TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 27 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 9 сент.
🟦🟦🟦🟦 🔹Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Ҳукуматнинг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги Давлат бюджети ижроси бўйича ҳисоботини тингладик. Ҳисобот орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасини ҳамда келгуси вазифаларимизни муҳокама қилдик ҳамда партиямиз фракциясининг муносабатини, эътирозлари ва таклифларини билдирдик. ✅Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган олти ой мамлакатимиз учун ижобий натижаларга бой бўлди. Иқтисодий ўсишнинг прогнозлардан юқори – 7,2 фоизни ташкил этгани, бюджет маблағларининг асосий қисми халқимиз учун энг муҳим соҳалар – соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва спортга йўналтирилгани бизнинг партиявий мақсадларимизга тўла мос келади. 👉Ютуқлар билан бир қаторда, ечимини кутаётган масалалар ҳам борлигини очиқ айтишимиз керак. Ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизимини янада яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва қишлоқ жойларида кадрлар етишмаслиги каби муаммолар ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. 📌Шундан келиб чиқиб, қуйидаги аниқ таклифларимизни билдирдик: 🔍Тиббиёт муассасаларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш; 🔍Маҳаллий бюджетларнинг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш; 🔍Ижтимоий соҳани давлат-хусусий шерикчилик асосида ривожлантириш. 🔴“Адолат” СДП фракцияси Ҳукумат ҳисоботидаги ижобий натижаларни қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, биз аҳоли турмуш даражасини ошириш, ижтимоий адолат ва барқарор ривожланиш тамойилларини янада чуқурроқ амалга ошириш керак, деб ҳисоблаймиз. Ўз навбатида, конструктив таклифлар ва самарали парламент назорати орқали бу жараёнда фаол иштирок этишга, жамиятда адолат тамойилларини қарор топтириш йўлида бор куч-ғайратимизни сафарбар этишга тайёрмиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 9 сент.
💬 ФРАКЦИЯ ЙИҒИЛИШИ 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида Давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар бюджетларининг 2025 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси муҳокама қилинди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 8 сент.
🟦🟦🟦 Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими янада такомиллаштирилади 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 8 сент.
🔴🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣
Опубликован 6 сент.
🟦🟦🟦🟦 “ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” янги даврни бошлаб беради Фуқароларга қулай яшаш шароитлари яратиш, адолатли ва тенг имкониятларга асосланган қонунчилик тизимини таъминлаш жамият тараққиётининг асосий пойдеворидир. Шу маънода, куни кеча давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтган адлия тизимида давлат хизматларини кенгайтиришга бағишланган тақдимот партиямиз дастурий мақсадлари билан чамбарчас боғлиқдир. ✅Сўнгги саккиз йилда адлия соҳасида амалга оширилган ишлар кўлами улкан бўлганини қайд этиш жоиз. Зеро, ҳар қандай ислоҳотнинг чинакам қиймати инсон ҳаётидаги реал ўзгаришлар билан ўлчанади. Тақдимот маросимида таъкидланганидек, адлия соҳасини янгича ташкил қилиш учун сўнгги йилларда 70 га яқин қонун ва қарорлар қабул қилинди. Тизимни аҳолига яқинлаштириш мақсадида адлия органларига 20 дан ортиқ қўшимча ваколат берилгани ҳам муҳим воқелик бўлди. Бу орқали давлат хизматлари соҳасидаги марказлашув камайиб, фуқароларнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини жойларда ҳал этиш имконияти кенгайди. 👉 2017 йилдан буён ҳудудларда 202 та давлат хизматлари маркази қурилди. Натижада аҳолини бир вақтлар соатлаб, ҳатто кунлаб сарсон қилган жараёнлар ҳозир 5-10 дақиқада ҳал этилмоқда. Аммо, Президентимиз таъкидлаганидек, ҳали қилинадиган ишлар ҳам кўп. Хусусан, 200 дан ортиқ давлат хизматлари ҳануз эскича усулда қоляпти. Давлат идоралари ўртасида электрон ҳамкорлик етарли даражада йўлга қўйилмагани бюрократик тўсиқларга олиб келмоқда. 📌 Бир сўз билан айтганда, бугунги рақамли асрда давлат хизматлари соҳасида ортиқча қоғозбозлик фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига соя солувчи асосий омиллардан биридир. Шу боис, “Адолат” СДП парламентдаги фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлари орқали электрон ҳукумат тизимини чуқур интеграция қилиш масаласини доимий равишда кўтариб келади. Тақдимотда айни шу масалалар ечимига эътибор қаратилгани бизни қувонтирди. Унга кўра, келгуси 3 йилда давлат хизматларини 900 тага етказиш режалаштириляпти. Бу амалда хизматлар сонини қарийб икки баробарга ошириш демакдир. Шунингдек, ҳар йили 80 та хизмат “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилиши кўзда тутилмоқда. 🟢 Бундан ташқари, аҳоли гавжум жойлар ва чекка маҳаллаларда 1100 та интерактив киоск ўрнатилиши партия дастуридаги “Тенг имкониятлар” ғоясини амалда таъминлайди. Зотан, чекка ҳудудларда яшовчи фуқаролар ҳам пойтахтдаги юртдошларимиздек қулай хизмат турларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. 📄 Яна 30 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилиниши эса ортиқча оворагарчилик ва бюрократик тўсиқларга барҳам беради. Бу орқали партиямиз дастурида белгиланган “Адолатли бошқарув — инсон қадри учун” тамойили ўз амалий ифодасини топади. Шунингдек, нотариал хизматларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли талаб қилинмасдан, бу жараён “Face-ID” технологияси орқали амалга оширилиши белгиланди. Суд-экспертиза ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш жамиятимиз янги даврга қадам қўяётганидан далолат беради. 🗣Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан биргаликда ислоҳотлар самарасини таъминлаш учун қуйидаги таклифларни илгари сурамиз: 🔍 Электрон хизматларни жорий этиш жараёнида чекка ҳудудларда интернет сифатини янада яхшилаш; 🔍 Face-ID технологияларини қўллашда шахсий маълумотлар хавфсизлигини кафолатлаш; 🔍 Суд-экспертиза соҳасида мустақил нодавлат тузилмалар фаолиятини қонун билан аниқ белгилаш; 🔍 “Адлия ТВ” каби платформалар орқали ҳуқуқий маълумотларни нафақат электрон, балки босма оммавий ахборот воситалари орқали ҳам кенг тарқатиш. 🔴 Зеро, биз, “Адолат”чилар учун адолат тамойили барқарор ҳуқуқий давлат, инсон ҳуқуқлари устуворлиги — самарали ижтимоий сиёсатнинг кафолатидир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 5 сент.
SHHT – barqaror va adolatli tartibot yo‘lidagi nufuzli hamkorlik minbariga aylanmoqda Partiyamiz Saylovoldi dasturida belgilangan ustuvor maqsadlar – xavfsizlikni ta’minlash, tinchlik va barqaror taraqqiyot g‘oyalarini hayotga tatbiq etish, jamiyatda adolat va barqarorlikni mustahkamlash – Prezidentimiz tomonidan ilgari surilgan xalqaro tashabbuslar bilan uyg‘un ekani e’tiborga molik. 🔴BATAFSIL 🏢Veb-sayt📱Telegram📱Facebook📱YouTube📱Instagram📱X🔴ParlamentTV_RADIO🔹Yoshlar parlamenti
Опубликован 4 сент.
💬 ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар Давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар бюджетларининг 2025 йил биринчи ярим йилликдаги ижросини дастлабки тарзда кўриб чиқдилар. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 4 сент.
Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар ҳажми ошди 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб, Президентимизнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Батафсил ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 4 сент.
🔴🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 2 сент.
🟦🟦🟦🟦 ШҲТ – БАРҚАРОР ВА АДОЛАТЛИ ТАРТИБОТ ЙЎЛИДАГИ НУФУЗЛИ ҲАМКОРЛИК МИНБАРИГА АЙЛАНМОҚДА Бугунги замон геосиёсий манзараси жуда мураккаб ва зиддиятли. Дунёда хавфсизликка таҳдидлар, иқтисодий ва экологик инқирозлар кучайиб бораётган, сиёсий қарама-қаршиликлар тобора чуқурлашиб, инсоният олдида ҳал этилиши зарур бўлган улкан вазифалар турган бир пайтда халқаро мулоқот майдонлари башарият ривожида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Аҳамиятлиси, Ўзбекистоннинг мазкур халқаро жараёнларда фаол иштироки, конструктив ташаббуслари ва очиқ ҳамкорлик сиёсати мамлакатимиз нуфузини янада юксалтиряпти. Хусусан, куни кеча Хитойнинг Тяньцзинь шаҳри мезбонлик қилган “ШҲТ плюс” форматидаги саммит – “Кўп томонлама ҳамкорликни ҳаётга татбиқ этиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва барқарор тараққиётга кўмаклашиш” мавзусида ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари, кузатувчи ва ҳамкор мамлакатлар раҳбарлари, БМТ Бош котиби ва қатор халқаро ташкилотлар иштирокида бўлиб ўтган халқаро учрашув ҳам бунинг ёрқин ифодаси бўлди. Унда Президентимиз сўзга чиқиб, “ШҲТ плюс” формати тобора ишончли мулоқот ва ҳамжиҳатлик майдонига айланаётганини таъкидлади. Шунингдек, глобал тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган омиллар – Афғонистондаги мураккаб вазият, Ғазо секторидаги кескинлашув, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги, миграция инқирозлари ва киберхавфлар ҳақида атрофлича фикр юритди. Бунда низоларни бартараф этиш, ишончни тиклаш ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳурмат билан ёндашиш долзарб эканини қайд этилди. Тошкентда хавф ва таҳдидларга қарши универсал марказ ҳамда Душанбеда Наркотикларга қарши курашиш марказининг ишга туширилгани ШҲТ маконида коллектив хавфсизликка катта ҳисса қўшиши таъкидланди. Шунингдек, келгуси йили мамлакатимизда “ШҲТ плюс” форматида хавфсизлик бўйича биринчи мулоқотни ўтказиш ташаббуси ҳам эътиборга молик қадамдир. Мамлакатимиз етакчиси ўз нутқида Афғонистон масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, ушбу давлатда барқарорликка эришмасдан туриб, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мумкин эмаслигини таъкидлади. Шу боис, қўшни мамлакат билан прагматик ҳамкорлик йўлга қўйиш, уни минтақавий иқтисодий лойиҳаларга жалб этиш зарурлиги билдирилди. Шунингдек, савдо тўсиқларини йўқотиш, электрон савдони ривожлантириш, саноат кооперацияси ва инновацияларни рағбатлантириш учун “ШҲТ Инвест” форумини ҳар йили ўтказиш ташаббуси илгари сурилди. Бу минтақа иқтисодий салоҳиятини кенгайтиришда самарали қадам бўлади. Яна бир муҳим жиҳат. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш ва уни келгусида Трансафғон йўлагига улаш орқали ягона транспорт тармоғини шакллантириш ташаббуси стратегик аҳамият касб этади. Ушбу лойиҳа минтақа давлатлари учун иқтисодий юксалиш йўлини очади. Илм-фан ва инновациялар соҳасида сунъий интеллект, катта маълумотлар, робототехника, муқобил энергетика каби илғор соҳаларда “ШҲТ инновацион-технологик хаблар тармоғи”ни яратиш таклифи мамлакатларимизнинг илмий-техник салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга замин яратади. 🔴Партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган устувор мақсадлар – хавфсизликни таъминлаш, тинчлик ва барқарор тараққиёт ғояларини ҳаётга татбиқ этиш, жамиятда адолат ва барқарорликни мустаҳкамлаш – Президентимиз томонидан илгари сурилган халқаро ташаббуслар билан уйғун эканини алоҳида таъкидлаймиз. Бу, ўз навбатида, жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистон нуфузи ортиб бориши, халқаро тинчликпарвар ва адолатли сиёсат фақат мамлакатимиз учун эмас, балки бутун минтақа ва инсоният учун ҳам хавфсиз ва фаровон келажакни таъминлашга хизмат қилади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 2 сент.
🟦🟦🟦 Азиз устозлар, билимга чанқоқ ўқувчи-ёшлар! Бугун юртимизда янги ўқув йилининг бошланиши, Билимлар кунини қарши оляпмиз. Бу кун нафақат мактаб остонасини илк бор ҳатлаётган фарзандларимиз, балки бутун халқимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки илм-маърифат инсон ҳаётининг маънавий таянчи, давлат тараққиётининг асосий пойдеворидир. Тарихга назар солсак, тараққиёт йўлига чиққан ҳар бир халқ, аввало, маърифат ва таълим соҳасини ислоҳ қилганини кўрамиз. Зеро, илм бор жойда тараққиёт, маърифат бор жойда юксалиш бўлади. Ҳар бир янги ўқув йили – янги мақсадлар, янги интилишлар, янги орзулар демак. Мактабга эндигина қадам қўйган болажонларимиз илк катта ҳаётга кириб келишмоқда. Улар учун ҳар бир ҳарф, ҳар бир сўз, ҳар бир дарс катта кашфиёт. Биз уларнинг кўзларидаги нурдан, юракларидаги беғуборликдан ва билим олишга бўлган шижоатдан фахрланамиз. Азиз ўқувчилар! Сизлар учун мактаб – фақат дарс ўтиладиган жой эмас, балки ҳаёт сабоғини оладиган маънавият маскани, шахс тарбияси майдонидир. Мактабда олган билимларингиз сизларнинг келажакдаги юксак мақсадларингизга етиб боришингизда йўлчироқ вазифасини ўтайди. Муҳтарам устоз ва мураббийлар! Таълим-тарбия жараёнидаги беқиёс хизматларингиз, фарзандларимизнинг онги ва қалбига зиё олиб киришдаги фидойи меҳнатингиз эътирофга лойиқ. Таълим соҳасидаги ҳар бир ютуқ, ҳар бир янгиликнинг замирида сизларнинг улуғ меҳнатингиз, сабр-тоқатингиз, меҳр ва садоқатингиз мужассам. Ҳар бир бола – миллатнинг келажаги, миллат келажагини эса устозлар шакллантиради. Шу боис сизларнинг жамият олдидаги бурчингиз, масъулиятингиз ва шарафли хизматингиз ҳар қачонгидан ҳам юқори баҳоланмоқда. Янги ўқув йили барчамиз учун хайрли ва муборак бўлсин! Билимлар куни келажакка янги тарихий қадамлар йўлини очсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 1 сент.
🟦🟦🟦 🎞ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАРД ВА ЖАСУР ЎҒЛОНЛАРИ ВАТАНГА ҚАСАМЁД ҚИЛДИ 🔴Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мард ва жасур ўғлонларимиз доимо омон бўлсин! Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз