TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot15,532Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 11 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Mar 6

"Пайғамбар ва саҳобаю ансорларни меҳмон қилган Жобир ва хотини". Жуда яқин қолган эди Ўшал Азҳоб ғазоти, Ортар эди кофирлару, Мунофиқлар фасоди. Саҳобалар хандақ қазир, Набий тупроқ таширди, Қорнига тош боғлаб олиб, Оч қолганин яширди. Сабр қилар эди ҳамма, Қуллик қилиб Собирга. Шунда яхши бир ўй келиб, Саҳоба зот Жобирга. Пайғамбардан руҳсат олди, Уйга бориб келгани. Кўз олдимга келар гўё, Шамол янглиғ елгани. Уйга бориб шундай деди: "-Мен сабр қилган холат. Расулуллоҳда ҳам бормиш, Бўлдим ўта ҳижолат. Ейишга ниманг бор хотин? Хотин жавоб айлади: "-Бисотимиз бир ечкию, Арпадандир иборат. Жобир арпа янчиб-янчиб, Унидан ҳамир қорди. Эчкисини сўйиб барча- Гўштин қозонга солди. Сўнгра Расулуллоҳ билан- Бир икки саҳобани, Меҳмонга чорламоқ учун, Хандақ томон йўл олди. Расулуллоҳ сўрадилар: "-Айтгил таоминг қанча? Қанчалигин айтди Жобир, "-Кўп ва хуш экан" анча. Мен боргунча аёлингга- Айт таомни сузмасин, Набий дедилар нонни ҳам, Тандирдан ҳеч узмасин. Сўнг мухожир ансорларга, Туринг кетдик дедилар, Улар икки-уч кишимас, Анча-мунча эдилар. Жобир деди хотинига: "-Холингга вой пайғамбар- Мухожир ва ансорларнинг- Бари билан келдилар." "-Расулуллоҳ сиздан таом- Қанчалигин сўради?" "-Сўрадилар" "-Унда Аллоҳ- Бахтни раво кўради. Бизнинг ҳар қандай холатни- Ўзи ислоҳ қилгувчи, Иқрор шуки Аллоҳ бирла- Расулидир билгувчи.” Расулуллоҳ нон синдириб, Устига гўшт қўйдилар. Очлик кетди ансорлардан, Мухожирлар тўйдилар. Набий Жобирнинг ёрига- Шундай дедилар ортиқ: "Буларни еб, ортганини, Ҳадя айла, қил тортиқ. Чунки одамларга очлик, Ҳам наҳорлик етгандир" Бу воқеа эй биродар, Қулоғингга етгандир? Истаганда тотиб туя, Хохласанг сўйиб эчки, Нонуштага қўйдан ейсан, Таом шохона кечки. Қалбинг ёриб кўрмаганман, Аён менга зоҳиринг. Ташқаридан авлиёсан, Иқлиминг қандоқ ички? Сен Жобирга ўхшайсанми- Топ-тозами ботининг? Уйга меҳмон келар десанг, Ўқраймасми хотининг? Насиҳатга ким бўлибман, Ўз оилангни тўқлаб қўй, Ўргатишмас бир тавсиям, Мискинларни йўқлаб қўй. @A_meshayan 01:55-07.03.2026 Абдураҳмон Мешаян

986 views

Na-publish Mar 6

"Пайғамбар ва саҳобаю ансорларни меҳмон қилган Жобир ва хотини". Шу хақидаги шеърни битирдим. Сахарликка яқин жойлайман. Намоз вақтида ва шеър битаётганимдагина хотиржам бўламан. Қолган вақтлар ундай эмас. Шунга шеърни қачон битирганим ҳеч кимга қизиқ бўлмасада буни ўзимча ёзиб эълон қилиб қўявераман.

814 views

Na-publish Mar 6

Ҳамза розияллоҳу анҳу Баланд Уҳуд тоғин этакларида, "Ухлаб ётибди" бир баҳодир. У йўқ Андерсоннинг эртакларида, Саодат асрида у бор танҳодир. Гуллар экилмаган қабрига, Мақбара ҳам йўқдир қадрига, Ҳолбики у улуғ, даҳодир. Ҳамза! Шаҳидларнинг ичида аъло, Набийга эмикдош, арслони Мавло. Қулоқлари бурни кесилиб, Ўлганидан кейин жигари- Тишланмоғи охиратини- Қозонган бу зот учун авло. Нокаслар кўп, разиллар бисёр, Қора жони чиққандан сўнг ҳам. Халойиққа ёмонликлари- Тегмоғи ҳеч топмайди барҳам. Аммо Ҳамза ўлгандан сўнг ҳам, Яхшилик қилгани билинди. Уни Вахший ўлдирганига, Қуллигидан озод қилинди. Берилганди Вахшийга ваъда: "Озодсан, ўлдирсанг Ҳамзани. Шу ваъдага мувофиқ Вахший, Ҳамзага санчганди найзани! Боргил Мадинаи Мунавварага, Унда бир зот ётур етиб маррага. Тугаб битган дарду ғурбати, Ичгани шаҳидлик шарбати, Лекин қабри устида ҳеч йўқ, Ҳашамдор гумбаз ё турбати. Ҳолбуки у Аллоҳ арслони, Дуоларинг аямай йўлла, Эслаб тур шаҳидул аълони. @A_meshayan 17:26-06.03.2026 Абдураҳмон Мешаян

969 views

Na-publish Mar 6

"О Мадина сени яна кўрарманми?"

1,140 views

Na-publish Mar 5

Ухуддаги камончилар Пайғамбар буюрди камончиларга: "-Ғалаба қилсакда, мағлуб бўлсакда. Жойингиздан асло жила кўрмангиз, Уруш майдонида бир-бир ўлсакда". Куннинг илк ярмида душман енгилиб, Мусулмон қўшини топганди нусрат. Камончилар кўпи жойин қилди тарк, Ғанимат йиғишга келди деб фурсат. Буни кутган Холид хужум қилмоққа, Отлиқлари бирла келди шайланиб. Ваҳ тайёр ғалаба мағлубиятга, Битта хато сабаб кетди айланиб. Жангда етмиш нафар саҳоба ўлди, Қиличдан ўтказди ёв ўлжасини. Ибрат кўзи бирла кўринг набийга, Итаоат қилмаслик натижасини. Аллоҳ авф айлади камончиларни, Жаннатда тирилгай бари саломат. Оддий шоиргамас буюк зотларни, Муҳокама қилмоқ, қилмоқ маломат. У маломат қилса ўзини қилар, Ё ўз халқин қилар бунга хаққи бор. Мана пайғамбарнинг минглаб айтганин, Уялмай қилмасдан бўлдик хору зор. Фаластин душманлар қўлида қолиб, Шарқий Туркистонни ғанимлар босди. Чунки бугун уммат дилга ширк солиб, Эшигига тақа, исириқ осди. Хали кўп кўрамиз, пайғамбаримиз, Сўзларин тингламай қўймоқ касрини. Нажот топажакмиз бир кун баримиз, Тикласак уйғониб суннат қасрини. @A_meshayan 23:57-05.03.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,140 views

Na-publish Mar 5

Эгаси бор гап: Ман санларга пешка ё ёлланган малаймасман. Мени қутиртирмаларинг. Аллоҳ буюрганини, қалбимга солганини ёзаман. Бўлмаса қаламимни қўяман. Йигирма уч йил ёздим уч мингга яқин шеърим бор менга шу ҳам етади.

917 views

Na-publish Mar 5

"Ухуддаги камончилар" саҳарда шу шеъримни ўқийсиз. ИншаАллоҳ.

982 views

Na-publish Mar 5

О МАДИНА СЕНИ ЯНА КЎРАРМАНМИ? Дил қадаҳи ишққа тўла шому саҳар. Сенла заҳар ҳам бол, сенсиз бол ҳам заҳар, Ям-яшил боғлари бор хурмозор шаҳар, О Мадина сени яна кўрарманми? Мен Масжидун Набавийда яйрардимо, Хар кун ихлос ханжарини қайрардимо, Қуръон тинглаб андалибдек сайрардимо, О Мадина сени яна кўрарманми? Қўлин силтаб бу дунёю зеб зийнатга, Сени севар кимки эга пок тийнатга, Кўчаларинг тўлган эди сакийнатга, О Мадина сени яна кўрарманми? Сенда яшамоқдан бошқа мақсад майда, Яна битта Уҳуд, Баъқи, Қубо қайда. Маккадан ҳам кўпроқ ўрнинг қалбдек жойда, О Мадина сени яна кўрарманми? Бир кун ўнгга айланарми гўзал тушлар, Икки қўлим ҳар кун келиб соғинч ушлар. Сенга элтиб ул баҳайбат темир қушлар, О Мадина сени яна кўрарманми? Минг ошиғингдан бириман эсин еган, "Қўлдан келса Мадинада ўлинг" деган. Ахир Набий айтган шу гап ёдда экан. О Мадина сени яна кўрарманми? Кўксимдаги вахар кетиб битгай яро, Оқаргайдир дунё ишқи бор қалб қаро. Салом айтгим бор набийга равза аро, О Мадина сени яна кўрарманми? Сенда ўлсам бахтиёрлар қаторида, Пайғамбардан шафоатлар сўрарманми? Руҳ тарк қилмай қалб қасрида жон борида, О Мадина сени яна кўрарманми? P.S: Мадинага кўп бор бориб соғинганлар тилидан @A_meshayan 17:30-05.03.2026 Абдураҳмон Мешаян

4,800 views

#УХУД_КУНИ_ПАЙҒАМБАРИМ Утба ибн Абу Ваққос, Набийга тош отиб қолди. Ўнг тишлари синиб, пастки- Лаблари жароҳат олди. У Абдуллоҳ ибн Шиҳоб- Расул пешонасин ёрди. Ибн Қомиа юзларин- Жароҳатлашгача борди. Муҳаммад Алайҳиссалом, Азобда эдилар ҳамон. Юзларига дубулғадан, Икки халқа ботди ёмон. Мусулмонлар йиқилсин деб, Абу Омир қазди чуқур. Шу чуқурга пайғамбарим, Тушиб кетди юрак сиқур... Али ибн Абу Толиб, Шунда тутди набий қўлин. Талҳа Ибн Убайдуллоҳ, Кўтардилар топиб йўлин. Молин ибн Синон эса, Юзларида қонни кўриб. Набий юзидаги қонни, Ютиб юбордилар сўриб. "-Кимнинг қони менинг қоним- Билан аралашса албат, Унга сира олов тегмас, Пайғамбар қилди марҳамат". Кўзингни оч энди уммат, Йўлларинг бўлсин деб ойдин. Сени ғаминг еди ахир, Шу Зот ўн тўрт аср олдин. Бир кунда шунча жароҳат- Олдим деб йўлдан қайтмади. Умматини дуо қилди, Унга лаънатлар айтмади. Динингда собит турмасанг, Юзи заминга боқурсан. Набий йўлидан юрмасанг, Аллоҳга қандоқ ёқурсан? Билгин Хақ ишқидан бошқа, Бари сохта муҳаббатдир. Санинг учун умрин фидо- Айлаган бир Муҳаммаддир. Фириб арман бирла ошна, Ҳийлагарлик жуҳуддадир. Гар ибратга бўлсанг ташна, Минглаб ибрат Уҳуддадир. @A_meshayan 16:28-05.03.2026 Абдураҳмон Мешаян

981 views

Na-publish Mar 5

Алҳамдулиллаҳ ҳозиргина "Ухуд куни пайғамбарим" шеърим битди. Аллоҳдан ажр умид қиламиз. Қулмиз. Ўзи Олампаноҳ.

854 views

Na-publish Mar 4

Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Сен отангдан нолийсан, Ўзингча энг олийсан. Ўзингга боқ ўзингга, Ҳулқими чиройлисан? Мунофиқлар бошлиғин, Ўғли эди Абдуллоҳ. Ота қинғир, ўзичи, Тўғри эди Абдуллоҳ. Отаси ўлган куни, Қилиб Хаққа нидосин. Кафанлаш-чун сўради, Пайғамбардан ридосин. Отам мушрикку дея, Уни кўммай қўймади. Тиригида сенингдек, Кўзларини ўймади. Ҳеч демади водариғ, Шундоқ экан қадарим. Мен ҳам мушрик бўламан, Мушрик бўлса падарим. Абдуллоҳ шаҳид бўлди, Ямома жанги пайти. Қиссадан ҳисса шуки, Ибратдир шоир байти. . Шайтонга де: Хақ буюк, Сендан бордир ўчима. Отанг мушрик бўлсада, Сен муслим бўл чўчима. @A_meshayan 01:57-05.03.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,050 views

Na-publish Mar 4

899 views
12•••5•••910111213•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384