TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente88,010Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 61 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 8 ott

Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридагиАхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўтказилиши режалаштирилган тадбир: 🔰 Матбуот анжумани ● Мавзу: “Дунёда болалар вазияти 2021: болалар руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳимоя қилиш ва сақлаш” ҳисоботининг тақдимоти ● Вақти: 16:00 ● Иштирок этади: ✅ЮНИСЕФнинг Ўзбеистондаги ваколатхонаси; ✅Республика ихтисослаш тирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази; ✅А. Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти; ✅Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази. 〰️〰️〰️ ✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

2,730 views

Pubblicato 18 set

Уважаемые родители! В начале нового учебного года, в результате перехода учеников из одной школы в другую, в частности изменения языка обучения может наблюдаться нехватка учебников. На местах, такие проблемы должны решаться руководством школы вместе с территориальными отделениями или управлениями народного образования, путем незамедлительной доставки (переброски) учебников в школу, где наблюдается нехватка, из школы, где есть запас данных учебников. Если Ваше обращение остаётся без внимания или вопрос не решается, вы можете написать, точную информацию через телеграм-бот (@uzedudarslik_bot) в Министерство народного образования. Министерство возьмет на контроль доставку необходимых учебников из соседней школы, района и если необходимо из другого региона. Также сообщаем, что электронные версии всех учебников можно скачать по этой ссылке. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

2,220 views

Pubblicato 18 set

Ҳурматли ота-оналар! Янги ўқув йили бошида айрим ўқувчиларнинг мактабдан-мактабга ўтиши, жумладан таълим тилини ўзгартириши натижасида баъзи мактабларда дарсликларнинг етишмовчилиги кузатилиши мумкин. Жойлардаги бундай муаммоларни ўша мактаб раҳбарияти ҳамда ҳудудий халқ таълими бўлими ва бошқармалари ҳудуддаги китоб ортиқча бўлган бошқа мактаблардан китоб етишмаётган мактабларга ўтказиш орқали зудлик билан ҳал этиш чораларини кўриши белгиланган. Агар мурожаатингиз ижобий ҳал этилмаса ва дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлиги томонидан ишга туширилган махсус телеграмм-бот (@uzedudarslik_bot) орқали сиз дарслик билан юзага келган муаммо бўйича аниқ маълумотни юборишингиз мумкин бўлади. Вазирлик ҳар бир мурожаатни назоратга олади ва зарур китобни қўшни мактаб, туман ва керак бўлса вилоятдан етказилишини назоратга олади. Шу билан биргаликда, барча дарсликларнинг электрон версияларини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкинлигини ҳам маълум қиламиз. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

1,500 views

Pubblicato 17 set

Aziz o‘quvchilar! World Cleanup Day - Butunjahon tozalik kuni dunyoda juda ko‘plab mamlakatlarda nishonlanadigan atrof-muhitni tozalash bayrami kunidir. Butunjahon tozalik kuni 180 dan ortiq mamlakatda odamlarni birlashtirib, keng ko‘lamli ko‘ngillilar ijtimoiy harakatiga aylandi. O‘zbekistonda ham bu yil 18-sentyabr kunida ushbu sana keng nishonlanishi kutilmoqda. Buning uchun ko‘plab maktablarimizda ekologiya bo‘yicha alohida taqdimotlar o‘tkaziladi va o‘quvchilarga atrof-muhitni asrash, chiqindilarni saralash va qayta ishlash haqida so‘zlab beriladi. Ushbu darslarda faol ishtirok etasiz degan umiddamiz. Uyga qaytganingizda ota-onangiz, aka-ukalaringiz hamda do‘stlaringizga o‘rganganlaringiz va yurtimizni toza tutish uchun nimalar qilishingizni aytib bering. Yurtimizni toza saqlash bizning qo‘limizda. Buning uchun tozalashdan ham ko‘ra, axlat tashlashni, ayniqsa uzoq muddatda parchalanadigan plastik, alyumin, shisha kabi idishlarni duch kelgan joyga tashlanishining oldini olishimiz zarur.

1,130 views

Pubblicato 11 set

Кимдир жисмонан имконияти чекланган бўлсада давлатимиз обрўсини дунёга кўтараяпти, кимдир тўрт мучаси соғ бўлиб, ўзаро шахсий келишмовчилиги сабабли мамлакатимиз обрўсини тўкишга ҳаракат қилаяпти... Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманидаги мактабда болалар полда ўқияпти, Шерзод Шерматов биз томонга бир боқиб қўйинг деб ёзилган хабарга кўзим тушиб қолди. Энг алам қиладигани, ушбу мактабга ўтган йили ўзим бориб, хароб аҳволда бўлганига таъмирлаш дастурига қўштиргандик. Натижада, 3 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, мактаб бу йил таъмирланаётган эди. Афсуски, дастлабки суриштирувга кўра, мактабнинг айрим ўзаро қариндош бўлган ўқитувчилари ва директор орасидаги келишмовчиликлар сабабли, болаларни полга ўтказиб, расмини турли ижтимоий тармоқларда ва ОАВларда тарқатишмоқда. Аслида, катта миқдордаги таъмирлаш иши охиригача тўлиқ тугаб улгурмаганига, мактаб очилмаслиги, болалар вақтинча бошқа мактабда ёки масофадан ўқиб туриши режалаштирилиши керак эди. Шунинг учун ҳам мактабда янги мебеллар вақтинча ўрнатилмаган. Агар жуда шошилинч бўлиб таъмирдан чиққан жойида ўқишни ташкил этиш жуда зарур бўлса ўтган йилги мебелни вақтинча ишлатиб турса ҳам бўлар эди. Мактабда ўқувчи сони қувватидан ошиқ эмас, шунга бир сменада ўқишни ташкил этиш учун жой етарли. Шу орқали ярим аср давомида таъмирланмаган мактаб таъмирланаётганига Яккабоғдан ўзига хос миннатдорчилик билдиришибди... Энди буёғига прокуратура органлари ҳолатни тўлиқ ўрганиб, тегишли жавобгарлик чораларини кўришади деб умид қиламиз.

1,380 views

Pubblicato 10 set

Яккабоғдаги ҳолат прокуратура томонидан ўрганилмоқда Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ўқувчиларнинг полда ўтиргани билан боғлиқ ҳолат айни вақтда Вилоят прокуратураси томонидан ўрганилаётганини маълум қиламиз. Ишчи гуруҳ томонидан мазкур ҳолат ва видео лавҳанинг ҳаққонийлиги ўрганилиб, унга ҳуқуқий бахо берилади.

2,080 views

Pubblicato 8 set

Ҳеч бир 1-синф ўқувчиси Президент совғасисиз қолмайди, хавотирга ўрин йўқ! Халқ таълими вазирлигига айрим ҳудудларда 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари ёки унинг таркибидаги айрим ўқув қуроллари етиб бормагани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади: Афсуски, пандемия янги ўқув йили бошланишининг сўнгги кунигача баъзи ота-оналар томонидан фарзандларини ҳужжатларини топширишини кечиктирди, шу билар бирга баъзи етказиб берувчиларнинг кечикишига ҳам олиб келди. Бу эса ўз-ўзидан совғаларни ҳисоб-китоб қилишда ва тўлиқ қилиб етказишда муаммоларни юзага келтирди. Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан вазиятни тўғри қабул қилишларини ва тез кунда совғалар ҳар бир болага етиб бориши таъминланишини маълум қилади. Совғаларни ичидаги баъзи етмай қолган ўқув қуроллари жойига қайтадан етказилиб, тарқатилади. Бир ҳафта давомида мазкур ҳолат тўлиқ инвентаризация қилиб чиқилади, агар шундан сўнг ҳам фарзандингизга совға ёки дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлигининг 71 202 09 09 Ишонч телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз сўралади.

2,750 views

Pubblicato 7 set

Ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик бор! Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 6 сентябрь куни Мирзо Улуғбек тумани Қорасув даҳасидаги 112 сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлганлиги тўғрисида нотўғри ахборот тарқалмоқда. Аслида ушбу ҳолатда режиссёр Тўлаганов томонидан сёмка жараёнлари кетаётган бўлган ва ушбу жараёнлар мактаб ҳудуди ва мактабга яқин ҳудуддаги манзилларда амалга оширилган. Шу ўринда ҳар қандай ёлғон маълумотларни тарқатишда жавобгарлик тайинланганлигини эслатиб ўтамиз! 🖌@Hokimiyat_MirzoUlugbek 🌐 Web-site Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

1,630 views

Pubblicato 7 set

Ўзбекистонда Янги ўқув йили бошланиши ТRT (Туркия ТВ) нигоҳида https://www.youtube.com/watch?v=pg55IfS_rfA

1,620 views

Pubblicato 4 set

Кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, Миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айни дамда вазирликнинг расмий Фейсбук саҳифасида ўтказилаётган очиқ мулоқот вақтида маълум қилди.

50,200 views

Pubblicato 3 set

#Diqqat_Ochiq_muloqot Янги 2021-2022 ўқув йили ташкил этилишига бағишланган очиқ мулоқотни ўтказиб юборманг Ҳурматли ўқитувчилар ва азиз ота-оналар! Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида 2021-2022 ўқув йили олдидан ҳудудий халқ таълими бошқармалари, умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва ота-оналар иштирокида ОЧИҚ МУЛОҚОТ ўтказилади! Очиқ мулоқотда: ✅ Янги 2021-2022 ўқув йилини бошлаш; ✅«Мустақиллик дарси»ни ташкил этиш; ✅ Мактабда кийиниш маданияти (жумладан, мактаб формаси ва рўмол масалалари); ✅ Онлайн савол-жавоблар бўлиб ўтади. ❗️Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин. Очиқ мулоқотнинг ўтказилиш вақти: 4️⃣ сентябрь соат 1️⃣1️⃣:0️⃣0️⃣ Ўтказиб юборманг!

18,700 views

Pubblicato 28 ago

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг навбатдаги сонида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мустақиллик инъом этган имкониятлар ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишади. — В очередном выпуске проекта, посвященного 30-летию независимости Республики Узбекистан, министр народного образования Шерзод Шерматов делится своими мыслями о возможностях, предоставленных независимостью. Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

2,070 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••5960616263•••65•••70•••75•••80•••8384