TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват16,929Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 12 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 19 янв.

🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

336 views

Опубликован 19 янв.

🔴 «Адолат» дагиларда лойиҳа юзасидан саволлар талайгина экан Батафсил якшанбада Ўзбекистон24 телеканалида томоша қилишингиз мумкин @parlamentdangapiramiz

319 views

Опубликован 19 янв.

🔴🟦🟦 Робахон МАХМУДОВА: ЭКОНОМИКАЛЫҚ ИНТЕГРАЦИЯНЫ ЖЕДЕЛДЕТУ МҮМКІНДІГІ “Нурлы жол” газетасининг навбатдаги сонида “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудованинг “Иқтисодий интеграцияни жадаллаштириш имкониятлари” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда Марказий Осиё давлатларининг тобора мустаҳкамланиб бораётган ўзаро ҳамкорлик алоқалари таҳлил қилинган. Батафсил “Нурлы жол” газетасининг 2026 йил 17 январь, 5-сонида ⚖️Расмий саҳифаларимиз

2,630 views

Опубликован 17 янв.

🟦🟦🟦🟦 ТАШҚИ СИЁСАТНИНГ ЯНГИ КОНЦЕПЦИЯСИ Президентимиз раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилиши замонавий халқаро муносабатлар тизимида мамлакатимиз ташқи сиёсатининг ўрни, мақсад ва вазифаларини янада аниқ белгилаб берган муҳим сиёсий воқеалик бўлди. Зеро, геосиёсий вазият кескинлашиб бораётган, давлатлар суверенитети ва хавфсизлигига таҳдидлар кучайган бугунги шароитда фаол, прагматик ва миллий манфаатларга қатъий таянадиган ёндашув ҳаётий заруратга айланмоқда. Йиғилишда қайд этилганидек, сўнгги йилларда ташқи сиёсатда салмоқли ютуқларга эришдик. Олий даражадаги ташрифлар географиясининг кенгайиши, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг йўлга қўйилиши, мамлакатимиз дипломатик ваколатхоналари сонининг сезиларли даражада ошгани давлатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади. ➡️БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,130 views

Опубликован 14 янв.

🟦🟦🟦 ВАТАН ҲИМОЯСИДАН ОЛИЙ ШАРАФ ЙЎҚ Бугун мамлакатимизда 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни юқори кўтаринкилик билан нишонланмоқда. Ушбу сана мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, миллий хавфсизлик ва тинч-осойишта ҳаётни таъминлашнинг ўзига хос рамзига айланган. Қуролли Кучлар ташкил этилган илк кунлардан бошлаб унинг олдига Ватан суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва тинчлигини ҳимоя қилишдек улкан вазифалар қўйилган эди. Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ана шу масъулиятли вазифани шараф билан адо этиб келмоқда. Бу эса катта матонат, интизом ва фидойиликни талаб қилади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида миллий армияни ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қуролли Кучларни замонавий талабларга мос равишда такомиллаштириш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг касбий маҳоратини ошириш борасида изчил ишлар олиб бориляпти. Бу жараёнлар армиямиз нуфузини янада оширишга хизмат қилмоқда. 🔴“Адолат” СДП учун Ватанимиз тинчлиги, қонун устуворлиги ва аҳоли хавфсизлиги устувор қадриятлардан бири ҳисобланади. Шу боис, мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун муносиб шарт-шароит яратишга қаратилган ташаббуслар ҳамиша диққат-эътиборимизда. Зеро, Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий барқарорлиги ва эртанги кунга ишончи умумий хавфсизликнинг муҳим омилларидан биридир. Фурсатдан фойдаланиб, Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар, муддатли ҳарбий хизматчиларни, соҳа фахрийлари бўлган азиз устозларни “Ватан ҳимоячилари” куни билан самимий табриклаймиз. Муҳтарам ҳарбийлар, сизларнинг садоқатли хизматингиз, касбий маҳорат ва интизомингиз мамлакатимиз тараққиёти ва осойишталиги учун мустаҳкам пойдевордир. Ватанга бўлган муҳаббатингиз ва бурчга садоқатингиз юртдошларимиз томонидан юксак қадрланади. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хизматда омад ва ютуқлар тилаймиз. Оилаларингизга тинчлик, фаровонлик ва хотиржамлик ёр бўлсин. Юртимиз осмони ҳамиша мусаффо, Ватанимиз тинч ва обод бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

1,440 views

Опубликован 8 янв.

🟦🟦🟦 Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари! Сизларни “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва фаоллари номидан 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз. Прокуратура мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамиятда адолат ва қонунийлик тамойилларини қарор топтиришда муҳим ўрин тутади. Бу масъулиятли вазифаларни бажариш катта билим, тажриба, ҳалоллик ва қатъият талаб этади. Айни шу фазилатлар билан давлат ва жамият манфаатларига содиқ хизмат қилиб келаётганингизни халқимиз юксак қадрлайди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида прокуратура органларининг роли янада ошиб бораётганини қайд этиш жоиз. Зеро, қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини замон талабларига мослаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, коррупцияга қарши курашишга қаратилган тизимли ишлар айнан сизларнинг фидокорона меҳнатингиз билан узвий боғлиқ. Жамиятда адолат мезонларининг мустаҳкамланиши, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончи ортишида ҳам прокуратура ходимларининг ҳиссаси катта. 🔴“Адолат” СДП учун қонун устуворлиги, ижтимоий адолат ва инсон манфаатлари устун бўлган жамият барпо этиш устувор мақсадлардан бири ҳисобланади. Бу йўлда прокуратура органлари билан ҳамкорлик, ўзаро мулоқот ва қонун доирасидаги ҳамжиҳатлик биз учун муҳим. Чунки адолат тамойиллари фақат қонунларга амал қилиш орқалигина эмас, балки уларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаш ва ҳаётга татбиқ этишда ҳам акс этади. Ҳар бир ишда холисликни сақлаш, қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлаш, ҳар қандай шароитда адолат мезонларига содиқ қолиш осон эмас. Шу маънода, сизларнинг кундалик меҳнатингиз жамият барқарорлиги ва ҳуқуқий давлат қурилишига қўшилаётган салмоқли ҳиссадир. Айниқса, жойларда қонунбузилишларнинг олдини олиш, ижтимоий муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда прокуратура органлари ходимларининг масъулияти янада ошиб бормоқда. Ўз навбатида, тизимда хизмат қилиб келаётган фахрийларнинг ҳам меҳнатини алоҳида эътироф этиш лозим. Уларнинг кўп йиллик тажрибаси, касбий маҳорати ва ҳаётий сабоқлари ёш кадрлар учун улкан мактаб вазифасини ўтайди. Фурсатдан фойдаланиб, касбий фаолиятингизга муваффақият, масъулиятли вазифаларингизни бажаришга куч-ғайрат ва қатъият тилаймиз. Оилаларингиздаги тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик бардавом бўлсин. Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳуқуқ посбонлари! ⚖️ Расмий саҳифаларимиз

2,230 views

Опубликован 6 янв.

🔴🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

495 views

Опубликован 5 янв.

ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ СОҲАСИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА 🔴Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда электрон тижорат соҳасини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Таъкидланишича, мамлакатимизда замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлган электрон тижорат соҳасини ҳам янги босқичга кўтармоқда. Шу билан бирга, рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши электрон тижорат иштирокчилари учун замонавий логистика инфратузилмасига эга миллий электрон тижорат маконини яратишни тақозо этмоқда. Шунингдек, бозор иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини ҳам такомиллаштиришга эҳтиёж мавжуд. Шу мақсадда ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан Солиқ кодекси ҳамда “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши режалаштирилган. БАТАФСИЛ ⚖️ Расмий саҳифаларимиз

620 views

Опубликован 5 янв.

🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

489 views

Опубликован 31 дек.

🟦🟦🟦 ЯНГИ ЙИЛ ЮРТИМИЗ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ДАВРИ БЎЛАДИ! Азиз юртдошлар! Халқимиз учун қувончли воқеалар, янги ютуқ ва улкан натижалар билан тарихга муҳрланган 2025 йил ҳам ортда қолмоқда. Ўтиб бораётган йил шиддати, самараси, хайрли воқеалари билан ёдимизда қолди. Аввало, тинчлик-осойишталик, фаровонлик таъминланди. Ислоҳотларимиз барча соҳаларда давом этди. Энг муҳими, йил аввалида олдимизга қўйган эзгу мақсадларимизнинг асосий қисмига эришдик. Ҳар бир йил тажриба, хулоса ва янги марралар сари қадамдир. 2025 йилда мамлакатимизда ижтимоий адолат, инсон қадри ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этганини алоҳида қайд этиш жоиз. Айниқса, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги янгиланишлар жамият тараққиётининг муҳим пойдеворига айланди. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида таъкидлаганларидек, “Қанчалик оғир бўлмасин, бошлаган демократик ислоҳотларимизни қатъий давом эттирганимиз, одамларимизнинг онги ва дунёқарашини ўзгартириб, эл-юртимизни янада жипслаштирганимиз, ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган дўстона ташқи сиёсатимиз ҳисобига 2025 йилда барча соҳаларда улкан ютуқларга эришдик”. Албатта, олдимизда турган вазифалар ҳам оз эмас. “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинган янги – 2026 йилда миллий тараққиётимизни янада янги босқичга кўтариш учун бугундан мақсадларимизни аниқ белгилаб олишимиз лозим. Бунда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандликни таъминлаш, иқтидорли ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш йўлида маҳалла тизими билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш асосий вазифаларимиз бўлиб қолади. Биз фақат ҳамжиҳатликда, умумий мақсадлар атрофида жипслашган ҳолда юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўша оламиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши ҳамда бир миллиондан ортиқ партия аъзолари номидан самимий табриклайман. Янги йил ҳар бир хонадонга тинчлик-осойишталик, фаровонлик олиб келсин. Юртимиз тараққиёти йўлида бошлаган ишларингизга куч-ғайрат ва муваффақият тилайман. Янги йилингиз муборак бўлсин! ⚖️Расмий саҳифаларимиз

4,090 views

Опубликован 29 дек.

🚫🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига тақдим этган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,540 views

Опубликован 29 дек.

🟦🟦🟦 ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ХОЛИС СИЁСИЙ БАҲОСИ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига тақдим этган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,610 views
12•••5•••101112131415•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384