TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 4 из 84 · 1,001 постов
#ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ 🔴Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест. 🔴Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати 🎞 Бизни кузатиб боринг! ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
#Халқ_сўзи_газетаси #Депутатлар_ҳудудларда 🔴Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудова бошчилигида партия депутатларининг Фарғона вилоятидаги ўрганишлари юзасидан тайёрланган таҳлилий мақола «Халқ сўзи» газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди. 📖 Батафсил бу ерда ўқинг ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 27 мар.
🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Фарғона вилоятидаги урганишлари доирасида вилоятдаги «Teamdress Fergana» хорижий корхонасида бўлди. Маҳсулоти тўлиқ экспортга йўналтирилган ушбу мажмуада ишчилар учун яратилган бепул транспорт, иссиқ овқат ва ходимларнинг фарзандлари учун махсус боғча каби имтиёзлар партиянинг «Адолат — ижтимоий давлат тарафдори» деган ғояси амалда қандай ишлаётганининг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
#Фарғона_вилояти #Ўрганиш “Ҳувайдо” зиёрат мажмуасида нуроний отахонлар билан мулоқот қилдик Фарғона вилоятидаги ўрганиш ишларимизни кўнгилларга ором бағишловчи, маънавият ва маърифат маскани — Фарғона туманидаги “Ҳувайдо” зиёрат мажмуасида давом эттирдик. Бу ерда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими фаоллари, кўпни кўрган, дуогўй отахонларимиз билан самимий суҳбатлашдик. Мулоқот аввалида сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида юртимизда олиб борилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар, “маҳаллабай” ишлаш тизими ва аҳоли фаровонлигини ошириш йўлидаги янгиланишлар ҳақида фикр алмашдик. Эътироф этиш керак, фарғоналиклар дарёдил, меҳмондўст ва фикри тиниқ халқ. Нуроний отахонларимизнинг бугунги ўзгаришлардан мамнунлиги, эртанги кунга бўлган қатъий ишончи ва дуолари бизга янада куч бағишлади. Бетакрор сиймо, тасаввуф адабиётининг йирик намояндаси Хўжаназар Ҳувайдо мангу қўним топган ушбу масканда ёшлар тарбияси ва таълимига ҳам алоҳида тўхталдик. Зотан, бугунги шиддатли замонда ёшларимизни билимли, юксак одоб-ахлоқли ва баркамол авлод этиб тарбиялашда кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибаси беқиёс мактабдир. Шу сабабли суҳбат давомида “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойилини ҳаётга кенг татбиқ этиш масаласини муҳокама қилдик. Шу билан бирга, нуроний отахонларимиз томонидан кўтарилган маҳаллий муаммолар бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан эканини кўрсатди. Хусусан, 31-мактаб ва 13-мактабга туташ ҳудудларда ўқувчилар хавфсизлиги учун замонавий тротуарлар қуриш лозим. Бу нафақат хавфсизликни таъминлайди, балки ҳудуднинг меъморий қиёфасини ҳам яхшилайди. Чимён ҳудудидаги 15-мактабда 1200 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўқув юклама ниҳоятда юқори — биргина 1-синфнинг ўзида 6 та параллель синф мавжуд. Мактабда директор ва ўқитувчилар учун ишчи хоналар етишмайди. Ўқувчиларнинг катта қисми “Зилол” ва “Қурилиш” маҳаллаларидан, қарийб 4 километр масофадан қатнаб ўқишади. Бу эса мактаб учун қўшимча бино қуриш ва транспорт инфратузилмасини яхшилашни кун тартибига чиқаради. Шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш ва асфалтлаштириш масаласи ҳам диққат марказимизда бўлди. Нуронийларимиз “Улуғбек” ва “Лангар” маҳаллалари ҳудудидаги абгор ҳолатга келиб қолган кўчаларни таъмирлаш бўйича аниқ таклифлар беришди. Кексаларимизнинг маҳалла ободлиги ва фарзандлар таълими йўлидаги ҳар бир таклифи биз учун дастуруламалдир. Зиёратгоҳдаги файзиёб учрашув нуронийларнинг юрт тинчлиги ва элга омонлик тилаб қилган хайрли дуолари билан якунланди. Ўрганиш сўнгида ҳар бир кўрилган масала ва аниқланган муаммо бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаб олдик. Мақсадимиз — халқ розилиги ва юрт тараққиётидир. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
#Фарғона_вилояти #Ўрганиш “Ташаббусли бюджет” Фарғона туманида: лойиҳада юта олмаган, аммо кўмакка муҳтож маҳаллаларда бўлдик Халқни рози қилиш, ҳудудлар фаровонлигини ошириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш — ҳар бир халқ вакили, ҳар бир депутатнинг кундалик фаолиятидаги бош мезон. Бугун “Ташаббусли бюджет” тизими фуқароларнинг ўз ҳудудидаги муаммоларни ҳал этишда шаффоф ва самарали механизмга айланди. Бироқ объектив сабабларга кўра лойиҳада иштирок этиб, етарли овоз тўплай олмаган, аммо ижтимоий аҳволи оғир бўлган маҳаллалар бор. Уларни қўллаб-қувватлаш бизнинг бевосита бурчимиз ҳисобланади. Шу боис, Қонунчилик палатаси депутатлари бу галги ўрганишларида айнан мана шундай "эътибордан четда қолаётган" нуқталарни аниқлаш ва уларга амалий ечим топишга ҳаракат қилмоқда. Фарғона туманидаги мониторингда биз қуйидаги масалаларни жойида ўргандик. 📍“Гулпиён” маҳалласи: Қирғизистон билан чегарадош, ёғингарчилик кўп бўладиган тоғли ҳудуд. Бу ерда алоқа сифати пастлиги сабабли аҳоли овоз йиғиш имкониятидан етарлича фойдалана олмаган. Маҳалла ички йўлларини асфальтлаштириш учун 1 млрд 647 млн 656 минг сўм сўралган бўлса-да, лойиҳа ғолиб бўлмаган. Натижада 50-, 36-мактабларга борувчи болалар ҳамон абгор йўллардан юришга мажбур бўлмоқда. 3 километрлик эски шоҳ кўчани асфальт қилиш — кечиктириб бўлмас вазифадир. 📍“Қорасув” маҳалласи: ҳудуддаги “Жомий” (400 м), “Оқибат” (300 м), “Комиллик” (300 м), “Иттифоқ” (100 м) ва “Қадрият” (1472 м) кўчаларига жами 2500 метрдан ортиқ асфальт қопламаси ётқизиш учун 1 млрд 647 млн 656 минг сўм зарур эди. Бироқ етарли овоз тўпланмагани туфайли бу эҳтиёжлар қопланмаслиги мумкин. Ҳар бир метр таъмирланган йўл аҳоли кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган омилдир. 📍“Оқтом” маҳалласи: Электр таъминоти тизими маънавий эскирган, 730 та хонадон истиқомат қиладиган ҳудудда қувват кескин пасайган. Бу жиноятчилик кўрсаткичига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Лойиҳа доирасида сўралган 1 млрд 700 млн сўмлик маблағни энергия тизимини янгилаш ва 3 километрлик йўлни таъмирлашга йўналтириш зарур. Албатта, “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўла олмаганлик муаммо ҳал этилмайди, дегани эмас. Биз ушбу рўйхатдаги энг оғир ва муҳим масалани танлаб, депутатлик кўмаги ва тегишли давлат дастурларига киритиш орқали ҳал этиш чораларини кўрамиз. Халқ вакили сифатида маблағ ажратилиши ва ижро сифатини доимий назоратга оламиз. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
Опубликован 27 мар.
🔵🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Фарғона вилоятидаги ўрганишлари доирасида ёшлар билан учрашув ўтказди. Фарғона юридик техникуми ҳамда Фарғона давлат университети талабалари иштирокида ташкил этилган очиқ мулоқотда асосий эътибор таълим сифати ва ёшларга яратилган имкониятларга қаратилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
#Фарғона_вилояти #Ўрганиш Инсон саломатлиги — олий қадрият: Фарғона тумани юқумли касалликлар бўлимидаги ҳолатни ўргандик Тиббиёт соҳасидаги янгиланишларнинг бош мақсади — аҳолига сифатли ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш, беморлар учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат. Бироқ жойлардаги ўрганишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, ҳали-ҳамон моддий-техник базаси маънавий эскирган, бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермайдиган шифохоналар мавжуд. Бу эса нафақат беморлар, балки фидойи тиббиёт ходимлари учун ҳам қатор қийинчиликларни туғдирмоқда. Фарғона туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлимидаги ҳолат ҳам айнан шундай долзарб масалалардан бири. Бош шифокор Сойибжон Тилаболдиев раҳбарлигидаги ушбу бўлим бинолари 1979 ва 1982 йилларда қурилган бўлиб, ўтган қарийб ярим аср давомида ўз даврини ўтаб бўлган. Айни пайтда 230 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган, 31 ўринга мўлжалланган ушбу маскан ниҳоятда таъмирталаб ҳолатда. Эскирган ромлар, ночор инфратузилма ва замон талабларидан ортда қолган шароитлар тиббий хизмат сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, юқумли касалликлар бўлими бўлгани сабабли, бу ерда санитария-эпидемиология қоидаларига мувофиқ алоҳидаланган (изоляция қилинган) замонавий хоналар бўлиши шарт. Аммо мавжуд бино конструкцияси бу талабларга мутлақо жавоб бермайди. Бўлимда 68 нафар фидойи тиббиёт ходими фаолият юритаётган бўлса-да, бинонинг умумий аҳволи уларнинг меҳнат унумдорлигига тўсқинлик қилмоқда. Эътиборли жиҳати, компьютер ва ички тиббий база нисбатан яхши шаклланган, бироқ "пойдевор" — бинонинг ўзи капитал таъмирга муҳтож. Ҳозирда бинони тўлиқ таъмирлаш ва замонавий ҳолатга келтириш лойиҳаси қарийб 9 миллиард сўмга баҳоланмоқда. Қиймат юқори бўлгани боис, жамоа вазиятдан чиқишнинг муқобил йўлларини изламоқда. Халқ саломатлиги билан боғлиқ бундай стратегик объектлар доимий эътиборимизда бўлади. Бўлимни капитал таъмирлаш ва замонавий тиббий стандартларга мослаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтирамиз. Фарғона вилоятидаги ўрганишимиз давом этмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
#Фарғона_вилояти #Ўрганиш “Teamdress Fergana”: Фарғона саноати янги қиёфада бўй кўрсатмоқда Ҳудудлар иқтисодиётини драйвер соҳаларга айлантириш, энг аввало, тўғри йўналтирилган инвестиция ва юқори технологик саноат занжирига боғлиқ. Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ишлар замирида ҳам айнан бўш ҳудудларни замонавий ишлаб чиқариш майдонларига айлантириш, маҳаллий бюджетга солиқ тушумларини кўпайтириш ва энг муҳими, аҳоли учун муносиб меҳнат шароитига эга доимий иш ўринларини яратиш мақсади ётибди. Германия капитали иштирокида қад ростлаган “Teamdress Fergana” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хусусий корхонаси бу борадаги муваффақиятли лойиҳалардан бири. Лойиҳа қиймати 3,2 миллион еврони ташкил этувчи ушбу замонавий мажмуа илгари қаровсиз бўлган ер майдонида қад ростлади. Бугун 1 280 квадрат метр майдонни эгаллаган корхонада кунига 500 донагача Европа стандартларига тўла жавоб берадиган махсус кийим бош ишлаб чиқарилади. Бош директор Коринна Хорндаль (Corinna Horndahl) ва бош директор ўринбосари Зикрилла Салиев раҳбарлигидаги мазкур корхона махсус ишчи кийимлари ишлаб Божхона ҳудудида қайта ишлашга ихтисослашган. Ишлаб чиқариш жараёни "хомашёдан тайёр маҳсулотгача" тамойили асосида йўлга қўйилган бўлиб, хизматнинг 100 фоизи экспортга йўналтирилган. Фабрикада йил бошидан буён 129 минг евродан зиёд хизмат экспорти амалга оширилган. Маҳсулотларнинг экологик тозалиги ва юқори сифати халқаро “OEKO-TEX Step” сертификати билан тасдиқланган. Корхонанинг ижтимоий масъулияти ҳам юқори даражада. Ҳозирда бу ерда 155 нафар ишчи (улардан 3 нафари имконияти чекланган) меҳнат қилаётган бўлса, яқин истиқболда иш ўринларини 250 тага етказиш режалаштирилган. Ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар эса алоҳида таҳсинга лойиқ. Ижтимоий пакет доирасида бир маҳал иссиқ овқат ва бепул транспорт (автобус) хизмати, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига тўлиқ мувофиқ иш шароити бор. Ишчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 2 млн 600 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, корхонада таълим ва амалиёт уйғунлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ишчиларда интизом маданияти юксак. Иш вақтида гаплашиш, бегона фаолиятга аралашиши кузатилмайди. Тушлик вақтида тармоқдаги қувват энергия тежаш мақсадида ўчирилади. Бу оралиқда ишчилар дам олади. Аҳамиятлиси, уларнинг болалари учун махсус боғча фаолият юритмоқда. Марғилон 2-сон техникуми ҳамда Фарғона давлат техника университети билан йўлга қўйилган дуал таълим ҳамкорлиги доирасида 7 нафар ёш мутахассис бевосита ишлаб чиқариш жараёнида малака оширмоқда. Ҳа, бу каби замонавий корхоналар нафақат вилоят иқтисодиётига солиқ тушумларини таъминлайди, балки ҳудуднинг халқаро бозордаги нуфузини ҳам оширишга хизмат қилади. Фарғона вилоятидаги ўрганишимиз давом этмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
#Фарғона_вилояти #Ўрганиш Фарғона юридик техникумида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдик Донишмандлар ёшликда илм олиш кераклиги ҳақида кўп ва хўб доно ҳикматлар айтишган. Ҳақиқатан, бу даврда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир. Шу боис юртимизда ёшларнинг сифатли таълим олиши ва замонавий касб-ҳунар эгаллаши давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Фарғона вилоятидаги ўрганишларимиз доирасида пайшанба — “Ёшлар куни” муносабати билан Фарғона юридик техникуми ўқувчилари ва Фарғона давлат университети талабалари билан учрашдик. Даставвал техникумнинг ижтимоий ҳаёти ва ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишдик. 2007 йилда ташкил этилган ушбу илм даргоҳи бугунги кунда ҳудуддаги энг нуфузли билим масканларидан бирига айланган. Муассасада “Устоз-шогирд” анъаналари шарқона тарбия мезонларига ҳамоҳанг равишда йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда 370 нафар ўқувчи "Давлат-ҳуқуқий фаолият", "Юридик хизмат" ҳамда "Суд-ҳуқуқий фаолият" йўналишлари бўйича таҳсил олмоқда. Рақамлар ҳам ижобий динамикани тасдиқламоқда: сўнгги уч йилда техникум битирувчиларининг бандлиги сезиларли даражада ошган. 2023 йилда 20 нафар, 2024 йилда 15 нафар ва 2025 йилда эса 30 нафар ёш мутахассис бевосита Адлия бошқармаси ва вилоят судлари тизимига ишга қабул қилинган. Иқтидорли талабалар учун эса Тошкент давлат юридик университетига 2-курсдан ўқишга қабул қилиниш имконияти яратилгани ёшлар учун катта мотивация манбаидир. Техникум директори Азизбек Эргашев очиб берган давра суҳбатимиз савол-жавобларга бой бўлди. Учрашувда Гарвард университетига 100 фоизлик грант асосида ўқишга кирган Дилафрузхон Собирова мисолида ёшларни юксак марралар сари руҳлантирдик. Миллий қонунчиликдаги янгиликлар, Президентимиз томонидан ёшлар учун яратилаётган имтиёзлар, ҳуқуқшунослик этикаси ва турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш мавзуларида фикр алмашдик. Ёшлар партиямизнинг истиқболдаги режалари ва ёшлар сиёсатига оид ташаббуслари билан қизиқишди. Айниқса, “Моҳир ҳуқуқшунос бўлиш учун нималарга эътибор бериш керак?” деган савол атрофидаги мулоҳазаларимиз бўлажак юристлар учун фойдали бўлди, деб ўйлайман. Тадбир якунида Фарғона давлат университетининг бир гуруҳ талабаларига партиямизнинг аъзолик гувоҳномаларини топширдик. Вилоятдаги ўрганишларимиз давом этмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
Опубликован 25 мар.
🔴🟦🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова ҳамда фракция аъзоси Зиёдбек Юнусовнинг Фарғона вилоятидаги ўрганишлари вилоят Халқ қабулхонасидаги юзма-юз мулоқотлардан бошланди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
#Фарғона_вилояти #Ўрганиш Инсон қадри ва мурожаатлар ижроси эътиборда Бугун юртдошларимиз учун муаммо ечими йўлидаги сарсонгарчилик ёки бюрократия каби тушунчалар том маънода ўтмишга айланди. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани боис, олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар халқимизнинг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Шу мақсадда Президентимизнинг жорий йил 13 мартдаги видеоселектор йиғилишидаги топшириқлари ижроси доирасида Фарғона вилоятидаги сафаримизни вилоят Халқ қабулхонасидан, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказишдан бошладик. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзоси Зиёдбек Юнусов билан биргаликда фуқароларни қабул қилдик. Хусусан, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи М.Маҳмудованинг "бола пули" ажратиш бўйича мурожаатини ижобий ҳал этиш чораларини кўрдик. Шунингдек, У.Сиражовнинг ипотека асосида олинган уйга рўйхатга қўйиш (прописка) муаммоси тез орада мамлакат қонунчилигида ҳуқуқий ечим топишини билдирдик. Унга бошланғич тўловни қоплаш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар бердик. Ҳудудлардаги коммунал ва иқтисодий масалалар ҳам диққат марказимизда бўлди. Жумладан, қувалик О.Мирзаева ўзи яшайдиган "Турк” маҳалласига Давлат дастури доирасида ичимлик суви тармоғи тортилгани, бироқ жараёнда 43 та хонадон ичимлик сувисиз қолганини таъкидлади. Шунингдек, ҳудуддаги чиқинди ташишдаги сусткашликларни баён қилди. Ушбу лойиҳа учун 15 миллион сўм маблағ ажратилган бўлса-да, ишлар тўхтаб қолган. Биз ушбу ҳолатнинг асл сабабларини аниқлаш ва муаммони қисқа фурсатда бартараф этиш бўйича масъуллар билан келишиб олдик. Иқтисодий адолатни таъминлаш йўналишида Қувасойлик Т.Бакшиев ва бошқаларнинг "Қувасой цемент" АЖдан 6 йилдан буён ундира олмаётган қарийб 8 миллиард сўмлик дивидендлари масаласини назоратга олдик. Суд қарорлари ижросини таъминлаш чоралари кўришни муҳокама қилдик. Шунингдек, қўштепалик фермер Н.Неъматовнинг аукциондаги техник хатолик туфайли ҳисобланган асоссиз солиқ қарздорлиги муаммосини жойида ижобий ҳал қилдик. Бандлик масаласида тошлоқлик З.Собированинг фарзандларини ишга жойлаштириш бўйича мурожаатини ўрганиб, уларга мавсумий даромадли соҳаларда ишлаш ва тадбиркорликни бошлаш бўйича тавсиялар бердик. Ҳа, ҳар бир ечимини топган мурожаат инсон манфаати ва розилигини ифодалайди. Барча мурожаатлар бўйича маҳаллий мутасаддилар билан ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олдик. Фарғона вилоятидаги ўрганишларимиз давом этмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
Опубликован 25 мар.
🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан «Раҳбар ва ёшлар» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган «Ёшлар куни» анъанаси доирасида ўтган мазкур учрашув навқирон авлод вакиллари билан тизимли мулоқотнинг амалий ифодасига айланди. Тадбирнинг дастлабки қисмида Тошкент давлат аграр университети талабалари Қонунчилик палатаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ёшлар кутубхона, музей ва ялпи мажлислар залида бўлиб, қонунлар қандай ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши жараёнларини ўз кўзлари билан кўрдилар. Бу танишув талабаларда парламент фаолияти ҳақида жонли тасаввур уйғотди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз