TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot39,110Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 22 ng 84 · 1,004 post

​​#Пайғамбарга#аталган#яна#икки#шеър #СОҲИБЖАМОЛ Исмингизни шивирлаш-чун излаб хилват, Ғам юртидан ишқ элига қилдим хижрат. О хаттоки малакданда гўзал хилқат, Сизни бир бор кўрмай суйдим соҳибжамол. Қисмат тоши чаққач маним қалб данагим, Иймон мағзи чиқиб келди бор дарагим. Куфр шамси чиқарганди жизғанагим, Ширк ўтида ёмон куйдим соҳибжамол. Қолгим келмай лаъинларнинг мазахига, Киргим келмай иблис бисёр дўзахига. Нафрат эмас юрагимнинг қадахига, Хар кун беш бор шафқат қуйдим сохибжамол. Тошиб кўнглим қирғоғидан мухаббатим, Ғазалларга боғлагунча мухаммасим. Юзингизга бир боқолмай Муҳаммадим, Таърифи йўқ бир дард туйдим соҳибжамол. Қалб ва тандан кетган эди хамма кирлик, Бир-бировга қовушганди барча киприк. Дийдорингиз кўрмоққа туш бўлди кўприк, На йиғлаб, на қовоқ уйдим соҳибжамол. Қулоғимга кирди энг муборак товуш: Жаннатда сас чиқарди сен кийган ковуш. Менинг каби олтмиш учда ерга қовуш, Уғондиму кўз ёш қуйди соҳибжамол... 19:44-22.12.2019 Абдураҳмон Мешаян #​​#МУҲАММАД_СОЛЛАЛОҲУ_#АЛАЙҲИ_ВАСАЛЛАМ. Шогирд эдим э, вох хар ён йўрғалайдурғон, Бош бўлишга даъвогарлик қиларди каллам. Устоз топдим забони хеч айтмаган ёлғон: Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Бир қарасам ажр-у савоб хамёним бўм-бўш, Гуноҳларга лиқ тўладир тарозу паллам. Маним Хаққа муҳаббатим урдирган зот жўш: Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Шунча йиллар ўзни нафсга айлабман қурбон, Қулоғимга ноҳуш энди тинглаган яллам. Шафоат қилсин деб бўлай хофизи Қуръон, Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Унга уммат бўлгачгина топдим халоват, Шляпамни ечиб бошга кийгандек саллам. Шундан буён забонимга манзур саловат, Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Даъват қилиб десам сен хам келтир шаҳодат, Зора бир кун хижоб тақар сочлари маллам. Имон таъмин туйиб шояд топсак саодат, Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Йиллар ўтиб деса кўзи ёриган завжам: Эмизган чоғ “Ёсин” бўлсин боламга аллам. Аҳмад исмин қўяр эдим унга хотиржам, Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Дуоим шу: Унинг бирла бир бўлса бўлди, Жаннатдаги истиқомат қилар маҳаллам. Сийратларин ўргандим-у қалбга завқ тўлди, Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Сирот узра яшин мисол тезда жилсайдим, Энг соф динга қалбим ахир мутлоқ мусаллам. У қолдирган суннатларни тирилтирсайдим, Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! 22:58-03.09.2019 Абдураҳмон Мешаян

2,360 views

Qoriya singlimizning muolajasiga yordam kerak! Bemorligi: Sepsis 2-daraja. Oilaviy holati: bitta bolasi bilan ajrashgan, otasi yo'q, yaqinlari to'liq ta'minlay olmaydi. Muolaja turi: 2-3 oy muntazam davolanish kerak. Oyiga 25–30 mln so'mgacha ketadi. Zarur mablag': 50–60 mln so'm. Men bemorning hujjatlari bilan tanishib chiqdim. Ishonchli, haqdor. Tushgan pullarni bemorga yetkazilishiga kafilman. Imkon qadar yordam qilaylik, azizlar. Karta raqam: 9860170105241146 O'z nomimda. G'iyosiddin Yusuf #ulashamiz

1,680 views

Hashtags

Na-publish Okt 11

ФАРЗАНДСИЗ АЁЛНИ КАМСИТГАНЛАРГА ​​"Аллоҳ уриб қўйган сендек аёлни, Шунга фарзанд бермас" деди бир нокас. Кўчадаги бу сас бузди ҳаёлни, Юрагим симиллаб оғриди бирпас. Аёлга ачиндим, овутдим аста: "Ранжиманг, гап суқса бир беандиша. Фарзандсиз ўткандир онамиз Ҳафса, Фарзанд кўрмагандир онам Оиша" Аллоҳ розилигин бир кун олишга, Гар фарзандсизликнинг даҳли бўлса бор. Аллоҳ қилмас эди ўз расулига, Ҳеч қачон туғмовчи аёлларни ёр! @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

3,580 views

Na-publish Okt 9

​​Қўрқмагил Кўрмадинг юзимга муштлар ёғганин, Ўтирганим зиндон... Эмас кошона. Айтсин сени сотмай эсим оғганин, Тўппонча тиралган шўрлик пешона. Сенинг эркинг учун севган бургутим, Мана деб кўксимни тутдим ханжара. Ўзлаштириб олгач бадлар бор будим, Менга ҳадя бўлди совуқ панжара. Ахир ёмон қўрқдим севикли қушим, Гўзал қанотларинг қирқишларидан. Аммо қуёш нурин энди оққушим, Кўрмоқдаман зиндон тирқишларидан. Жавобсиз ишқ учун фидо бўлганим- Ўйласам менинг ҳам кулгим қистайди. Нетайки девона бу қалбим маним, Эркин бахт топишинг жуда истайди. Сени айлагайман ўзим ҳимоя, Нафс деб қанотларинг фақат қирқмагил. Қаерда бўлсамда суян мен қоя, Қўрқмагмл жонгинам фақат қўрқмагил. @A_meshayan 13:52-09.10.2025 Абдураҳмон Мешаян

2,750 views

Na-publish Okt 8

2,890 views

Na-publish Okt 4

3,780 views

​​#Жаннат_бўлсин_ғарибларга! Йиғлайвериб бўлди ошна, Икки кўзинг икки чашма. Билки сенга жаннат ташна, Жаннат бўлсин ғарибларга! Қуръонинг бордир мўътабар, Шафоат қилар пайғамбар. Ҳадисидадир хушхабар, Жаннат бўлсин ғарибларга! Ўз юртингда бегонасан, Дин ғамида кўп ёнасан. Хақ йўлида девонасан, Жаннат бўлсин ғарибларга! Урчиб жирканч мафкуралар, Азобдадир мастуралар. Дилимизга жо суралар, Жаннат бўлсин ғарибларга! Хақ йўлида хизматдами, Эл ичрами ҳилватдами. Ватандами хижратдами, Жаннат бўлсин ғарибларга! Томирида қон гупурган, Қалб боғида ишқ уфурган. Зиндонларда қон туфурган, Жаннат бўлсин ғарибларга! Харом мол-дунё йиғмаган, Хижратда ҳар кун йиғлаган. Ўз Ватанига сиғмаган, Жаннат бўлсин ғарибларга! Қариндошга бериб мансаб, Бегонага қилиб ғазаб. Еб юрганларгамас асаб, Жаннат бўлсин ғарибларга! Мўминлик номин оқлаган, Динин ривожин хохлаган- Оғзида чўғдек сақлаган, Жаннат бўлсин ғарибларга! @A_meshayan 00:57-14.07.2023 Абдураҳмон Мешаян

3,070 views

Na-publish Okt 3

2,730 views

Na-publish Set 30

​​"ОИША ИСМИ" Ўзбекка одатдир айлайин огоҳ, Кўк чой қуйиб ичиб, ширин ош ейиш. Қаердан қайтяпсиз дейишса ногоҳ, "Оиша холангнинг уйидан" дейиш. Тинч қўймас ҳеч кимса Оиша исмин, Эркак, аёл, хатто ўн яшар бола. Тилига топшириб кўп кимса измин, Ҳар куни эсланар "Оиша хола". " -Қайтаяпман Оиша холангникидан", "-Кетаяпман Оиша холангникига" Кимса ўйлаб кўрмас Оиша исмин, Хамма хақоратга қўшади..нега? Собиқ иттифоқдан қолган бу одат- Энг диндор қатламнинг обрўсин тўкиш. Пайғамбар аёлин исмин ҳамма вақт, Хар бир гапга қўшиб беўхшов сўкиш. Дўстим, улғаймоқда ёнингда боланг, Сўккинг келганида бу қадар жўшма. Оиша Онамиздир! эмасдир холанг, Муборак исмни сўкишга қўшма! @A_meshayan 18:31-20.07.2022 Абдураҳмон Мешаян

6,630 views

Na-publish Set 25

Фаластин учун (Ўзимга танбеҳ) Тун ярмида бузиб ширин уйқунгни, Кўздан ёш тўкдингми- Фаластин учун. Ҳеч қурса билдириб, Дилда қайғунгни- Душманни сўкдингми- Фаластин учун? Қази, кабоб, палов, бўккунча единг, Бир кило оздингми?- Фаластин учун? Менга қуруқ шеърлар ёзяпсан дединг- Бир сатр ёздингми?- Фаластин учун? Оғзимга урасан: "Ғазолама!" деб, Гоҳо таъзир едим- Фаластин учун. Сен ит сабаб, "бизни жазолама" деб, "Ё Раб кечир" дедим, Фаластин учун. Риё сохта пулга- Ҳўб ўхшаб кетар, Ҳеч ондин фойда йўқ, Фаластин учун. Менгамас виждонга- Ҳисоб бер етар, Дуо қил, Хақдан қўрқ- Фаластин учун! @A_meshayan 25.09.2025 Абдураҳмон Мешаян

3,370 views

​​#Бузуқ_светофор Ёш аёлни уриб "уруш маркаби", Бошлари ёрилди қонади лаби. Жон таслим айлади у катта йўлда, Болалари билан қоринда, қўлда. "Яшашни истарди, истарди бироқ, Урушни тўхтатар бир "қизил чироқ"- Аёлнинг бахтига ёнмади афсус, Баҳори тугамай келар бўлди куз... "Уруш маркаби"да Исроиллик зот, "Фаластинлик аёл" ўлганидан шод. Ҳеч қалби сезмасди қайғу, фироқни, Ёқиб уруш янглиғ "яшил чироқ"ни. Ғазода қуриди мусулмон шўри, Ҳар кун қазилади гўдаклар гўри. Жим кузатиб турар барчасин тўғри, Амриқолик тулки, Московлик бўри... "Адолат хоним"ни қилишган чўри, Бузуқдир дунёнинг светофори. @A_meshayan 19:57-10.06.2024 Абдураҳмон Мешаян

3,360 views

​​#БЕРГИЛ_НАЖОТ! ​​Сабрим йўқдир Айюбдайин, Имоним ҳам майибдайин. Дўзахдан жойимми тайин? Мендан юз ўгирдинг наҳот? Ё Раҳмон Зот бергил нажот! Кўргил виждоним ўлганин, Журъат гулимнинг сўлганин. Қилиб гуноҳнинг улканин, Тавба айладим шу заҳот, Ё Раҳмон Зот бергил нажот! Танҳо Султон, Якка Илоҳ, Қалбимни қил Ўзинг ислоҳ. Қилиб шижоатим силоҳ, Нафсга қарши қилдим жиҳод, Ё Раҳмон Зот бергил нажот! Мен турайин оғзим ёпиб, Уйингга келмишман чопиб. Қалб оғриққа малҳам топиб, Фақиҳлар қилсин ижтиҳод, Ё Раҳмон Зот бергил нажот! Тўколмасин мўмин қонин, Ёвдан олай интиқомим. Тушиб кетмасдан мақомим, Жаннатда ошсин даражот, Ё Раҳмон Зот бетгил нажот! Бўлай фақат Сенинг тараф, Шояд шунда дард бўлса даф. Розилигинг улкан шараф, Ўз Йўлингда қилай ижод, Ё Раҳмон Зот бергил нажот! Йиғлаб қилай Сенга фарёд, Шом-у саҳар Исмингни ёд. Меҳрибонсан ҳаддан зиёд, Ўлгунимча бўлай сажжод, Ё Раҳмон Зот бергил нажот! @A_meshayan 21:45-27.10.2023 Абдураҳмон Мешаян

2,910 views
12•••5•••10•••15•••202122232425•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384