TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 13 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Jan 30
"Холиққа ибодат қилишдаги энг афзал эҳсон — кечаси намоз ўқишдир!" @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 30
"Садаф термоққа муҳаббатинг бўлса, дарёга муҳаббатли бўл! Дарёга муҳаббатинг бўлмаса, садафга қайдан етасан?!" @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 25
Қалб кўзинг билан боқ. Ҳеч нарса кўрингани каби эмас. Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 25
Ўчирғич ишлатмасдан расм чизиш санъатига – ҲАЁТ дейилади! Жорж Элиот Бунга қўшимча: Ҳаётнинг қайсидир жойида ўчирғич керак бўлса, унинг номи — ТАВБА дейилади! @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 25
ДЎСТ Одам узоқ яшар, Жудаям узоқ, Агар дўсти бўлса суянадиган, Агар дўсти бўлса ҳар қутлуғ саҳар Баҳайбат қуёшдай уйғонадиган. Бугун мен умримнинг қоқ ўртасида Дилдан туйганча бир ҳақиқатни, Севиниб, соғиниб яшай бошладим Соатга чўзилган ҳар дақиқани: Умрим узайгани муборак бўлсин, Рост бўлсин ойлардай теран кунларим. Умрдай баҳорлар, Баҳор бўйларин Таратган ўзгача рангин кўзларим. Осмондай далани тўлдириб нурга Бебаҳо тилсимлар ўстирган дўстим, Юз минг елкаларим, Юз минг қўлларим, Юз минг юракларим сеники бўлсин! Бағрида эзгулик уруғлари-ла, Асрдан-асрга ўтаётган, дўстим, сен учун жоним ҳам жисмимни ёриб, Юз мингта ханжардай Жаранглаб ўсди. Умрим узайгани муборак бўлсин. Оқари рост бўлсин тўкин дарёдай. Энди кунларимнинг қат-қатларида Асло ўлимлар йўқ, Фақат ҳаёт бор! Шавкат Раҳмон @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 24
Агар Аллоҳнинг муҳаббати банданинг қалбида ўрнашса, У билан дўст бўлади ва Ундан машғул қиладиган ҳар бир нарсага ғазабланади. Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 24
Ҳазрати Робия онамизнинг атига иккита рўмоли бўлган экан. Уларнинг бирини фақат намозда ўрар экан. Ундан бунинг сабабини сўрашганида: «Чунки наригиниси билан кўчага чиқаман, унга эркакларнинг назари тушган, буни эса Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмаган» деб жавоб берган эканлар. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 23
Фақат Ишқ... Фақат Ишқ... Бошқаси сароб... Шавкат Раҳмон @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 23
Ёлвориш лаззати дунёвий неъмат эмас, балки у жаннат завқларидандир. Аллоҳ у завқни маҳбублари учун яратган. Ҳар кас уни ололмас. Имом Ғаззолий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 23
“Олаётган нафасимизни қайтариб бераётган эканмиз, демак ҳеч нарса бизники эмас!” @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 22
Кўнглингга ўтмиш қайғусини озроқ қўй. Агар Ҳақ эшигида бўлсанг қўрқма, икром этиласан... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 22
Аллоҳнинг зикри кишини ғийбатдан, ҳаром луқмадан ва қалбни шубҳадан асрайди. Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий қуддиса сирруҳу https://t.me/Rahimjon_Aliy