TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 23 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 6 окт.
🔴🟦🟦🟦 Ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши курашиш режасини ишлаб чиқади 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида кўриб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимча киритилиши кўзда тутилмоқда. Бунда ҳокимлик лавозимига номзод ҳудудий кенгаш депутатларига коррупцияга қарши курашиш режасини тақдим этиши белгиланмоқда. 😎Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 6 окт.
🟦🟦🟦 Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси обдон муҳокама қилинди. 🔴Батафсил ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 6 окт.
🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Опубликован 1 окт.
🟦🟦🟦 Азиз устозлар! Қадрли мураббийлар! 🔴 Сизларни “Адолат” СДПнинг бир миллиондан ортиқ аъзолари номидан касб байрамингиз – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз. Бу дунёда сизларнинг касбингиздан улуғроқ касб йўқ. Шу боис халқимиз азал-азалдан устозларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келади. Сиз – келажак меъморисиз. Ўқувчи қалбига илм уруғини экиб, маърифат дарахтини ўстирасиз. Шогирдларингиз орасидан етишиб чиққан ва чиқажак олим, муҳандис, шифокор, ҳуқуқшунос ва ижодкор-зиёлилар – барча-барчаси сиз берган билим ва тарбиянинг маҳсулидир. Сизларнинг сабр-матонатингиз, меҳнатсеварлигингиз, фидойилигингиз ва ҳалоллигингиз жамиятимиз келажагини белгилайди. Шарафли фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлсин. Шогирдлар камолидан фахрланиб, соғ-саломат, фаровон умр кечиришингизни тилаймиз. Эл-юрт ҳурмати умрингиз безагига айлансин! Байрамингиз муборак бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Хоразм_вилояти #Ўрганиш Урганчдаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида ижтимоий адолат ва инсонпарварлик ифодасини кўрдик Халқимиз, давлатимиз учун боланинг бегонаси йўқ. У хоҳ соғлом бўлсин, тақдир синовлари туфайли жисмоний ёки руҳий имконияти чекланган — ҳар бири юртимиз, миллатимиз ардоғидаги дилбанддир. Давлатимиз сиёсатида ҳам айнан шу тамойил устувор: барча фарзандларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигини асраш ва сифатли таълимини таъминлаш, имкониятларини рўёбга чиқариш. Бу йўналишдаги ижобий ўзгаришлар, ўз навбатида, инсонпарвар сиёсатимиз ва халқпарвар давлатчиликнинг ёрқин ифодаси бўлиб хизмат қилади. Айни мақсаддаги ишлар билан яқиндан танишиш учун Хоразм вилоятига қилган сафаримиз давомида Урганч шаҳар 37-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига ҳам бордик. Муассасага қадам қўйганимиздаёқ бу ердаги тартиб, озодалик ва файзли муҳит кўнгилларга илиқлик бахш этди. Раъно Бойжонова раҳбарлигидаги жамоанинг аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги ҳар бир қадамда намоён бўлиб турибди. Сезиладики, бу ердаги меҳнат фидойилик ва садоқатга асосланган зарурий вазифага айланиб улгурибди. Маълумотга кўра, мазкур муассаса 1979 йилда барпо этилган бўлиб, қуввати 120 ўринга мўлжалланган. Айни пайтда 100 нафарга яқин бола — 65 нафар ўғил ва 35 нафар қиз тарбияланмоқда. Улар билан 34 нафар тарбиячи ҳамда 10 нафар дефектолог мунтазам иш олиб боради. Шундан кўриниб турибдики, ҳар бир болажонга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шарт-шароитлар эса замон талабига тўлиқ мос. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали жамоа уч маротаба ғолиб бўлиб, моддий-техник базасини тубдан янгилашган. Бу эса муассасада таълим ва тарбия жараёнини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш имконини бермоқда. Болалар соғлиги ҳам доимий эътиборда: массаж, гидро ва физиотерапия хизматлари самарали йўлга қўйилган. Улар билан реабилитация жараёнлари олиб борилади, спорт машғулотлари ташкил қилинади. Овқатланиш, тураржой, таълим ва машғулотлар ҳафталик тартибда йўлга қўйилган ва энг муҳими, бепул тақдим этилмоқда. Муассасанинг энг қувонарли жиҳати — реабилитация натижасида кўплаб болалар инклюзив таълимга йўналтирилмоқда. Масалан, руҳий ривожланишдан орқада қолганлардан 4 нафари ақли заифлар мактаб-интернатига, 8 нафари эса умумтаълим мактабларига чиқарилган. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган 5 нафар бола ғамхўрлик синфларига, кўриш қобилияти чекланганлардан 4 нафар бола умумтаълим мактабларига интеграция қилинган. Бу рақамлар шунчаки статистика эмас — улар ортида фидойи мураббийлар меҳнати, ота-оналарга қайтарилган умид ва болажонлар ҳаётига кириб келган янги имкониятлар туради. Мулоқот жараёнида фарзанд тарбияси, оила масъулияти, жамиятда имконияти чекланган болаларнинг муносиб ўрни каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Биз учун асосий хулоса шу бўлдики, бундай муассасалар фақат болаларнинг таълими ва соғломлашувига эмас, балки оила мустаҳкамлиги, жамиятдаги ижтимоий адолат ва инсонпарварлик ғояларини амалга оширишга ҳам хизмат қилади. Танишувимиз сўнгида боғча фидойи ходимлари меҳнатини эътироф этиб, улардан бир гуруҳига партиямиз совғаларини тақдим этдик. Бундай масканлар самарали фаолияти учун зарур ҳуқуқий ва молиявий механизмларни кучайтириш йўлида иш олиб боришга келишиб олдик. Зотан, ҳар бир бола — юртнинг келажаги, миллатнинг ифтихори бўлишга ҳақли. Бу борадаги ҳар бир саъй-ҳаракат эса нафақат савоб, балки Ватан равнақига қўшилган хайрли ҳиссадир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
Опубликован 28 сент.
🔴🟦🟦🟦 🔴 “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Хоразм вилоятига хизмат сафари доирасида Урганч шаҳридаги 37-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
#Хоразм_вилояти #Ўрганиш Қатағон қурбонлари музейи: тарихий адолат тантана қилган даргоҳ Миллат тарихи шон-шуҳратли саҳифалар билан бирга, оғир синов ва мусибатларга ҳам тўла. Асрлар давомида юртимиз озодлиги, халқ фаровонлиги йўлида курашган маърифатпарварлар, зиёлилар ва қаҳрамон сиймолар ҳукмрон тузумлар зулмига дуч келган. XIX аср охиридаги Чор Россияси мустамлакачилик сиёсати ҳам, кейинги Шўро давридаги тоталитар тартиблар ҳам бу адолатсизликни ўта шафқатсиз тарзда намоён этди. Мустақиллик туфайли тарихий адолат тикланди. Қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг номини халқ қалбида қайта тирилтириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хориждаги каби, юртимиз ҳудудларида ҳам хотира майдонлари, махсус музейлар ташкил этилди. Хоразм вилоятидаги Қатағон қурбонлари музейи ана шундай маънавий масканлардан бири бўлиб, ўтмиш ва истиқлолни боғловчи маърифат кўпригидир. 2017 йил 22 ноябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 936-сон қарорига мувофиқ, Урганч давлат университети қошида ташкил этилган музей 2018 йил 31 август куни — Мустақиллик байрами арафасида ўз фаолиятини бошлади. Бугунги кунда у Маданият вазирлиги ҳузуридаги Хоразм вилояти маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш Давлат инспекцияси тасарруфида фаолият юритмоқда. Музей саккиз асосий бўлимдан иборат бўлиб, улар орқали Хоразм мисолида бутун Ўзбекистон тарихидаги энг оғир ва фожиали даврлар изчил равишда очиб берилади. Биринчи бўлимда Чор Россиясининг Хива хонлигини босиб олиши, халқнинг озодлик учун қўзғолонлари ва миллий озодлик ҳаракатлари ҳужжатлар асосида ёритилса, иккинчисида — жадидчилик ва миллий уйғониш ҳаракати, маърифатпарварлар фаолияти акс эттирилади. Учинчи бўлим эса большевиклар ҳукмронлигининг ўрнатилиши ва унинг оғир оқибатларига бағишланган. Кейинги бўлимларда Шўро давлати қатағон сиёсатининг турли босқичлари — ГПУ органлари томонидан зиёлилар ва диндорларнинг таъқиб қилиниши, миллий маданиятга қарши кураш, 1937–1938 йиллардаги оммавий қатлиомлар, 1940–1950 йиллардаги сиёсий қатағонлар, ҳатто 1980-йиллардаги “Пахта иши” каби воқеаларга ойдинлик киритилади. Якуний бўлим эса мустақиллик йилларига бағишланиб, қатағон қурбонларини оқлаш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва келажак авлодни тарихий сабоқлар руҳида тарбиялаш йўлида амалга оширилган ишларга бағишланган. Миллий хотиранинг муқаддас қўрғони саналмиш ушбу музей юртимиз тарихини чуқур англашга ва ундан сабоқ олишга чорлайди. Миллий хотиранинг муқаддас қўрғонида шу жиҳатларни янада чуқур ҳис этдик. Шу билан бирга, халқимизни ўз тарихини теран англашга ва ундан ибрат олишга чорлайдиган ушбу маскан фаолиятини кенгроқ тарғиб қилиш юзасидан ўз таклифларимизни ҳам илгари сурдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
Опубликован 28 сент.
🔴🟦🟦🟦 🔴 “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Хоразм вилоятига хизмат сафари доирасида вилоятдаги Қатағон қурбонлари музейида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
#Хоразм_вилояти #Ўрганиш Ишбилармон аёл — оила файзи ва тотувлигининг мустаҳкам пойдевори Аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги фаол иштироки мамлакат юксалишида муҳим аҳамият касб этади. Агар аёл тутуми саришта бўлса, хонадонда файз ва барака, маҳаллада ҳамжиҳатлик ва тотувлик қарор топади. Шу боис, хотин-қизлар салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Сафар доирасида Урганч шаҳрида партиямиз фаоли, тажрибали гулчи ва депутат Муқаддас Атаева хонадонида бўлиб, кўрганларимиз халқчил сиёсатнинг амалий ифодаси сифатида янгича хулосаларга йўл очди. Унинг ҳаётий тажрибаси ва фаолияти орқали яна бир бор англадикки, ташаббускор аёллар юртимизда ижтимоий адолатни таъминлаш, оила фаровонлиги ва маҳалла ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Муқаддас Атаева 2017 йилда гулчиликка қадам қўйиб, дастлаб 50 минг дона уруғ ва уч нафар ишчи билан фаолият бошлаган. Бугун эса у 250 мингдан зиёд уруғни парваришлаб, гултожихўроз, қанд, гужум, герон, хризантема каби ўндан зиёд турдаги гул ва манзарали бута етиштирмоқда. Бу жараёнда 10–15 нафар маҳаллий аҳоли мавсумий иш билан таъминланиб, уларнинг оилавий даромадлари кенгаймоқда. Етиштирилган гуллар Хоразм вилоятининг барча туманларида сотувга чиқарилаётгани эса унинг меҳнат самарасига бўлган талаб ва ишончдан дарак беради. — Гулчилик — меҳр, меҳнат ва сабр талаб қилади. Агар инсон ишини чин кўнгилдан қилса, натижаси ҳам шунга яраша бўлади. Бугун юзлаб хонадонлар гулчилик орқали нафақат завқ, балки иқтисодий манфаат ҳам топмоқда, — дейди у. — Фаолиятим хоббимга айланган. Бир маротаба поездда кетаётганимда, Тошкент ҳовлиларининг бирида гултожихўрозни кўриб, сафар давомида ўша уйни қидириб~қидириб топиб, уруғидан олиб келдим. Хонадон бекаси 2024 йилдан Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига қарашли 1 гектарли иссиқхонада 15 турдан ортиқ 3 миллионга яқин гул кўчатлари етиштирилишида фидокорона меҳнат қилмоқда. Бу борада вилоят ҳокимлиги катта ёрдам берган. Бу нафақат шаҳар кўркига кўрк қўшиш, балки аёл меҳнатининг шаҳар ривожидаги ўрнини янада оширишга хизмат қилмоқда. Йиллик даромад салмоғи юқори, 300-350 миллион атрофида. Шу билан бирга, депутат сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда. 2024 йилда “Адолат” СДПдан сайлангандан буён 30 га яқин депутатлик сўровини йўллаб, аҳоли турмушига дахлдор кўплаб масалаларни кўтарди. Болалар майдончаларини янгилаш, йўл ва йўлакчаларни таъмирлаш каби таклифларнинг кўпчилиги амалда ижобий ҳал этилгани масъулияти ва самарадорлигини яққол намоён қилди. Мулоқотимиз давомида хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллиги нафақат шахсий даромад ва оила фаровонлигини таъминлаши, балки кенг жамоатчилик ҳаётидаги ижтимоий барқарорликка ҳам хизмат қилишини таъкидладик. Ишбилармон аёллар орқали оилаларнинг моддий аҳволи мустаҳкамланса, маҳаллаларда ҳамжиҳатлик, ёшларда эса меҳнатга ҳурмат ҳисси юксалиши борасида ҳам фикрларимизни билдирдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
Опубликован 28 сент.
🔴🟦🟦🟦 🔴 “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Хоразм вилоятига хизмат сафари доирасида маҳаллий аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишиш асносида Урганч шаҳридаги ташаббускор тадбиркор ва депутат Муқаддас Атаева хонадонида бўлди. Жараёнда “Адолат” СДПнинг хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, жойларда янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг, айниқса, аёлларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган дастурий мақсадлари ҳақида сўз юритилди. Муқаддас Атаева нафақат партиянинг фаол аъзоси ва маҳаллий депутат, балки гулчилик соҳасида катта тажрибага эга тадбиркор сифатида ҳам ҳудудда танилган. Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Муқаддас Атаева томонидан йўлга қўйилган иссиқхона хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Замонавий технологиялар асосида барпо этилган иссиқхонада турли хил манзарали гуллар ва кўчатлар етиштирилиб, нафақат Хоразм вилояти, балки қўшни ҳудудлар бозорларига ҳам етказиб берилмоқда. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
#Хоразм_вилояти #Ўрганиш “Гулшан” маҳалласида: замонавий тараққиёт ва ижтимоий ҳамжиҳатлик сари Юрт равнақи маҳалла ҳаётида ўз ифодасини топади. Чунки маҳалла — бу инсонлар тақдири билан узвий боғлиқ бўлган энг муҳим ижтимоий маскан, халқнинг кундалик турмуши ва эҳтиёжлари намоён бўладиган майдондир. Мамлакатимизда маҳалла тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Шу орқали инсон қадри, оила фаровонлиги ва аҳоли турмуш сифати юксаляпти. Шу нуқтаи назардан, Урганч шаҳрида жойлашган “Гулшан” маҳалласи ҳаёти, “еттилик” фаолияти билан танишувимиз ҳар жиҳатдан самарали кечди. Даставвал идора масъуллари билан танишдик. Маҳалла раиси Умидбек Сапаев, ҳоким ёрдамчиси Бунёд Аширов, хотин-қизлар фаоли Ҳурматой Алланазарова, ёшлар етакчиси Шоҳрух Эгамберганов, солиқ инспектори Алишер Мадримов, ижтимоий ходим Бону Отеповалар аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиб, ҳар бир хонадон муаммосини аниқлаш ва ҳал этишга жиддий ёндашмоқда. Шубҳасиз, бугунги кунда ўзининг намунавий фаолияти билан улар алоҳида эътирофга арзигулик ишларни амалга оширган. “Гулшан” 39 гектар ҳудудни қамраб олган бўлиб, “яшил” тоифага киритилган. 2 минг 655 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 1 минг 299 нафари аёллар, 1 минг 356 нафари эса эркаклардир. Шу билан бирга, 96 нафар фуқаро хорижда меҳнат қилмоқда. Маҳалла таркибида 590 та хонадон ва 916 та оила рўйхатдан ўтган. Бу рақамлар аҳоли таркиби ва демографик ҳолатдан ташқари, маҳалланинг ижтимоий ҳолати анча барқарор эканини ҳам намоён этади. Бу ерда турмуш тарзи жонли иқтисодий ҳаёт билан уйғунлашган. Чунки маҳаллада 15 та савдо дўкони, 5 та умумий овқатланиш шохобчаси, 25 та дорихона ва 4 та шифохона фаолият кўрсатиб, аҳолининг турли эҳтиёжларини қондирмоқда. Бу кўрсаткичлар маҳалланинг замонавий инфратузилмаси шаклланиб, тадбиркорликка кенг йўл очилганидан далолат беради. Аҳолининг ижтимоий қатламлари билан боғлиқ маълумотларга кўра, маҳаллада 434 нафар пенсия ёшидаги фуқаро ва 65 нафар ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатга олинган. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, зарур ижтимоий кўмак бериш масаласи доимий эътиборда. Шунингдек, “Аёллар дафтари”га 96 нафар хотин-қиз киритилган бўлса, “Ёшлар дафтари”да ҳозирда ёзувда турганлар йўқ. Маҳалла ижтимоий ходими томонидан олиб борилган хатлов жараёнида 57 та камбағал оила аниқланган, уларнинг 42 тасини йил якунига қадар реестрдан чиқариш белгилангани ижтимоий ислоҳотларнинг самарадорлигидан далолат беради. Маҳалланинг яна бир муҳим кўрсаткичи — бандлик масаласининг самарали ҳал этилганидир. Йил бошида ишсизлар сони 216 нафарни ташкил этган бўлса, бугунга келиб уларнинг барчаси иш билан таъминланган. Бу эса маҳаллада ишсизликка барҳам бериш, аҳоли даромад манбаини кенгайтириш ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда амалий қадамлар қўйилаётганини кўрсатади. Жараён давомида “Гулшан” маҳалласи нафақат турмуш учун қулай муҳит, балки замонавий тараққиёт, инсон қадри ва ҳамжиҳатлик маскани эканига шубҳа қилмадик. Мулоқотда мамлакатимизда маҳалла институтининг ижтимоий ҳаётдаги нуфузи ошиб бораётгани бўйича фикр алмашиб, тадбиркорлик, томорқачиликни ривожлантириш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича муҳокамалар олиб бордик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
Опубликован 28 сент.
🔴🟦🟦🟦 🔴 "Xorazm MTRK" телеканалининг "Xorazm 24" дастурида “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг Хоразм вилоятига хизмат сафари ҳамда унинг доирасида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ижросини ўрганиш жараёнлари ёритилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз