TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват6,487Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 61 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 17 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Сиёсий Кенгаш раиси Фарғона давлат университети мажлислар залида вилоятдаги суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари билан учрашди Учрашувда “Адолат“ СДП Фарғона вилоят Кенгаши масъуллари, депутатлар, партия фаоллари, университет профессор-ўқитувчилари, БПТлар аъзолари, депутатликка номзодлар, талаба-ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбир аввалида вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева вилоят Кенгаши томонидан жорий сайлов арафасида олиб борилаётган ташкилий ишлар, депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари ва тарғибот-ташвиқот пунктлари фаолияти, маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқлар билан ҳамкорлик натижалари хусусида маълумот берди. Шундан сўнг Ўзбекистон “Адолат“ СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова “Адолат“ СДПнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури мазмун-моҳияти, ижтимоий-сиёсий соҳалар, хусусан, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш йўналишида илгари сурилган муҳим ва халқчил таклифлар бўйича маъруза қилди. Маърузада суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш “Адолат” партиясининг устувор мақсадларидан бири эканлиги таъкидланди. Шундан келиб чиқиб, партия одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, судларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилишига эришиш борасида бир қатор муҳим таклифларни илгари сураётганига алоҳида тўхталди. Мисол учун: - фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ортиқча сарсонгарчилигининг олдини олиш мақсадида давлат органи ва улар мансабдор шахсларининг қарори ва хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан маъмурий судга шикоят қилишда низоларни судгача ҳал қилиш тартибини жорий қилиш, шунингдек, маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки эшитув тартибини йўлга қўйиш; – фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини оширишда судьяларнинг мустақил бўлиши муҳим мезон бўлиб, судьялар ҳуқуқларини юқори даражада кафолатлаш ва иш юкламаларини мақбуллаштириш мақсадида “Судьялар мақоми тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини ишлаб чиқиш; – судларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тез ва сифатли таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида судьялар сонини аҳоли сонига мутаносиб равишда кўпайтириш, шунингдек, судьяларнинг ихтисослашувини янада кенгайтириш, жумладан, меҳнат, солиқ, молия, интеллектуал мулк, вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид низолар бўйича ихтисослаштирилган судьялар корпусини яратиш шулар жумласидандир. —Зеро, суд идорасига иши тушган ҳар бир инсон ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишониши шарт. Айниқса, кейинги етти йилда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган тарихий ўзгаришларга қўл урилди. Мамлакатимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият даражасида белгиланди. Янги таҳрирдаги Конституцияда ҳам суд органларини фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи мустақил идорага айлантириш энг муҳим вазифаларидан бири сифатида белгиланганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эдим. Халқ манфаати йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар одамларнинг суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишончини ошираётгани ҳам ҳақиқат. Аммо бугун эришилган ютуқлар билан кифояланиб ўтириш асло мумкин эмас, — деди “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

512 views

Опубликован 17 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Робахон Махмудова Фарғона давлат университетида Куннинг иккинчи ярмида "Адолат" СДП етакчиси вилоятдаги асосий таянч олий таълим муассасаси — Фарғона давлат университетидаги партия тарғибот-ташвиқот пункти фаолияти билан танишди. Партия раҳбари университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари орасида партия танилувчанлигини ошириш, ўтган беш йилликда эришилган салмоқли натижалари ҳамда келгуси беш йилликда ижтимоий соҳалар, айниқса, олий таълим тизимини такомиллаштириш учун партия ўз олдига қўйган мақсад ва режалари хусусида тарғибот ишларини олиб бориш муҳимлигини қайд этди. Шунингдек, Сайловолди дастури ҳамда маҳаллий вакиллик органларига партиядан кўрсатилган номзодлар бўйича маълумот берувчи тарғибот воситаларидан фаол фойдаланиш зарурлигига алоҳида тўхталди. — Олий таълим — мамлакатнинг илмий инновацион ривожланишида асосий ўрин эгалловчи муҳим йўналиш эканини яхши биламиз. Шундан келиб чиқиб, бу борада келгуси беш йиллик учун "олий таълим муассасаларида ўқув сифатини ошириш мақсадида ўқув адабиётлари сифатини яхшилаш, замонавий хорижий адабиётларни харид қилиш ва таржима қилиш ишларини тизимли йўлга қўйиш" ташаббусини олдимизда турган устувор вазифа сифатида белгилаб олганмиз,—деди Робахон Махмудова. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

365 views

Опубликован 17 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 "Адолат" СДП Фарғона вилоятида ҳам сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллик билан олиб бормоқда Партиянинг “Ёшлар қаноти” вакиллари махсус безатилган автобусда партия танилувчанлигини янада оширишда фаоллик кўрсатишмоқда. Сафимизга қўшилинг ва бизни қўллаб-қувватланг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

707 views

Опубликован 17 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥 Сиёсий Кенгаш раиси меҳнат фахрийлари хонадонларида бўлди “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева ва фаоллар билан биргаликда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Дўстлик” ордени соҳибаси Туйғуной Эгамбердиева, "Эл юрт ҳурмати" ордени, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, фахрий педагог Омонжон Ҳошимов ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Ёрқиной Ҳотамова хонадонида бўлди. Партия етакчиси таълим, санъат ва адабиёт соҳаларида узоқ йиллик самарали меҳнат қилиб, фарғоналиклар орасида катта обрў ва ҳурматга сазовор бўлган, элимиз ардоғидаги соҳа фидойилари билан дилдан суҳбатлашди. – “Адолат” СДП бошқа сиёсий партиялар ичида ташаббускорлиги билан ажралиб туради, -дейди профессор Туйғуной Эгамбердиева. – Партиянинг ўтган 5 йиллик фаолиятида асосий электорат вакиллари бўлган педагоглар ва тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ойлик маошларини оширилишига доир ташаббусларидан ва амалий натижаларидан соҳа ходимлари миннатдор. Бу ҳаракатларни давом эттириш нияти партиянинг Сайловолди дастуридан ҳам ўрин олгани мени хурсанд қилди. Бугун жамиятдаги энг оғриқли муаммолар бу – оилавий ажримлар ва қариндошлик никоҳлари оқибатида ногирон фарзандларнинг дунёга келиши. Бу оилавий муаммолар эмас, аксинча, жамиятнинг соғлом генофондига таъсир кўрсатувчи иллат, десак хато бўлмайди. “Адолат” СДПнинг оила институтини ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, оналик, оталик ва болаликнинг муҳофазасини кучайтириш мақсадида “Оналик, оталик ва бола­ликнинг давлат муҳофазаси тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш таклифини мен, энг аввало, она, олима ва жамиятнинг жонкуяр аъзоси сифатида қўллаб-қувватлайман! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

353 views

Опубликован 17 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Партия етакчиси Фарғона вилоятидаги эко-шаҳарчада жойлашган Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова номидаги касб-ҳунар мактаби фаолияти билан танишиб, педагоглар жамоаси ҳамда бир гуруҳ фаол ёшлар билан суҳбатлашди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

411 views

Опубликован 17 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Робахон Махмудова фарғоналик нуронийлар билан учрашди Партия етакчиси Фарғона шаҳридаги "Нуронийлар маскани"да бўлиб, пиру-бадавлат отахон ва онахонлар билан суҳбатлашди. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусов каби моҳир ҳунармандлар қўлида сайқал топган айвонлар, жимжимадор ва нақшинкор безакли устунлар янги ижтимоий марказ ҳуснига ҳусн қўшган ҳамда замонавий меъморчилик асосида бунёд этилган. Бу ерда кексалар учун барча шароитлар яратилган. Кутубхона, тиббиёт хонаси ва махсус тренажёр заллари, шахмат-шашка клуби, чойхона улар ихтиёрида. Робахон Махмудова жамият тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида самарали меҳнат қилиб, қадр топган қадри улуғлар билан дилдан суҳбатлашар экан, сўнгги йилларда кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, катта авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш борасида кўплаб амалий ишлар қилингани, бу борада ҳудудларда шу каби "Нуронийлар маскани" қурилиб, фойдаланишга топширилаётганини алоҳида таъкидлади. — Биз учун ҳаётингиз ва фаолиятингиз ибрат, айтган ҳар гапингиз ҳикмат десам, янглишмаган бўламан, - деди Сиёсий Кенгаш раиси нуронийлар билан суҳбат чоғида.—Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, сиз, сизлар тимсолингиздаги юртимиздаги барча кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш партиямизнинг келгуси беш йилликда ҳам устувор вазифаларидан бири бўлиб қолади. 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуримизда кекса авлод ҳақида қайғуриш доимий диққат-эътиборимизда бўлишини инобатга олиб, бу борада кексаларга мўлжалланган турли-туман тадбирларни ўз ичига олувчи алоҳида комплекс соғломлаштириш дастури ишлаб чиқиш, айниқса, қариялар билан ишлайдиган шифокор-геронтологлар тайёрлашни йўлга қўйиш, шифохоналар ва поликлиникаларда қариялар билан ишловчи шифокор-геронтолог штатини жорий этишни режалаштирганмиз. Шундан сўнг Ўзбекистон Қаҳрамони Ботиржон Темиров Сайловолди дастуридаги "қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини ошириш", Ўзбекистон халқ артисти Султонали Маннопов "умумтаълим мактабларида "Ақлли мактаб" тизимини жорий этиш", меҳнат фахрийси Манзурахон Аҳмадалиева эса "хотин-қизларни зўравонликдан асраш бўйича ижтимоий муҳофаза чораларини кучайтириш" таклифларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг аҳамияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

401 views

Опубликован 17 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Партия етакчиси Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова номидаги касб-ҳунар мактабида Робахон Махмудова эко-шаҳарчада жойлашган Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова номидаги касб-ҳунар мактаби фаолияти ҳамда унинг нурли ҳаётига бағишланган музей билан танишди. Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Фидокорона хизматлари учун”орденлари соҳибаси бўлган Лола Муротова бутун умрини қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига бағишлаб, катта муваффақият ва ҳурмат қозонган фидойи инсон эди. Бугун Лола Муротованинг бой тажрибаларини ёшларга етказиш, қишлоқ хўжалигида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш мақсадида ташкил этилган мазкур мактабда 480 нафар ёшлар таълим олмоқда. Ўқув масканида 30 дан ортиқ аудитория, 7 та лаборатория, компьютер хоналари, фаоллар зали ва музей мавжуд. Шунингдек, 150 ўринли турар жой, спорт зали, мини-футбол майдончаси, устахона, иссиқхона ва машғулотлар учун автодром ўқувчилар ихтиёрида. Робахон Махмудова Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова номидаги касб-ҳунар мактаби педагоглар жамоаси билан суҳбат давомида партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда инновацион тажриба ва усуллардан фойдаланиш, соҳада ишлаб чиқаришни илмий асосда ташкил этиш, фан ва амалиётнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш орқали Ўзбекистоннинг аграр соҳадаги улкан имкониятларини рўёбга чиқаришда, камбағаллик муаммоларини ҳал этишда ижобий натижалар беришга йўналтирилган қатор таклифлар илгари сурилаётгани ҳақида сўз юритди. Юзма-юз мулоқотда педагоглар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодларнинг Сайловолди дастурида илгари сурилган халқчил ташаббуслар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Партия раҳбарининг Фарғона вилоятига хизмат сафари давом этмоқда. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

410 views

Опубликован 17 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова фарғоналик электорат вакиллари билан учрашиш, 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури мазмун-моҳиятини етказиш ва сайловчилар билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида Фарғона вилоятига борди. Хизмат сафари мобайнида партия етакчиси Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова номидаги касб-ҳунар мактаби, вилоятдаги "Нуронийлар" маскани, Фарғона давлат университети фаолияти билан танишиб, олийгоҳда суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказади. Шунингдек, аҳоли хонадонларида бўлиб, "Адолат" СДП Фарғона вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларида иштирок этади. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

455 views

Опубликован 16 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Хоразмлик сайловчилар билан учрашувлардан сўнг партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейида бўлиб, ушбу ҳарбий таълим муассасасидаги ўқув жараёнлари билан танишди. Бу ерда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар ва замонавий ўқув хоналарининг керакли ўқув жиҳозлари билан таъминланиш ҳолати ўрганилди. Қолаверса, таълим даргоҳининг ўқитувчилари ва ўқувчи ёшлари билан мулоқот қилиниб, улар билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар хусусида атрофлича фикр алмашилди. Жараён билан батафсил юқоридаги лавҳада танишишингиз мумкин👆 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,030 views

Опубликован 16 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Минбарларсиз тарғибот учрашуви “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова хоразмлик сайловчилар билан партия Сайловолди дастуридаги ғоя ва мақсадларни батафсил тушунтириш мақсадида анъанавий минбарлардан воз кечиб, ноодатий форматда учрашув ўтказди. Хоразмлик ёшлар, аёл-қизлар ва нуронийлар билан ҳар бир даврадаги самимий суҳбатлар давомида партиянинг кейинги беш йиллик мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритилди. Робахон Маҳмудова сайловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини диққат билан тинглаб, ўзаро фикр алмашди. Бу нафақат партия дастурини тушунтириш, балки аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларини англаш имкониятини берди. Шунингдек, партия етакчиси тарихий шаҳарнинг кўчаларида маҳаллий аҳоли билан бирга сайр қилди. Шаҳарнинг бой мероси, маданияти ва анъаналари билан танишиб, ҳунармандлар ва тадбиркорлар билан учрашди. Бу ноодатий тарғибот учрашуви Хоразм вилояти аҳолиси томонидан илиқ қарши олинди. Фуқаролар партия етакчисининг очиқлиги ва самимиятидан мамнун бўлиб, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдиришди. Учрашув якунида “Бугунги мулоқотларимиз биз учун жуда муҳим. Сизларнинг фикр ва таклифларингиз партиямизнинг келгуси фаолиятига ижобий таъсир этади. Биз биргаликда адолатли ва фаровон жамият қуришга интиламиз", - дея таъкидлади Сиёсий Кенгаш раиси. Бундай учрашувлар партиянинг халққа яқинлиги ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга бўлган интилишини намоён этмоқда. Хоразм вилоятидаги ушбу ташаббус бошқа ҳудудларда ҳам давом этиши режалаштирилган. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,060 views

Опубликован 16 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 “Адолат”чилар, бор бўлинг, омон бўлинг! Хоразмлик сайловчиларга партия Сайловолди дастуридаги устувор ғояларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Вилоятда ўтказилган учрашувда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партия томонидан илгари сурилаётган ташаббусларга атрофлича тўхталиб, халқчил тилда, ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди. Жумладан, “Халқ саломатлиги – улкан бойлик, фаровон турмуш гарови” деб номланган Сайловолди дастурининг бешинчи йўналишидаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди. Аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш ва соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш борасида амалга ошириладиган вазифалар, тиббиётнинг даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини “тижорат ташкилоти”дан нотижорат ташкилотига ўтказиш тўғрисидаги ташаббуслар иштирокчиларнинг қизғин қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди. Тадбирда иштирок этган сайловчиларнинг фаоллиги учрашувнинг ўзгача руҳда ўтишини таъминлади. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

459 views

Опубликован 15 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Партия етакчиси бўлажак Ватан ҳимоячилари билан суҳбатлашди Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейи 2023-2024 ўқув йилида фаолият бошлаган. 300 ўринли замонавий бинода ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган. Ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурмат, ҳалоллик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари инсоний фазилатларни шакллантириш ҳамда табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек, уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш лицейнинг асосий фаолият йўналиши ҳисобланади. Ўқув хоналари энг сўнгги русумдаги мультимедиа ва коммуникация воситалари билан жиҳозланган. Лицей ахборот-ресурс марказида 7 мингдан ортиқ ўқув ва бадиий китоблар, 11 мингдан ортиқ электрон адабиётлар бор. Ҳарбий лицей ахборот-ресурс маркази вилоят олий таълим муассасалари ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тармоғига уланган. Учрашувда Робахон Махмудова лицей ўқитувчилари, бўлажак Ватан ҳимоячиларига "Адолат" СДП фаолияти, жорий сайловларда муваффақиятли иштирок этиш учун олиб борилаётган тарғибот ишлари хусусида маълумот берди. Шунингдек, партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида "ОТМларда ҳарбий кафедралар ташкил этиш" таклифи акс этганини қайд этиб ўтди. — Мазкур таклифимиз умумий мудофаа тизимини кучайтириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган кенг қамровли ташаббусдир. Хусусий ОТМлар ҳам бу жараёнда иштирок этиши муҳим, чунки ҳар қандай касб вакили – у педагог бўладими, архитектор ёки санъат соҳаси мутахассиси бўладими – мамлакат хавфсизлиги масаласида билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак ва шарт,-деди Сиёсий Кенгаш раисиРобахон Махмудова. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

324 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••5960616263•••65•••70•••75•••80•••8384