TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti16,890Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 11 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Fra 14

Абу Жаъфар Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳга одам юбориб, чақиртирди. Саврий ҳазратлари унинг ҳузурига кирганларида Абу Жаъфар: "Ҳожатингизни сўранг", деди. - Сўрасам, раво қиласизми, эй мўминларнинг амири? - дедилар Саврий. - Ҳа. - Менинг сизга ҳожатим - олдингизга келишим учун менга одам юборманг ва ўзим сўрамагунча ҳеч нарса берманг! Суфён Саврий ҳазратлари шундай дедиларда, чиқиб кетдилар. Абу Жаъфар айтади: Биз уламоларга муҳаббат улашдик, улар уни териб олишди. Илло Суфён Саврий қочиб, бизни қийнади. @Rahimjon_Aliy

1,380 views

Ippubblikat Fra 13

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азизлар! Ушбу кичик бир рисолани тайёрлаяпмиз, токи тариқат аҳлларига манфаатли бўлсин. Сиз қадрдонлардан ишимизга дуои хайр сўраймиз. Изоҳ: Устозлар рухсат берсалар, электрон нусҳасини каналга жойлаймиз, ин шаа Аллоҳ. @Rahimjon_Aliy

1,270 views

Ippubblikat Fra 13

Кел, эй кўнгил! Ҳақиқий байрам Жаноби Муҳаммад алайҳис саломга етишмоқдир. Чунки дунёнинг ойдинлиги ул зоти муборакнинг жамоли нуридандир. Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,770 views

Ippubblikat Fra 13

Киши тунда намоз ўқийди Шу сабаб Аллоҳ унинг юзида нур пайдо қиладики, уни ҳамма мўмин яхши кўриб қолади. Уни ҳаётда кўрмаган одам ҳам кўрса: "Мен бу кишини яхши кўраман" дейди. Саъид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,430 views

Ippubblikat Fra 13

Салафлардан бири айтади: Одамларни Аллоҳнинг маъсиятини кўпайтираётганини кўрганинг сари, сен Аллоҳнинг тоатида жидди-жаҳд қил! @Rahimjon_Aliy

1,290 views

Ippubblikat Fra 13

Шундай кишиларни кўрдимки, сизлар динор ва дирҳамларингизга ачинганингиздек, улар вақтларига ачинадилар. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,480 views

Ippubblikat Fra 13

Ким ўлимни зикр қилишни ўзига одат қилиб олар экан, унинг наздида дунё кичраяди. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,090 views

Ippubblikat Fra 13

НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДАГИ 11 РАШҲА (Давоми) 7. Нигоҳдошт Ҳар хил фикрлардан холос бўлиш, ташқи оламдан ажралиш учун интилиш бўлиб, калимаи тоййибани (нафий исбот калимасини) бир нафасда неча марта айтса ҳам шу давр ичида хаёлини бошқа нарсаларга юбормаслик, яъни нафий исбот маъносини ўйлаб, кўнглига ўзга нарсани киритмасликка ҳаракат қилишдир. Бу масалани ҳосил бўлиши учун улуғларимиз, толиб нафий исбот вазифасини қилаётганда фикри орқали “Ла мақсудий иллаллоҳ” калимасини ўтказиб туришга буюрадилар. Агар толиб чорак соат бўлса ҳам қалбини бегона хотира, фикрлардан сақласа мутаасаввиф, сўфий деб аталади. 8. Ёддошт Бунда толиб Ҳақ субҳонаҳу ва таолони доимо завқу шавқ билан ёдда тутиб, огоҳ бўлишидир. Баъзилар уни “ғойиб бўлмайдиган ҳузур” деган ибора билан ҳам атайдилар. Ёддошт албатта энг юқори ҳолат бўлиб, олдинда зикр қилинган рашҳаларга тўлиқ амал қилинганда ҳосил бўлади. 9. Вуқуфи замоний — яъни замонга тўхташ. Улуғларимизнинг бу сўзларидан шуни тушунамизки, толиб ўтаётган замонини назорат қилиши, қалби Оллоҳ таолони зикри билан ҳузур олиб турган бўлса шукр қилиши. Агар ғафлат билан ўтаётган бўлса узр айтиши, пушаймон бўлиши лозим бўлади. Ҳақиқий толиб ҳар лаҳза аслий мақсадга интилган бўлиши, ҳар қандай ишни қилаётган бўлса ҳам Оллоҳ таолони шу ишни назорат қилиб, гувоҳ бўлиб турганини ҳис қилиши албатта зарурдир. Вуқуфи замонийдан бизларга олинадиган хулоса шуки, толиб ҳар кеча кундузда бўладиган амалларини, ҳолатларини ҳисоб-китоб қилиб туради, чиройли, Оллох таоло рози бўлган ҳолда ўтаётган бўлса шукр қилади ва зиёдасини талаб қилади. Агар бунинг акси бўлса узр айтади ва тавба қилади. 10. Вуқуфи ададий — зикр ададларига тўхташ. Яъни, зокир зикр вақтида қанча зикр қилаётганини билишлигидур. Зокирнинг хаёли бўлинмаслиги, хотири жам бўлиши учун кунлик вазифаларини ададига риоя қилмоқлиги албатта зарурдир. 11. Вуқуфи қалбий — қалбга тўхташ. Бу сўзнинг икки хил маъноси бордир. Биринчиcи: зикр вақтида зикр қилувчининг қалби зикр қилинаётган Зотдан, Оллох таолодан огоҳ бўлиб зикр қилишидур. Яъни, қалби “Оллоҳ, Оллоҳ” дейишини Оллоҳ таоло билиб турганини ҳис қилишидир. Иккинчиcи: зокир доимий ҳолатда қалбини назоратга олишидир. Яъни, Ҳазрати Баҳоуддин Пиримизнинг: “Қўлинг ишда, қалбинг Оллоҳ таолонинг ёдида бўлсин” деган сўзларига тўлиқ амал қилишидир. Ҳазрати Баҳоуддин Пиримиз вуқуфи қалбийни энг муҳим ишлардан деб билганлар. @Rahimjon_Aliy

1,400 views

Ippubblikat Fra 12

Ҳазрати Умар даврларида болалар тўпланиб қолишса, улардан бири: "Йиғлатишимни кўрасизларми?" дер ва: "Аллоҳдан қўрқинг, эй Умар!" дея хитоб қиларди. Шунда Умар йиғлаб юборардилар розияллоҳу анҳу... @Rahimjon_Aliy

1,280 views

Ippubblikat Fra 12

Эй аламу ранждан инграётган қалбим! Оҳ, оҳ дея зорланмагил. Балки Аллоҳ, Аллоҳ дегил! Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,460 views

Ippubblikat Fra 12

НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДАГИ 11 РАШҲА (Давоми) 4. Хилват дар анжуман — одамлар ичида хилват қилиш. Ҳазрати Хожа Баҳоуддин қуддиса сирруҳудан сўрадилар: “Сизнинг тариқат йўлингизнинг асоси нима?” Жавоб бердилар: “Хилват дар анжуман, яъни ташқи тарафдан халқ билан ички (қалб) томон, Ҳақ билан”. Ҳазрати Эшон Убайдуллоҳ Аҳрор қуддиса сирруҳу айтадиларки: “Зикрда қаттиқ саъй-ҳаракат қилишлик билан беш олти кун ичида шундай мартабага етиш мумкинки, одамларнинг сўзлари ва ҳикоялари қулоққа зикр бўлиб эшитилади, ҳатто ўзи гапираётган сўз ҳам зикрдек туюлади, бироқ кучли ҳаракат қилмай буга етишиб бўлмайди.” Азизларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни суннатларига эрашганликлари учун хилват дар анжуманни танладилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хилватдан (ёлғиз яшашдан) кўра жамиятни ихтиёр қилдилар ва айтдилар: “Одамларга аралашиб уларнинг озорига сабр қилган мўмин инсонлар аралашмаган мўминлардан афзалдир”. 5. Ёдкард — зикр қилмоқ. Улуғларимизнинг бу сўзларини тасаввуф китобларида ҳар хил маънолар билан ифодаланган. Шайх Муҳаммад Ҳоний ҳазратларининг “Албаҳжатус санияти фи одобит тариқати” деган мўътабар китобларида: “Ёдкард”дан мурод таҳлил зикридир. Солик ёши улуғрок бўлиб, дунёвий ишлардан фориғ бўлса ёки ёш бўлса ҳам ижозатлик зотларнинг рухсати билан бир кеча кундузда беш минг, ўн минг миқдорда тил билан “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини такрорлайди. 6. Бозгашт — қайтиб айтиш. Азизларимизнинг айтган бу муборак сўзларининг мазмуни: зокир нафий исбот зикрини қилаётганда, нафасни ичига тортгандан кейин уч марта қалбига қараб: “Худовандо мақсудиман туйи ва ризоиман туйи” — Оллоҳим мани мақсадим Сани ўзинг ва Сани ризолигинг, деб айтади. Нафасни ташқарига чиқаргандан кейин ҳам уч марта шу калимани такрорлайди. Нақшбандия пирларимиз нафий исбот зикри вақтида ушбу сўзни такрорлашни буюрадилар. Муридлар бу сўзни такрорлаб, мазмунига ҳар вақт амал қилишга ҳаракат қиладилар. Зикр бошлагувчи бу бозгашт сўзларини айтаётган пайтда чин дилдан бўлмаганини сезса ҳам, бироқ уни айтишни тарк қилмасин, бора-бора у ҳақиқатга айланиб, таъсир зоҳир бўлади. @Rahimjon_Aliy

1,460 views

Ippubblikat Fra 11

"Вафо бу — бир лаҳзалик ҳиссиёт эмас, осон айтиладиган гап ҳам эмас. У — синовда билинадиган фазилат: йўқликда, чарчоқда ва манфаатлар тугаганида. Вафоли одам ўзгармайди, ўтган кунлардаги дўстликни унумайди, вазият ўзгарса ҳам у юз ўгирмайди. Вафо — камёб неъмат, уни топган киши уни асраб-авайлаши лозим. Вафо бу ― битта ғамни кўтарувчи икки қалбдир." @Rahimjon_Aliy

1,580 views
12•••5•••910111213•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485