TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti25,130Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 78 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Apr 14

#Маснавийдан_сабоқлар 12. БУ ДУНЁ ОХИРАТНИНГ СОЯСИДИР Бугунги кунда, тўғрироғи ҳар бир гапингиздан далил ва исбот талаб қилинадиган бугунги кунда, турли хил зарбулмасал, тўқима ривоятлар у қадар аҳамиятга эга эмасдай, балки, кулгилидай туюлиши мумкин. Аммо, унутмаслигимиз керакки, Аллоҳ таоло ҳам Қуръонда шундай мисоллар, ўхшатишлар, қиссалар келтиради. Бу эса, инсонга ўз сўзини яхшироқ англатишнинг усулларидан ҳисобланади. Ҳар нарсани далилга қараб ўлчанавермайди. Гоҳо ақл билан, гоҳо нақл билан иш кўрамиз. Мавлоно ҳазратлари келтирган мисоллар, масаллар, ривоятлар зоҳиран содда кўрингани билан чуқурроқ ёндошсангиз чуқурроқ маънолар топаверасиз. Хуллас, у зотнинг қаламидан яна бир зарбулмасални келтирамиз: Бир қуш осмонда учиб юраркан, унинг сояси ерга тушиб турар, гўё ерда қанот қоқиб кетиб борарди. Қуш овлагани чиққан овчи қушнинг ўзигамас, соясига қараб ўқ ота бошлайди. Ортидан чопиб-югуриб, ўзидаги барча имкониятларни (ўқларини, кучини) бой беради. Натижада, шунчаки чарчагани ва умрини, вақтини беҳуда ўтказганини қолади Ўқ узар ул сояга, ўқ, басма-бас, Унга ўқдони бўшалса, бўлди, бас. Ўқ туганди, сояга отди уни, Соя қувлаб, ул совурди умрини. Ташқаридан кузатган оқил кимсага овчининг бу иши нақадар кулгили ва аҳмоқона туюлса, дунё ортидан қувгувчи кимсаларнинг ҳолатлари ҳам орифлар наздида худди шундай. Дунё шу дунё, маишатлар шу дунёники деб айшу ишратга берилган, дабдаба-ю асъасалар ортидан қувган, ҳою ҳавас чангалида тутқун, оқибатда дунёга нима учун келганини унутиб қўйган кимсалар ўша овчи кабидирлар. Ҳа, азизлар! Бу дунё охиратнинг соясидир. Буни билиш учун бироз бошингизни кўтаришингиз кифоя. Агар овчи бошини ердан узиб, осмонга боққанда эди, у қўлга киритмоқчи бўлган нарса аслида самода эканини англаган бўларди. Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида кўп ўринларда ақл юргизишимизга ишора қиладики, токи ҳақиқатни топайлик, соялар ортидан чопмайлик. Балки, бу соялар, аломатлар, белгилар бизга ҳақиқатни топишимизга ёрдам берсин! Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

2,300 views

Ippubblikat Apr 13

Одамнинг ўзи қадрли эмас, одамийлиги қадрлидир. Юсуф Хос Ҳожиб роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,510 views

Ippubblikat Apr 13

БАНДАЛИК ИШИ Бир дарвеш Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруҳу ҳузурларида: – Агар Худованди таоло менга дўзах билан жаннатни танлаш ихтиёрини берганда эди, мен дўзахни танлаган бўлардим, негаки, мен умрим давомида нафс хоҳишига юрмаганман, жаннат нафсимнинг муроди бўлса, дўзах Ҳақ субҳонаҳунинг муродидир, – деди. Ҳазрати Хожа унинг сўзини рад этди: –Банданинг ихтиёр билан нима иши бор, қаерга бор деса, борамиз, қаерда тур деса, турамиз, бандалик шу, сен айтган нарса бандалик эмас. @Rahimjon_Aliy

1,690 views

Ippubblikat Apr 13

​​Буюк Муршид Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари айтадиларки: “Солик нафаснинг кириб чиқишига жудаям ҳушёр бўлсин, бу икки нафасни сақлашга ҳаракат қилсин, асло ғафлат билан кириб чиқмасин”. Ҳа, азизлар “Дам бу дамдир”! Ҳозир яшайлик, ҳозиримизни ҳузур ва хотиржамликка чиқарайлик. Зеро, бу дамлар, бу онлар, бу нафаслар ғаниматдир. Ахир, ҳар бир нафас қандай улуғ неъматдир! Ҳазрат Навоий бобомиз қуддиса сирруҳу айтганларидек: Бу дамни тут ғаниматким, келур дамдин асар йўқтур, Не дамки ўтти, худ андин киши топмас нишон ҳаргиз. Бу дамларимиз нақадар улуғ, топиб бўлмас бебаҳо хазиналардир. Аммо, шу ўринда “Ҳуш дар дам” эшигидан қандай кирилади. Унинг “манзили” қаер, киргач нима қилинади? деган савол туғилиши табиий. Бунинг учун албатта устоз лозим бўлади, деб айтамиз. Қуръон ва Суннатни зоҳиру ботинда маҳкам тутган ул валий зот бизларга бу йўлнинг манзилини таълим беради. Зеро, “Устозсиз йўлга чиққан кимса йўлни йўқотади”, дейдилар. Ҳурмат билан Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

1,820 views

Ippubblikat Apr 13

МУБОРАК РАШҲАЛАР Биринчи рашҳа: ҲУШ ДАР ДАМ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин, Расулимиз ва Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга битмас-туганмас дуруду саловатлар бўлсин, Устозларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Нақшбандия тариқатининг муборак рашҳаларидан энг аввалгиси: “Ҳуш дар дам”дир. Бу “Ҳар бир нафасда ҳушёр бўлиш” деганидир. Бу рашҳа Хожагон (Нақшбандия) тариқатининг комил муршиди Юсуф Ҳамадоний қуддиса сирруҳуга тегишлидир. Аллоҳ таоло ердаги махлуқотларининг барчасига ҳаёт берди ва яшашлари учун ҳаёт манбаини ҳам тақозо қилди. Яшашимиз учун бир қанча омиллар бор бўлиб, уларнинг энг аввали ҳаводир, яъни нафасдир. Худди балиқ сувсиз яшай олмагани каби инсонлар ҳам ҳавосиз яшай олмайди. Демак бизнинг моддий ҳаётимизда нафас олишимиз нақадар муҳим бўлса, маънавий оламимиз, ички-ботиний оламимиз учун ҳам нафас муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам улуғларимиз ҳар бир нафасни назорат қилишни ўз шогирдларига ўргатиб келганлар. Сўфийлар учун вақт, замон фақат “ҳозир”дан иборат! Ҳақиқий сўфий учун “кеча” йўқ, у учун қайғурмайди, “эрта” ҳам йўқ, у учун сиқилиб, маҳзун бўлмайди. Унинг фақат “ҳозир”и бор! У фақат “ҳозир”дангина фойдаланишни билади. Шунинг учун ҳам ҳозир у учун қадрлидир. Ҳозирини топган, ҳар бир нафасини ҳузур билан олади. Шунинг учун ҳам Муршиди комил зотлар ҳар бир нафасларини зое қилмай, ҳушёрлик ва ҳузур билан нафас олишни таълим бердилар. Нафаснинг моддий, зоҳирий ҳаётимиздаги ўрни ҳақида гапиришга асло ҳожатимиз йўқ, сабаби ёш бола ҳам бир неча дақиқа нафас олмаган киши ҳалок бўлишини билади. Маънавий ҳаётимиз ҳам шундайки, унда қанча нафаслар зое кетади, оқибатда таъбир жоиз бўлса, “маънавий ўлим”га юз тутамиз. Ҳар бир нафасини огоҳлик билан олаётган солик, ҳузурга етишмоғи учун ва нафасини назорат қилиши учун шубҳасиз Аллоҳнинг зикрига банд бўлади! “Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур.” (Раъд сураси, 28-оят) Демак, солик ички ҳузурга, ички оромга етишмоғи учун ҳам Аллоҳнинг зикри билан банд бўлади. У ҳузурда қанча кўп бўлишни истаса, шунча кўп нафасига, ҳар нафасида Аллоҳнинг зикрига ҳушёр бўлади. Шайх Аҳмад Номақий Жомий қуддиса сирруҳу айтадиларки: “Ҳар нафас Дўстнинг ёдисиз (зикрисиз) ўтса, у нафас умрингдан камаяди”. Қаранг, нақадар буюк сўз! Инсон ҳар бир нафасида яшай олиши учун у Аллоҳнинг зикрига нақадар муҳтож! Ҳадиси шарифга кўра ҳам тилимиз доимо Аллоҳнинг зикри билан нам бўлиб турмоғи керак. Маълумки, нимаики нарсага инсон эътибор берса, албатта унда ривожланиш, ўсиш, тараққиёт пайдо бўлади. Киши эътибор берган нарсаси устида ишлайди, ҳаракат қилади. Унда бир натижа кўришни, ундан бир мева олишни истайди. Ҳар қандай улуғвор нарса бўлмасин, агар эътиборсиз қолдирилса қақрайди, қурийди, йўқ бўлади, нобуд бўлади. Агар биз ҳам ўз нафасларимизга эътибор бера бошлар эканмиз, ундан етарлича “ҳосил” оламиз, балки ҳайратланарли натижаларга эришмоғимиз аниқ. Ўтган улуғ зотлар ҳам солик учун нафаснинг ўрни нақадар улкан эканини изоҳлаб кетишган. Имом Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг машҳур “Иҳёи улумиддин” китобларида: “Нафас - охиратга етакловчи уловдир. Уни бекорга сарфлаган одам сафарини чўзибди”, деганлар. Жўнайд Бағдодий ҳазратлари эса: “Сўфий - ҳар дамда Роббиси билан бўлган кишидир. Унинг нафаси ҳам зикр, сукути ҳам зикрдир”, деганлар. Шамс Табризий қуддиса сирруҳу “Мақолот”ларида: “Нафас сиз билан Роббингиз орасидаги бир кўприкдир. Агар унда ҳушёр бўлсангиз, сиз Уни топасиз (яъни, Аллоҳни топасиз), ғофил бўлсангиз, ўзингизни йўқотасиз”, деганлар. Мавлоно Румий ҳазратлари эса: “Ҳар нафасда Аллоҳ десанг, тананг нурга тўлади. Бир дам ғофиллик қилсанг, қалбинг қоронғу бўлади”, деб айтганлар. Бугунги стресс ва тушкунликлар авж олган даврда одамлар руҳшуносма-руҳшунос дайдиб юришади. Ҳақиқий шифо ўзимизда, динимизда, улуғ зотлар кўрсатиб кетган йўлда. Киши доим нафасини муҳофаза қила олса, ҳар бир нафасидан ҳузур ва ором топа олса, у қандай қилиб стресс ва тушкунлик, руҳий қийинчиликларга тушсин. Балки, ўша қийинчиликлардан ҳам шу амаллар воситасида тез орада чиқиб кетиши муқаррардир.

1,920 views

Ippubblikat Apr 13

Эй миллат! Аллоҳ мусибатингизни аритсин! Жаҳолатдан шикоят қиласиз, тамакига ишлатганингизнинг ярмини ҳам таълимга сарфламайсиз. Ҳокимлардан нолийсиз, улар ҳам ўзингиздан бўлганлари ҳолда ислоҳларини истамайсиз. Фақирликдан безгансиз, унинг дангасаликдан бошқа сабаби йўқ. Бир бирингизни алдай туриб қандай ўнгланишдан умид этасиз? Энг ночор тирикчилигингизни ожизликдан, қаноат атайсиз. Ишларингизга бош қотирмай, осонгина, таваккал деб қўясиз. Йўл-йўриқни билмасликни Аллоҳнинг қазоси билан ниқоблайсиз. Кўргуликлар орини Қадарга тўнкаб, ўзингиздан қувасиз. Лек валлоҳки, ишингиз башар иши эмас! Абдурраҳмон Кавакибий @Rahimjon_Aliy

2,410 views

Ippubblikat Apr 13

Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,380 views

Ippubblikat Apr 12

Аллоҳ таоло Ислом динини илм билан зийнатлади. Зуннун Мисрий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,840 views

Ippubblikat Apr 12

Шайтоннинг қотили одобдир! Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,560 views

Ippubblikat Apr 12

Аввал ШАРИАТ кейин ТАРИҚАТ деганларидек, камина ходимингиз устозлар маслаҳати ила Ҳазрат Навоийнинг биринчи "СИРОЖУЛ МУСЛИМИН" асарини шарҳлаб, ундан сўнгра "НАСОЙИМ-УЛ МУҲАББАТ" га ўтишга азму қарор қилдик. Аллоҳдан бу ишимизга тавфиқ, Сиз азизлардан дуо сўраб қоламиз! @Rahimjon_Aliy

1,840 views

Ippubblikat Apr 12

#Маснавийдан_сабоқлар 11. ХОМ ХАЁЛЛАР БИЛАН МУВАФФАҚИЯТ ҚОЗОНИЛМАС Кунлардан бир кун Иброҳим ибн Адҳам ҳазратлари ўз саройларида ором олиб ётгандилар. Томдан кимнингдир юрган оёқ товуши эшитилди. – Ким у? - дедилар Султон Иброҳим. – Мен томдан туямни излаяпман, - деди ҳалиги одам. – Ие, томдан туя изланадими? Томда туя нима қилсин? – дедилар султон. – Аллоҳни юмшоқ кўрпачалар, олтину кумушлар ичидан изланадими? - дея жавоб қилди томдаги зот. Султоннинг қалбидан ҳаловат юлинди. Унинг риёзату машаққатларсиз, хом хаёллар ила Аллоҳга етишмоқ истаги нақадар сафсата экани унга тинчлик бермади. Ва машаққат йўлини ихтиёр этдилар. Аллоҳнинг валийси мақомига етдилар. Мавлоно Румий ёзадилар: Кимки ғофил, қўзғатар ҳою ҳавас, Сўзлашар ўйу хаёли хом – абас. Ғофил инсон ким? Орифлар наздида Аллоҳни ёдисиз, дунё ичра оввора инсонлар ғофилдирлар. Уларнинг ғофилликлари – ҳою ҳаваслари. Уларнинг хаёл суришлари ҳеч қачон муваффақият келтирмаган. Ҳеч қачон орзулари ушланишига етакламаган. Ахир қаранг, ҳар бир инсон муваффақият қозонишни, буюк мақсадлар сари юришни истайди. Лекин кўпларнинг иши фақат хом хаёл суришдан иборат. Улар ўзларича бир сумка пул топиб олишни-ю, ўша пулга нималар қилишни режалаштириб юрган болалар кабидирлар. Катталар эса бу бир хом хаёл экани, ҳаракат ортидан даромад келишини, амал билангина орзулар ушланишини яхши билишади. Ғофил инсонлар – дунёга мубтало бўлганларки, улар билан сўзлашсангиз сизни ҳою ҳавасингизни зиёда қилишади, ғам-қайғуингизни орттиришади, қаноат неъматингизга исён заҳрини қўшишади. Соликларнинг ҳам хом хаёллари бўлиб, ётган ҳолларида, ғофил ҳолларида Аллоҳга яқин бўлишни, Унга муқарраб бўлишни хом хаёл қиладилар. Йўқ, бу Дин, бу Йўл фақат ҳаракат устига барпо бўлгандир. Мудассир сурасининг аввалги тўрт оятида, Аллоҳ ҳатто Пайғамбарини ҳаракат қилишга ундайди: 1. Эй (либосларига) бурканиб олган зот, 2. Туринг-да, (инсонларни Охират азобидан) огоҳлантиринг! 3. Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг! 4. Либосларингизни пок тутинг! Зеро, хом хаёллар билан натижалар кутилмайди. Ахир одамлар зўр инсон бўлишни, ортидан катта нарсалар қолдиришни, муқарраб бандалардан бўлишни истайди, аммо унга қараб юрмайди, ҳаракат қилмайди. Фақат хом хаёллари билангина Жаннатни орзу қилади, мана шунинг ўзи уларнинг ҳалокатидир. Раҳимжон Али https://t.me/Rahimjon_Aliy

2,170 views

Ippubblikat Apr 12

📋Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу ҳаётлари. 1-қисм 🎙| Раҳимжон Али ўқиди Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy ♻️Улашинг📲

1,690 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••757677787980•••8485