TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 47 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 6 янв.
Янги подкаст. Фридрих Ницшенинг "Элита ва қул аҳлоқи" ҳақидаги фикрлари. Марк Мэнсоннинг "Ҳаммаси расво" китобидан олинди. ❇️ Кимларнингдир бойиб, ривожланиб бориши ва бошқаларнинг аксинча қашшоқлашиши ўринлими? Синфий тафовут қандай вужудга келади? ✳️ Айниқса "Мен ҳаммасига ўзим эришганман!", "Бошқалар ҳам ҳаракат қилса, натижага эришади" деб фикрловчилар эшитса фойдали.. Фикрларингизни қолдиринг⤵️ 👉@kitoblog👈
Опубликован 6 янв.
Анча вақт ўтиб яна подкаст ёздим. Ўзи ёзишга ҳеч вақт ҳам, қизиқроқ мавзу ҳам топилмаётганди. Бу галги мавзу қизиқ бўлади деб ўйлайман. Эшитамизми? 🎤🎧 👉@kitoblog👈
Опубликован 5 янв.
📚Демак 2020 йилда 40 га яқин китоб ўқибман. Қуйида бошқаларга ҳам тавсия қиладиган асарларим: 1.Ха-Джунг Чанг - Как устроена экономика Иқтисодиёт қандай тузилгани ва қандай ишлаши борасида бироз содда аммо мукаммал китоблардан. Одатий иқтисодий назария ва қарашлардан ҳоли объектив ёндошув. Иқтисодий тузумлардан, жараёнларгача майда жиҳатлар батафсил тушунтирилган. 2. Платон - Государство Бу асар орзудаги давлат тузилиши, бошқаруви қандай бўлиши керак деган саволларга жавоб беришга интилади. Энг кенг тарқалган бошқарув услублари таққосланган. Шунингдек бундай давлат фуқаролари, бошқарувчилари ҳусусиятлари ҳақида ҳам гап боради. 3. Д. Мейсон-Қуроллар, микроблар ва пўлат. Бу китоб асли анча олдин ёзилган бўлсада, ўтган йили таржима қилингач қизиқиб ўқигандим. Китоб ҳозирги жамиятлар, давлатлар нега баъзилари қудратли ва бой, бошқалари ундай эмаслигига жавоб излайди. Нега Европаликлар Африкани эгаллаб олган-у, аммо африкаликлар Европани эмас? Энг узоқ тарихдан бошлаб, сабаблар қидирилади. 4. Нассим Талеб - Қора оққуш Нассим Талеб ливанлик собиқ бизнес трейдер, ёзувчи, фалсафа доктори.Бу асар эса ҳаётимиздаги турли “қора оққуш” лар – кутилмаган ҳолатлар, тасодифларга тайёр туриш лозимлигини, бундай ҳолатлар қандай вужудга келишини тушунтиришга уқтиради. Асарда муаллиф эҳтимоллар ҳақида, скептицизим, статистик маълумотларнинг нотўғри баҳоланиши, масштабли касблар борасидаги фикрларини билдириб ўтади. Бироз қийин услубда ёзилган, скептик қараш билан ўқиган маъқул. 5. Наоми Кляйн - Доктрина шока Иқтисод, сиёсатга қизиқувчилардан тортиб бугунги дунёдаги урушлар, воқеаларга теран назар солмоқчи бўлган барчага тавсия қилинади. Бу асар замонавий иқтисодий сиёсат, капиталистик тузум, эркин савдо каби концепциялардан тортиб Американинг гегемонлик сиёсати ҳақида ҳам қимматли маълумотлар беради. Турли урушларнинг, жаҳонда юз берган воқеалар асл сабабларини очишга уринади. 6. Густав Лебон - "Омма психологияси" Омма, авом онги қандай шаклланиши, аҳлоқ қоидалари вужудга келишидан тортиб сиёсий жараёнларгача тушунтирилади. Алоҳида одам ва омма аҳлоқидаги ўзгаришлар қандай юз бериши очиб берилади. Оммани бошқарув ва манипуляция қилиш бўйича, унга таъсир ўтказиш бўйича қимматли маълумотлар бор. 7. Ҳерман Ҳессе - "Чўл бўриси" Рўйхатдаги ягона бадиий асар. Инсон ички руҳияти ва зиддиятлари ҳақида сўзловчи асар. Фрейд назариясидан илҳомланиган. Онгостидаги истаклар, туйғулар ҳақида сўз боради. Қийин ўқилади, аммо жуда катта мароқ билан ўқигандим. П. С. Барча асарларни интернетдан топса бўлади, Мейсон ва Ҳессе асарлари ўзбекчада ҳам бор. 👉@kitoblog👈
Опубликован 4 янв.
Мен ҳам сарҳисоб ёзгим келди-ю, аммо узун рўйхатдан кўра, шу тарзда тавсия қиладиган бир нечта асарларни таърифлари билан ёзганим маъқул менимча. Нима дейсизлар керакми, тавсия?🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 4 янв.
15. Дюков А.Р. - Как построить украинскую державу. Абвер, украинские националисты и кровавые этнические чистки (2019) Украинадаги миллатчилик (нацизм) илдизлари ва унинг Иккинчи жахон уруши доирасидаги намоёндалари хакида. Узимизнинг 90-йиллар тарихимиз билан анчагина ухшашликлар топиш мумкин. 16. Бухарин Николай - Политическая экономия рантье (1919) "Австрия иктисодий мактаби" таълимотининг марксистик нуктаи назаридан илмий танкиди (лекин содда, тушунарли тилда ёзилган, оммабоп). Китоб 20-асрнинг бошида чикканига карамай, актуаллигини хозиргача йукотмаган. Аслида, бугунги кундан туриб марксизм танкидига аллакачон жавоб бериб булинганини куриш мумкин. Чунки охирги бир аср давомида анти-марксистик иктисодий таълим хам деярли узгармаган, асосий тамойиллари уша-уша колган. 17. Стивен Старр - Утраченное просвещение. Золотой век Центральной Азии от арабского завоевания до времен Тамерлана (2017) Америкалик шаркшунос олимнинг Урта Осиёдаги илм-фан "ренессанси" ва инкирози тарихи тахлили, жуда яхши ёзилган, мазза килиб укидим. Лекин "исломий олимларимиз" деб юрганларимиз унчалик хам "исломий" булмаганини укиб, баъзи юртдошларимиз хафсаласи пир булиши мумкин. 18. David Graeber - A bullshit jobs. A theory (2018) Ривожланган давлатларда иш самарадорлиги ошган сари, иш соатлари ё кунлари кискартирилиб, одамлар хаёти енгиллпшиши урнига умуман маъносиз, одамларни шунчаки "банд килишга" каратилган "сафсата (bullshit) касблар"да умрини зое утказувчи одамлар сони борган сари ортиб бораётгани хакида. Бугунги кунда бундай мазмунсиз ишларда ишловчилар сони (ривожланган давлатларда) уртача 40% га етган. Капиталистик иктисоднинг яна бир ёркин намоёндаси. БАДИИЙ КИТОБЛАР: 1. Джо Аберкромби - Кровь и железо (2006) 2. Джо Аберкромби - Прежде чем их повесят (2007) 3. Джо Аберкромби - Последний довод королей (2008) 4. Дэшил Хэммет - Кровавая жатва (1929) 5. Айзек Азимов - Прелюдия к Академии (1988) 6. Айзек Азимов - На пути к Академии (1993) 7. Michael Crichton - Prey (Рой) (2002) 8. Michael Crichton - A case of need (Экстренный случай)(1968) 9. Эрих Ремарк - На западном фронте без перемен (1929) 10. Джо Аберкромби - Лучше подавать холодным (2009) 11. Джо Аберкромби - Герои (2011)
Опубликован 4 янв.
2020 йил давомида укилган китоблар орасидан бошкаларга хам укишга тавсия киладиганларим (китоблар ахамияти даражаси буйича эмас, укилиш кетма-кетлиги буйича келтирилган): НОБАДИИЙЛАР: 1. Jeffrey Pfeffer - Dying for a paycheck (Маош учун улиб-куйиб) (2018). Бугунги кундаги ишларнинг одамларнинг психикасига ва соглигига канчалик кенг камровли аянчли таъсир утказиши хакида. Бир-иккита статистик маълумот - АКШнинг узида ишдаги стресс сабабли ишчилар томонидан умумий 300 миллиард$ сарфланади, 50% ишчилар стресс сабабли уз ишини узгартиради. 2. Eric Schlosser - Fast Food Nation: The Dark Side of the All-American Meal (Фаст-фуд миллати: "Тоза америкалик" овкатнинг коронгу томони) (2001). Номидан маълум булганидек, фаст-фуд овкатлар тарихи, табиати ва келтирувчи зарарлари, бу соханинг давлат иктисоди ва сиёсатига таъсири хакида. Тасаввур килинг - 2000 йиллар бошига келиб, АКШдаги 90% янги иш уринлари фаст-фуд ресторанларига тегишли булган. 3. Александр Дюков - «The Soviet story»: Механизм лжи (2008). Латвияда олинган «The Soviet story» нобадиий фильми тахлили мисолида одамлар онгига очик ёлгон, сохта "хужжатлар" ва турли манипуляциялар оркали бугунги капиталистик элиталар томонидан одамлар онгида анти-совет дунёкараши шакллантирилиши курсатиб берилган. Олинган маълумотни канчалик хакикат/ёлгонлигини илмий-тарихий жихатдан кандай текшириш буйича яхши укув-кулланма була олади. 4. Терри Иглтон - Почему Маркс был прав (2011) Британиялик файласуф Терри Иглтоннинг бугунги кун нуктаи назаридан Маркс таълимотининг канчалик долзарб ва актуаллиги тахлили. Жуда содда ва оммабоп тилда тушунтирилган, марксизм билан энди танишаётганлар учун айни муддао. 5. Ленин В.И. - Материализм и эмпириокритицизм (1909) Фалсафий жихатдан "Материализм узи нима, материалистлар кимлар?" ва "Идеализм нима, идеалистлар кимлар?" саволларига жавоб излаганлар учун катъиян тавсия килинади. 6. Константин Рокоссовский - Солдатский долг (1968). Машхур совет маршалининг Улуг Ватан уруши майдонларидан мемуарлари. 7. Эвальд Ильенков - Диалектическая логика. Очерки истории и теории (1984) Диалектика ва унинг методи хакида тушунча шакллантирмокчи булганлар учун. Лекин аввал оддий формал логика буйича укув-кулланма билан танишиб чикиш тавсия этилади. 8. Эрих фон Манштейн - Утерянные победы (1955). Урушга "нариги томондан" назар, Германиянинг энг кучли харбий тактик ва стратегларидан хисобланган кумондон мемуарлари. 9. Максим Горький - Детство (1913) Машхур ёзувчининг 3-томлик автобиографик асарининг биринчи кисми. Жуда кучли ёзилган, уша давр оддий халк хаёти хакида анча чукур тасаввур оласиз. 10. Кори Пайн - Живи, вкалывай, вкалывай, вкалывай, сдохни (2018) Калифорнияда жойлашган, дунёнинг "IT-маркази" хисобланмиш "Кремний водийи"нинг ташкаридан ялтирок кобигининг ичига назар. Ичи эса унчалик ялтирок эмас. 11. Ха-Джунг Чанг - Как устроена экономика (2014) Бугунги капиталистик иктисод кандай ишлаши хакида умумий ва бошлангич тушунчалар берувчи оммабоп асар. 12. Steve Keen - Debunking economics (2011) Бугунги институтларда утилувчи "Экономикс" (иктисод таълимоти)нинг асосий назарий тамойиллари буткул хатолигини аник-тиник исботлаб берувчи илмий асар. Охирги йиллар ичида укиган китобларимдан энг кучли таъсир утказганларидан бири. Лекин иктисод, статистика ва математика буйича хеч булмаса бошлангич тушунчага эга булмаганлар учун кийинрок булиши мумкин, айникса инглиз тилида (рус тилига таржимаси, афсуски, хали йук). 13. Иммануил Валлерстайн - Мир-система модерна (том 1)(1974) Машхур америкалик социологнинг 46 йил давомида ёзилиб келинувчи 5 томлик асарининг (4-том 2011 йилда чиккан) 1-томи. Асарни бир суз билан таърифланса - "инсоният жамиятининг ижтимоий-иктисодий-сиёсий ривожи тахлили". Ушбу асар доирасида Валлерстайн узининг янги "дунё-тизим" концепцияси билан таништирган. Катъиян тавсия этаман, кенгрок дунёкараш шакллантириш учун. 14. Морис Корнфорт - Наука против идеализма (1947) Илм-фан ва идеализм (унинг таркибига кирувчи дин/эътикод билан) узаро муносабати ва асосий тамойиллари хакида. Хам диндорларга, хам атеистларга катъиян тавсия этилади.
Опубликован 4 янв.
📚 КД учрашуви куни Борхеснинг "Ал муҳтасимга яқинлашув" асарини сотиб олгандим. Кириш қисмини ва бир икки ҳикоясини ўқидим. Кириш қисмида ёзилган бир ҳолат эътиборимни тортди: Борхес ўз ҳикоялари орқали бошқа асарларга замин бўла оладиган чизгилар, адабий формулалар ясаб кетгани айтилади. Ва бу ҳикоялар бошқа йирик асарларга адабий қурилма бўлганига мисоллар кўп экан. Мас: Хулио Кортасарнинг "Рауэла" асари. Умуман Кортасар Борхес "кўрсатмаларидан" моҳирона фойдаланган бўлса, аксинча асарлари аксар ўртамиёна мутолаагўйларга мўлжалланган бразилиялик Паоло Коэльо каби қаламкашлар ана шундай муваффақиятсизликка учраганлар тоифасидан. П.Коэльо га ўртамиёна баҳо бериш кўпчиликда бор экан деб ўйладим🙂. Борхеснинг "Алиф" ҳикоясидан таъсирланиб Коэльо "Алиф" романини ёзган бўлса керак. Ўқиганимда яхши китоб дегандим. П.С: ҳикоялар ҳақида алоҳида ёзаман ҳали.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 3 янв.
📱Ўқиган китобларини рўйхат қилиб жамлаб борувчилар учун ажойиб дастур: Bookly. Бунда барча китоблар рўйхатини киритиб бориш, улардан иқтибос ва скриншотлар сақлаб қўйиш мумкин. Китоб расмини интернетдан жойлаш, кунига қанча бет ва дақиқа ўқилганини статистикасини юритиш мумкин. Шунда йил, ой оҳири сарҳисоб қилишда қийналмайсиз ва керакли китоб иқтибослари билан алоҳида туради(блокнотга ҳожат йўқ). Ойлик,йиллик мақсадлар қўйиб статистикасини кузатиш мумкин. Ўзим яқинда ишлатишни бошладим. Ҳозирча ажойиб, мутолаага ҳам ундайди. Ҳа тили фақат инглизчада. 👉@kitoblog👈
Опубликован 3 янв.
Биламан каналда кино, сериал иҳлосмандалари ҳам кўп. Ўзим кино кўрмоқчи бўлсам доим Дарё колумнисти бўлган киноман-дўстимдан маслаҳат оламан. Так вот шу дўстим @UzIMDb каналини очган. Каналда турли фильмларга қизиқарли ва мазмунли тақризлар, фикрлар бериб боради. Оҳирги пости роса тилга тушган Soul(Қалб) фильми ҳақида. Ўқиб дарров мултикни кўчиришга олиб қўйдим🙂 📹Ёқса каналига го: @UzIMDb
Опубликован 2 янв.
®Реклама агентлари бизга маҳсулотнинг “хайратланарли" даражада тез сотилаётгани ҳақида хабар беришни яхши курадилар. Маҳсулот яхши эканига бизни ишонтиришга ҳожат йўқ, шунчаки, кўп одамлар шундай деб ўйлашади, деб айтишнинг ўзигина кифоя. Хайрия телевиденияси марафонлари ташкилотчилари аксарият ҳолларда ўз ҳиссаларини қўшишга ваъда берган томошабинларнинг чексиз рўйхатига урғу берадилар. Бу ҳаракат билан одамларнинг онгига етказилиши керак бўлган ғоя аник: “Пул беришга қарор қилганларнинг миқдорига қаранг. Сиз ҳам шундай қилган бўлар эдингиз». Диско услубига бўлган умумий иштиёқ пайтида баъзи дискотекаларнинг эгалари ўз клубларининг обрў-эътиборини исботловчи бир хийлaдан фойдаланишган, узундан узоқ навбатда турганларнинг қаторлари пайдо қилинди, аслида эса клубнинг ичидаги бўш жойлар талайгина, етарлича кўп бўларди. Савдо бўйича маслаҳатчи Каветт Роберт савдо бўйича ёрдамчи стажёрлар билан бўлган дарсда шундай деди: одамларнинг 95 фоизи табиатан тақлид қилувчилар ва атиги 5 фоизи ташаббускорлар бўлгани учун бошқаларнинг хатти-ҳаракатлари харидорларни биз таклиф қилувчи далиллардан кўра кўпроқ ишонтиради”. 📚"Таъсир психологияси" — Р. Чалдини 👉@kitoblog👈
Опубликован 1 янв.
Навбатдаги ажойиб китобни тугатгандан кейинги ҳолат🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 1 янв.
00:00 2021-yilda qaysi kitoblar o'zbek tiliga tarjima qilinishini xohlardingiz? 19:56 Yilning siz uchun ideal tarzda yoki sermazmun o'tishi uchun qanday voqealar sodir bo'lishi kerak? 32:40 2020-yil davomida o'qigan kitoblaringiz orasida qaysi kitob siz uchun yil kashfiyoti bo'ldi? 59:07 Reklama 1:00:12 Yangi yilga tilaklar, tavsiyalar, maslahatlar va orzu-niyatlar. Barchaga yangi yil muborak!