TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 62 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 15 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥 "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Хоразм вилоятида сайловчилар билан учрашувлар давомида "Улли ҳовли" туркман овулида бўлиб, бир пиёла чой устида маҳалла аҳли билан суҳбатлашди. Салкам тўрт асрлик тарихни ўзида мужассамлаширган "Улли ҳовли" тарихий мажмуаси ўзбек ва туркман халқи вакиллари томонидан қурилган бўлиб, "Катта ҳовли" маъносини англатади. Вилоятнинг Урганч туманида жойлашган кўҳна манзил Хива хони томонидан Хива ва Урганч ўртасида яшаб, ҳудуддан ўтган савдо карвонларини душман босқинларидан ҳимоя қилган жасур туркманлар учун ҳарбий шаҳарча сифатида қурдирилган. Ҳозирда девор билан ўралган қалъа ўтмишига назар ташлаб, икки халқ маданиятини ўрганишни истаган ҳар бир киши учун доим очиқ. Бу ерда деярли ҳар куни ўзбек ва туркман маданиятига оид адабий-мусиқий тадбирлар, концертлар ўтказилади. Айни пайтда маҳалладаги 300 та хонадонда 5 700 нафарга яқин аҳоли яшайди. Улардан 60 фоизи туркман миллатига мансуб, қолган қисми ўзбек, тожик, рус, қозоқ ва бошқа миллат вакилларидир. Партия етакчиси маҳаллада қардош миллат вакиллари билан суҳбатлашди. Мулоқотда сўнгги йилларда ўзбек-туркман халқларининг яқин қўшничилик, ёру-дўстлик алоқалари янада мустаҳкамлангани, давлатларимиз ўртасидаги савдо-сотиқ, ижтимоий шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди. Туркман аёллари томонидан урф-одатлари, қадриятлари ҳамда миллий таомлари ҳақида меҳмонларга маълумот берилди. Дилдан суҳбат куй-қўшиқларга, ўйин-кулгуга уланиб кетди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 15 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Робахон Махмудова Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида Партия етакчиси марказ директори Анвар Сагиров ҳамроҳлигида тиббий муассасада беморларга яратилган шарт-шароитлар, фаолият турлари ва ихтисослик йўналишлари бўйича олиб борилаётган даволаш ва профилактика ишлари билан танишди. Танишув мобайнида: — Марказимизнинг асосий вазифаси — ҳудуд аҳолисига, шу жумладан, Оролбўйи минтақасидаги ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларининг туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга ўз ихтисослиги бўйича юқори технологияга асосланган малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади. Айни дам шифокорларимиз ва тиббиёт ходимлари беморларни даволаш жараёнларида иштирок этибгина қолмай, ўз ихтисослиги бўйича методик, технологик, даволаш ва профилактика сиёсатини амалга ошириш, клиник протоколларни ишлаб чиқишга кўмаклашади ҳамда марказ тиббиёт ходимларининг касб даражасини ошириб келади -деди марказ директори Анвар Сагиров. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 15 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Хоразмлик партия фаоллари "Адолат" кўкрак нишони билан мукофотланди Партия етакчисининг хоразмлик тиббиёт соҳаси вакиллари ва сайловчилар билан учрашуви якунида партия фаолларидан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали доценти, олийгоҳдаги партия бошланғич ташкилоти раиси Доно Алимова ҳамда Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Анвар Сагиров "Адолат" кўкрак нишони билан мукофотланди. Робахон Махмудова мукофотни ўз эгаларига топшириш жараёнида партиянинг вилоятдаги танилувчанлигини ошириш, аъзолар сафини кенгайтириш, "Адолат" СДП лойиҳа ва дастурларини амалга оширишдаги фидойилиги ва узоқ йиллик самарали меҳнати учун уларга миннатдорлик билдирди. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 15 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥 Сайловолди дастури учрашув иштирокчилари муҳокамасида Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари депутатлигига номзодлар "Адолат" СДПнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури юзасидан фикр билдиришди. Сайловолди дастурида партиянинг кейинги беш йилда амалга оширадиган режалари белгилаб олингани, мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қилувчи ғоялардан иборат эканлигини айтиб ўтишди. Сайловолди дастурида, энг аввало, жамиятимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга катта эътибор қаратилгани алоҳида таъкидланди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлига номзод Мақсудбек Курбонбоев ўз Сайловолди дастурида мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ривожини таъминлаш мақсадида бир қанча ташаббусларни илгари сураётгани ҳақида гапирди. Жумладан: – солиқлар ва бошқа қайта тақсимлаш воситалари орқали аҳоли даромадларини тенглаштириш сиёсатини юритиш; – «кўп даромад топган кўп солиқ тўлайди» тамойилига кўра ҳамда адолатли ва самарали солиқ ва бюджет сиёсатини амалга ошириш мақсадида солиққа тортишнинг прогрессив ставкаларини ҳаётга жорий этиш ва шу орқали даромадлар тенгсизлигини камайтиришга эришиш; – аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари тоифасига кирган шахсларни ишга қабул қилганлик учун солиқ имтиёзлари белгилаш шулар жумласидандир. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 15 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥 Шундан сўнг партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова сўзга чиқди. Партия етакчиси Хоразм буюк алломалар юрти эканлигидан ҳамда ўзининг қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, хушманзара табиати, бетакрор қадрият ва анъаналари, санъати билан жаҳон сайёҳларини ўзига ром этиб келаётганини эътироф этди. Шунингдек, Робахон Махмудова партия Сайловолди дастури мазмун моҳияти, мақсад ва вазифалари, илгари сурилган ташаббусларига алоҳида тўхталди ва ҳаётий мисоллар билан тушунтирди.“Халқ саломатлиги – улкан бойлик, фаровон турмуш гарови” деб номланган Сайловолди дастурнинг бешинчи йўналишидаги устувор вазифалар билан таништириб ўтди. Аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш ва соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш борасида амалга ошириладиган вазифалар, тиббиёт даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини “тижорат ташкилоти”дан нотижорат ташкилотига ўтказиш тўғрисидаги ташаббуслар иштирокчиларнинг қизғин қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 15 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудованинг хоразмлик тиббиёт соҳаси вакиллари ҳамда сайловчилар билан учрашуви бошланди. Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда ҳудудий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари, талабалар, фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда. Айни пайтда тадбирни "Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов кириш сўзи билан очиб, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан сайлов кампанияси даврида олиб борилаётган сайловолди тарғибот-ташвиқоти, тарғибот пунктлари фаолияти, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари тўғрисида маълумот бермоқда. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 15 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Айни дам "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ҳамда бир гуруҳ Марказий аппарат ходимлари Хоразмда бўлиб турибди. Сир эмас, кўп асрлик тарихий ва маданий меросга бой бўлган, замонавий тараққиёт йўлида барқарор ривожланиб бораётган вилоятлардан бири Хоразм юртимизда қадимий маданияти, санъати ва бетакрор анъаналари билан ажралиб туради. Бугунги кунда ушбу кўҳна кент нафақат ўзининг мафтункор тарихий обидалари, балки иқтисодий-ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлари билан ҳам алоҳида эътиборга лойиқдир. Кун тартибидан партия етакчисининг хоразмлик тиббиёт соҳаси вакиллари ва сайловчилар билан учрашуви, сайлов кампанияси доирасида вилоят Кенгаши томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари, вилоятдаги тарғибот пункти ва янгитдан қад ростлаган ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишуви ҳам ўрин олган. Партия етакчиси дастлаб, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалидаги тарғибот пункти фаолияти билан танишишдан бошлади. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 15 окт.
Ичан-қалъада ўтказилган тарғибот тадбиримиз хорижликларни ҳайратга солди! Кўҳна шаҳарнинг файзли кўчаларида бўлиб ўтган "Адолат марши"ни нафақат хиваликлар, балки хорижлик туристлар ҳам катта қизиқиш билан кузатишди. Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод Умида Палванова юртдошларимиз билан мулоқот ўтказиб, партиямизнинг устувор мақсадларини халқчил ва содда тилда, ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берди. "Адолат марши"ни қизиқиш билан кузатган кўплаб хорижлик меҳмонлар ҳам мамлакатимизда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий воқелик — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди. Ушбу сайловлар янгича — мажоритар ва пропорционал сайлов тизими, Сайлов кодекси ҳамда умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида ўтказилаётгани уларда катта таассурот қолдирди. Хорижлик меҳмонлар эзгу мақсадлар йўлида олға бораётган “Адолат“чиларга муваффақият тилади. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 13 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Пахтакорлик сайловчилар сиёсий жараёнда фаол Робахон Махмудова пахтакорликларнинг бўлажак муҳим сиёсий тадбирга бефарқ эмаслиги, депутатликка муносиб номзодларини танлаб олишга жиддий эътибор бераётганидан мамнун. Кўтарингки кайфиятда ўтган учрашувлардан видеорепортаж. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 13 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ХАЛҚИМИЗНИНГ СОҒЛОМ ҲАЁТ КЕЧИРИШИ ВА ИЖТИМОИЙ ФАРОВОНЛИГИ УЧУН КУРАШАМИЗ! “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова жиззахлик сайловчилар билан учрашди. Биз билан бирга бўлинг ҳамда “Адолат” партияси ва унинг номзодларини қўллаб-қувватланг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 13 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 “Адолат“ СДП 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури доирасида “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!” шиори билан фаол тарғибот кампаниясини олиб бормоқда. Куни кеча Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган оммавий тадбирда ҳам партиянинг сўнгги йиллардаги самарали фаолияти ва бугунги кунда илгари сураётган ғоялари ҳақида батафсил маълумот берилди. Жумладан, партиянинг асосий мақсади — халқимиз учун муносиб, адолат ва қонун устувор бўлган жамият барпо этиш эканлиги алоҳида таъкидланди. Адолатли жамият барпо этишнинг муҳим шартларидан бири сифатида қонун устуворлигини таъминлаш, мустақил суд-ҳуқуқ тизимини яратиш масалалари партиянинг устувор йўналишлари эканлиги эътироф этилди. Тадбир давомида коррупцияга қарши курашда қатъий чоралар кўриш, у билан боғлиқ жиноятлар учун жазони кучайтириш бўйича самарали таклифлар ўртага ташланди. Таълим ва тиббиёт соҳаларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Парламентаризм ва парламент демократиясини ривожлантириш, Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар ваколатларини кенгайтириш, парламент фаолиятида очиқликни таъминлашга қаратилган механизмларни кучайтириш режалари ҳақида ҳам алоҳида маълумотлар берилди. Оммавий тадбир давомида партиянинг кўплаб соҳа ва йўналишларга оид амалий таклифлари ҳақидаги ғоя ва шиорлар йиғилганлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Бизни кузатиб боринг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 13 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ⚖️Адолатли жамият сари бир мақсадда ва бир манзилда партиямиз хайрихоҳларини бирлаштирган оммавий тарғибот тадбири жараёнидан видеорепортаж Бизни кузатиб боринг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube