TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 44 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 22 янв.
📚Машҳур корпорациялар раҳбарлари, миллиардерларни илҳомлантирган 10 китоб 👉@kitoblog👈
Опубликован 22 янв.
Ҳа шундай қилиб Жавдарзордаги халоскорни бошладим. Бу асар доим турли адабий рейтинглар бошида туради. АҚШда мактаб адабиёт дарслигига ҳам киритилган. Дастлабки бетларни ўқиб, шуни айтишим керак-ки, асар қахрамонлари фикри, тили одатий ҳаётдаги фикрларимизга жуда ўхшаш. Яъни ортиқча бўрттириш йўқ. Ўсмир фикрлари, одатий ўсмир бола фикрлари билан ўхшаш, ортиқча бойитилмаган. Ва бу асар руҳиятини янада ўқувчига яқинлаштиради. Қолганини давом этамиз.. П. С: аслида бошқа асарлар ҳам параллел ўқиляпти. Улар ҳақида ҳам ёзаман ҳали. 👉@kitoblog👈
Опубликован 21 янв.
Опубликован 21 янв.
💬Мишел, сен китоб ўқишинг керак. Одамлар икки тоифага бўлинади: китоб ўқийдиганлар ва китоб ўқийдиганларни тингловчилар. Ишон, биринчи тоифага кириш яхшироқ 📚Б. Вербер - "Танатонавтлар" П. С. Бернар Вербер жуда яхши ёзувчи. Афсус, бизда уни кўпчилик танимайди, ўқимайди.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 21 янв.
📚Каналимиз аъзоси Дилноза Азимова каналдаги видео тақризлардан илҳомланиб Виктор Суминнинг "Сўнгги ва биринчи субҳидам" асари ҳақида видео тайёрлабдилар. Ажойиб видео чиққан.Томоша қилинг. 👉@kitoblog👈
Опубликован 21 янв.
📚Борхеснинг "Ал муҳтасимга яқинлашув" китобини тугатдим. Борхесни англаш ўқувчига қийин эканини тушундим. Рамзлар, ишоралар асарда жуда кўп. Баъзан оддий воқеалар остида ҳам бошқа мазмун ётган бўлади. Лекин ёзувчига қизиқишим ортди. Сиз Хорхе Луис Борхес асарларини ўқиганмисиз? Фикрингиз қандай? 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 янв.
💬Адабиётшунос Раҳмон Қўчқор: «Мен қўрқяпман, бизда миллий нигилизм шаклланяпти» «Мен ижтимоий тармоқларни имкон қадар кузатиб бораман. Кузатаман-да, у ердаги охирги вақтларда кучайиб кетаётган ахлатбозорлик, оғзи шалоқлик, ғийбат, уятсизлик ва оломон психологиясини ҳис қиламан. Мен бир нарсадан чўчияпман, дўстлар: бизда миллий нигилизм пайдо бўляпти. Воқеликлардан хулоса қилинса, бизнинг ёшлар ўзининг халқидан, миллатидан безиб бораётгандек туюляпти. Миллий нигилизм пайдо бўляпти. Бу жуда ёмон ҳолат, дўстлар. Тармоқларни қаранг, ҳамма ёқ норозилик. Бизда оломон психологияси жуда кучайиб кетди. Йўқ, бу шахс психологияси эмас. Оломон психологияси деганимки, томошага ўч бўлиб кетяпмиз. Ўзингиз учун бўлса ҳам жавоб беринг. Эрталаб ижтимоий тармоққа нима учун киряпсиз? Кўпчилик томоша учун киряпти. Ким нима қовун туширганини кўриш учун киряпти. Бизда психологик истаклар вектори ўзгариб кетди. Буни кимдир билмасдан, яна кимдир жуда яхши билиб қиляпти. Норозилик кайфияти кучайиб кетяпти. Агар бу кайфият бутун жамиятга тарқаб кетса, бизни даҳшатли келажак кутяпти. Агар вақтида бунинг олдини олмасак, бугунги кунларимиз, тушиб қолган аҳволимиз ҳам ҳолва бўлиб қолади», – деган адабиётшунос. «Бу вазиятни тўғрилаш учун ҳар бир киши ҳалол ишлашга ўтиши керак. Масалан, ёзувчи ўз асарини, шоир шеърини виждонан ёзиши керак. Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, Президент aдминистрацияси вакиллари, электрик, фаррош, деҳқон, умуман, ҳамма ўз ишини тўғри қилиши керак. Келинглар, иш вақтида, бор-йўғи 8 соат ҳалол меҳнат қилайлик. Ишонтириб айтаман, вазиятни ўнглаш учун бошқа нарса керак эмас. Ҳаммаси жойига тушади. Тушунинглар, ҳамма ўз ишини тўғри қилса, ҳалол қилса, ўнгланамиз. Фаррош ўз ишини ҳалол қилар экан, атрофни ахлат босмайди, амалдор тўғри ишлар экан, ўша тизимни ахлат босмайди. Ҳаммаси, ҳаммаси бир-бирига чамбарчас боғлиқ, дўстлар. Барчамизни дардимиз бир, келинглар, бирлашайлик. Шу ўринда европалик машҳур файласуфнинг гаплари ёдга тушади. «Кимдир кафтларда эркаланиб яшаётган бўлса, у унутмасинки, ўша кафт билан бармоқлар орасидаги масофа жуда узоқ эмас. Агар оёқ бармоқлари орасида яшаётганлар ҳолидан хабардор бўлинмаса, оёқ чирийдиган бўлса, кафт ҳам қулайди. Кафт ҳам кунпаякун бўлади». Кўзимизни очайлик», – деган адабиётшунос. П. С. Раҳмон Қўчқор зўр адабиётшунос, бугунги кун ҳақида жуда ўринли фикр билдирибдилар.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 янв.
"Интеллект" гуруҳида 4 ой давом этган дуэл турнирида қатнашган эдим. Турли туман ҳикоялар, асарларга тақризлар бўйича беллашдик, фикрлашдик. Яхши тажрибага эга бўлдим ва якунда 3-ўринни қўлга киритдим. Шунча беллашувимиз қуруқ бўлмади, ғолиб 250 минг сўм, 3-ўринлар эса 100 минг сўмдан пул мукофоти ва Академнашрдан китоблар билан тақдирландик. Барчаси учун раҳмат. Ҳа бугун Академнашр ўзи ўтказаётган танлов нинг оҳирги куни экан. Қатнашиб қолинг, ғолиблар 1 млн.гача пул мукофотига эга бўлиши мумкин. Бу каби танловлар кўпайиши жуда яхши. Китобга, китобхонликка тарғиб бизни фақат юксалтиради. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 янв.
📚Жаҳон адабиётининг энг ёрқин вакиллари асарлари жамланган. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 янв.
📚"Атиргулнинг тикони" ҳикоялар тўпламига кўзим тушиб қолди. Жаҳон адабиётининг энг ёрқин вакиллари асарлари жамланган экан. Ўқинг ҳеч ҳам афсусланмайсиз. Ўзим Бурун, Девор, Ҳелладосни ўқиб чиққандим. Энди қолганларига ўтаман. 🧾Китобдаги ҳикоялар: 1. Оноре де БАЛЬЗАК-Ғойиб бўлган дурдона 2. НиколайГОГОЛЬ-Бурун 3. ЯсунариКАВАБАТА-Ойнадаги ой 4. Жан-Поль САРТР-Девор 5. Дино БУЦЦАТИ-Тақиқ 6. Макс ФРИШ-Бир ҳалокат ҳисоботи 7. Нодар ДУМБАДЗЕ-Hellados 8. Габриэль Гарсиа МАРКЕС-Атиргулнинг тикони 9. Фозил ИСКАНДАР-Қўшюрак 10. Валентин РАСПУТИН-Француз тили сабоқлари. 11. Стефан ЦВЕЙГ-Бир умрнинг заволи 💬Ёқимли мутолаа! Агар бу асарларни ўқиган бўлсангиз фикрингизни изоҳларда қолдиринг. 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 янв.
📚Бен Оливер. "Келажак сиртмоғи" Йил: 2020. 290 бет (босма). Узоқ келажакни тасаввур қилганмисиз? Aркан - юқори технологияли қамоқхона. Лука Кейн 9-70-981 рақамли маҳбус, ҳозир унинг бутун ҳаёти фақат овоз ўтказмайдиган камерада мавжудлигидан азоб чекиб ўтмоқда. Кунлар эса кўнгил айнитар даражада: жадвал бўйича тушлик, бир соат ёлғиз юриш, назоратчи Рен ва операцион тизимнинг овози. Унинг билакларига магнит кабеллар жойлаштирилган ва кўкрагига портловчи мослама осилган, агар у қочишга ҳаракат қилса, унинг юраги парчаланиб кетади. Дунё узоқ вақтдан бери абгор аҳволда: энди тирик одам шунчаки бир нотавон. Ҳамма нарса тизим томонидан бошқарилади ва маҳбуслар ресурс, ҳомашё сифатида ишлатилади. Ҳар куни наноботлар Лукадан энергия олишади ва ҳар олти ойда киборглар учун янги протезлар синовдан ўтказилади. Нажот топиш учун умуман имконият йўқ. Aммо у озод бўлиши керак, оиласини топиши ва дунёдаги тартибсизлик учун ким айбдорлигини топиши керак! Ва тизим ишдан чиққанида, Лука имкониятдан фойдаланишишга қарор қилади. Aммо у Aркан ташқарисида, дунёда нималар бўлаётганини биладими? Қамоқхона деворлари балки ҳақиқий дунёнинг даҳшатларидан унинг ягона ҳимоясидир? 💾Асарни юклаб олиш 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 янв.
Сэдфишинг(sadfishing) - бу одам ўз кечинмалари ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзиш орқали эътиборни ўзига жалб қилиши, изоҳлар, лайклар ва янги обуначиларга эга бўлиш усули. Одам унга қанчалик қайғули экан, йиғлаётгани ёки ҳасталиги ҳақида пост ёзиши, мазмундор расм ёки видео жойлаштириши мумкин. Кўпчилик чалинган касаллик, шундай эмасми? 🙂 👉@kitoblog👈