TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente39,240Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 32 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 29 feb

Шахзоднинг мушаклар емирилиши билан боғлиқ хасталиги бор. Шу сабабли у тенгдошлари каби фаол ҳаёт тарзини олиб бора олмайди. Уни суҳбатга тортиш осон бўлмади, бироқ у сингари ёшларга мотивация бериш учун уни аранг кўндирдим. Бутунлай соғлом ва ҳеч кимга қарамлиги бўлмаган одамлар учун саломатлигида муаммоси бўлган инсонларнинг муаммолари кўпинча жуда узоқ ва бегона кўринади. Лекин қайсидир маънода улардан ўрганадиган нарсаларимиз кўп. Хатирчи туманининг чекка қишлоғидан бўлган Full-Stack дастурчиси 28 ёшли Шахзоднинг 1 нафар ўғилчаси бор ва бугун у уйдан туриб ҳам IT орқали оила тебратмоқда. Шахзоднинг кичик ҳикояси балки қайсидир ҳаёт йўлини белгилай олмаётган инсонларга ўрнак бўлар #Имкониятлари_чегарасиз_IT

1,540 views

Pubblicato 27 feb

IT соҳасида фаолият бошлаганимдан буён жуда кўпчилик томонидан IT таълим олишга доир саволлар ва мурожаатлар юбориляпти. Шу фурсатдан фойдаланиб, IT таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар ва таълим олишдаги мавжуд имкониятларни кенг ёритиб боришни мақсад қилганмиз. Бугун ҳам соат 17:00 да IT Ladies бошқарув қўмитаси резиденти, "Codecraft" IT компаниясининг директори Саида Халилова иштирокида "Шахсий бренд ва унинг IT'даги ўрни" мавзусида вебинар ўтказяпмиз. Қизиқ бўлса албатта киринг. Келгусида ҳам ITга доир қизиқарли контент қилиб боришни ният қилганмиз ва бунда сизнинг қўллаб-қувватлашингиз зарур бўлади. Бизнинг расмий саҳифалар👇 📌Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | LinkedIn

1,460 views

Pubblicato 22 feb

Президентга IT-хизматлар экспортини ошириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида соҳада экспорт ҳажмини 5 миллиард долларга олиб чиқиш белгиланган. Тақдимотда “рақамли инклюзивлик” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам ахборот берилди. Унга кўра, ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларда IT-хизматлар кўрсатиш кўникмалари шакллантирилади. Натижада 9 мингта иш ўрни яратилиши, жумладан, 5 мингга яқин аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги таъминланиши мўлжалланган. Умуман, “рақамли инклюзивлик” лойиҳаси натижасида 25 минг нафар шахсни иш билан таъминлаш ҳисоб-китоб қилинмоқда. Ҳозирги кунда IT-парк резидентлари сони 1 минг 700 тага етиб, уларда 26 минг нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида резидентлар сонини 10 баробар ошириб, улардаги иш ўринларини 100 мингтага етказиш, соҳада экспорт ҳажмини 5 миллиард долларга олиб чиқиш белгиланган. Шу мақсадда, ҳудудларга IT-экспортчи ташкилотларни кенг жалб қилишга қаратилган “Zero Risk” дастурини қўллаш таклиф этилмоқда. Бу дастурда иштирок этувчи корхоналарга IT-парк тавсияномаси асосида бўш турган давлат бинолари 1 йилгача муддатга текин фойдаланишга берилади. Бу муддат тугагач, тўғридан-тўғри шартнома тузилади. IT-парк томонидан техника ва жиҳозлар 1 йилгача муддатга текин фойдаланишга берилади. Бу корхоналар фаолиятини ривожлантириши учун ҳам қатор имтиёзлар назарда тутилмоқда. Жумладан, ушбу дастур бўйича корхоналарга ходимларни ишга олиш ва малакасини ошириш харажатлари 50 фоизгача қоплаб берилади. Маҳаллий IT-компанияларни халқаро миқёсга олиб чиқиш бўйича “Local to Global” лойиҳаси амалга оширилади. Унга кўра, маҳаллий IT-компанияларнинг жаҳон бозорига чиқиши, халқаро кўргазмаларда қатнашиши, хорижий экспертларни таклиф этишида харажатларнинг 50 фоизгача қисми қоплаб берилади. Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, қўшимча кўрсатмалар берди. Манба: Prezident.uz

2,070 views

Pubblicato 22 feb

ҚАЧОНЛАРДИР ЎҚИТУВЧИЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИНМАГАН АЁЛ БУГУН 2 ТА ЙИРИК IT КОМПАНИЯНИ БОШҚАРМОҚДА… ITдаги фаолиятимнинг илк кунида офисимизга Екатерина исмли аёл кириб келди. У бугунги кунда 2 та йирик IT компания эгаси. Катя соҳага аёлларни жалб қилишга доир лойиҳалари ҳақида жуда завқ билан гапирдики, уни суҳбатга тортдим ва ITга қандай кириб келгани билан қизиқдим. Энг эътиборли томони қачонлардир унинг ҳатто ўқитувчилик ва мақола ёзиш билан ҳам шуғуллангани бўлди. Ие, аудиториямни аксарияти ўқитувчи ва журналистлар-ку, уларга бу қизиқ бўлиши аниқ деган фикр уйғонди. Яна шуниси эътиборлики, нафақада туриб ҳам соҳада ўзини синаб кўриб, муваффақиятга эришган аёллар бор экан! Жуда қизиқ а?! Кўп ўйлаб ўтирмадим, телефоним камерасини штатив топиб ўрнатдим ва видео олишга киришдим. Монтажини эса уйимдаги мобилографимга (Ширин қизим) қилдирдим. P.S. Видео сифатидан мутлақо кўнглим тўлмади😔шундай бўлсада, бу контент сизлар учун фойдали бўлади деб ўйладим. Шу тарзда ушбу интервью пайдо бўлди. Камчиликлари учун 🙏🤗

1,350 views

Pubblicato 22 feb

ЖИСМОНИЙ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН 11-СИНФ ЎҚУВЧИСИ МУХАММАДАЮБ ФРИЛАНСЕРЛИК ОРҚАЛИ ЎЗИНИНГ МОДДИЙ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА Мухаммадаюб Алимов 17 ёшда. Марғилон шаҳридаги 8-мактабнинг 11-синфида таҳсил олаётган Муҳаммадаюб бугун "Рақамли технологиялар маркази"да фрилансер сифатида фаолият олиб боради. Муҳаммадаюб ўзида мавжуд хасталикка қарамай устози Абдусаттор Эгамбердиев ёрдамида 3D Max (компьютерда модель ва интерьер яратиш) йўналишида 7 ой тахсил олди ҳамда ўзининг илк маҳсулотларини яратиб халқаро электрон бозорларда сотишга эришди. Мана 6 ойдирки, у ўзи мустақил фрилансерлик фаолиятини олиб бормоқда. Бугунги кунда у ўзининг 100 дан ортиқ интеръер йўналишидаги моделларини сотувга чиқариб, молиявий имкониятларини яхшилаб бормоқда. Ҳозирда Мухаммадаюб инглиз тилини чуқур ўрганишга бел боғлаган ҳамда 2D йўналишида ҳам GameDev соҳасига моделлар яратиш устида ишламоқда. Унинг энг катта мақсадларидан бири, ўзига ўхшаган ёшларни IT соҳасига жалб қилиб, замонавий касблар ёрдамида имкониятлар хеч ким учун чекланмаганлигини намоён этиш. Шу ўринда бугун Далватимиз раҳбарининг Қарорига кўра Нодавлат таълим ташкилотларига Мухаммадаюбга ўхшаган ёшларимиз келажагига кўмаклашиб, 3 минг долларгача субсидияга эга бўлиш имкониятиҳам яратилганлигини ҳам айтиб ўтмоқчимиз. БАТАФСИЛ:https://t.me/ITEducationAssociation

1,390 views

Pubblicato 21 feb

Инглиз тилини IELTS 5.5 ва ундан юқори даражада билган ёшларимизгаюқори даромадли ишга киришлари учун қўшимча имконият Инглиз тилини B2 (IELTS 5.5) ва ундан юқори даражада билган ёшларимизга юқори даромадли ишга киришларига Президентимиз томонидан яратилган қўшимча имконият: энди улар IT сертификатларини олишга ва ўқишга сарфлаган харажатларини тўлиқ 100 фоиз қоплаб олишлари мумкин бўлади. Профессионал даражадаги сертификатларни олиш қийинлиги билан бирга анчагина қимматлигини ҳам инобатга олиб, инглиз тили сертификати бўлмаганларга ҳам аввалгидек 50 фоиз ўрнига 60 фоиз харажатлари қоплаб бериладиган бўлди. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов

2,340 views

Pubblicato 21 feb

Екатерина Николаева IT соҳасига кириб келганига бор йўғи 4 йил бўляпти. Иш фаолиятини оддий ўқитувчиликдан бошлаган Екатерина ҳозирда 2 та IT-компанияни бошқаради. “IT соҳасига кириб келиш ҳеч қачон кеч эмас, бу айниқса аёллар учун жуда фойдали касб" — дейди у. 🎦 Тўлиқ интервью тез кунда👇 IT Education Association

1,490 views

Pubblicato 20 feb

НАВБАТДАГИ МИССИЯМНИ БЕЛГИЛАБ ОЛДИМ! Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидаги фаолиятимни якунлар эканман, олдимда кейинги фаолиятимни аниқлаб олиш каби мураккаб савол юзага келди. Қайси соҳада фаолиятимни давом эттирсам манфаатли бўлади деган ўйлар мени тинч қўймади. Бугун Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил қилади ва бугун уларни ҳаётда ўз ўрниларини топишлари Давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири саналади. Сунъий интеллект каби компьютер технологиялари ҳаётимизга шиддат билан кириб келар экан эртага жуда кўп касблар кераксиз бўлиб қолиши хавфи мавжудлигини барчамиз билиб турипмиз. Шундай экан биз ёшларимизни бугунданоқ эртага замон талабига муносиб бўлган касбларга тайёрлашимиз бугунги куннинг энг муҳим саволи бўлиши зарур. IT ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурди. Инглиз тили ва ITни ўрганиш орқали уйимиздан чиқмасдан туриб ҳам катта даромад олиш мумкинлиги аллақачон ўзининг исботини топди. Шу боис ўзимнинг кейинги фаолиятимни Рақамли технологиялар жамоасида It Education Association билан давом эттириш қарорига келдим. Вазир Шерзод Шерматов зиммамга юртимизда туриб ҳам чет тили ва ITни ўрганиш орқали катта даромад олиш имкониятини ёшлар, ота-оналар ва умуман кенг жамоатчиликка етказиш каби масъулиятли вазифани топширдилар. Болаларимиз келажагига бефарқ бўлмаган инсон сифатида эса бу жараёнда бевосита иштирок этиш мен учун ҳам катта шараф ва улкан масъулият юкламоқда. Демак, эндиги миссиям Ўзбекистонда IT талантларни кашф этиш орқали, ёшларни соҳага қизиқтириш. Ёшларни қўллаб-қувватлаш йилида уларни бу соҳага жалб қилиш вв келгусида юқори даромад топиш имкониятларини кенгайтириш жуда муҳим. Мени кузатувчиларимнинг асосий қисми таълимга ва ёшларимиз келажагига бефарқ бўлмаган инсонлар эканлигини инобатга олган ҳолда, таълим йўналишида давом эттирадиган кейинги фаолиятимда ҳам Сизларнинг қўллаб-қувватлашингиздан умидворман. Биргаликда биз ёшларимизни ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топишлари каби муҳим мақсадга эриша оламиз. #Алхамдулиллаҳ

1,480 views

Pubblicato 17 feb

КОМПЬЮТЕРДА ЎЙИН ЎЙНАЁТГАН ФАРЗАНДИНГИЗ ЭРТАГА СИЗНИ БОЙ ҚИЛИШИ МУМКИНЛИГИ ҲАҚИДА ҲЕЧ ЎЙЛАБ КЎРГАНМИСИЗ? “Албатта йўқ! Қандай қилиб, ахир бу зарар ва беҳуда вақт ўтказиш-ку!”- Биз ва биздан олдинги авлод ота-оналари айнан шундай тасаввурда эканлиги аниқ. Бугун компьютерда ўйин яратиш орқали мамлакатимизнинг энг йирик IT экспортёрига (40 миллион АҚШ доллар) айланган East-Games компаниясининг Бизнесни ривожлантириш бўйича директори Акмал Салихов билан Рақамли технлогиялар вазирлигида ўтказилган “IT таълим соҳасида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш” форумида танишдим. У бугунги кунда Westminster университетида ҳам дарс беради. Унинг айтишича, у ерга инглиз тилидан камида IELTS 7 балл ва математикадан юқори балл тўплаб кираётган талабаларнинг аксарияти афсуски компьютер сичқончасини ҳам ишлатолмаяпти, лекин исталган ишни мобил телефонда қилади. Айни дамда у 300 нафар номзоддан 3D графика ярата оладиган 12 та ходим тополмаётганлигини айтди. Энг катта муаммо шундаки, таълимдаги асосий мижоз бу ОТА-ОНА! Ота-она эса фарзанди компьютер ўйинларида ўтиришидан қўрқади. Айтайлик, ота-она интерьер бўйича 3D графикага жон деб боласини беради, лекин талаб катта бўлган компьютер ўйин яратиш учун бу йўналишга бермайди. Аслида боланинг компьютер ўйинига бўлган қизиқишини фойдали йўналишга йўналтириш мумкин, дейди у. Хулоса ўрнида бугун IT соҳасидаги асосий муаммолардан бири кадрлар танқислиги эканлигига гувоҳ бўлдим. Демак, биз ота-оналар фарзандларимизни ушбу соҳага йўналтиришдан қўрқмаслигимиз керак! Шу ўринда бўлғуси IT мутахассисини ўқитаётган она сифатида (Шахло қизим Ал Хоразмий номидаги IT мактабда таҳсил олади) ўзим учун фойдали бўлган мазкур форумга таклиф қилишгани учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдираман. P.S. Шу ўринда ўғли компьютер ўйинларини севиб ўйнайдиган ўртоғим Дилфуза Баймировага муаллифлик сурати учун алоҳида раҳмат. Унга ҳам фарзанди айнан шундай IT экспортёрлари қаторига киришини тилаб қоламан😉 Дарвоқе, Сиз фарзандингизнинг компьютер билан муносабатига қандай қарайсиз?

1,910 views

Pubblicato 12 feb

12 февраль. МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИДАГИ СЎНГГИ ИШ КУНИМ. Ўйлаб кўрсам чорак асрлик фаолиятимнинг сўнгги тўрт йилида таълим соҳаси аҳли, ўқитувчи ва ўқувчилар, ота-оналар ва болажонлар билан ишладим. Таълимни ривожлантириш учун бор идроким, салоҳиятим, имкониятимни ишга солишга ҳаракат қилдим. Касбимда қадр топдим. Ҳа, ҳаётимнинг сўнгги тўрт йиллик даври ўзгача бўлди... Кечагидай ёдимда, 2020 йил вазир Шерзод Шерматов мамлакатимизнинг энг катта ва муҳим бўғини саналган Халқ таълимининг Ахборот сиёсатини ишониб топширдилар. Зиммамга улкан масъулият юклатилаётганини билар эдим... Ишга киришган илк кунларим соҳанинг нақадар улканлигини кўриб, эплолишимга шубҳа қилиб йиғлаган пайтларим ҳам бўлди. Лекин “Мен буни уддалайман!” деб олдимга катта мақсад қўйдим. Ўтган йиллар давомида вазирлик жамоасидан жуда кўп нарса ўргандим, ўсдим, тизимни чуқур ўргандим. Жамоам билан таъим соҳасида мавжуд ҳар бир муаммоли масалаларга ечим топишга ҳаракат қилдик, изландик, керак бўлса бахслашдик. Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги иқтидорли ўқитувчи ва ўқувчиларни кашф қила олдик... Жамоавий ишимиз бесамар кетмади, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтингида Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати ТОП учталикка кирдик, сўнгги рейтингда эса 139 та республика даражасидаги ташкилот ва идоралар ичида ЭНГ ЮҚОРИ КЎРСАТКИЧНИ (95,6 балл) қайд этиб, 1-ўринни эгалладик. (Бу учун мен билан елкама-елка ишлаган жамоадошларимга миннатдорлик билдираман) Иш фаолиятимга ўзгартириш киритиш вақти келгандир. Қалбимдан нима кечаётганини англаётган бўлсангиз керак. Ҳар куни кутадиган иш столим... Қадрдон жамоам... Бугун улар билан хайрлашдим. Айни вақт фаолиятимни қаерда давом эттиришимни аниқ айта олмайман. Аллоҳим қўллаб, дуоларингиз билан яхши янгиликларни бўлишишимга ишонаман. Фурсатдан фойдаланиб, бугунгача ёнимда турган ҳар бир ҳамкасбимга, мени қўллаб-қувватлаган таълим фидойилари бўлган устозларимизга, дўстларим ва яқинларимга самимий миннатдорлигимни билдираман. Халқ таълими вазирлигидаги фаолиятим ёрқин хотира бўлиб қолади.

3,460 views

Pubblicato 19 gen

Болаларни атрофидаги инсонларнинг меҳнатини қадрлаб, меҳр ва эътибор кўрсатишга кичик ёшидан ўргатиш керак. 81-мактабнинг 2-синф ўқувчилари синф раҳбарлари Азиза Ирсалиева билан мактабларини тозалайдиган фаррош опаларини мана шундай чиройли тарзда таваллуд куни билан қутлашибди. Ўқувчиларимизга ҳамда уларнинг устозларига раҳмат.

6,350 views

Pubblicato 10 gen

⚠️Бугун мактаб ўқувчилари учун қишки таътилнинг сўнгги куни. Эртага 11 январдан мактабларда III чорак бошланади. ***** ♾Сегодня для школьников последний день зимних каникул. Завтра, 11 января в школах начнется III четверть.

14,400 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••303132333435•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384