TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 13 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 29 дек.
🚫🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти кўриб чиқилди ҳамда партия ва унинг фракцияси олдида турган устувор вазифалар, келгуси чора-тадбирлар белгиланди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
#ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ 🔴Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест. 🔴Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати 🎞 Бизни кузатиб боринг! ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
Опубликован 27 дек.
✍️ Президентимиз Мурожаатномаси “қайси йўлдан кетяпмиз, қаерга кетяпмиз ва қайси жойда тўхтаб қайта ўйлашимиз керак?” деган катта саволга берилган жавоб. 💬 Президент ўз сўзида бунга алоҳида аҳамият берди: ЯИМ 145 миллиард доллардан ошгани, 43 миллиард доллар инвестиция киргани, минглаб иш ўринлари яратилгани – буларнинг ҳаммаси бор. Лекин, у биринчи навбатда одамлар ҳаётида сезилиши керак. 📌 Яъни, битта асосий тамойил аниқ бўлди: иқтисод – марказда эмас, инсон марказда. 🔴 “Адолат” СДП етакчиси Робахон Махмудоватаъкидлаганидек, бу Мурожаатнома “Адолат” социал-демократик партиясининг асосий ғоялари – ижтимоий адолат, қонун устуворлиги, инсон қадрини юксалтириш билан ўта уйғун. ✅ Шунинг учун партия бу жараённи четдан кузатувчи эмас, ишни бажаришда қатнашувчи бўлишни ўз вазифаси деб кўряпти. 🧑🦲@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Опубликован 26 дек.
🟦🟦🟦🟦 Стратегик ислоҳотлар ижтимоий давлат сари муҳим қадамдир Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мамлакат тараққиётида стратегик аҳамиятга эга бўлган сиёсий ҳужжат ҳисобланади. Бугун тақдим этилган навбатдаги Мурожаатномада 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар, ислоҳотлар натижадорлиги чуқур таҳлил қилинди, мавжуд муаммоларга очиқ баҳо берилди, ўрта муддатли истиқбол учун аниқ мақсад ва вазифалар белгиланди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Опубликован 26 дек.
https://uza.uz/uz/posts/ozbekistonlik-xotin-qizlar-ilk-bor-polo-sportida-bellashdi_800673 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 26 дек.
🟦🟦🟦🟦🟦 ПОЛО БЎЙИЧА ИЛК РЕСПУБЛИКА ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 26 дек.
https://uza.uz/uz/posts/adolat-sdp-va-yoshlar-ishlari-agentligi-ortasida-memorandum-imzolandi_800289 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 25 дек.
⏺🟦🟦 🟦🟦🟦 “АДОЛАТ” СДП ВА ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНДИ Хабар қилганимиздек, “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти республика кенгашининг V ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилмоқда. Дастлаб, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова сўзга чиқди. Мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири этиб белгилангани, натижада ёшлар ислоҳотларнинг бевосита ташаббускори ва ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бораётганини таъкидлади. – Бу борада “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўзининг аниқ позициясини эга, – деди партиямиз етакчиси ўз нутқида. – Сайловолди дастуримизда ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, таълим сифатини ошириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, адолатли меҳнат муносабатларини шакллантириш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилган. Бу вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда “Ёш адолатчилар” қаноти ишончли таянчимиз бўлиб келмоқда. Конференциянинг расмий очилиш маросимида агентлик директори Алишер Саъдуллаев сўзга чиқди. Ислоҳотлар самарадорлигига эришиш давлат органлари ва демократик институтларнинг мустаҳкам ҳамкорлигига кўп жиҳатдан боғлиқ эканини таъкидлади. 🔴 Шу маънода, “Адолат” СДП ва Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида имзоланаётган меморандум муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этди. Шундан сўнг иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, барча ёшларга тенг имкониятлар яратиш, бу борадаги давлат сиёсатини самарали рўёбга чиқишига ҳисса қўшиш мазмунидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 25 дек.
⏺🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Айни вақтда пойтахтимиздаги “Ренессанс” кино уйида “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти республика кенгашининг V ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 25 дек.
⚡️🟦🟦 🟦🟦🟦 ПАРТИЯМИЗ ЁШЛАРИНИНГ БЕШ ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТ САРҲИСОБИ 🔴 Пойтахтимиздаги “Ренессанс” кино уйида “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти республика кенгашининг V ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилмоқда. Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раҳбарияти, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, ҳудудий кенгаш конференцияларидан сайланган делегатлар иштирок этмоқда. Конференция доирасида “Адолат” СДП ва Ёшлар ишлари агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланиши кутилмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 23 дек.
🏢Бугун бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисда "Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилди ҳамда қабул қилинди. ❗️ Бугун суд тизимида адолатни таъминлашда эксперт хулосаларининг холислиги ва ишончлилиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу боис суд-экспертлик соҳасини замонавий талаблар асосида ислоҳ қилиш — давр талаби. 📝 Қонун лойиҳаси билан: 🔍 давлат билан бир қаторда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятига ҳуқуқий асос яратилади; 🔍 аккредитация ва валидация тизими жорий этилиб, экспертиза усулларининг илмий асосланганлиги таъминланади; 🔍 суд экспертлари ва ташкилотларининг очиқ давлат реестри шакллантирилади; 🔍 фуқаролар ва адвокатларга мустақил экспертиза сўрови бериш имконияти кенгаяди. 🔴Бу ўзгартириш ва қўшимчалар судда тортишув принципини мустаҳкамлаб, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади. 🔴 “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси адолат, очиқлик ва қонунийлик тамойилларига таянган ҳолда суд-экспертлик соҳасини шаффоф, рақобатли ва ишончли тизимга айлантиришга имкон берувчи мазкур қонунни қўллаб-қувватлади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Опубликован 22 дек.
🟦🟦🟦 Суд экспертлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида “Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Лойиҳа билан нодавлат суд экспертларининг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда. Илмий фаолият билан шуғулланувчи муассаса (ташкилот)ларнинг ўз фаолият йўналиши бўйича суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишига рухсат бериш назарда тутиляпти. Шунингдек, адвокатнинг сўровига асосан ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ шартнома асосида давлат ва нодавлат суд экспертлари томонидан тадқиқотлар ўтказиш ва экспертлик фикрини бериш тартиблари белгиланмоқда. ➡️ БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз