TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват4,850Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 63 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 12 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ХАЛҚИМИЗНИНГ СОҒЛОМ ҲАЁТ КЕЧИРИШИ ВА ИЖТИМОИЙ ФАРОВОНЛИГИ УЧУН КУРАШАМИЗ! Бугун, 12 октябрь куни "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова жорий сайлов кампаниясида аҳоли манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, шунингдек, партиянинг янги Сайловолди дастури мазмун-моҳиятини сайловчиларга халқчил тилда тушунтириш ва электорат вакиллари билан яқиндан мулоқот қилиш учун Жиззах вилояти Пахтакор туманида бўлиб, аҳоли билан учрашди. Даставвал партия етакчиси тумандаги “Пахтакор” МФЙ гузарида бўлиб, маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди. Самимий руҳда кечган мулоқотда маҳалла вакиллари сўнгги йилларда юртимизда маҳалла институтини ривожлантириш, ҳудудлар ижтимоий инфратузилмасини янги замон талаблари асосида мустаҳкамлаш, маҳалла идораси одамлар муаммоларини ҳал этиш, уларнинг фикрларини эшитиш ва давлат ҳаётидаги иштирокини белгилашда бирламчи бўғин сифатида шаклланаётганини қайд этишди. Суҳбат жараёнида депутатлар аҳоли муаммоларини тизимли ҳал қилишда фаоллиги жонлангани, халқимиз сиёсий партияларнинг жорий сайлов кампаниясида олиб бораётган ҳаракатларини кузатиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Фуқаролар “Адолат” СДПнинг янги Сайловолди дастурида нималар акс этгани билан қизиқиб, партия етакчисига саволлар беришди. Робахон Махмудова пахтакорликларнинг бўлажак муҳим сиёсий тадбирга бефарқ эмаслиги, депутатликка муносиб номзодларини танлаб олишга жиддий эътибор бераётганидан мамнунлигини билдирди. Шунингдек, партия раҳбари пахтакорлик кекса авлод вакиллари билан ҳам суҳбатлашди. Суҳбат жараёнида: – Биз кексаларга мўлжалланган турли-туман тадбирларни ўз ичига олувчи алоҳида комплекс соғломлаштириш дастури ишлаб чиқиш, айниқса, қариялар билан ишлайдиган шифокор-геронтологлар тайёрлашни йўлга қўйиш, шифохоналар ва поликлиникаларда қариялар билан ишловчи шифокор-геронтолог штатини жорий этишга алоҳида эътибор қаратамиз, – дея таъкидлади Сиёсий Кенгаш раиси. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

308 views

Опубликован 12 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Шундан сўнг, Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова “Адолат” СДПнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган янги Сайловолди дастури мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди. Партиямиз келгуси беш йилликда бошқа йўналишлар қатори хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шароитларни янада кенгайтиришга ҳам устувор аҳамият қаратади. Албатта, бунда биз уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатни олиб боришимизни алоҳида таъкидлашни истардим, - деди Робахон Махмудова. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, "Адолат" СДПнинг юқоридаги мақсад ва режалари асосида янги Сайловолди дастурда муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлган, узоқ вақтдан буён ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш учун самарали ва халқчил таклифлар ўрин олган. Масалан: – хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, айниқса, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кучайтириш; – зўравонликнинг турли кўринишларига учраган аёлларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш бўйича махсус электрон платформа яратиш; – хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини янада кафолатлаш ҳамда ёлланма ишчи аёллар меҳнати муҳофазасини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; – туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга ҳамда болаларга давлат томонидан бепул бериладиган витаминлар, йод ва фолий кислотасининг ўз вақтида ва тўлиқ ажратилишини таъминлаш устидан парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиш; – илм-фан билан шуғулланиш истагида бўлган олима хотин-қизларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида соҳага оид қонунчиликка уларга қўшимча имтиёзларни кўзда тутувчи нормалар киритиш шулар жумласидандир. Сиёсий Кенгаш раиси мазкур таклифларнинг партия келгуси беш йилликда амалиётда жорий этиш бўйича салмоқли ишларни амалга ошириш орқали мамлакатимиздаги ҳар бир аёл, хотин-қиз ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси тўлиқ кафолатланишига эришиш мумкинлигини таъкидлади. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

394 views

Опубликован 12 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥“Адолат” СДПнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури мазмун-моҳиятини Жиззах вилояти аҳолисига етказиш мақсадида ташкил этилган учрашув бошланди Тадбирда “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши масъуллари, депутатликка номзодлар, партия ҳамда маҳалла фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. Учрашувни “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров кириш сўзи билан очиб, вилоят Кенгаши томонидан сайлов кампанияси даврида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари, пунктлар фаолияти, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари юзасидан маълумот бермоқда. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

411 views

Опубликован 12 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Робахон Махмудованинг кейинги манзили туман молия бўлими ҳудудида жойлашган “Адолат” СДП тарғибот-ташвиқот пункти бўлди Дастлаб партия етакчиси тарғибот пункти фаолияти билан танишди. Танишув мобайнида пунктдаги тарғибот материаллари, зарур сиёсий қўлланма ва дастурлар, мультимедиавий кўргазма воситалари, партия шиорлари ёрдамида партия Сайловолди дастурини кенг жамоатчиликка етказиш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, сайловчилар тарғибот пункти орқали жорий йилги сайловлар, унинг янги аралаш сайлов тизимида ўтказилиши аҳамияти, партиянинг Сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар ва муҳим ташаббуслар тўғрисида батафсил маълумотлар олиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

295 views

Опубликован 12 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Партия етакчиси “Пахтакор” МФЙ гузарида ташкил этилган тикув цехи фаолияти билан ҳам танишди Ҳозирги кунда ушбу тикув цехида маҳалладаги йигирмадан ортиқ ишсиз аёллар иш билан таъминлангани ва бу орқали яна шунча хонадонга қувонч олиб кирилгани партия етакчиси томонидан эътироф этилди. Учрашув жараёнида Робахон Махмудова тикув цехида меҳнат қилаётган хотин-қизларга партиянинг янги сайловолди дастурини қисқача тушунтириб, бўлажак сайловларда фаол иштирок этиб, "Адолат" партияси ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлашга чақирди. Робахон Махмудованинг учрашувлари давом этмоқда. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

286 views

Опубликован 12 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Айни кунларда "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова жамиятдаги турли қатлам вакиллари билан фаол мулоқотни таъминлаш, партиянинг мақсадлари ва янги Сайловолди дастурини кенг оммага етказиш, сайловчилар билан яқин алоқа ўрнатиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Бугун партия етакчиси Жиззах вилояти Пахтакор туманида бўлиб, дастлаб тумандаги “Пахтакор” МФЙ фаолияти билан танишди ва маҳалла фаоллари билан учрашди. Учрашув жараёнида партия етакчисига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Дилбар Шоназарова ҳамроҳлик қилди. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

309 views

Опубликован 10 окт.

#Қорақалпоғистон_Республикаси 🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Нукус шаҳри "Йўлчилар" маҳалласидаги қорақалпоқ этно овулида бўлиб ўтган учрашуви катта-кичикда янгича таассурот, кўтаринки кайфият уйғотди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

438 views

Опубликован 10 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Партия етакчиси Қорақалпоқ овулида Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маҳалла ва овулларида сиёсий партиялар томонидан жорий йилнинг 27 октябрь санасида ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён билан боғлиқ тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳам тарғибот тадбирларини ташкил этишда самимий суҳбатлар, учрашувлар, ОАВда чиқишлар ва тарғибот пунктларини ташкил этиш каби қатор самарали усуллардан фойдаланиб келмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Нукус шаҳри "Йўлчилар" маҳалласидаги қорақалпоқ этно овулида бўлиб ўтган учрашуви катта-кичикда янгича таассурот, кўтаринки кайфият уйғотди. Партия етакчиси маҳаллий аҳоли вакиллари, ёшларнинг ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашди. Дастлаб «Сарбиназ» тикув цехи чеварлари фаолияти, уларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Асосан қорақалпоқ миллий кийимларини тикиш билан шуғулланаётган тикувчилар бандлиги таъминланиб, оиласига даромад киритаётганлигидан мамнунлигини таъкидлашди. - Мамлакатимизда аҳолининг кам таъминланган қатламини камбағалликдан чиқариш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар самарасини ўз кундалик ҳаётимизда кўраётганимиздан мамнунмиз дейди – тикув цехи раҳбари Сарбиназ Атаниязова. Партия етакчисининг маҳалла аёллари билан кўришуви, уларнинг кундалик яшаш тарзи билан боғлиқ суҳбатлар самимий кечди. Қорақалпоқ ўтовида ташкил этилган кичик музей экспонатлари ҳар доим бу ерга келувчиларни ўзига жалб қилган, ҳар битта экспонатга миллийлик руҳи сингган — дейди Нукус шаҳридаги опера ва бахшичалик санъати мактаби ўқитувчиси Гулмира Ещанова. 7 ёшли Саламат ва 5 ёшли Айжамалнинг орзулари баланд, улар тил ўрганиб, дунё илмларини эгаллашмоқчи. Партия раҳбарининг мақсади сўлим табиат қўйнида маҳалла аёллари, ёшлари билан суҳбат қуриш эди. Мақсадга эришилди. Суҳбат жараёнида оддий, халқчил тилда партия ва унинг номзодлари тарғиб қилинди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

379 views

Опубликован 9 окт.

#Қорақалпоғистон_Республикаси 🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари! “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг номзодларига овоз беринг! Ушбу муҳим сиёсий жараёнда "адолатчилар" сафида бўлинг ва бизни қўллаб-қувватланг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

359 views

Опубликован 9 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 #Қорақалпоғистон_Республикаси Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари! “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг номзодларига овоз беринг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

643 views

Опубликован 9 окт.

#Қорақалпоғистон_Республикаси 🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, таълим ва тиббиёт соҳаси вакиллари билан мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш мақсадида учрашувлар ўтказди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

539 views

Опубликован 8 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Соғлиқни сақлаш – тенгликка асосланган адолатнинг асосий йўналиши бўлади: Робахон Махмудова қорақалпоғистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари билан учрашди Хабарингиз бор, мамлакатимиздаги сиёсий жараёнлар ўзининг шиддатли даврига кириб, халқ манфаатларини юксалтиришга қаратилган сайловолди кампанияси доирасидаги тарғибот-ташвиқот ишлари сиёсий партиялар томонидан фаол олиб борилмоқда. Бу жараёнда “Адолат” СДП ўзининг барқарор ғоялари ва янги Сайловолди дастури орқали халқ билан яқин алоқани мустаҳкамлаб, адолат ва тенглик устуворлигини таъминлашга қаратилган фаолиятини янада кучайтиряпти. Айни кунларда партия етакчиси Робахон Маҳмудованинг ҳудудларда бўлиб, тиббиёт ва таълим соҳаси вакиллари ҳамда сайловчилар билан мунтазам ўтказаётган учрашувлари бунга ёрқин мисолдир. Партиянинг асосий мақсади — ҳар бир фуқаронинг манфаатларини ҳимоя қилиш эканидан келиб чиқилса, бу учрашувлар фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш имконини беради. Энг муҳими, шу орқали партия аҳоли билан яқин алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига асосланган қарорларни қабул қилишида ёрдам беради. Фуқароларнинг фикр ва таклифлари партиянинг сиёсатини самарали шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Партиянинг асосий мақсади — ҳар бир фуқаронинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳаётини яхшилашдир. Мазкур устувор режа ва мақсадлар доирасида Қорақалпоғистон Республикасида Сиёсий Кенгаш раисининг сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашуви таълим ва тиббиёт соҳалари вакилларига бағишлангани ҳам бежиз эмас. Чунки партия фаоллари, электорат вакилларининг муаммолари ва таклифлари билан ишлаш, фикрларини тинглашга жамият равнақининг асосий мезони сифатида қарайди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

489 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••606162636465•••70•••75•••80•••8384