TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 27 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 15 июн.
"Аҳли илм" ларнинг гаплари тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун "Грузия қандай муваффақиятга эришди?" китобни ўқишни бошладим🙂 Асахийбукс дастуридан электрон тарзда. Сизчи асарни ўқидингизми, хулосалар қандай? 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 июн.
Кема сувда бўлганида чўкмайди. Аксинча сув унда бўлса чўкиб кетади. Aтрофимизда юз бераётган нарсалар аҳамиятсиз. Муҳими, ичимизда нималар юз бераётгани.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 13 июн.
Анчадан бери бадиий китоблар ўқимай қўйгандим. Бугун эса Book.uz дан навбатдаги янги китоблар совғаси келиб қолди. Ажойиб китоблар яна бадиий оламга қайтишга руҳлантирмоқда. "Афсун" китоби нашр этилганидаёқ қизиққандим. Нобел мукофоти лауреатлари ижоди доим қизиқ бўлиб келган. Барча атоқли ёзувчилар асарлари жамланган экан. Ҳусусан, оҳирги йиллар Нобел соҳиби Дорис Лессинг ҳикояси ҳам борлиги ҳам ажабдантирди, ҳам қувонтирди. Достоевскийнинг энг машҳур асарларини ўқимаганман, ўқишга ҳафсала қилмаганман. Энди эса асардаги иқтибослар билан танишсам балки бу китобларни ўқишга ҳам ҳожат қолмас. "Мен Малаламан" китоби эса кўпчиликка таниш назаримда. Толибонлар қўлидан қочган ва 17 ёшида Нобел мукофотини қўлга киритган қизнинг биографияси эса саргузаштларга бойлиги аниқ. Ҳуллас шундай гаплар. Қолганини мутолаа давомида гаплашамиз. 👉@kitoblog👈
Опубликован 11 июн.
Кимки ўзини севмаса, ўзини маъқулламаса, ўша ўзи учун доимо ташвишланади. Унда ҳақиқий муҳаббат ва ички ишонч йўқ. У ўзи билан машғул бўлишга, бошқалардаги нарсаларни хасислик билан қўлга киритишга мажбур. Зеро, унда ишонч ҳам, қониқиш ҳам йўқ, у ўзининг бошқалардан ёмон эмаслигини исботлаши керак. Худди шу нарса ўзи учун қўлга киритиш билан эмас, балки ўзини ўзи севиш билан машғул нарцистик шахсга нисбатан ҳам адолатлидир. Бундай одам ўзини ҳаддан ташқари севадигандек бўлиб туйилади, аслида эса у ўзига ёқмайди, нарциссизм худди эгоизм сингари – ўзингга бўлган муҳаббатнинг етишмаслигини ҳаддан ташқари компенсация қилишдир. Фрейднинг фикрича, нарциссизмда муҳаббат қолган барча одамлардан тортиб олинади ва уларнинг барчаси унинг ўзига йўналтирилади. Бу хулосанинг фақат биринчи ярми тўғри: бундай инсон нафақат бошқаларни, ҳатто ўзини ҳам севмайди. 📚Эрих Фром—Озодликдан қочиш 👉@kitoblog👈
Опубликован 10 июн.
📊 Жамият фикрини ўрганиш Бутунроссия маркази россияликлар асосан қандай мавзудаги китобларга қизиқишини ўрганишибди. Дастлабки ўринни тиббиёт борасидаги китоблар (38%) эгаллаган. Кейинги ўринда астрономия ва космосга оид (27%) китоблар.Психология ва технологияларга соҳасидаги китоблар 20% ўрин олган бўлса жониворлар ва физика бўйича китоблар энг кам 9% ўрин олган. Физика бўйича китоблар илгари анча кўп ўқилган, аммо сўнгги бу соҳадаги китоблар жуда қийинлиги ва кенг жамоатчиликка унчалик ҳам тушунарли бўлмаётганэ уларга қизиқишни камайтиргани айтилмоқда. Қизиқ, бизда бундай сўровнома ўтказилса қайси мавзудаги китоблар юқори рейтинг оларкан. Назаримда психология ва диний адабиётлар бўлса керак. 👉@kitoblog👈
Опубликован 5 июн.
➖ Бир сўз билан айтганда, капитализм инсонни анъанавий алоқалардан озод қилибгина қолмай позитив озодликни ривожлантиришга, фаол, танқидий фикрловчи ва масъул шахсни ривожлантиришга жуда катта ҳисса қўшди. Бироқ бу капитализмнинг озодлик ривожига кўрсатилган таъсирининг фақат бир томони. Иккинчи томони шундаки, капитализм индивидни яна ҳам яккаланган, ёлғизланган, ожизлик ва кучсизлик ҳиссига маҳкум қилди. ▪️Бу концепцияга кўра инсон ҳозирги жамиятда ҳар қандай фаолиятнинг маркази ва мақсади бўлиб қолди; у нимаики қилса, ўзи учун қилади; инсон фаолиятини ҳаракатга келтирувчи қудратли куч эса шахсий манфаат ва эгоцентризм ҳисобланади. Ўрта аср тизимида капитал инсоннинг хизматкори эди, ҳозирги жамиятда эса капитал инсоннинг хўжайини бўлиб қолди. 👉@kitoblog👈
Опубликован 5 июн.
💬Aқлли одам нафақат аҳмоқона гап гапирмайди, балки у аҳмоқона гап ҳам эшитмайди. 👤Людвиг Берне Aқлли бўлинг, ақлли инсонлар даврасида кўпроқ бўлинг! 👉@kitoblog👈
Опубликован 4 июн.
«Тинч Дон» — Шолоховга Нобель олиб келган роман. Унда нима ҳақида сўз боради? Bugun.uz ҳар бир китобхон ўқиши лозим бўлган буюк роман тақризини тақдим этади Батафсил — bugun.uz/54516 Расмий | LIVE | Дайжест
Опубликован 4 июн.
«Тинч Дон» — Шолоховга Нобель олиб келган роман. Унда нима ҳақида сўз боради? Bugun.uz ҳар бир китобхон ўқиши лозим бўлган буюк роман тақризини тақдим этади Батафсил — bugun.uz/54516 Расмий | LIVE | Дайжест
Опубликован 4 июн.
#ОлдинданБуюртма #Предзаказ Эрих Фромм: "Озодликдан қочиш" 🇩🇪 XX асрнинг буюк мутафаккир ва психолог-файласуфларидан бири бўлган Эрих Фромм Франкфурт Социолигия Мактабининг маънавий етакчиси эди. Эрих Фромм асарлари ҳар доим долзарб эканлигининг сабаби…
#ОлдинданБуюртма#Предзаказ Эрих Фромм: "Озодликдан қочиш" 🇩🇪XX асрнинг буюк мутафаккир ва психолог-файласуфларидан бири бўлган Эрих Фромм Франкфурт Социолигия Мактабининг маънавий етакчиси эди. Эрих Фромм асарлари ҳар доим долзарб эканлигининг сабаби шундаки, унинг тадқиқотлари марказида инсон моҳиятини англаш ва бу орқали инсонни янада маҳсулдор ва ижобий яратувчанликка йўналтириш мавзуси ётар эди. ❓ Эрих Фром ўзининг машҳур "Озодликдан қочиш" (инглиз тилидаги номи Escape from freedom) китобида нима учун моддий неъматларнинг кўпайгани ва демократик ютуқларга эришганимизга қарамай, одамлар сиёсий диктатура фойдасига ўзларининг эркинликларидан воз кечишаётгани, катта машинанинг кичик винтлари вазифасини бажаришаётгани ва натижада эркин шахс эмас, балки машинанинг кичик мурватчаси бўлишга, яхши боқилган ва яхши кийинтирилган автоматга айланишга мойиллигини тушунишга ҳаракат қилади. Китоб ҳақида батафсил👉ўқиш Таржимонва нашрга тайёрловчи: Қодирқул Рўзматзода Инглиз тилига қиёслаб таҳрирловчи: Раҳимжон Қудратов Муқова: Қаттиқ Олдиндан тўлов учун чегирмали нархда: 33.000 сўм Олдиндан буюртма берганларга 5 июлдан етказиб берилади. Етказиб бериш хизмати ⬇️: 🛒Сайт: book.uz/ozodlikdan-qochish ☎️Телефон: +998998910324 📲Телеграм: t.me/bookuzbek @bookuzbekistan— янги китоблар
Hashtags
Опубликован 4 июн.
Муҳими билимнинг миқдори эмас, балки унинг сифати. Сиз кўп нарсани билишингиз мумкин, аммо энг зарурини билмаслигингиз мумкин. Лео Толстой — "Ҳаёт йўли" 👉@kitoblog👈