TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 57 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Ġun 13
Зуннун Мисрий Қоҳирадаги ал‑Муқаттам тоғида бир солиҳ киши яшаши ҳақида эшитиб, унинг зиёратига бордилар. Зуннун ҳазратлари унинг ҳузурида бир қанча пайт турдилар. Қачон кетишни истаб, у солиҳ кишидан дуо қилишларини сўраганларида, солиҳ киши: "Аллоҳ сизни Ўзига яқинлаштириш билан ҳамроҳ қилсин", деб дуо қилди. Зуннун: "Яна зиёда қилинг!" дедилар. Солиҳ киши: "Аллоҳ кимни ўзига яқинлаштирса, унга тўрт нарсасиз ҳам тўрт нарсани бераверади. – Талаб қилмаса ҳам илм беради. – Мол‑дунёсиз ҳам беҳожатлик беради. – Қариндош уруғсиз ҳам азизлик беради. – Жамоасиз ҳам унсу улфатни беради. Мана шу нарсалар сенга кифоя қилмайдими?" деб айтганида, Зуннун йиғладилар ва: "Тўғри! Аллоҳга қасам етарли, балки керагидан ортиқча ҳам", дедилар. Аллоҳ Ўзига яқинлаштириш билан барчаларимизни унсу улфат қилсин! @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 13
Роббим! Висолинг тафтидан мангу карахтман, Пайғамбар аҳлига етмаган бахтман. Жаннат боғларида Тубо ҳижолат, Мусони йиғлатиб ёнган дарахтман! Муғанний @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 12
#Тасаввуф_истилоҳлари МУҲОДАСА НИМА? Аллоҳнинг Мусо алайҳис саломга қилган нидоси каби бу дунёдаги орифларга хитоби муҳодасадир. @Rahimjon_Aliy
Hashtags
Ippubblikat Ġun 12
Бу йўлга кирганларнинг энг аввалги мақоми ТАВБАдир. Тавба ҳам 3 хил бўлади: 1. Толибларнинг тавбаси; 2. Соликларнинг тавбаси; 3. Орифларнинг тавбаси. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 12
Аз дарун шав ошнову, аз берун бегонаваш. Инчунин зебо равиш кам мебувад андар жаҳон. Мазмуни: Ичдан ошною, ташқаридан бегонадай бўл, Бундай гўзал равиш бутун жаҳонда кам топилур. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 12
"Қачон яхши гумон қилсанг, Аллоҳ сенинг ҳолатингни яхшилайди. Ўзингдан бошқага яхшилик бўлишини сўрар экансан, сенга ўзинг ўйламаган жойингдан яхшилик келади.!!!" @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 12
Дунёга уйланишни таклиф қилсанг, маҳрига динингни сўрайди! Молик ибн Динор ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 12
Муҳаббат – энг катта мансаб, муҳаббат – энг зўр эътиқод. Сабабки, муҳаббатга чалинган одам ёмонликка қўл уролмайди. Ана шундай ажойиб нарса – муҳаббат!.. Мурод Муҳаммад Дўст "Лолазор" романидан @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 12
Бизга Аллоҳ бас, Қолгани ҳавас... @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 12
ЛАТОИФЛАР ҲАҚИДА @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 12
"Одамларнинг дардлари бор... Улар чора қидирадилар, насиҳат эмас!" @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 12
* * * Сени Лайлию Раънодек ажойиб дилрабо дерлар, Мени Мажнуни ҳайрондек кўйингда бир гадо дерлар. Ажабдур эй шаҳи хўбон кечаю кундуз ишқингда, Ҳамиша мен наво қилсам, доғи сен бенаво дерлар. Боқибон эл сори, жоно, юзингдин бир ниқоб олсанг, Руҳингни чун моҳи анвар, тажаллийи Худо дерлар. Табассум айлабон токи, назар қилсанг гўристонға, Туриб гўрида барча мурда, унга ҳасрато дерлар. Кўрубон баъзи ошиқларки, ҳалқа-ҳалқа зулфингни, Азалдин бирга солғон бу ҳама занжири по дерлар. Юриб сўрдим табиблардин надур бу дардима дармон, Табиб айтурки, эй нодон, бу дардни бедаво дерлар. Отининг хоки роҳига Залилий юзини сурди, Нидо келдики қасрингдин, кўзинг сур, тўтиё дерлар. Муҳаммад Сиддиқ Залилий @Rahimjon_Aliy