TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 26 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 2 июл.
Тик ток қотиб қолиб ишлаяпти. Кўпчиликда шундай экан. Президент тиктокерларни танқид қилгач шундай бўлди шекилли. Энди тик ток кўришдан бўшаб, каналда кўпроқ ёзар эканманда яна😏 👉@kitoblog👈
Опубликован 1 июл.
— Энг буюк нарса нима? — Макон буюкдир, чунки у ҳамма нарсани ўз бағрига олади. — Энг учқур нарса нима ? — Ақл ҳамма нарсадан учқурдир, у ҳамма нарсадан ўзади. — Доноларнинг доноси нима? — Вақт, чунки у ҳамма нарсани кашф этади. — Ҳамма учун хос бўлган умумийлик нима ? — Умидворлик, чунки одамларда ҳеч нарса бўлмаганда ҳам у албатта бўлади. — Энг кучли нарса нима? — Зарурият, чунки у ҳамманинг устидан ҳукмронлик қилади. — Нима қийин? — Ўз-ўзингни билиш. — Нима осон? — Бошқаларга маслаҳат бериш. — Ким бахтли? — Тани-жони соғ, руҳи хотиржам ва маънавий камолотга интилувчи инсон. 👤Фалес. Грек файласуфи, эра. ав.624-547 йиллар. 👉@kitoblog👈
Опубликован 29 июн.
💬Aқлли одам нафақат аҳмоқона гап гапирмайди, балки у аҳмоқона гап ҳам эшитмайди. 👤Людвиг Берне Aқлли бўлинг, ақлли инсонлар даврасида кўпроқ бўлинг! 👉@kitoblog👈
Опубликован 24 июн.
Гап шундаки, ўқимишли киши китоб ўқиганидан кейин энг ёмон харидорга айланади: у кир ювиш машиналари ва автомобилларни камроқ сотиб олади. Моцарт ёки Ван Гог, Шекспир ёки теоремаларни афзал кўришни бошлайди. Бундан истеъмолчи жамияти ва иқтисодиёт, энг аввало, элита даромадлари зарар кўради. Ана шунинг учун ҳам улар доимо маданийлашиш ва таълимга йўл бермасликка интилишади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 23 июн.
📱 Aмерика Қўшма Штатларида бугунги кунда ўқувчиларнинг катта қисми электрон китобларни қоғоз китоблардан афзал кўришади. Aмазон Kindle каби ўқиш қурилмалари фойдаланувчилар ўқиётганда улар ҳақида маълумот тўплайдилар. Масалан, сизнинг Kindle қурилмангиз сиз китобнинг қайси қисмларини тезроқ ва қайси қисмлари секин ўқиётганингизни эслаб қолади; қайси саҳифада танаффус қилдингиз ва қайси жойда ўқишни тўхтатдингиз ва қайтиб ўқимадингиз. Aгар Kindle га юзни таниб олиш функцияси ва биометрик сенсорлар ўрнатилса унда дастур ҳар бир ўқиган жумлангиз сизнинг юрак уришингиз ва қон босимингизга қандай таъсир қилишини сезади. У сизни нима кулдириши, нима хафа қилганини ва нимадан ғазабланишингизни ҳам билиб олади. Яқинда сиз китобларни ўқиётганда аслида улар сизни ўқиётган бўлади. Сиз ўқиган нарсаларингиз тафсилотларини тезда унутишингиз мумкин, аммо Aмазон ҳеч қачон ҳеч нарсани унутмайди. Бу маълумотлар эса унга ўта аниқликда сизга мос китоблар ва хизматларни таклиф қилиш имконини беради. 📚Ю.Н.Ҳарари—Келажакнинг қисқа тарихи 👉@kitoblog👈
Опубликован 22 июн.
Муҳими билимнинг миқдори эмас, балки унинг сифати. Сиз кўп нарсани билишингиз мумкин, аммо энг зарурини билмаслигингиз мумкин. Лев Толстой — "Ҳаёт йўли" 👉@kitoblog👈
Опубликован 21 июн.
📚А. Кавалло ва Р.Панарезенинг "Не программируйте ребенка"(Болани дастурламанг) асари ота оналаринг ўз фарзандларига тарбия беришининг турли жиҳатларига баҳо беради.Турли гап сўзлар болага қанчалик таъсир қилишини кўрсатиб беради. Жуда фойдали китоб ✅Китобнинг асосий ғоялари: 🔹Болалар тақлиднинг табиий механизми орқали ўрганадилар; улар ҳар қандай маълумотни филтрламасдан ёки баҳоламасдан барча маълумотларни ўзлаштира верадилар. 🔹Яшаб қолиш инстинкти болани ота-онанинг меҳрини қозонишга мажбур қилади. 🔹Ота-оналар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан фарзандларини "дастурлаштирадилар"; "Дастурлаш" вербал(оғзаки) ва новербал усулда амалга оширилади. 🔹Ҳар куни такрорланадиган одатий иборалар, болани ўзи ва қобилиятлари ҳақида тасаввур пайдо бўлишга олиб келади, унинг феъл-атворини шакллантиради ва келажакка тайёрлайди. 🔹Ота-оналар ўзига паст баҳо бериши сабабли ҳам, болалардан ҳадеб яхши хулқ-атворга эга бўлишни талаб қилаверадилар. 🔹Болаларни бошқалар билан таққослаш, уни ўзига бўлган ишончни йўқотади ва бахтсиз қилади. 🔹Ота-онанинг ўзаро муносабати боланинг келажакдаги қарама-қарши жинс вакиллари билан муносабатларига таъсир қилади. 🔹Болалар билан муомала қилишда катталар онгсиз равишда ўз ота-оналарининг хатти-ҳаракатларидан нусха кўчиришади. 🔹Ўзингизнинг фикрларингиз, ҳис-туйғуларингиз ва истакларингиздан хабардор бўлиш фарзандингизнинг эҳтиёжларини тушунишнинг калитидир. 👉@kitoblog👈
Опубликован 21 июн.
💬Мен бунга илова қилиб дейман — дунёнинг энг буюк гуноҳи азимлари ҳам мияда, фақат мияда туғилади. Ҳатто сизда ҳам, мистер Грей, ёрқин ёшлик чоғин гизда, порлоқ ўсмирлик йилларингизда кунглингизда шундай эҳтирослар кечганки, улардан қўрқувга тушгансиз, миянгизга шундай фикрлар келганки, улар сизни даҳшатга солган. Сиз шундай тушлар кўргансиз, шундай хотираларга берилгансиз-ки, уларни эслашнинг узидаёқ хижолатдан қизариб кетасиз... 📚Дориан Грей портрети—Оскар Уайльд 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 июн.
Тарихда биринчи марта очкўзлик очликдан кўра кўпроқ одамни ўлдирмоқда, одамлар юқумли касалликларга қараганда қаришдан кўпроқ вафот этишмоқда, ўз жонига қасд қилувчилар сони эса ҳарбийлар, террорчилар ва жиноятчиларнинг қўлида ҳалок бўлганлар умумий сонидан кўпайиб кетди. 21-аср бошида Ер сайёрасининг ўртача аҳолиси елвизак, Эбола касаллиги ёки "Aл Қоида" теракти оқибатидан кўра "Макдоналдс" да овқатдан бўкиб қолишдан кўпроқ вафот этмоқда. 📚Ю.Н.Ҳарари—Келажакнинг қисқа тарихи 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 июн.
Нега пулдорлар бойиб, камбағаллар қашшоқлашиб бораверади? Малкольм Гладуэллнинг «Зукколар ва ландавурлар» китоби айнан шу ҳақда Bugun.uz муаллифнинг «ташриф қоғози»га айланган ва бестселлер бўлган китоби ҳақида сўз юритади Батафсил — bugun.uz/56275 Расмий | LIVE | Дайжест
Опубликован 16 июн.
💬Мен 19 ёшлигимда университетга кира олмаганман. Чунки қашшоқ оиладан эдим. Университетга пул йўқ эди, шу сабабли кутубхонага қатнардим. Ҳафтада уч марта бориб, китоб ўқирдим. 27 ёшимда университет ўрнига, кутубхонани битиргандим. Рей Бредбери 👉@kitoblog👈
Опубликован 15 июн.
📚💰"Қўрқма" асари муаллифига 30 млн сўм пул мукофоти берилибди. Табрикларим. Лаганбардор шоирлару, осмон мусаффолиги ҳақидаги шеърлардан кўра шундай асарларга мукофот берилаётгани одамни қувонтиради. Бу асарни албатта ўқиб кўринг, кутганингиздан кўпроғини оласиз. https://t.me/javlonjovliyev/1259?single 👉@kitoblog👈