TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 9 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Mar 12
Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг шаҳидлик орзуси Ухудда Саъд ибн Абу Ваққоснинг, Абдуллоҳ ибн Жаҳш қўлидан тортди. Дилда борин айтди қоя остида, Саъднинг ҳам хайрати, ҳам завқи ортди. -"Маълумки жанг вақти қилинган дуо, Аллоҳнинг наздида ижобат мақбул. Кел, сен дуо қилгин омин деб турай, Сўнг мен дуо қилай омин де, маъқул? Майли деб тилагин айтар бўлди Саъд: "Энг бақувват, ёмон энг ўжар ғаним. Менга дучор бўлсин уларга қарши, Жон-жаҳдла олишай шу орзум маним. Ниятга эришай оқибатда мен, Барчасин ўлдириб такбирлар айтай. Бир қанча еримдан бўлдим ярадор, Энди ғозий бўлиб уйимга қайтай." Абдулллоҳ-Саъд ибн Абу Ваққоснинг, Дуосига деди чин дилдан омин. Энди у бошлади ўз дуосини, Аллоҳ қабул айлар деб бўлиб амин. "Аллоҳим! Менга энг енгилмас қийин, Ўз душманларингдан айлагин дучор. Қўрқмасдан қилайин улар билан жанг, Жиҳод хаққин берай ёв бўлсин тор-мор. Ғанимнинг барчасин ўлдирай бироқ, Мени шаҳид этсин улардан бири. Ўлсам жасадимдан бўлмасдан йироқ, Уларнинг қалбидан кетмасдан кири- Майлига кессинлар ҳеч аямасдан, Дудоқларим, бурним, қулоқларимни. Шаҳодат қонига беланган ҳолда, Ҳузурингга борай ол охларимни. Сўнг мендан сўрагин:"Айт эй Абдуллоҳ, Нима қилдинг дудоқ, бурун қулоғинг? Мен ҳам жавоб берай севиб-севиниб, Кутиб тургандайин ушбу сўроғинг. "-Аллоҳим, Аллоҳим мен улар билан, Кўплаб хатоларга йўл қўйган эдим. Уларни ўрнида ишлатолмадим, Ҳузурингга бундоқ келолмам дедим. Ёнигга келмоққа шундоқ холатда, Уялдим шаҳидлик Сендан тиландим. Севимли Расулим қатнашган жангда, Тупроққа беландим, чангга беландим Шаҳид бўлайину Қодир Аллоҳнинг, Ҳузурига бориб шуни айтайин. Саъд эса ўйларди Абдуллоҳнинг бу, Дуосига қандоқ омин айлайин? У Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг шаштини, Завқини кўрдию омин деб айтди. Сўнгра иккови ҳам қиличларини- Қўлларига олиб жанггохга қайтди. Абдуллоҳ шер янглиғ олишар экан, Жангнинг ўртасида қиличи синди. Хурмо шохин тутди унга пайғамбар, Ўшал пайт заминга мўъжиза инди. Қиличга айланди хурмо шохчаси, Кимни шохла урса бераверди жон. Мушрик Абул-Хакам отган ўқлардан, Абдуллоҳ кўз юмди ҳаммаёғи қон. Шаҳид бўлганлигин кўрган кофирлар, Унинг жасадига ёпирилдилар. Дудоғин кесдилар, қулоқларин ҳам, Бурнинг кесиб лаъин ишин қилдилар. Шиор шундоқ эди сахобаларда: "Ўлсам шаҳид бўлгум, ўлмасам ғозий!" Шижоатнинг кони бисёр аларда, Қаҳрамонликларин мухрлар мозий. Умматнинг шиори ўзгарган афсус, Шиор шу: "Оч қорним, тинчдир қулоғим. Шаҳид ҳам бўлмадим, жанг қилиб махсус, Ёв кесмади бурун, қулоқ, дудоғим. " Аллоҳу Акбар" деб баралла айтсам, Ислом душманида тизза қалтирар. Азизлик қайтажак Аллоҳга қасам, Қачонки қўлларда қилич ялтирар! Қачонки қўлларда қурол ялтирар @A_meshayan 16:37-12.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 11
Абдуллоҳ ибн Жаҳш розияллоҳу анҳу хақида ифторга яқин бир шеър жойлайман, ИншаАллоҳ.
Na-publish Mar 11
Зайд ибн Хориса розияллоҳу анҳу Волидаси Суъда бирла- Меҳмонга борганди Зайд, Бошқа битта қабиладан, Хужумига учраб бу пайт. Асир бўлиб қолди шўрлик, Қўлларидан тортишди, Маккадаги Суқи Укоз- Бозорида сотишди. Хаким ибн Хизом кичик- Зайдни кўриб лол қолди. Уни тўрт юз дирҳам бериб, Ўшанда сотиб олди. Кейин уни ҳадя қилди- Хадижа аммасига, Хадижа эса Набийга, Тарихда хаммасига- Шохид кўпдир, кўп ўтмасдан, Набий қадрин билдилар. "-Ёнимда қол" деб қулликдан, Зайдни озод қилдилар. Бу вақтда Зайднинг отаси- Чор тарафни ағдариб. Кўз ёш тўкиб, Шеърлар ўқиб, Ўғлин юрди ахтариб. Бир кун Зайдни отасининг- Қадошлари кўрдилар. Каъба томон келгандилар, Аҳволини сўрдилар. Зайд ўшанда отасига, Мактуб бериб юборди. Шояд бироз кеткизар деб, Қалбдан соғинч, ғуборни. Бу хабардан кўп севиниб, Анча пул олиб қўлга. Амаки ва ота тушди, Макка томонга йўлга. Ва ниҳоят пайғамбарнинг, Уйин излаб топдилар. Умидсизлик дарвозасин, Беркитдилар, ёпдилар. Амаки ва ота Зайдни, Олиб кетмоқчийдилар. Унинг ширин дийдорига, Ахир етмоқчийдилар. Зайдни олиб келишганда, Сўрадилар буларни- Набийимиз аста деди: "-Танийсанми уларни?" Зайд демади: "Танимайман- Булар ёт ва аллаким, Ҳа танийман бири отам- Бири деди амаким" Зайдга танлов хуқуқини- Бериб деди пайғамбар. Исатасанг қолгил мен билан- Кетмоқ истасанг агар- Отанг бирла кетавергин- Зеро қулмас озодсан. Сенга бўлган шафқатимни- Марҳаматим кўрдинг сан." Зайд дедики: " Ҳеч кимсани- Сиздан афзал билмасман. Ёнингиздан кетмоқликни- Сира орзу қилмасман." Мен сўзлагим келмаяпти- Қиссанинг давомини. Шайдо қилган қиссадир бу, Оқилу авомини. Гуноҳкорман балки қўрқоқ- Ўзим уммат ичра энг. Келолмайман минг уринмай, Зайднинг тирноғига тенг. Юзингизни ўнгда эмас, Фақат тушда кўргандим. Аллоҳ кимдир, Ислом надир- Хадислардан ўргандим. Ё Муҳаммад умматим денг- Мендек нодон овсарни. Қўлингиздан ичгим келур, Қониб-қониб Кавсарни. Мўминликнинг қадрин билиб- Гоҳ қадрига етмайман. Аммо мен ҳам ўлгунимча, Умматликдан кетмайман. Истаган устимдан кулсин, Истаган қилсин танқид. Мен Зайд ибн Хорисага, Қилсам қилибман тақлид. @A_meshayan 21:12-10.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 11
Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг қулликдан қутилиши "Ўзингни қулликдан қутқаргил!" Салмонга сўйлади пайғамбар. Ибратни кўр саҳобасининг- Дардини ўйлади пайғамбар. Яҳудий хўжайин шарт қўйди: "-Уч юз хурмо кўчат экасан!". Улар ҳосил қилгандан кейин, Озодликка билгин эгасан. Унутмагил аввало Салмон, Улар ҳосил берсинлар олдин. Берадирсан қўшимчасига, Менга сўнг қирқ руқия олтин. Жанобимиз Расулуллоҳга, Етказганда бу гапни Салмон. "-Ёрдамлашинг қардошингизга" Асҳобларга дедилар шу он. Саҳобалар чуқур қазишди. Уч юз кўчат тўплаб беришди. Ҳаммасини Набий ўтказди, Барчаси ҳосилга эришди. Йил сўнггида берганди ҳосил, Барча хурмо айтарим сиза. Ўн йилдамас ё тўрт йилдамас, Бу Набий кўрсатган мўъжиза. Бир киши излади Салмонни, Охир уни топди муҳими. Олтин берди унинг қўлига, Катталиги товуқ туҳуми. Уни олиб Набийга борди, Ҳолатини англатди Салмон. Олтинни қайтариб Салмонга, "-Қарзинг тўла!" дедилар шу он. "-Ё Расулуллоҳ бунинг билан, Бошимдаги қуллигим кетмас. Чунки бу яҳудий сўраган, Оғирликка сира ҳам етмас. Расулуллоҳ олтинни олиб, Тилларига бир теккиздилар. "-Энди олгин Аллоҳ Таоло, Қулликдан қутқарар" дедилар. Салмон тортиб кўрса олтинни, Яҳуд сўрар миқдорга етди. Олиб борди хўжайинига, Бошидаги қуллиги кетди... Ё Раб асло Салмон эмасман, Нажот бергил севарман сени. Пайғамбарим хаққи хурмати, Қарзларимдан қутқаргил мени. Мен ҳам эркин олайин нафас, Ўзингга сен яқинлаштиргин. Қарз қисматим хиралаштирди, Қутқар юзим ёрқинлаштиргин. Мен ҳам қарзларимдан қутилсам, Йиғлаб-йиғлаб кўнгли бўшардим. Кимсага кўрсатмай тунлари, Жойнамозни ерга тўшардим. Ўзимни мунофиқ атамай, Мўминлар сафига қўшардим, Одамдек яшардим ижодда- Жўшардим, жўшардим, жўшардим. Осмонда учгувчи қушларми? Рўёбга чиққувчи тушларми? Зино қилмас мендек ошиқлар, Бир сулувнинг қўлин ушларми? Ҳаёлга чўмаман, чўмаман, Наҳот орзум дилга кўмаман? Қисматда не ёзилган бўлса, Начора кўнаман, кўнаман. Ўзи сенинг дардинг нима деб, Кўнглимга кимдир қўл соларми? Ҳаёл қилиб шоир толарми? Умр ўтди ёлғиз ва ғариб, Мендан ҳам зурриёд қоларми? Мен ҳам Салмондайин ғарибман, Қирққа тўлмай туриб қарибман. Ким учундир дардларим майда, Бошим силар Расулим қайда? @A_meshayan 04:27-11.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 11
Абу Басир розияллоҳу анҳу Абу Басир номли бир азиз киши, Воз кечиб дкнёнинг кир жилвасидан. Дини Ислом бирла шарафланганди, У Қурайшнинг Сақийф қабиласидан. Маккада мушриклар орасида тинч, Яшай олмаслиги тушганда ёда. Кетди бошин олиб Мадина ёққа, Тўрт юз чақирим кўп юриб пиёда. Бироқ Ҳудайбия сулҳига кўра, Мадинада қолмоқ мумкин эмасди. Маккага қайтмагил биз билан жўра, Ҳеч кимса шу ерда қолгил демасди. Маккага қайтаркан мушриклар билан, Қўриқчидан бирин қиличин мақтаб. "Қиличинг зўр экан бир кўрайин деб, Абу Басир уни ўлдирди алдаб. Қочиб қолиб шунда икки қўриқчи, Бориб пайғамбарга қилди шикоят. "Бошқа бир иложим йўқ эди" дея, Абу Басир етиб келди ниҳоят. Пайғамбар койиди Абу Басирни: "-Исардим сабрли бўлмоғингизни." Абу Басир эса Маккага қайтмай, Қизил денгиз томон бурганди изни. Гарчи айни чўлдан иборат эди, У жойлашган ернинг ўнг бирла сўли. Денгиз қирғоғида Ийс деган у жой- Эди Шомга элтар тижорат йўли. Ана шундан кейин ким мўмин бўлса, Мадинага эмас Ийс томон жадал- Бир-бир келди Абу Басир ёнига, Биринчи келган зот ул Абу Жандал. Ўсимлик ўсмасди денгиз бўйида, Анча вақт яшади уч юз зот мухтож. Иймонни асрабон кўксиларида, Чидаб ташналикка, қолсаларда оч. Аввал эллик киши, кейин юз киши, Сўнгра уч юзтадан кетдилар ортиб. Шомга борадиган Қурайшнинг йўлин- Тўсиб бор-будини олдилар тортиб. Қурайш карвонлари таланавергач, Бу холдан безиллаб тамоман тўйди. Ҳабибга ялиниб сулҳнинг бир бандин, Ўзгартирайлик деб ёлвориб қўйди. Энди ким Маккада мусулмон бўлса, Мадинага мумкин бўлди кетиши. Ийда мажбур қолмай денгиз бўйида, Мақсадига мумкин бўлди етиши. Мадинага қайтиш мумкинлигига, Пайғамбар мактуби зўр далил эди. Лекин Абу Басир мактуб келсада, Мадинага бошқа қайтмади энди. Не учун қайтмади? Ё Мадинада- Яшашга кўрмади ўзин муносиб? Ўлим тўшагига ётарди, ўлди- Пайғамбар мактубин бағрига босиб... @A_meshayan 19:51-10.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 10
"Салмон Форсийнинг қулликдан ҳалос бўлиши" номли шеърим ҳам битди. Ақлий меҳнат ўта оғир бўлади. Шалвираб қолдим лекин мазза қилдим😄😄😄
Na-publish Mar 10
Бир дақиқа олдин яна бир шеърим битди. Номи: "Масжидун Набийга борсам" Маслаҳатлашиб балки "Масжидун Набавий борсам" деб ўзгартирарман.
Na-publish Mar 10
Яна бир "Ифторда холатинг қандоқ?" номли шеър битдим. Алҳамдулиллаҳ. Шеър фабрикам ишлаябди.
Na-publish Mar 10
Қўшиқ тингламайдиганлар бу файлни очмаслигингизни сўраймиз! Исломий шеърни олиб қўшиқ қилинганига кимгадир таъсир қилар деб улашдим. ЎРАНГАН ГУЛИМ Ўзи десин айлаб илтифот: Жаннат сенга бўлсин эй қулим. Раҳмон исмин айтиб топ вафот, Аллоҳ учун ўранган гулим. Хижобингга осилган зотлар, Жаҳаннамда абадий додлар. Бир кун тугар фитна-фасодлар, Аллоҳ учун ўранган гулим. Қалбинг экан бамисли шиша, Синдирдилар қилмай андиша. Сенга ибрат бўлсин Оиша, Аллоҳ учун ўранган гулим. Фаришталар кетмас қошингдан, Токи рўмол тушмас бошингдан. Нур ичрасан тўққиз ёшингдан, Аллоҳ учун ўранган гулим. Сочинг ранги сариқми қаро, Фақат ёринг билар эл аро. Қоп қилмасин елкангни яро, Аллоҳ учун ўранган гулим. Мен хам Хақ-чун букдим тизларим, Мозорбошда тугар изларим. Этагингдан тутсин қизларим, Аллоҳ учун ўранган гулим. @A_meshayan 29.03.2019 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 10
Хуллас қариндошларимнинг номи эсимдан чиқар, нима иш қилишлари, қаерда туғилиб ўлганлари ёдимдан кўтарилар, нечтага уйланганлари ё эрга текканлари хотиримдан фаромуш бўлар, қачондан ибодатда эканликлари менинг хотирамдан кўтарилар аммо сахоба-ансорлар ҳаётида бўлган воқеалар қабримга киргунимча онгимга нақшдек чизиляпти ИншаАллоҳ. Алҳамдулиллаҳ. Сизларга ҳам шуни тилайман. Акси бўлса ёмон шоир эканман. @A_meshayan Аблураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 10
Зайд ибн Хориса розияллоҳу анҳу хақидаги шеърим ҳам битди. Демак олдиндан иккита шеърим тайёр.
Na-publish Mar 10
Сахарликкка яқин Абу Басир розияллоҳу анҳу хақидаги шеъримни ўқийсиз. ИншаАллоҳ. Битирдим. Абу Жандал розияллоҳу анҳу ва Абу Басир розияллоҳу анҳу хақида ёзарканман қалбим йиғлади, руҳий-жисмоний қувватим кетди, асти қўяверасиз. Саодат даврининг гоҳ қоронғу гоҳ умидбахш йилларига сайр қилдим