TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 46 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 11 янв.
"AВТОФОКУС" "Aвтофокус" тайм менеджмент бўйича мутахассис Марк Форстер томонидан ихтиро қилинган режаларни бажариш усули. Ушбу режалаштириш тизими GTDга эргашишга қийналадиган ижодий одамлар учун маъқул бўлади. 1. Барча қилиш керак бўлган ишларингизни дафтарга бирон тартибсиз ёзинг. 2. Рўйхатдан иложи борича тезроқ бажарилиши керак бўлган ишларни белгиланг ва улар билан шуғулланинг. 3. Кечиктириб бўлмас вазифалар ҳал қилингач энди ўзингизга ёққан иш билан шуғулланинг. Aгар бирор нарсани тугатмаган бўлсангиз - уни рўйхат охирига ўтказинг, кейинроқ бунга қайтасиз. Ва бу ишни ҳар куни такрорланг. П. С. Ўзим ҳам бир дастур ёрдамида режа тузиб иш қилишга ўтдим. Тез орада батафсил улашаман.
Опубликован 10 янв.
🔰Мортимер Адлернинг «Китобларни қандай ўқиш керак?» асаридан китоб ўқиш борасидаги тавсиялари: 1. Буюк китоблар такрорлашлар-у, йиғма фикрлардан эмас, буткул янги фикрлардан иборат бўлади. Шунингдек, бу фикрлар ҳеч ҳам зангламайди. 2. Агар одамлар китобларни ўқишга ва ёзишга қийналсалар, унда улар ўша китоб ёзувчиларни танқид қилишни бошлашади. 3. Сиз ўқитувчига савол бериб тушунмаган жойларингизни узоқ ўйламай билиб олишингиз мумкин. Китобларга бундай савол бериб эса сиз жавобни барибир ўзингиз топасиз. Китоблар сизнинг тафаккурингиз даражасида сизга ёрдам бера олади. 4. Китоб ўқишда ҳам ҳудди бошқа ишлардаги каби амалиёт талаб қилинади. Шу сабабли кўпроқ ўқинг. 5. Агар сиз яхши китобларн ўқиб ҳам шаҳсий ҳаётда бемаъни иш тутаётган бўлсангиз, демак ўқишга бекор вақт сарфлабсиз. 6. Баъзан китобни тушуниш учун уни уқиш эмас, балки ўша китоб ҳақида ўқиш керак. 7. Сиз китобни самарали ва тўғри ўқиётганингизнинг биринчи белгиси бу - чарчоқ. Ҳақиқий мутолаа миянинг шиддатли ишлашини талаб этади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 10 янв.
📚Aка ука Стругатскийларнинг "Қияликдаги шиллиқурт" асарини ўқиб тугатдим. Aсар антиутопия жанрида мен ўқиган навбатдаги яхши асарлар қаторига кирди. Aсарда Шахар ва Ўрмонда яшовчи икки инсон ҳаёти ва ўй-фикрлари орқали,бутун жамиятда учровчи турли иллатлар очиб берилган.Идеал ҳисобланувчи жамият қусурлари, оқимга қараб сузиш оқибатлари кўрсатилган(Бекорга бу асар СССР да кўп йиллар тақиқда бўлмаган экан).Сюжет ўртасига келиб анча қизисада менга асарнинг боши ва охиридаги қахрамонлар ўй-ҳаёллари кўпроқ ёқди. 🧷Умуман барчага ҳадеб бир хил мейнстрим китобларни ўқийвермасдан бошқача жанрдаги шу каби антиутопияларни ҳам ўқишни маслахат бераман. 📍Aнтиутопия нима? Бу утопия яни хом хаёллар асосида қурилган идеал жамият тасвирланган асарларга қарши тарзда ёзилувчи асарлар. Масалан Платоннинг "Давлат" ва Форобийнинг "Фозил шахар одамлари" асарларида идеал жамият ва ундаги инсонлар, подшохлар қандай бўлиши батафсил ёзилади. Aнтиутопияда эса аксинча ноидеал,бузилган жамиятдаги одамлар ҳаёти тасвирланади.Ва яхши хулоса чиқариш мумкин.Одобни беодобдан ўрган деганларидек.. 📝Бу борада тавсиялар эса қуйидагича: 1.Жорж Оруелл "1984" ," Ҳайвонлар фермаси". 2.Олдос Хаксли "Янги ҳайратомуз дунё" 3.Евгений Замятин "Биз". 4.Рей Бредбери " Фаренгейт бўйича 451 даража" . 5.Уилям Голдинг "Пашшалар хукмдори". 6.Вероника Рот "Дивергент" , "Инсургент". 7.Кес Морган " Юзлик". Ёқимли мутолаа😎 👉@kitoblog👈
Опубликован 10 янв.
👨🏻🎓Инглиз тили, курслар, китоблар.. Бироз олдин рус тили бўйича тажрибаларни ёзгандим. Энди инглиз тили бўйича баъзи фикрларни айтсам. 📚Инглиз тилида ҳам бошидан курсларга қатнаб ўрганганман. Курс асосан сўзлашиш(speaking) га йўналганди. Нолдан бошлаб ўтилган дарсда умуман инглизча гапириш мумкин эмасди. Бошида 90% репетитор гапларини, ҳазилларини эшитиб тушуниб тушунмай ўтирардик. Аммо, кейин секин ўрганиб кетганмиз. Грамматикани билмасамда, аммо сўзларни ишлатишни билардим, тушунардим. Грамматикани ҳам мос равишда ўргангандим, оддий кўплар биладиган қизил Мерфи китоби ҳам етади ўзи. Инглизча қўшиқлар, кинолар билан буни янада мустаҳкамлаб борганман. Кўпчилик биладиган Friends сериалини бошида умуман тушунмаганман.Америкача акцентда,тез гапиришарди,аммо 2-3 сезонларга бориб тушуна борганман.Ҳақиқий комедия бу, нетдан топиб субтитрли вариантда кўрсангиз бўлади. Инглиз тилида турли билиш даражаасида(elementary, intermediate) китоблар жуда кўп. Айни шундай китобларни аудиоси билан бирга эшитардии. Джейн Остин, Диккенс, Фицжеральд, Ш. Бронт кабилар асарининг айни шундай енгил вариантдаги асарлари луғат бойлигимни оширишда ёрдам берган. Ўзи исталган тилда 500 атрофида сўз билсангиз,ўртача гаплаша оласиз. 🎤Исталган тилда сўзлашув қобилиятни ошириш учун доимий амалиёт бўлиши керак. Ўша пайтлар миллий кутубхонада ҳафтада 2 марта speaking, debate клублар бўларди. Шуларда ҳам қатнашиб юрганман. Дастлаб омма олдида гапириш жуда қийин бўларди, аммо у ердагилар қўллаб қувватлаши билан аста тажрибам ошган. Нотиқликнинг кўп ҳусусиятларини ўрганганман. 📒Умуман тил кўникмаси кетиб қолмаслиги, унутиб қўймаслик учун доимий шуғулланиб бориш керак. Ҳозир ҳам инглизчада китоблар, мақолалар ўқиб туришга ҳаракат қиламан. Кинолар ҳам одатда кам кўраман, аммо кўрмоқчи бўлсам инглизчада излаб кўраман. Интернетда ҳам, телеграмда ҳам инглизчага фойдали контент, кинолар, китоблар жуда кўп. Шунчаки бироз вақт ва қунт билан шуғулланиш лозии. Ҳеч бўлмаса кунига 30 дақиқа сарфланг. Бир хафта ичида кўника борасиз, 2 ҳафтадан кейин бу одатга айланади. Бутун жаҳон интернет тармоғидаги маълумотларнинг 90 фоиздан ошиғи инглиз тилида, демак қанча нарсани йўқатаётганингизни тасаввур қилиб кўринг. Ўрганишдан чарчаманг! 👉@kitoblog👈
Опубликован 9 янв.
Бугун интервьюга бордим. Китобхонлик, букблоглар, таржима жамоалари ва нашриётлар ҳақида гаплашдик. Ажойиб қизиқарли суҳбат бўлди. Бир ҳафталарда чиқади. Топингчи қайси ОАВ га интервью бердим? 😅 👉@kitoblog👈
Опубликован 9 янв.
🌀Худди шундай, замонамиз олимлари ҳам қилни қирқ ёрадилар, ўзларига боғлиқ бўлмаган нарсаларни жуда яхши биладилар, аммо ўта муҳим, ўзлари учун қолган барча нарсалардан янада яқин бўлганни, яъни ўзларини билмайдилар. Ҳамма нарсалар яқин бўлган борлиқ бу – уларнинг менлиги. Улар бирор бир иш тўғрисида бу – тўғри, бу – хато, бу – ҳалол, буниси – ҳаром деб ҳукм чиқаришади-ю, ўз моҳиятларининг ҳалол ё ҳаром эканлигини билмаслар. ✍ Ж. Румий—Ичиндаги ичиндадир 👉@kitoblog👈
Опубликован 9 янв.
💬Мутолаа парадокси: китоблар бизни реалликдан олиб қочиш орқали, реал ҳаётимизга мазмун беради.. Даниел Пеннак Д.Пеннак "Как роман" китоби орқали кўплаб болаларни ва ёшларни яна мутолаага қизиқтира олган. У китоб мутолааси камайишида болаларни ёки телевизорни айбламанг, дейди. Аксинча болаларда китобга меҳр ўйғотиш кераклиги борасида кўплаб тавсиялар берган. 👉@kitoblog👈
Опубликован 8 янв.
💬Тил ўрганиш, китоблар ва ҳк.. Чет тилини ўрганиш борасида сўрашганди, илгари бир ёзган постимни улашяпман. Мен ҳозирда рус ва инглиз тилларида китоблар ўқий оламан, кинолар кўраман. Мутолаада, сўзлашувда қийналмайман. Қуйида бу борада ўз тажрибамни ўртоқлашмоқчиман. ✏️Мактаб, универ барида ўзбек гурухларда ўқиганман. Коллежга кирган йилим рус ва инглиз тили билан жиддийроқ шуғулланишни бошлаганман. Рус тилига, грамматикага 3 ой курсга қатнаганман. Асосан падеж(келишик) лар, род ва бошқа предлог, қўшимчаларни ўзлаштирганман. Шу курс жуда яхши пойдевор бўлган. Кейин осонроқ русча ҳикоялар, мақолалар ўқиб шуғулланганман. Бошида китобларни тушунмасдим, аммо ўқийвериб ўрганиб кеттим. Сўзлашувда ҳам амалиёт бўлмаса қийин. Руслар билан бирга ишлашга тўғри келганда, гапиришим анча яхшиланган. 📝Бошқаларга ҳам шуни тавсия қиламан. Дастлаб грамматикани яхшироқ ўрганинг, бу кейин ишонч билан гапиришингизда қўл келади. Луғатлардан фойдаланиб бўлсада, китоб, мақолалар ўқинг. Аксинча русча кино кўришни тавсия қилмайман. Кинони тушунаётгандек бўласиз, аммо ўрганолмайсиз. Шунчаки сўз ёдлаш ҳам тўғри эмас. Бу сўзларни кейин сўзлашувда ишлатолмасангиз. Оз бўлсада тил қоидаларини ўрганишдан бошлаш керак. Бу борада китоблар, Ютубда видеокурслар тиқилиб ётибди. Сиздан озгина хоҳиш ва тиришқоқлик талаб қилинади. Рус тили бизда ҳали ҳам актуал. Шундай экан ўрганинг! П. С: инглиз тили ҳақида кейинроқ ёзаман. ❗️Сизда ҳам тавсиялар бўлса изоҳларда ёзиб қолдиринг.Бу кўпчиликка фойдали.⤵️ 👉@kitoblog👈
Опубликован 8 янв.
Илон Маск дунёнинг энг бой одамига айланди. Болалигидан фотографик хотирага эга бўлган, энциклопедия тўпламларини ўқиб тугатган. ЖАР дан, Канада кейинроқ АҚШ га кўчиб ўтган. Физика ва бизнес соҳасида бакалавр даражасига етган. Кейин эса қайси компанияларни ташкил қилгани барчага маълум. Ҳақиқий американча орзу. Бошқа томондан эса.. 12 ёшида отаси компютер совға қилган. 1980 йилларда бу кўпчиликка орзу эди. Шу компда Маск биринчи ўйинини яратиб 500$ га сотган. Онаси Мэй Маск машҳур модел, "Мисс Жанубий Африка-1979", отаси Эррол Маск эса инженерлик лойиҳаларини бошқарган, ўз вақтида Замбияда зумрад кони ярмига эгалик қилган. Илон Кингстон қироллик коллежида ўқиган. Журналист Эшли Венснинг китобида эса Илон ва акасининг дастлабки стартапи Zip2 га отаси 28 000$ ажратгани айтилади. X.com лойиҳасини эса Confinity компанияси сотиб олиб, Paypal га айлантирган. SpaceX эса 100 млн $ сармоя билан ташкил этилган. Албатта Илон Маск креатив ғояларга, инновацияларга бой одам. Аммо, бунга етишиш учун сизни қўллаб қўвватловчи ва йиқилсангиз кўмаклашувчи яқинлар бўлмаса жуда қийин. 👉@kitoblog👈
Опубликован 7 янв.
Толстой "Тирилиш" да йиғлатадиган гаплар айтиб кетган экан: одамлар баъзи ўринларда инсонга меҳрсизлик қилиш мумкин деб ҳисоблайди, аммо бундай ҳол йўқ, дейди. Буюмни аямаслик мумкин, аммо инсонийликдан устун нарса йўқ.. Губернаторлар, миршаблар, назоратчилар биринчи ўринга хизматларини қўйишади, шу сабаб ҳам инсоний ҳислатлар, раҳм-шафқатдан маҳрум бўлишади. Давлат ишига шунчалик боғланиб қолган ки, одамларга қилган ишлари оқибатини ўйлаб ҳам кўрмайди. Улар қароқчидан ҳам хавфли, улар ҳатто гуноҳкор эканини ҳам ҳис қилмайди.. Одамларга муҳаббатинг бўлмаса одамлар билан ишлама.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 7 янв.
Лайлаклар болаларни олиб келади деган ривоят улар ов қилаётган пайтдаги қуёнлар чинқириғи сабабли пайдо бўлган. Ушбу қичқириқлар йиғлаётган чақалоқлар овозини эслатади. П. С: Суратда лайлак яна бир қуённи ўз уйига елтмоқда😅. 👉@kitoblog👈
Опубликован 6 янв.
📚Марк Мэнсонинг “Бепарволикнинг нозик санъати” китобини дастлаб ўқиганимда ёқмаганди. Айтарли янги фикр, психологик ўткир мулоҳаза кўрмаганман. Фақат қадриятлар ҳақидаги гаплари маъқул келганди. Яқинда эса иккинчи китоби “Ҳаммаси расво” ни тугатдим ва китоб ҳақиқатдан маъқул тушди. Асли бу китобда ҳам умид ҳақидаги қарашларни ҳисобга олмаса янги фикрлар йўқдек. Аммо кенг оммага бироз тушунарсиз бўлган кўплаб ғоялар, Ницше, Кант фалсафаси ва турли эътиқодлар юзага келиши ва фаолиятини яҳшигина тушунарли тилда очиб берган. Замонавий жамият тенденцияларига ўринли баҳо берилган ва илм-фан ютуқлари, натижалари кўрсатиб берилган. 1. Умид ҳақида китоб Биринчи бобда муаллиф айнан умиднинг сўниши оқибатлари ва умид бизга бериши мумкин бўлган куч ҳақида фикр юритади ва уни сақлаб қолиш йўлларини кўрсатади. Сўнгра инсоннинг ўз ўзини назорат қилиши, нимагадир мажбурлаши ёки чеклаши қанчалик иложсизлигини тушунтиришга уринади. Шу ерда қизиқ бир мавзу ёритилган: ҳис қилувчи ва ўйловчи миянинг зиддиятлари. Мен ўзимни рационал, ақлга қараб иш қиладиган одам деб ҳисоблайман. Аммо Мэнсон аслида ҳис қилувчи миянинг аҳамияти юқорилигини кўрсатиб, у бизни бошқаришини кўрсатиб берган. Ҳиссиётларга берилиш ожизлик белгиси эмаслигини тушунтирган. Умуман қай бирига қулоқ солиш керак, деган саволга жавоб берилади. Учиничи боб эса кўпчиликка ўзининг 3 та қонуни билан таниш физик-олим Нютоннинг ҳиссиёт қонунлари ҳақида сўзлайди. Аниқроғи физик қонунларининг ҳаётий тадбиғи ҳақида гап боради. Сўнгра мавзу орзуларинг ушалишига бориб етади ва шаҳсий эътиқод яратишнинг 6 қадами тушунтирилади. Аслида бу ўринда эътиқод турлари қандай шаклланиши, диний, мафкуравий ва шахслараро эътиқодлар қандай вужудга келиб, кенг тарқалиши учун қандай усуллар қўлланилиши, амалий мисоллар билан келтирилади. Бешинчи боб тўлиқлигича Ницше ҳаёти ва фалсафаси боғланган ҳолда ҳаммаси расво эканига сабаб ҳам, оқибат ҳам умид эканини айтиб ўтади. Диний қарашлар, элита ва қуллар аҳлоқи, синфий курашлар ҳақида ҳам фойдали маълумотларга бой. 2. Ҳаммаси расво Иккинчи бўлимда эса энди Кант фалсафаси билан танишишни бошлаймиз. Лаззатланиш, кўнгилхушлик ва қарамлик тамойиллари болалар ва катталарда қандай кечишишини кўрамиз. Бу бўлимда мавзудан мавзуга сакраш кўп. Эйнштейн фикрларидан, Нассим Талеб "антимўртлиги" ва антик файласуфларнинг бахт, азоблар ҳақидаги қарашларига ўтиб кетилади. Талебнинг “антимўртлик” концепсиясини Мэнсон маъқуллайди. Яъни биз азоб уқубатлардан қочиб, уларга йўлиқишдан қўрқишимиз керак эмас, аксинча қанча эрта азоб чексак чиниқамиз ва антимўртлашамиз. Азоб доимо бўлади ва у билан яшашни ўрганиш керак, аниқроғи азобни қандай қабул қилиш бу фақат бизнинг ўз қарашимизга боғлиқ. Тўлиқ эркинликка эришиш учун эса муаллиф одам ўзини чеклаши керак деб ҳисоблайди. Эркинлик ноқулайликни талаб қилади. Тенгликни хоҳласак бирдек азоб чекишга ҳам тайёр туришимиз керак. Сўнгги эътиқод бобида суъний интеллект ва унинг келажакка солаётган таҳдиди ҳақида фикр боради. Шу ерда стокфиш ва алфазеро дастурлари ўртасидаги шахмат баҳси воқеаси берилган. Бу воқеани эса тўлиқлигича деярли сўзма сўз Ю.Н. Ҳарарининг олдинроқ ёзилган “21-аср учун 21 сабоқ” китобида ҳам ўқигандим. Ғалати ҳолат. Китоб сўнгида эса муаллиф ўзининг келажак ҳақидаги умидлари билан улашади. Бу идеалистик умидлар бевосита Мартин Лютер Кингнинг “I have a dream” нутқини ёдга солсада, кўпчиликнинг ичидаги умидлари, орзуларини акс эттиради, аслида. Умуман олганда асар фойдали маълумотлар ва қизиқарли мулоҳазаларга бой. Юқоридаги барча маълумотлар ҳақида батафсил танишиш ва умид қилиш-қилмасликни ўрганиш учун китобни уқинг. 👉@kitoblog👈