TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti23,580Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 12 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Fra 11

Кишиларни мағфират умиди алдаб қўйди. Ҳатто шу сабаб дунёдан тавбасиз чиқишди. "Мен Раббимга чиройли гумондаман", дейишадию, лекин ёлғон гапиришади. Агар чиройли гумонда бўлганларида амалларини чиройли қилишарди. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,880 views

Ippubblikat Fra 11

Мурид — Аллоҳ азза ва жаллани кўзлаб ўзини отадиган ва то Унга етишгунча оқсамайдиган кишидир. Мансур Ҳаллож қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,290 views

Ippubblikat Fra 11

НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДАГИ 11 РАШҲА Нақшбандия тариқатининг асоси 11 дона бўлиб, улар “рашҳа” деб номланади. Манбааларда келишича, 4 таси Юсуф Ҳамадоний Пиримизга, 4 таси Абдулхолиқ Ғиждувоний Пиримизга, 3 таси эса Баҳоуддин Балогардон Пиримизга тегишли экани айтилади. 1. Ҳуш дар дам — ҳар нафасда огоҳ бўлиш. Бу муборак сўздан шуни тушунамизки, ақлли толиб нафасини кириш ва чиқишда ғофил бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлади. Чунки нафасларни ғафлатдан сақлаш қалбни Оллоҳ таоло зикри билан ҳузур қилишликка олиб келади Бу эса нафасларни ибодат билан тирилтириш, Оллоҳ таолога боғлаш бўлади. Ҳар нафас ғафлат билан олинса ёки чиқарилса бу нафас Оллоҳ таолодан узилган ўлик нафас дейилади. Ҳазрати Хожа Баҳоуддин қуддиса сирруҳу айтадиларки: “Бу йўлда ишнинг асосини нафас устига қурмоқ керакки, замоннинг муҳим вазифасига машғул бўлишда хаёлни ўтмишдан ва фикрни келажакдан озод этсин ва ҳар бир нафасни зое этмасликка уринсин. Нафасни кириши, чиқиши ва икки нафас ўртасини эҳтиёт қилсинки, нафас ғафлат билан кириб чиқмасин.” 2. Назар бар қадам — назар қадам устида. Бу муборак сўзни маъноси: Юрганда соликнинг назари оёқларининг панжалари устида бўлиши лозимдир. Қалбга маҳкам ўрнашиб зикрни тўсадиган асосий пардалар назар йўли билан ўрнашган нарсалардир. Чунки кўзга ташланган нарсалар соликнинг қалбини машғул қилиб зикрдан тўхтатиб қўяди. 3. Сафар дар ватан — ватанида сафар қилиш. Бу муборак сўзни маъноси: Тариқат йўлида юрувчи соликка ёмон хулқлардан яхши хулқларга, бир ҳолдан юқорироқ ҳолга, бир мақомдан яхшироқ мақомга сафар қилиш лозим бўлади. Албатта, сулук эгалари зоҳирий сафарни эътиборга олдилар, муршид мураббийга етишишлик учун. Муршидга етиб борганда бутун ихтиёрни у кишига топширади ва сафарни тарк қилади. Бироқ ўз юртларида шундай азизни топсалар тарки сафар қилиб унинг мулозаматида бўладилар ва огоҳлик малакасини ошириш учун қаттиқ ҳаракат этадилар. Малака ҳосил қилганларида эса уларга сафари муқимлик баробар бўлиб қолади. @Rahimjon_Aliy

1,600 views

Ippubblikat Fra 2

Агар сен Аллоҳ билан ўртангни яхши қилсанг, барча юзлар сени яхши кўриб қолади. Агар Аллоҳ билан ўртангни бузсанг, барча юзлар сени ёмон кўриб қолади. Абу Ҳазим қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,340 views

Ippubblikat Fra 2

Аллоҳдан қўрққанинг миқдорича халойиқ сендан қўрқади, Аллоҳга муҳаббат қўйганинг миқдорича халойиқ сенга муҳаббат қўяди, Аллоҳнинг амрида машғул бўлганинг миқдорича ҳалойиқ сенинг ишингда машғул бўлишади. Юсуф ибн Ҳусайн Розий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,310 views

Ippubblikat Fra 2

Агар банда қалби билан Аллоҳ азза ва жаллага юзланса, Аллоҳ азза ва жалла унга мўминларнинг қалблари билан юзланади. Мужоҳид ибн Жабр роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,930 views

Ippubblikat Fra 1

Сени Аллоҳдан чалғитган ҳамма нарса бахтсизликдир. Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,700 views

Ippubblikat Fra 1

Аллоҳ сари юзланган кўп, лекин етишган кам.. Абул Баракот Синдий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

1,840 views

Ippubblikat Fra 1

Аллоҳни севган Аллоҳдан умид қилганда, Аллоҳдан ўзгани умид қилмайди. Имом Қушайрий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,670 views

Ippubblikat Fra 1

Ким Аллоҳдан қўрқса, ундан Аллоҳ ҳамма нарсани қўрқитиб қўяди. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,730 views

Ippubblikat Jan 30

Бизга Қуръон ўқиш қийин ва унга амал қилиш осон бўлган. Биздан кейингиларга эса, Қуръонни ўқиш осон ва унга амал қилиш қийин бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

2,300 views

Ippubblikat Jan 30

Банда тавба қилганида Аллоҳ унинг тавбасининг ростлигини синаш учун, ўша гуноҳига бориш йўлларини осон қилиб қўяди. Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқитий @Rahimjon_Aliy

1,990 views
12•••5•••101112131415•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485