TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti23,609Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 79 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Apr 12

Ризқни талаб қилишни унутиб, фақат ибодат билан машғул бўлишдан сақланинг! Агар мева истеъмол қилишни истасангиз аввал кўчат экинг! Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,700 views

Ippubblikat Apr 11

Ғафлатдан оғирроқ уйқу йўқ. Шаҳватдан моликроқ қуллик йўқ. Қалб ўлишидан кўра ёмонроқ мусибат йўқ. Қариликдан кўра комилроқ огоҳлантирувчи йўқ. Абул Фараж Абдураҳмон ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,890 views

Ippubblikat Apr 11

Мен суяниб (ёнбошлаб) емайман, балки қул егани каби ейман ва қул ичгани каби ичаман. Ажалим етиб, вафот этгунимга қадар Роббимга ибодат қиламан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам @Rahimjon_Aliy

1,880 views

Ippubblikat Apr 11

Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг олдида Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилинсалар, йиғлайверарди, йиғлайверарди, ҳатто кўз ёши тугаб қоларди. https://t.me/Rahimjon_Aliy

2,000 views

Ippubblikat Apr 11

#Маснавийдан_сабоқлар 16. ҒАМ ҲАМ, РОҲАТ ҲАМ ТУЗОҚДИР! Биз инсон эканмиз, мусулмон эканмиз, бу ҳаёт кенг бир имтиҳон майдонидир. Бу майдоннинг ҳамма ерида киши савиясига кўра синовлар нишонига дуч келаверади. Бу дунёнинг ғаму қайғуси, шодлигу қувончи ўзи каби фоний, ўзи каби бир лаҳзалик. Имом Шофеъий ҳазратлари айтганларидек: “Оқил киши бу машаққатлар устидан бир кема ясаб, нариги соҳил томон сузиб кетаверади”. Мавлоно ёзадилар: Таслиму комил таваккулдан узоқ, Барча ғам, роҳат, эрур макру тузоқ. (Одил Икром таржимаси) Агар инсоннинг қалби чин маънода Ҳаққа таслим бўлмас экан, унда етарлича таваккул топилмас экан, унинг учун барча ғам, барча роҳат макру тузоқдир. Яъни, хосми-авомми унинг Аллоҳ билан муносабати таваккул устига қурилади. Таваккул қандай ҳосил бўлади дейилса, бутунлай таслим бўлиш биландир, деган бўлардик. Айниқса муриднинг йўли бутунлай таваккул устига қурилади. Энди кимда Аллоҳга таслимият ва таваккул етарли бўлмас экан, унга келган ҳар нарса – ғам ҳам, роҳат ҳам ўргимчак тўри каби унга тузоқ бўлади. Ҳар икки ҳолат ҳам уни шайтонга тобеъ қилади. Бу худди бир ҳадиснинг зиддига ўхшайди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Мўминнинг иши ажойиб, Аллоҳ унга нимани қазо қилса ҳам, яхшилик бўлади. Хурсандчилик етса, шукр қилади яхши бўлади. Мусибат етса, сабр қилади яхши бўлади". Бундан кўриниб турибдики, иймонда комил бўлмаган мусулмонга хурсандчиликнинг етиши ҳам, мусибатни етиши ҳам тузоқ бўлиши мумкин. Яъни, хурсандчилик, роҳат-фароғат етса, гўё уни худди ўзи қилгандек, кибрга, ғурурга берилади. Аллоҳни унутади. Агар унга мусибат етса, қайси гуноҳим учун дея доду фарёд кўтаради. Ўзини у ғамга, қайғуга нолойиқ кўради ва Парвардигорининг қадарини унутади. Бу ҳол табиийки, Иблиснинг тузоғидир, унинг макрларидан бир макрдир. Аллоҳга бутунлай ўзларини топширган, ориф зотлар, буюк қалб эгаларининг мақомлари ҳам шу эди – ғамга ҳам, шодликка ҳам бир хил муносабат кўрсатиш, қалб ҳолатининг ўзгармаслигидир! Аллоҳ таоло бизларни ҳақиқий таслимият ва таваккул сифатлари билан сифатласин! Хулқларимизни Қуръон хулқи билан хулқлантирсин! Раҳимжон Али https://t.me/Rahimjon_Aliy

2,009 views

Ippubblikat Apr 11

Мурид қайси бир юксак чўққига кўтарилган бўлмасин, барибир, ўз нафсини Фиръавн нафсидан юз чандон ёмонроқ деб эътиқод қилиши керак! Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,700 views

Ippubblikat Apr 11

Қушлар каби учишни, балиқлар каби сузишни ўргандик, фақат дўстларча яшашни ўрганолмадик... Мартин Лютер Кинг @Rahimjon_Aliy

2,140 views

Ippubblikat Apr 11

Оғир кунларда "Саҳиҳул Бухорий"ўқилса, одамлар албатта ҳузур-ҳаловатга эришишлари ҳамда денгиз саёҳатига чиққан киши бу китобни ёнида олиб юрса, кема чўкмаслигини айтиб ўтган Ибн Абу Жамра бу хусусиятларни дуолари мақбул зот - Имом Бухорийнинг "Жомеъ ас-саҳиҳ"ни ўқиганлар учун дуо қилганлари билан изоҳлайди. @Rahimjon_Aliy

1,650 views

Ippubblikat Apr 11

Ҳар бир инсонда қалб бўлавермайди. Агар мана шу айтган сўзимиз нотўғри десангиз қуйидаги оятга назар солинг. "Албатта, бунда қалби борларга ва зеҳн билан қулоқ осганларга эслатма бордир" (Қоф сураси, 37 оят) Қуръонни зикр қилмайдиганларни қалбдан маҳрумлар деб атади. Мен бу ерда кўкрак суяклари ўраб турган юракни назарда тутмаяпман. Балки, руҳоният оламидаги сирлар ўрни бўлмиш қалбни назарда тутмоқдаман. Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,900 views

Ippubblikat Apr 10

Тупроқ устидаги ҳар нарса тупроқ бўлгувчидир... Робиятул Адавия қуддиса сирруҳа @Rahimjon_Aliy

2,440 views

Ippubblikat Apr 10

Иблис ҳам "Ма шаа Аллоҳ" дейдиган (қойил қоладиган) қуллар бор... Мавлоно Румий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

1,620 views

Ippubblikat Apr 10

Тасаввуфий_истилоҳлар ҚУТБЛАР КИМЛАР? Қутб قطب – тасаввуф шайхларига бериладиган энг олий унвон. Тасаввуфда маълум бир даражага етган авлиёлар. Ҳар бир даврнинг ўз қутби бўлиб, улар ҳар бир замонда мавжуд бўладилар. Уларнинг қалби Муҳаммад алайҳиссалом қалблари билан алоқадор бўлади. Шунингдек, Қутби аъзам ҳам дейиладики, Қутби аъзам ҳар замонда битта бўлади ва бутун дунёнинг маърифий-ирфоний нурларини тартибга солади. Улар жуда кучли руҳий қувватга эга бўладилар ва дунёнинг баъзи катта муаммоларини ҳал қилишга қодир бўлишади. Яъни, Аллоҳ уларга шундай куч берган. Уларнинг ҳал қилиши руҳий жиҳатдан бўлади. Улар зоҳирда ҳамма қатори, оддий одамлар каби ҳаёт кечирадилар. Хожа Аҳмад Яссавий, Шоҳ Неъматуллоҳ Валий, Абдулқодир Жийлоний, Жўнайд Бағдодий, Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳум каби зотлар машҳур қутблардан ҳисобланадилар. @Rahimjon_Aliy

1,680 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••7778798081•••8485