TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 11 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 6 февр.
🟦🟦🟦🟦 КУЧ – АДОЛАТДА! Етти асрда ҳам эскирмаган ҳикмат Президентимизнинг “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори халқимиз тарихий хотирасини мустаҳкамлаш, миллий давлатчилигимиз асосларини чуқур англаш ва келажак авлодни буюк аждодлар мероси руҳида тарбиялаш йўлидаги муҳим ва стратегик ҳужжат бўлди. 🔴“Адолат” СДП Соҳибқирон бобомизнинг умуминсониятга қаратилган “Куч – адолатда!” чақириғини ўзига шиор билган сиёсий куч сифатида давлат раҳбарининг ушбу қарорини юксак мамнуният билан қабул қилади. Биз мазкур қарорни Янги Ўзбекистон тараққиётининг маънавий пойдеворини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган тарихий ташаббус сифатида баҳолаймиз. Бобокалонимиз адолатли давлат бошқаруви, кучли тартиб-интизом, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида жаҳон тарихида беқиёс из қолдирган улуғ сиймодир. У асос солган салтанат ва темурийлар даври бутун инсоният тараққиёти учун муҳим бўлган Иккинчи уйғониш даврининг пойдеворини яратди. Мустабид тузум йилларида ноҳақ қораланган Амир Темур номининг мустақиллик даврида тиклангани тарихий адолатнинг қарор топганидан далолат беради. Бугун эса бу меросни чуқур ўрганиш, уни илмий асосда тарғиб қилиш ва ёш авлод онгига сингдириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Зеро, партиямиз Сайловолди дастурида ҳам тарихий адолат, миллий қадриятларни тиклаш, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш масалалари устувор вазифа сифатида белгиланган. Мазкур қарор, аввало, ёшлар тарбияси масаласида янги имкониятлар эшигини очади. Ҳар йил апрель ойини “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилиш ташаббуси халқимизнинг тарихий онгини мустаҳкамлаш, ўқувчи ва талаба ёшлар қалбида миллий ғурур ва масъулият туйғусини кучайтиришга хизмат қилади. Темурийлар даври тарихини тизимли ўрганиш ва илмий асосда кенг тарғиб қилиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлангани алоҳида эътиборга лойиқ. Хусусан, халқаро илмий конференциялар ўтказиш, “Темур тузуклари”ни бир неча тилларда илмий изоҳ билан нашр қилиш, нодир қўлёзмалар ва дурдоналарни жамлаш каби вазифалар белгиланмоқда. Бу ташаббуслар нафақат тарихчилар, балки бутун илмий жамоатчилик учун янги уфқлар очади. Зотан, темурийлар даври мероси бугунги тараққиётимиз учун ҳам илҳом ва тажриба манбаидир. Президент қарорида “Буюк темурийлар” атамасини халқаро илмий истилоҳ сифатида жорий қилиш вазифаси қўйилгани, айниқса, долзарбдир. Бу орқали Ўзбекистон нафақат ўз тарихини ўрганади, балки уни дунёга илмий ва маданий бренд сифатида тақдим этади. Бу мерос халқаро анжуманлар, тақдимотлар, медиа тадбирлар орқали яна кенг оммалашмоқда. Музейлар ва маданий инфратузилмани ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар шу жиҳатдан замон талабига мос ташаббуслар саналади. Биз маданият ва маърифатни жамият тараққиётининг муҳим омили сифатида кўрамиз. Шу маънода, буюк аждодлар меросини ўрганиш орқали Учинчи ренессанс пойдеворини мустаҳкамлаш йўлида халқимизни бирлашишга чақирамиз. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 2 февр.
🟦🟦🟦 Ҳуқуқларни эътироф этиш ишлари тезлаштирилади 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Президентимизнинг Туркия Республикасига расмий ташрифининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Депутатлар давлатимиз раҳбарининг ушбу ташрифи икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муносабатларини янги, янада мазмунли босқичга кўтарган муҳим воқелик бўлганлигини қайд этдилар. ➡️БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 2 февр.
🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ 🔴Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест. 🔴Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати 🎞 Бизни кузатиб боринг! ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
Опубликован 30 янв.
🟦🟦🟦🟦 ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКИЯ: АСРЛАРГА БЎЙЛАШГАН ДЎСТЛИК Президентимизнинг Туркия Республикасига навбатдаги расмий ташрифи икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муносабатларини янги, янада мазмунли босқичга кўтарган муҳим сиёсий воқелик бўлди. Бу ташриф нафақат стратегик шерикликни мустаҳкамлашга, балки минтақавий барқарорлик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик ва тараққиёт ғояларини бирдамликда илгари суришга ҳам хизмат қилади. Ўзбекистон-Туркия муносабатлари фақат иқтисодий ёки сиёсий манфаатлар билангина чекланиб қолмайди. Чуқур илдизларга эга умумий тарих, маънавий қадриятлар ва қардошлик руҳи билан уйғунлашган дўстлигимиз сўнгги йилларда кенг кўламли тус олмоқда. Айниқса, Анқара шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар, Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши якунлари бўйича имзоланган қўшма баёнот ва кўп қиррали битимлар тўплами ушбу ҳамкорлик алоқаларимизнинг институционал асосларини янада мустаҳкамлади. Сиёсий мулоқотнинг жадал ривожланаётгани, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан позицияларнинг ўхшаш экани билан ҳам боғлиқ. Зеро, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Туркий Давлатлар Ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётининг давом эттирилаётгани тинчлик, адолат ва барқарор тараққиётга қаратилган умумий мақсадлар уйғунлигидан далолат беради. Музокаралар жараёнида ижтимоий йўналтирилган иқтисодиёт, аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, ҳудудларни барқарор ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани эътиборга молик. Зотан, ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсади, саноат кооперацияси, қўшма корхоналарни кўпайтириш, транспорт ва логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича келишувлар бевосита аҳоли бандлиги ва ижтимоий ҳимояни кучайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, соғлиқни сақлаш, таълим, ҳарбий тиббиёт, миграция, маданият, ядро хавфсизлиги ва радиацион ҳимоя соҳаларида имзоланган битимлар ҳам ҳамкорлик моҳиятида инсон ҳаёти ва хавфсизлиги устувор эканини кўрсатмоқда. Бу ҳужжатлар фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсиз меҳнат ва яшаш муҳитини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлардир. Ташриф доирасида “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси фойдаланишга топширилди. Хатай вилоятида уч йил аввал юз берган вайронкор зилзила қардош турк халқи учун оғир синов бўлгани ҳамон ёдимизда. Ўша изтиробли кунларда мамлакатимиз биринчилардан бўлиб ёрдамга шошилди. Халқимизга хос инсонпарварлик, ҳамдардлик тамойилларининг ёрқин ифодаси сифатида ўзбекистонлик қутқарувчилар ва тиббиёт ходимлари жасорат кўрсатишди. Арсуз туманида барпо этилган замонавий турар жой мажмуаси эса ўша фожиада бошпанасиз қолган қардошларимизга кўрсатилган амалий ёрдамнинг мантиқий давоми бўлди. “Адолат” социал-демократик партияси ушбу ташриф натижаларини мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий давлат барпо этиш миллий мақсадининг ташқи таянчи, деб ҳисоблайди. Ишонамизки, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик келгусида ҳам тинчлик, ижтимоий адолат ва умумий тараққиётга хизмат қиладиган намунавий ҳамкорлик модели сифатида ривожланиб бораверади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 28 янв.
🟦🟦🟦🟦 ТОШКЕНТ ҲАММАМИЗНИКИ, УНИ БИРГАЛИКДА ОСУДА ВА ХАВФСИЗ ШАҲАРГА АЙЛАНТИРАМИЗ Тошкент мамлакатимиз пойтахти сифатида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маданий ҳаётимиз маркази саналади. Президентимиз раҳбарлигида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши шу жиҳатдан муҳим воқелик бўлди. Йиғилишда таъкидланганидек, сўнгги йилларда шаҳар аҳолиси даромадининг сезиларли ошиши, саноат, хизмат кўрсатиш ва инфратузилма соҳаларида ижобий ўзгаришлар кузатилаётгани халқимиз ҳаётига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу билан бирга, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар кўрсаткичи кечиктириб бўлмас чоралар кўришни тақазо этаётгани ҳам ҳақиқат. Бу вазиятда ҳуқуқ-тартибот органларининг фаолият самарадорлиги, уларнинг модернизация ва инновацияларга мослашуви шаҳар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳал қилувчи омил ҳисобланади. БАТАФСИЛ ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 26 янв.
🟦🟦🟦 Ҳурматли давлат божхона хизмати ходимлари! Сизларни 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни билан партиямиз фаоллари номидан самимий табриклаймиз. 🇺🇿Давлат божхона хизмати мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз сабаб мамлакатимиз чегараларида қонунийлик таъминланиб, тартиб сақланмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар сабаб божхона тизими ҳам модернизация қилинди, соҳани замонавий талабларга мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Тизимга ахборот технологияларини жорий этиш, божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш, инсон омилини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш баробарида шаффофликни таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда. Бугун божхона органлари нафақат товар ва транспорт воситалари ҳаракатини назорат қилиш, балки контрабанда, қонунбузилиш ва иқтисодий жиноятларнинг олдини олишда ҳам фаол иштирок этаётганини алоҳида эътироф этишимиз лозим. 🔴“Адолат” СДП учун қонун устуворлиги, ижтимоий адолат ва давлат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш муҳим. Шу маънода, партиямиз соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди ва ижтимоий адолатни таъминлаш борасида сизларни яқин ҳамкорлардан ҳисоблайди. Муҳтарам соҳа ходимлари! Ушбу шукуҳли кунда сизларга мустаҳкам соғлиқ, хизмат фаолиятингизга муваффақият, масъулиятли вазифаларингизни бажаришда куч-ғайрат ва омад ёр бўлишини тилаймиз. Касб байрамингиз муборак бўлсин! ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 21 янв.
🟦🟦🟦 БЕЛБОҒЛИ КУРАШ: САРҲИСОБ ВА ЯНГИ МАРРАЛАР “Адолат” СДП ҳамда Белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир куннинг иккинчи қисмида ҳисобот анжумани сифатида давом этди. Партия фаоллари, мураббийлар, спортчилар ҳамда фаол ёшлар иштирок этган тадбирда Белбоғли кураш федерациясининг 2025 йилдаги фаолияти таҳлил қилинди. Анжуманда сўзга чиққан федерация президенти Равшан Дастиров белбоғли курашнинг миллий спорт тури сифатидаги ривожи, жамиятда тутган ўрни, унинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ва давлат сиёсатида спортга қаратилаётган эътибор масалаларига тўхталди. Шунингдек, 2025 йил белбоғли кураш учун муҳим ютуқлар ва тарихий натижаларга бой йил бўлганини таъкидлади. Дарҳақиқат, Ойбек Султонов, Ҳасанбой Ибрагимов, Аъзамжон Анваржонов, Нусратбек Султонбоев мисолидаги полвонларимиз халқаро майдонларда юртимиз байроғини юксалишига, миллий спортимизнинг довруғини дунёга танитишга муносиб ҳисса қўшишди. Уларнинг ҳар бир ғалабаси замирида йиллар давомида шаклланган темир интизом ва ватанпарварлик туйғуси мужассам. Айниқса, Ҳиндистоннинг Ротак шаҳри мезбонлигида ўтган халқаро белбоғли кураш турнирида терма жамоамиз 20 та медални қўлга киритганидан ҳар қанча фахрлансак, арзийди. Спортчи қизларимиз — Фарангиз Абдунабиeва ва Ширинoй Йўлдoшeва олтин медалга сазовор бўлгани “ўзбек қизлари жасоратда ҳеч кимдан қолишмайди” деган фикрнинг амалий тасдиғи бўлди. Анжуманда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова сўзга чиқиб, белбоғли кураш соҳасида ўтган йили эришилган салмоқли ютуқларни юқори баҳолади. Бунда хотин-қизлар спортидаги муваффақиятлар алоҳида эътироф этилди. Жумладан, Россия ва Қирғизистонда ўтказилган халқаро турнирларда Ўзбекистон қизлар жамоасининг муносиб иштирок этиб, ғалаба қозонгани миллий спортимизнинг юксак салоҳиятини намоён этгани таъкидланди. Шундан сўнг 2025 йилда белбоғли курашни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган спортчилар, мураббийлар, спорт ташкилотлари ва фаоллар турли номинациялар бўйича тақдирланди. Тадбир якунида бундай анжуманлар ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий онгини ошириш, миллий спорт турларини оммалаштириш ва жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ва “Адолат” СДП ўртасидаги ҳамкорлик келгусида ҳам изчил давом эттирилиши, ёшлар билан ишлашда янги лойиҳа ва ташаббуслар амалга оширилиши белгилаб олинди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 21 янв.
🟦🟦🟦 МУРОЖААТНОМА ЁШ СПОРТЧИЛАРГА РАҒБАТ БЕРМОҚДА Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети маданият саройида “Адолат” СДП ҳамда Белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ёшлар орасида тарғиб қилиш, иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, айниқса, спорт соҳасини ривожлантиришга оид вазифалар ижроси юзасидан тарғибот бўлиб ўтди. 🔴 Анжуманда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мўминхўжа Муратов ҳамда федерация фахрий президенти Қодир Жўраев сўзга чиқди. Партиямиз етакчиси мамлакатимизда яратиб берилган имкониятлар самараси ўлароқ ёшларимиз халқаро мусобақаларда нуфузли ўринларни эгаллаётгани, дунё тобора мамлакатимизни кучли спорт усталари юрти сифатида тан олаётганини таъкидлади. Шундан сўнг, Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси раҳбари ўринбосари Муҳаммаджон Валиев Мурожаатномада белгилаб берилган устувор йўналишлар, ёшлар сиёсати, спорт ва жисмоний тарбия соҳасини ривожлантиришга қаратилган вазифалар ҳақида батафсил тўхталди. Мурожаатнома миллий спорт турларини қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарвар, жасур ва қатъиятли қилиб тарбиялашда муҳим дастур экани қайд этилди. Ўзаро фикр алмашиш жараёнида келгуси вазифалар, мақсадлар белгилаб олинди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 21 янв.
⏺🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Айни вақтда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида «Адолат» СДП ва Белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда федерациянинг 2025 йилги фаолияти таҳлилига бағишланган тадбир ўтказилмоқда. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 19 янв.
🟦🟦🟦 Суд ишларини юритишда енгилликлар берилмоқда 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида депутатлар фуқаролар ва тадбиркорлар учун иқтисодий ҳамда маъмурий судларга мурожаат қилишда қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқди. 🔴БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 19 янв.
🔴🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз