TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 77 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Apr 15
Бу оламда яхшилар ила дўстлашишни ҳамма ҳам хуш кўради. Агар зўр бўлсанг, ёмонларни ҳам дўстга айлантир. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 15
#Маснавийдан_сабоқлар 24. КИМНИНГ ОДОБ ПАРДАСИ ЙИРТИЛСА… (811, 815 байтлар) Аллоҳ таоло одамни азиз ва мукаррам қилиб яратди. Қуръони Каримда “Биз Одам болаларини мукаррам қилдик” дейди. Бу ерда барчага баробар мукаррамлик бор. У подшоҳдан қулгача, бойдан фақиргача, олимдан жоҳилгача, обиддан ибодатсизгача, иснёкору осийгача барча ким бўлса ҳам унинг яратилиши ва Худои таоло ҳузуридаги мавқеи мукаррамдир. Бу мукаррамлик табиатнинг бўйинсуниши, атрофидаги моддиятни бошқара олиши, ҳайвонот ва набототдан унумли фойдаланиши барча-барчаси Одам болалари учун Ҳақнинг иноятидир. Ризқ, тоза ҳаводан нафас олиш, ақл ва муҳаббат туйғулари, ҳис қилиш неъматлари ҳаммага баробар берилган. Аллоҳ одамни мукаррам қилди. Аммо баъзи бир тоифалар борки, одамларнинг обрўсини тўкиш билан, уларни ҳақоратлаш ва таҳқирлаш билан банд бўлишади. Ва бу нафақат солик учун, балки, барча учун жуда хунук ва жирканч ишдир. Мавлоно ёзадилар: Ўзга тўнин йиртадир ким кеча-кун, Йиртадир ўз тўни, эл тўни - бутун. Кимки, эрта-ю кеч ўзгалар обрўсини тўкиш билан машғул экан, оқибат Аллоҳ ўзини шармандасини чиқаради. Обрў тўкишлик аввало ўша кимсанинг ичида нопоклик ва маразлик борлигининг далилидир. Унинг қалби ҳалим ва салим (саломат) қалб эмаслигининг исботидир. У қалб ислоҳга муҳтож қалбдир. У қалбда энг аввало ёмон кўрилган кибр ва ғурур ҳислари мавжуд. Энди иккинчи томонни олсак унинг аввалл қалби оғрийди, дили озор чекади, керак бўлса кўзи ёш тўкади. Унинг яқинлари ҳам бу ишдан бир хил азият чекади. Аллоҳ таоло унинг тўнини йиртадики – у айблаб обрўсини тўккан нарса билан, ўзини жазолаб қўяди. Шунинндек, обрў тўкиш, мазаҳ қилиш, камситиш, лақаб тўқиш каби нарсалар билан азизу пок инсонларни обрўсизлантириш эса энг оғир гуноҳ ва Ҳақнинг ҳузурида улкан шармандаликдир. Мавлоно ёзадилар: Ҳақ йиртар бўлса кимнинг пардасин, Қўзғатар унда улуғлар таънасин. (Одил Икром таржимаси) Аллоҳ таоло кимдан одоб пардасини йиртган бўлса, у азиз авлиё, солиҳ ва аҳли тақволар устидан таъна тошларини отади. Уларни мазах қилиш билан Яратган ҳузуридан қувиладилар. Оддий авомни устидан кулиб, обрўсизлантирган кимсагаки жазо муҳаққақ экан, Ҳақ дўстлари бўлмиш валийлар устидан истеҳзо қилганларнинг ҳоли нима бўларди?! Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy
Hashtags
Ippubblikat Apr 15
Бир-бирини севмаганни, Ўзлигини билмаганни, Одамга бош эгмаганни, Номини шайтон деюрмиз. Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 15
✍Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи 📋"Сирож-ул муслимин". Мусулмонлар чироғи. Китоб назмининг сабаби. 🎙| Раҳимжон Али шарҳи Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 15
ТАСАВВУФ ҲАҚИДА ҚАЙСИ КИТОБЛАРНИ ЎҚИШ КЕРАК? Кўпчилигимизга Тасаввуф ҳақида етарли билим ёки тушунча кам бўляпти. Ёки Тасаввуф ҳақида тушунча бору, шу бўйича яна-да, билимни кенгайтиришни ўйлаб юрамиз. Бунинг учун баъзи қўлланма ва китобларга эҳтиёж туғилади. Қайсини ўқиш керак ва нимани ўқиш керак? Бугун шу саволга тўхталамиз. Аввало Тасаввуф бу ҳол илми ҳисобланади, шу боис бу илм китоблардан эмас, устозлардан ўрганилади. Аммо китоблар ҳам Тасаввуфга катта йўл очиши очиқ ҳақиқат. Зеро, китоблар руҳий қувватимиз, руҳий бойлигимизни зиёда қилади. Тасаввуф бу оқим ёки бир фирқа эмас, балки у Ислом динининг моҳиятидир. Шунинг учун ҳам кўплаб, тариқат машойихлари моҳиятни ёритиб берувчи китоблар ва рисолалар ёзиб қолдирганлар. Аслида, ҳар қандай китоб ўз мутахассиси томонидан ёзилсагина ҳаққоний ва рост чиқади. Шунинг учун Тасаввуф китобларини танлашда ўз аҳлими, ўз аҳли эмасми билиб қўйган яхши. Қуйида биз Тасаввуф тушунчаси, умуман руҳониятимизни бойитадиган китобларни санаб ўтмоқчимиз. Аввало ушбу муаллифларнинг барча китобларини ўқиш тавсия қилинади: 1. Абу Ҳомид Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳи; 2. Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи; 3. Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу; 4. Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу; 5. Ҳазрат Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи; 6. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий қуддиса сирруҳу; 7. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ; Шунингдек, мумтоз адабиётимиз бошдан-охир тасаввуфдан иборат. Тасаввуф ҳақида алоҳида тушунча бермаса ҳам, Илоҳий муҳаббат тараннум этилади. Замонамиз олимларидан раҳматли устоз Нажмиддин Комиловнинг "Тасаввуф" китоби ҳам яхши қўлланма ҳисобланади. Маҳмуд Асъад Жўшон, Усмон Нурий Тўпбош, Сайфиддин Сайфуллоҳустозларнинг ҳам Тасаввуф ва Илоҳий ишққа оид китоблари жуда гўзал, ўқишга арзирли, яхши китоблар. Бу каминанинг қисман берган тавсиялари бўлди. Чуқурроқ ўрганаман деганлар учун бу рўйҳатни яна-да бойитиш мумкин. Аллоҳ Билгувчироқдир. Ҳурмат билан камина ходимингиз Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 15
Ўзининг нафсида заррача бўлсада яхшилик бор деб билган одамда камтарлик йўқдир. Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 15
Аллоҳ энг ёмон кўрган нарса бу — инсоннинг ўзи ва амаллари билан ғурурланиши. Воситий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 14
КОВУШ Саранжомлаётган эдим рўзғорим, Ногоҳ чиқиб қолди онам ковуши. Топиб олгандайин бўлдим рухсорин, Эштилгандай бўлди қадам товуши. Қайтиб келар эди у гўё тўйдан, Бошида тугуни – оппоқ дастурхон. Мен пешвоз чиқаман шошилиб уйдан, Ассалом-алайкум, дейман, онажон! Ўйласам, бир давлат қолибди менга: Онамнинг амиркон қора ковуши! Ўттиз йилдан кейин, кирдими жонга,- Топиб олгандайман овоз, товушин. Менга ёдгорликка ташлаб кетибди, Табаррук изларин, эҳ, икки ковуш… Кўзларимга ногоҳ ёш келиб кетди, Пойабзалга боқдим, ғамгусор, хомуш. Қўлларимга олсам бир жуфт ковушни, Негадир суягим зирқираб кетди. Яна бир бор Оллоҳ ёдимга тушди, Ковушнинг нидоси юракка етди. Кўз ўнгимда онам бўлди намоён, Жим кузатиб турган ёлғиз ўғлини. Турар эди шу дам мен-ла ёнма-ён, Бирдан соғинч ёриб чиқди бўғзимни… Раҳим Карим @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 14
✍Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи 📋"Сирож-ул муслимин". Мусулмонлар чироғи. Кириш. 🎙| Раҳимжон Али шарҳи Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 14
Сўзлашни ёқтириб турган вақтингда жим бўл, сукут сақла! Аммо гапиришни истамай, жим бўлишни хоҳлаб турганингда эса, сўзла! (Яъни, нафсингга зид иш қил!) Бишр Хофий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 14
Севмаганга чумоли ҳам юк, севганга филлар ҳам чумолидек гап. Агар инсон ошиқ бўлса ва ишонса тоғни ҳам елкасида таший олади. Шамс Табризий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 14
Шубҳали бир дирҳамни тарк этишим юз минг дирҳам садақа қилишимдан кўра афзалроқ. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy