TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti30,680Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 81 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Apr 8

Эй Аллоҳим, бизларни инсонларни мақтовлари ила фитналантириб қўймагил. Маъруф ал Кархий дуоларидан https://t.me/Rahimjon_Aliy

2,410 views

Ippubblikat Apr 8

#Маснавийдан_сабоқлар 7. АЛЛОҲНИНГ ТУЗОҚЛАРДАН ҚУТҚАРИШИ Аллоҳ таоло “Аср” сурасида “Албатта инсон хусрондадир” дейди. Хусрон – мағлубият, ютқазиш, зиён маъноларини билдиради. Яъни, биз доимо ютқазишда ёки зиёнда яшаймиз. Илло иймон келтириб, унга солиҳ амалларни эргаштирганларгина мустаснодирлар. Аслида, ўша яхши амалларни қилиш ва унда бардавом бўлиш ҳам Аллоҳнинг бир лутфи, чексиз марҳаматидир. У хоҳламаса, У муяссар қилмаса банда ҳеч нарсага қодир эмас. Биздаги барча яхшиликлар Унинг яхшилигидир. Лекин инсон икки катта душмандан ҳамиша тузоқларга дуч келаверади. Балки у тузоқлар тўрига қараб юришни яхши кўради. У икки душман эса Шайтон ва Нафс душманлигидир. Мавлоно ҳазратлари айтадиларки: Ҳар сафар сен бизни қутқарсанг-да, боз Талпинурмиз дом сари, эй Бениёз. Бизни У Зот ҳар доим қутқаради, ҳар доим йўлимизни тўғрилаб боради. Ҳамиша бизга Ўзининг чексиз лутфу марҳаматини ёғдириб туради. Агар у бизни бир сония ўз ҳолимизга қўяр экан, шубҳасиз ўша бир сония куфру исёнга етаклаб, Аллоҳнинг ғазабига гирифтор қилиб, икки дунё хорлигимиз учун етарли бўларди. Бунга Иблиснинг тарихи яққол далилдир. Демак, биз ғафлатда қолсакда, ҳамиша уйғоқ, бизнинг тойилишимизни кутиб турган икки тузоқ қўйгувчи бор. Бизга уларнинг тузоқлари чиройли кўринади. Унга талпинишни истаймиз, зеро, жаҳаннам ҳавою нафсимизга ёқувчи нарсалар билан ўралган. Бу узоқ ва машаққатли йўлдир! Буюк ва шарафли йўлдир – Аллоҳнинг Йўли! Балки, бу соликнинг йўлидирки, унинг йўлида ҳар нафасда тузоқлар бордир! У ҳар куни юзлаб тузоқларга дуч келади. Юзлаб машаққат, риёзат юкларини ортади. Солик ҳар саҳар кўз очар экан, гарданига машаққат тоғларини боғлайди, “Аллоҳ” дейди, “Парвардигор” дейди, “Парваришла!” дейди, “Тарбияла” дейди, “Тузоқлардан омонда қил!” дейди. Чунки ақлли одам биладики, тузоқлар яширин ва душман хийлакор бўлади! Солик ҳам ўз душманларидан, улар қўйган пистирмалардан Бениёз – Беҳожат Зотга ёлворади! Унинг Ўзи етарли Вакилдир! Шундоқ, биз ҳамиша тузоқлар томон юргувчимиз, У эса ҳар сафар фазлу карами ила бизни қутқаргувчидир! Аллоҳнинг беҳисоб неъматлари ичида ҳар сонияда такрорланиб турувчи шайтон ва нафс тузоқларидан қутқариши ҳам улуғ неъматлардан экани шубҳасиздир! Раҳимжон Али https://t.me/Rahimjon_Aliy

2,480 views

Ippubblikat Apr 8

Ким Аллоҳни таниган бўлса, унда абадий ғам қайғу бўлмайди. Шайх Шиблий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,540 views

Ippubblikat Apr 8

"Наърани кам урки, Ёр яқинингдадир." (Яъни, овозингни кўтариб, кимларгадир билдириб, муножоту зикрлар қилаверма. Зеро, Аллоҳ яқинингда. Яқиндаги Зотга овозни кўтармай муомала қилинади.) @Rahimjon_Aliy

2,270 views

Ippubblikat Apr 8

Қанчадан-қанча қувноқ, мамнун одамлар бор, уларнинг қувноқлиги улар учун омадсизлик. Яна қанча ғамгин, маҳзун қалблар бор, уларнинг бу қайғуси нажотдир. Абу Бакр ад-Даккий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,900 views

Ippubblikat Apr 8

Тоққа тирноқ билан ўйиб ёзиш ҳавои нафсдан қутилишдан осонроқдир. Музор ал-Қорий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,880 views

Ippubblikat Apr 7

Биз ўз хоҳишимизни қўлдан бой берганмиз, Дўстнинг ҳар бир хоҳиши бизнинг хоҳишимиздир. Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

5,010 views

Ippubblikat Apr 7

Аллоҳ таоло бир бандасидан юз ўгирганда, унга авлиёлар ҳақида ёмон сўз айттириб қўяди. Зуннун Мисрий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,090 views

Ippubblikat Apr 7

Баъзи ўринларда улуғ зотлар исмларидан кейин "қуддиса сирруҳу" ёки "қоддасаллоҳу сирраҳул азиз" каби сўзларни учратиб қоламиз. Бунинг маъноси қандай дейилса, "сирлари муқаддас", "Аллоҳ азиз сирларини муқаддас қилсин" деганидир. Бу ибора кўпроқ азиз-авлиё зотларга нисбатан айтилади. Ва бу удум у зотлар яшаган даврлардан бошлаб қўлланилади. Чунки, Аллоҳ Ўзининг азиз дўстларини маҳрам қилиб, азиз сирларини уларга англатган. Уларга тўғридан-тўғри устозлик қилган. У зотларга берилган сирларга биз ожизларнинг ақллари заифлик қилади. Худди Мусо алайҳис салом билан Ҳизр алайҳис салом қиссаси каби... Аллоҳ ул солиҳ зотларнинг сирларини муқаддас қилсин! @Rahimjon_Aliy

1,890 views

Ippubblikat Apr 7

Ким Аллоҳдан бошқа дўст бор деса, у жуда ҳам заифдир, ким Аллоҳдан бошқаси ҳақида гапирса, уни гапи ёлғонга яқинроқдир. Абу Али Даққоқ қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,690 views

Ippubblikat Apr 7

НАСИМИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҲАҚИДА (2) Хўш, Насимий ким эди ўзи? Уни нима учун бунчалик ваҳшийларча қатл этдилар? Маълумотларга қараганда, Саййид Имодиддин Али Насимий милодий 1369 йилда Озарбайжоннинг Шамаҳи шаҳрида дунёга келади. Ёшлигидан илм-маърифатга, адабиётга меҳр қўяди. Туркий, форсий ва араб шоирларнинг асарларини қизиқиш ила мутолаа қилади. Шамаҳи ва Бокудаги мадрасаларда таҳсил олади. Тарихий манбаларда айтилишича, униг отаси ва акаси ҳам шеърлар ёзган экан. У асли саййидлар авлодидан эди. Унга Али деб исм қўйишган, диний илмларни пухта ўргангани учун кейинчалик Имод-ад-дин яъни диннинг тиргаги, таянчи деган унвонга сазовор бўлган. У дастлабки шеърларига «Саййид», «Ҳусайн», тахаллусларини танлайди. Кейинчалик, ўз замонасининг таниқли шоири Фазлуллоҳ Наимийдан шеърият ва тариқат сирларини ўрганади, унга ҳамоҳанг тарзда шеърларида Насимий тахаллусини қўллай бошлайди. Наимий шоир бўлиш билан бирга ўз даврида катта шуҳрат топган ҳуруфийлик тариқатининг асосчиси ҳам эди. Ушбу тариқатга кўра, бутун дунё моҳиятини ҳарфлар ташкил этади. ҳарфлар бўлмаганида, дунё ҳам, охират ҳам, еру осмон ҳам, ҳаёт ҳам бўлмасди. Шу боис ҳарфлар илоҳийдир. Уларда Оллоҳнинг жамоли тажаллий этади. Тасаввуфий ғоялар асосида шаклланган бу оқим кейинчалик Кавказ, Кичик Осиё ва Хуросонда кенг тарқалади. Жамиятнинг диний қатлами ва ҳукмрон доиралар бу оқимга кескин қарши чиқадилар. Унинг тарафдорлари қатъий таъқиб остига олинади ва мутаассибларча ўлдирилади. Наимий эса, 1398 йилда Мироншоҳ Мирзо томонидан қатл этилади. Насимий ўз устозининг йўлини давом эттириш учун ватанини ташлаб олис сафарга отланади. Хуросон, Эрон, Ироқ, Рум ва Шом ўлкаларида бўлади. Минглаб шогирдлар орттиради. Бироқ қаерда бўлмасин, дин аъёнлари унга қарши фитналар уюштирар, уни аёвсиз таъқиб этар эдилар. Шогирдлари, издошлари эса, Насимийни бениҳоя севар, уни ҳурмат қилар эдилар. Бир неча бор, ҳаётини асраб қолиш учун шогирдлари унинг ўрнида ўзларини жаллод тиғига тутиб берганлар. Насимий ўта закийлиги, ҳозиржавоблиги боис ҳамиша ракибларини мот қила олар, ўзининг ҳақ эканлигини ҳар ерда усталик билан исботлай оларди. Уни йўқ қилишни хоҳласалар-да, бунинг учун етарлича асос топа олишмасди. (Давоми бор) Р. Жабборов https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,730 views

Ippubblikat Apr 7

"Унсиз соғинчларимни ўқисам ишқ хатидек, Соғинчим битта бўлса, ҳижроним мингдир мани". https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,790 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••79808182838485