TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 58 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Ġun 11
Кел толиб кўзинг ибрат била оч, Муҳаббатсиз кишидан қуш бўлиб қоч. Муҳаббат аҳлининг жўёни* бўлғил, Ўшалким учради қурбони бўлғил. Сўфий Оллоҳёр ҳазратлари ____ *жўён - истовчи, қидирувчи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 11
Бугун сенга энг оғирлик қилаётган амал қайси бўлса, эртага қиёматда тарозуда энг оғир босадигани ҳам ўшадир. Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 11
ЛАТОИФЛАРҲАҚИДА Қалб Руҳ Сир Хафи Ахфо Булар латоифлар дейилади, буларни уйғотиш учун бир пирга қўл бериб бардавом зикр этиш керак. 18 минг оламни қалбга ташласа унинг кенглигидан денгизга тариқ ташлагандек бўлиб йўқ бўлиб кетади, худду шундай қалбни руҳга, руҳни сирга, сирни хафига, хафини ахфога ташласа шундай йўқ бўлиб кетади. Ахфо хафи билан, хафи сир билан, сир руҳ билан, руҳ қалб билан ўралган, яъни яширилган, қалбни уйғотиш эса зикр билан бўлади. Инсон пирга қўл бергач руҳониятда унинг руҳонияти пайдо бўлади, унинг қанчалик кучли, қувватли бўлиши сизнинг зикрингизга, вазифаларни адо этишингизга қараб кучайиб бораверади. Руҳониятингиз сиз билмасангизда одамларга каромат кўрсатиши, сизни номингиздан тушларига кириб йўл-йўриқ кўрсатиши, маълум ( қутблик, сетон, ҳафтон, чилтон ва ҳароботийлик каби ва бошқа) вазифаларни бажариши мумкин. Ҳамма ҳам руҳонияти билан ҳамкорликда ишлай олмайдики, маълум даражага етгач руҳониятини ўзи бошқара бошлайди. Мухиб @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 11
ТАБАССУМ ҚИЛИНГ! Мусулмоннинг энг гўзал хулқларидан бири бу одамларга табассум қилиш, очиқ чеҳрали бўлишдир. Бу амал гарчи кичик кўринса-да, одамлар ўртасида ўзаро муҳаббатни кучайтиради. Турли низоларни олдини олади, бошқаларга хам яхши кайфият улашади. Жамиятда очиқ чеҳрали одамларнинг кўпайиши инсонларнинг ғам-ташвишларини енгиллатади. Аслида табассум қилиш учун шароит, ортиқча куч-қувват талаб қилинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хам доимо саҳобаларга очиқ чехра билан муносабатда бўлганлар, Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу шундай дейди:“Мен Аллоҳнинг Расулидан кўра очиқ чеҳрали кишини кўрмадим” (Термизий ривояти). Ҳатто уламолар бу амални эҳсон қилиш даражасида эканини таъкидлаб, унга ажр берилади дейишган. Бунга далил қилиб қуйидаги ҳадисни келтиришган. Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:“Биродаринг юзига қараб табассум қилишинг сенинг хайру эҳсонингдир”дейилган (Термизий ривояти). Келинглар, биз ҳам доимо табассум қилишни одат қилайлик. Сабаби табассум қилиш юқумли бўлиб, бошқаларга ҳам яхши кайфият улашасиз. Бу билан жамиятимизда ҳасад, кўра олмаслик, душманчилик, низо каби салбий иллатларни олдини олган бўласиз. Оз қувват сарфлаб, кўпгина ажрга эришасиз, иншааллоҳ. (Интернетдан олинди) @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 10
Ҳазрати Боязид Бистомий қуддиса сирруҳудан "Нимани хоҳлайсиз?" дея сўрадилар. У зот "Хоҳламасликни" деб жавоб бердилар. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 10
ШАМС ТАБРИЗИЙНИ ЙЎҚЛАБ... Садо бирла келинг, эй Шамс, букун сизни соғиндик биз, Сафо бирла келинг, эй Шамс, букун сизни соғиндик биз. Неча нокас, неча ул паст жонингизга қилибдир қасд, Сазо бирла келинг, эй Шамс, букун сизни соғиндик биз. Кутарлар Мавлавий сизни, деганлар-ку “қавий”* сизни, Асо бирла келинг, эй Шамс, букун сизни соғиндик биз. Бадар қилди замин, ҳайҳот, фалаклар бағрини очди, Само бирла келинг, эй Шамс, букун сизни соғиндик биз. Ятим қолди буюк ирфон, ятим қолди куюк бир жон, Ато бирла келинг, эй Шамс, букун сизни соғиндик биз! Куйиб қолган кўнгилларга, басир ҳам кўр бу дилларга Нидо бирла келинг, эй Шамс, букун сизни соғиндик биз!.. --------------------------------------------- *Қавий – кучли, қувватли. Неъматулло Иброҳим @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 9
Ихлос - Аллоҳ билан банда ўртасидаги сирдир. Уни ёзиб қўймоқчи бўлган фаришта, бузмоқчи бўлган шайтон ва оғдирмоқчи бўлган ҳавои нафс ҳам билмайди. Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 9
Навбатдаги савол: Хароботийлар кимлар? @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 9
"Умр бир кунликдир. Унда бизнинг вазифамиз рўза тутмоқликдир..." @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 9
Иброҳим Адҳам ҳазратлари озод қилиш ниятида бир қулни сотиб оладилар. Қулдан сўрадилар: — Исминг нима? — Сиз ким деб чақирсангиз ўша исмим бўлади,хожам,- дея жавоб қилди қул. — Қандай егулик ейсан? — Сиз нима берсангиз уни ейман, хожам... — Нима иш қиласан?- Сўрадилар Иброҳим Адҳам ҳазратлари. — Қандай иш буюрсангиз уни бажараман. — Бирор истагинг борми? — Қулда истак бўлиши мумкинми, хожам?- деди қул.- Хожасининг тилаги — қулнинг истагидир. Бу жавобдан сўнг Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳўнграб йиғлаб юборадилар ўз-ўзларига шундай дейдилар: — Эй, мискин! Қулликни мана шу қулдан ўрган! Сен умрингда бирор марта Аллоҳ таолога шундай қул бўлдингми?... @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 9
Агар инсонда хоҳиш ва куч бўлса, кун ҳам, тун ҳам, умуман ҳар қандай вақт ва вазият унинг қўл остидадир. Томас Эдисон @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 9
ҚАЙТИШ Энам ўхшаб қолди болага. Нуқул ўйлар қабрни. Қабрни ўйлар энам - Тўйи яқин қолган келинчак, бўлғуси уйини қандоқ безатиш, ясатишни ўйлаб энтиккан каби... Аъзам ЎКТАМ @Rahimjon_Aliy