “Ўқиб дунё олиб берармидинг, чиқ томорқада ишла” деб эмас, "Ўқи, билим ол болам, келажакда буюк инсон бўласан!", деб яшаши лозим. Муҳандис бўламан, олим, вазир ёки шифокор бўламан, деган боланинг шаҳди синишига йўл қўймаслигимиз лозим. Олдимизда турган асосий вазифа боланинг ҳам, ота-онанинг ҳам ўқишга бўлган иштиёқини ошириш! Буюк файласуф Аристотель шундай деган: “Таълимнинг илдизлари аччиқ, лекин меваси ширин”. Бугунги аччиқ меҳнатимиз, албатта, келажакда ўзининг ширин мевасини беради. Бугун биз халқ таълими тизимидаги 7 миллион аҳоли тақдири орқали бутун халқимиз, ватанимиз келажагига таъсир ўтказамиз. Бунинг жавобгарлигини ҳар бир соҳада фаолият юритаётган инсон ҳис қилиши лозим. Ҳар биримиз таълим ривожи учун нима қила оламан, деган ўй билан яшасак, мақсадимизга эришамиз. Бугун жамоанинг олдига айнан мана шу вазифани қўйдим ва бу йўлда улар мен билан камарбаста бўлишларига ишонаман. Давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилган имконият ва юксак ишончни оқлашимиз зарур! Бугун вазирлик томонидан Халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик Миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Шу боис мен ҳар бирингиздан юқорида айтилган йўналишларда, яъни ўқитувчи нуфузи, ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган иштиёқини ошириш, умуман халқ таълими тизимини ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда ҳамда ушбу ҳаволадаги сўровнома орқали кутиб қоламан.

665 views

Pubblicato 24 nov

835 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••5758596061•••65•••70•••75•••80•••8384