TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват10,020Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 14 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 22 дек.

🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

312 views

Опубликован 22 дек.

🟦🟦🟦 Ҳурматли энергетика тизими ходимлари! Сизларни 22 декабрь – Энергетика тизими ходимлари куни билан “Адолат” СДПнинг бир миллион нафардан ортиқ аъзолари номидан самимий муборакбод этамиз. Соҳада фаолият юритаётган ҳар бир мутахассис, муҳандис, ишчи-ходимлар мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади. Чунки бугун ҳаётимизни сизнинг касбингизсиз тасаввур этиб бўлмайди. Энергетика — катта масъулият, юқори интизом, аниқ ҳисоб-китоб ва ўз ишига садоқатни тақозо этадиган фаолиятдир. Айниқса, кескин об-ҳаво шароитида тизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш ҳар қандай инсондан чуқур билим, сабр ва матонат талаб қилади. Шунинг учун ҳам, сизларнинг меҳнатингиз халқимиз томонидан қадрланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда энергетика соҳаси изчил ривожланиб бормоқда. Янги электр станциялари қурилмоқда, мавжуд қувватлар модернизация қилиняпти, қайта тикланувчи, “яшил” энергия манбаларини амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қуёш ва шамол энергиясига асосланган лойиҳалар нафақат иқтисодий самара бераётгани, балки экологик барқарорликни таъминлаётгани билан ҳам аҳамиятлидир. Ушбу жараёнда сизларнинг билимингиз, тажрибангиз ва масъулиятингиз мамлакатимизнинг энергетик хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда. 🔴 Партиямиз доимо ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш тарафдори бўлиб келган. Энергетика соҳасида меҳнат қилаётган ходимларнинг касбий фаолияти, турмуш даражаси ва ижтимоий кафолатларини яхшилаш масалалари ҳам доимий эътиборимиз марказидадир. Барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклаймиз. Мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик ва файзу барака, масъулиятли ва шарафли меҳнатингизда янги ютуқлар тилаймиз. Хонадонларимиз ҳамиша нурга тўлсин, юртимиз равнақи йўлидаги меҳнатингиз доимо қадр топсин! Байрамингиз муборак бўлсин! ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,030 views

Опубликован 21 дек.

ҚУЙИ ЧИРЧИҚДА ЯПОНИЯ ТАЪЛИМ ТАЖРИБАСИ ҚЎЛЛАНМОҚДА Фарзандларимизда истеъдод ва салоҳият мактабгача ёшдан шаклланиши сир эмас. Сўнгги йилларда мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилаётгани, янги, замонавий муассасалар ташкил қилинаётгани қамровнинг кескин ошишига замин яратди. Қуйи Чирчиқ туманида бўлганимизда шундай тарбия масканларидан бири – 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишдик Муассаса 2019 йилда тўлиқ қайта реконструкция қилинган ва замонавий талаблар асосида жиҳозланган, 180 нафар болажонлар бу ерда таълим-тарбия олишмоқда. Ташкилот директори Дилором Аманованинг айтишича, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, инклюзив таълим доирасида қабул қилинган алоҳида ёрдамга муҳтож болалар 12 нафар, улар тўловдан озод этилган. Бундан ташқари, 18 нафар кам таъминланган оила фарзандларига ҳам шундай имтиёз тақдим этилмоқда. Жорий йилдан ушбу муассаса таянч мактабгача таълим ташкилоти сифатида белгиланган. Шу асосда ҳар ойнинг биринчи ва учинчи ҳафтасида “Методик маҳорат куни” ташкил этилиб келинмоқда. Шунингдек, ташкилотда Япония педагогик тажрибаси асосида ишлаб чиқилган “Мустақиллик, ғамхўрлик ва каизен” дастури муваффақиятли жорий этилган. Ушбу дастур орқали болаларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмалари, меҳнатсеварлик ва тартиб-интизом, атрофдагиларга ғамхўрлик, доимий такомиллашув (каизен) тамойиллари босқичма-босқич шакллантирилмоқда. Ушбу ўзига хос методика бизга айниқса, маъқул келди. Зеро, билимли инсон, аввало, ички маданиятга, юксак ахлоқий фазилатларга ҳам эга бўлиши керак. ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

807 views

Опубликован 21 дек.

ШИФОХОНА ҲАР ҚАНДАЙ МАВСУМДА БАРҚАРОР ИШЛАШИ КЕРАК Куз-қиш мавсумида тиббиёт муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш, айниқса, муҳим. Қуйи Чирчиқ туманидаги ўрганишларимиз давомида ушбу жиҳатга ҳам эътибор қаратдик. Қайд этилишича, туманда 15 та даволаш-профилактика муассасалари фаолият кўрсатади. Уларнинг 14 таси табиий газга мослашган локал иситиш қозонлари орқали, 1 таси кўмир ёқилғиси орқали иссиқлик билан таъминланмоқда. Мавсум олдидан муҳандислик тармоқлари, ички ва ташқи иситиш, иссиқ ва совуқ сув, шунингдек, оқова қувурлари кўздан кечирилиб, носозликлар бартараф этилган. Ушбу мақсад учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 540 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. Ўрганиш давомида реал ҳолат билан ҳам танишдик. Шифокор ва беморлар билан суҳбатлашдик. Бирлашма раҳбариятига айрим камчиликлар юзасидан ўз тавсияларимизни бердик. ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

910 views

Опубликован 21 дек.

ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДАГИ ШАХСЛАР БАНДЛИГИ МУҲИМ МАСАЛА Пробация ҳисобида турган юртдошларимизнинг соғлом ижтимоий турмушга мослашиши учун амалий ёрдам кўрсатиш жамиятнинг маънавий бурчидир. Қуйи Чирчиқ туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолиятини ўрганиш давомида ушбу мавзуга алоҳида тўхталдик. Ички ишлар бўлими пробация инспектори Ш.Холмирзаев билан суҳбат ўтказиб, олиб борилаётган профилактика ишлари натижадорлигини ўргандик. Таъкидлаш жоизки, муқаддам судланган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва пробация ҳисобида турган шахсларнинг, аввало, бандлигини таъминлаш зарур. Муносиб меҳнат шароити, барқарор даромадга эга бўлган инсон ҳаётдан мазмун топади. Қайта жиноят кўчасига кирмайди. ИИБ инспектори ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг ушбу йўналишга масъул ходимларига бу борада зарур тавсия ва кўрсатмалар бердик. Қайд этилишича, айни пайтда туманда 45 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқаролар мавжуд бўлиб, барчаси фойдали меҳнатга жалб қилинган. Иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам ажратилган. Бундан ташқари, маҳаллалардаги комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар саъй-ҳаракати билан 246 нафар ногиронлиги бўлган шахслар бандлиги таъминлангани, улар бугунги кунда ўз меҳнати билан рўзғорини уддалаётгани катта ютуқ сифатида эътироф этилди. ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

776 views

Опубликован 21 дек.

ФАРОВОНЛИК ДОИМИЙ ДАРОМАД ОЛИШ БИЛАН УЗВИЙ БОҒЛИҚ Ислоҳотларнинг қуйи тизимдаги ижроси самарадорлигини таҳлил қилиш, аҳоли билан юзма-юз мулоқот орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш мақсадида Тошкент вилояти бўйлаб ўрганишларимиз Қуйи Чирчиқ туманида давом этди. Дастлаб туман ҳокими Акмал Холмуродов ва ўринбосарлари билан ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар хусусида суҳбатлашдик. Айниқса, камбағал оилалар реестрига киритилган юртдошларимиз билан ишлаш самарадорлиги эътиборимизни тортди. Қуйи Чирчиқнинг ўзига хос тажрибаси сифатида мини-лойиҳалар механизми ишлаб чиқилиб, самарали йўлга қўйилибди. Биргина мисол, “Машраб” маҳалла фуқаролар йиғинида тикувчилик йўналишида ишга туширилган шундай лойиҳалардан бири 5 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг доимий даромад олишига имкон яратган. Бундай мини-лойиҳалар орқали ишсизлик камайиб, камбағал оилалар қисқариб бораётгани қувонарлидир. Шунингдек, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишида учраётган муаммолар билан қизиқдик. Уларга биргаликда ечим топиш учун ёрдам кўрсатишга тайёр эканимизни билдирдик. ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

602 views

Опубликован 21 дек.

ҲАЛ ЭТИБ БЎЛМАС МУАММО ЙЎҚ Қуйи Чирчиқ туманидаги ўрганишларимиз “Ойдинобод” маҳалласи фаолиятини ўрганиш билан давом этди. Маҳалла еттилиги билан мулоқот қилиб, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, бандликка кўмаклашиш, камбағаллик реестридаги оилалар, имконияти чекланган юртдошларимиз билан тизимли ишлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида фикр алмашдик. Кўрсаткичлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилаётган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича маслаҳатларимизни бердик. Шундан сўнг маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ташкил қилинди. Эътиборлиси, кўпчилик мурожаатларни ҳал қилса бўлади. Фақат мутасаддилардан масаланинг ичига кириб, таҳлил қилиш, аниқ ечим топиш талаб қилинади. Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди. ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

615 views

Опубликован 21 дек.

ҚУЛАЙ ШАРОИТ, ЮҚОРИ НАТИЖА Қуйи Чирчиқда тадбиркорлик муҳити яхши шакллангани бизни хурсанд қилди. Айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг оилавий даромадини янада оширишга қаратилган ўнлаб лойиҳалар муваффақиятли ишлаб турибди. Шундай корхоналардан бири – “Dream-textil” МЧЖ фаолияти билан танишдик. Корхонада қарийб 100 нафар нафар аёллар меҳнат қилаётганига гувоҳ бўлдик. Ташқарида қор ёғиб турган бўлса-да, ишлаб чиқариш майдони иссиқ, корхона ҳисобидан тушлик ва транспорт хизмати йўлга қўйилган. Ёш ходимларга малакали устозларга бириктирилиб, ҳунар сирларини пухта ўрганишига имкон берилаётгани эътирофга муносиб тажриба. Натижалар ҳам шунга монанд. 2025 йил давомида корхона томонидан ишлаб чиқарилган 200 минг долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинибди. Тикувчи сингилларимиз билан суҳбат қилиб, муаммо ва таклифларини тингладик. ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

637 views

Опубликован 21 дек.

ҚУЙИ ЧИРЧИҚ ИШСИЗЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУД БЎЛИШИ КЕРАК Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими навбатдаги манзилимиз бўлди. Қуйи Чирчиқ туманида иқтисодий фаол аҳоли 48 минг нафардан ошади. Уларнинг қарийб 46 минг нафари доимий иш жойи ва даромадига эга юртдошларимиздир. Ишсизлик даражаси нисбатан паст – 5,3 фоиз. Аммо фикримизча, маррани янада баландроқ олишимиз керак. Саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожланиб бораётган туман тўлиқ ишсизликдан ҳоли бўлиши керак. Бўлим ходимлари билан суҳбатда шу каби фикрларимизни билдирдик. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тадбиркор ва фермерлар билан фаол ҳамкорлик ўрнатиб, уларга янги иш ўринлари яратиш йўлида кўмакчи бўлса, айни пайтда ишсиз аҳолининг ҳам бандлигини таъминлашга имкон яратилади. Йил давомида эришилган натижалар ҳам туманда бунга имкон борлигини кўрсатмоқда. Таъкидланишича, 1176 нафар камбағал оила таснифидаги фуқаролар янги иш ўринларига жойлаштирилган, 935 нафари тадбиркорликка жалб қилинган. Бундан ташқари, 642 нафар банд бўлмаган шахслар касб-ҳунарга ўқитилиб, бозор талабидаги меҳнат кўникмаларига ўргатилган. Мулоқот давомида ушбу натижани келгуси йилда янада мустаҳкамлаш, туманни тўлиқ камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш юзасидан фикр-мулоҳазаларимизни билдирдик. ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

626 views

Опубликован 21 дек.

#ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ 🔴Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест. 🔴Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати 🎞 Бизни кузатиб боринг! ⚖️Расмий саҳифаларимиз

211 views

Опубликован 20 дек.

🟦🟦🟦🟦 ЯПОНИЯ ТАЖРИБАСИ ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИСТИҚБОЛИ: Ўзбекистон ташаббуслари янги ҳамкорлик форматини белгиламоқда Маълумки, Япония асрлар давомида анъанавий қадриятлар ва илғор технологиялар уйғунлигини муваффақиятли намоён этиб келаётган, глобал тараққиётнинг илдам суръатларини белгилаб берувчи етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Инновация, юқори технологияли саноат, илмий-тадқиқот салоҳияти ҳамда юксак бошқарув маданиятига таянган кунчиқар юрт тажрибаси дунё миқёсида барқарор ривожланишнинг самарали модели сифатида тез-тез эътироф этилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мамлакатимиз учун бундай технологик ва саноат жиҳатдан юқори давлат билан ҳамкорлик улкан стратегик аҳамиятга эга. 🔴 БАТАФСИЛ ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

694 views

Опубликован 20 дек.

САЛОМАТЛИК ПОСБОНЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ Янгийўл тумани бўйлаб сафаримиз 69-сонли оилавий поликлиника фаолиятини ўрганиш билан давом этди. Мазкур муассаса 8 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 28 012 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Қамров кўлами сабаб ҳудуддаги энг йирик тиббиёт масканларидан бири ҳисобланади. Поликлиника фаолияти рақамлаштирилиши натижасида беморлар ва тиббиёт ходимлари учун тиббий хизмат сифати ошгани эътиборга молик. Шифокор қабулига келган беморлар ҳам ушбу қулайлик сабаб ортиқча оворагарчиликлар барҳам топганини эътироф этишди. Муассасанинг куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича ҳозирлигини ҳам ижобий баҳолаш мумкин. Замонавий қозонхона ва муқобил энергия манбалари сабаб тизим барқарор ишлаб турибди. Шифокор ва ҳамширалар билан суҳбатда уларнинг заҳматли меҳнати халқимиз томонидан юксак қадрланишини қайд этдик. Аҳолига хизмат сифатини ошириш юзасидан фикр алмашдик. ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

2,800 views
12•••5•••10•••1213141516•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384