TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente43,660Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 34 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 2 dic

Ўқитувчимиз анча вақтгача ота-оналарни умид билан кутди… *** Учитель с надеждой долго ждал пока все родители соберутся на родительское собрание

4,040 views

Pubblicato 2 dic

"ЗАИФ ЭШИТУВЧИ БОЛАЛАР СИЗ ГАПИРМАГАН ГАПЛАРНИ ҚАЛБИ БИЛАН ЭШИТА ОЛАДИ" 101- сонли заиф эшитувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиларидан бу болаларнинг бошқа болалардан ажралиб турадиган жиҳати нима деб сўраганимизда, улар айнан шу жавобни беришди. Уларнинг ҳис қилиш қобилияти жуда юқори. Улар лабингизга қараб ўқишни билишади ва ҳатто сиз айтмаган гапларни кўзларингизга қараб уқиб ҳам олишади. Никита Николаев 101- сонли заиф эшитувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 6-синф ўқувчиси. У тиришқоқлиги ва тарбияси билан бошқа тенгдошларидан ажралиб туради. 36 йилдан бери ушбу мактабда дарс бериб келаётган тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси Манзура Мирсагатова Никитанинг расм чизига бўлган қобилиятини эрта ёшидан пайқаб, уни ушбу йўналишда ривожлантиришга ҳаракат қилаётган устозлардан. Никита шунчаки расм чизиш эмас, балки тасвирий санъатнинг турли жанрларини ўрганиб, уларда ижод қилишга интилмоқда. У натюрморт, портрет ва мифология жанрларида асарлар яратишни яхши кўради. Никитанинг энг катта орзуси Леонардо Давинчи сингари рассом бўлиб етишиш. Дарвоқе Никита қолган фанлардан ҳам аъло баҳоларга ўқийди. Бугунги кунда 101-сонли мактаб интернатда Никита сингари 210 дан ортиқ бола таҳсил олади. Улар орасида тўлиқ эшитиш қобилияти бўлмаган ва Никитага ўхшаб эшитиш мосламаси ёрдамида эшитиб, сўзлашишни ўрганаётган болалар ҳам бор.

1,820 views

Pubblicato 30 nov

"СEН БИЛАН ФАХРЛАНАМАН!" Фарзандларимизнинг энг катта орзуларидан бири бу ота-оналаридан айнан ана шу сўзларни эшитиш экан. Қуйида ёзилганлар ҳар бир ота-она учун муҳим маълумот бўлади деб ҳисобладим. Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда “Зиё форум” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди мамлакатимизнинг энг фаол 100 нафар мактаб ўқувчиларини аниқлаш мақсадида эълон қилинган танловга келиб тушган аризаларни саралаш жараёнини ўтказдик. Ўқувчиларга ариза қолдириш жараёнида "Ҳаётингиздаги энг эсда қоларли воқеани айтиб беринг" деб сўралган. Жавоблар мени ҳайрон қолдирди. Мен биргина ўқувчи мисолида буни сизлар билан ҳам улашмоқчиман. 11-синф ўқувчиси Эъзоза (Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани): "Илк бор дадамдан "Сен билан фахрланаман" деган сўзни эшитдим ва бу ҳаётимдаги энг эсда қоларли воқеага айланди. Мен Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети академик лицейига топширдим. У ерда ўқиш мен учун шунчаки туш эди, холос. Оиламиз унчалик бой бўлмаган, ўртаҳол оилалардан. Ва фақатгина дадамнинг ўзлари ишлайдилар. Машина созлаб, қуруқвчилик қилиб бизни боқадилар. Икки опам контрактда ўқийди. Имтиҳон куни дадамнинг тинмасдан мени дуо қилиб ўтирганлари, менга ишонганлари киришимнинг энг катта сабаларидан бири бўлди деб ўйлайман. Ва ниҳоят, натижалар чиқадиган кунга ҳам етиб келдик. Дадам бирга ишлайдиган ўртоқлари билан уйимизда машина созлаётган эдилар. Телефонни қўлимга олиб, натижалар чиққанлиги ҳақидаги хабарни ўқидим. Бир секундда ҳаммалари олдимда тўпланиб олишди. Файлни очяпман, қўлларим қалтираяпти, бутун бошли танам титраяпти, чунки кўп нарса ўша натижага боғлиқ эди. Минг бир ҳаяжон билан ўқувчилар орасидан ўзимни қидирдим ва топдим! "Манааа, кирдиииммм, лицейга кирдииммм" деб бақириб юбордим. Дадамнинг кўзларида ёш, аста келиб, пешанамдан ўпдилар-да, "5ни ол, уддаладинг, СEН БИЛАН ФАХРЛАНАМАН, ҚИЗИМ!" дедилар. Мен жудаям бахтли эдим. Мен шак-шубҳасиз ҳаётимнинг энг унутилмас палласида эдим. Бу сўзларни эшитиш орзуим эди. Жон-жаҳдлари билан , қийинчиликларга қарамай, совуқ кунларга қарамай, одамларнинг гапига эътибор бермай, ўз ҳаётларини бизга бағишлаётган дадамдан бу гапларни эшитиш мен учун катта бахт эди. Ҳозир лицейда , Тошкентда ўқиётган бўлсам, ойлик харажатларим миллионларни ташкил қилади. Ва мен биламанки, бу пуллар ўйнаб топилмаяпти. Мен дадамнинг қанчалик қийналаётганлари ҳақида яхши биламан. Мияларида минг хил ўй билан юрадилар, ташвишлар уйқуларини хароб қилади. Мен ҳаммасини тушунаман ва менга берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, берилган ишончни оқлашим кераклигини яхши тушунаман. Мен дадамнинг яна бир бор "Сен билан фахрланаман" деган гапларини эшитишни жудаям хоҳалардим!" Бундай жавоб деярли ҳар иккинчи ўқувчининг орзуси эканлигини кўриб, жуда хайрон қолдим. Демак фарзанд учун энг асосийси бу ота-оналарнинг улардан фахрланиши экан. Ўғил ёки қизингизнинг ҳаётида иштирок этинг. Бу мусобақа, байрам концертлари, чиқишлар ёки имтиҳонлар бўладими, иштирок этинг. Иштирок эта олмасангиз, бу ҳақда гаплашинг. Фарзандингиз сиз учун муҳим ва қадрли эканлигини ҳис қилсин, улар билан самимий бўлинг. Бундай суҳбатлар албатта боланинг қалбида қолади. У отаси ёки онаси ёнида эканлигини ҳис қилади. Фарзандларингизнинг ҳаётидаги муҳим онларни бўлишиш бу бахт. Кутилган ғалабалар мағлубиятга айланган тақдирда ҳам буни айблов ва танқидга айлантирманг. Кейинчалик албатта вақти келади. "Мен сен билан фахрланаман!" деган сўзларда албатта қувонч ва эътироф бўлади. Бугун албатта қизларимга улар билан фахрланишимни айтаман. Сизга ота-онангиз сиз билан фахрланишларини айтишганми? Сиз-чи фарзандларингизга айтганмисиз?

6,050 views

Pubblicato 30 nov

1,640 views

Pubblicato 27 nov

«Понятно?» или «Смогла ли я объяснить?» — в чем разница между этими двумя фразами, которые учителя обычно говорят своим ученикам? Учитель — не просто профессия, а призвание. Ведь учитель очень сильно влияет на ученика: на его ценности, моральные устои, принципы и образ мысли. Учитель может как влюбить ребенка в свой предмет, так и разрушить любой интерес к изучаемой дисциплине напрочь. Сегодня моя дочь сказала, что у нее новый учитель по английскому языку, и она такая же "крутая", как их учитель по информатики (одна из любимых учителей моей дочери). — Как вы узнали, что новая учительница хорошая? — Знаете, наша учительница по информатики прекрасно объясняет нам темы, несмотря на это всегда спрашивает: «Смогла ли я объяснить Вам?». — А что говорил ваш бывший учитель? — Она говорила "Понятно?". — «Это почти одно и то же слово, какая разница?» — спросила я. — Для меня «Понятно?» — означает, что я всё прекрасно объяснила, а твой мозг не смог его принять, а «Смогла ли я объяснить?» означает, получилось ли у меня передать вам новую тему, говорить моя дочь. Детский мир, в отличие от взрослого, уникален собственным простодушием... Какой из этих фраз вы используете для своих учеников?

2,940 views

Pubblicato 27 nov

"Тушунарлими?" ёки "Тушунтира олдимми?" — ўқитувчилар одатда ўқувчиларига айтадиган бу жумлаларнинг фарқи нимада деб ўйлайсиз? Ўқитувчи - бу шунчаки касб эмас, балки улуғ мартабадир. Ўқитувчи ўқувчининг қадриятлари, ахлоқи ва ҳатто фикрлаш тарзига қаттиқ таъсир қилувчи инсондир. Ўқитувчи боланинг ўз фанига бўлган меҳрини уйғотиши ёки аксинча ўрганилаётган фанга бўлган қизиқишни бутунлай йўқ қилиши мумкин. Бугун қизим инглиз тили фанидан янги ўқитувчи кирганини ва у Информатика ўқитувчиси (қизимнинг севимли устозларидан бири) каби жуда зўр эканлигини айтди. Ўқитувчинг зўрлигини қаердан билдинг десам? — Биласизми, Информатика ўқитувчимиз бизга мавзуларни зўр тушунтирадилар ва доим биздан "Тушунтира олдимми?" деб сўрайдилар. — Хоп аввалги устозинг нима деб сўрар эди? — "Тушунарлими?" деб сўрар эдилар. — Деярли бир хил сўзку, қандай фарқи бор?, — деб қизиқдим мен. Қизим бошланғич синф ва боғчани рус тилида тамомлагани боис фикрларини баъзида рус тилида осонроқ тушунтира олади. — Для меня "Тушунарлими?" — означает, что я всё прекрасно объяснила, а твой мозг не смог его воспринять, а "Тушунтира олдимми?", вы умнички, смогла ли я вам объяснить" дегани. Болалар дунёси, катталарникидан фарқли ўлароқ, ўзининг беғуборлиги билан ажралиб туради. Хўш, сиз ўқувчиларингизга бу икки сўздан қайси бирини ишлатасиз?

2,950 views

Pubblicato 24 nov

Яхши ўқитувчи бўлиш учун сиз ўргатаётган нарсангизни севишингиз ва ўргатаётган инсонларингизни севишингиз керак. Ўқитувчи ўқувчиларига энг севимли ўқувчиси кимлигини кўрсатди. Ўқувчиларнинг хайрати жуда таъсирли. Сиз ҳам шу тажрбиани амалга ошириб кўринг. Видео Минск мактабларидан бирида олинган экан. Ўзим қайта-қайта болаларнинг таасуротларини мазза қилиб кўрдим😍 *** Чтобы быть хорошим преподавателем, нужно любить то, что преподаешь, и любить тех, кому преподаешь. (Василий Ключевский) Учитель показал ученикам своего любимого ученика. Эмоции учеников очень волнительны. Попробуйте провести этот эксперимент и Вы. Видео снято в одной из минских школ. Сама несколько раз пересмотрела видео 😍

6,410 views

Pubblicato 20 nov

“Бир кун ўқувчимнинг палатадош дўсти вафот этди. Эртаси куни ўқувчим келиб “Устоз, мен ҳам бир кун ўламанми?” деб сўраганида жудаям қийин аҳволга тушдим” Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунология марказига кириб боришинг билан юрагинг алланечук бўлади. У ерда болажонлар учун даво топиши ва таълим олиши учун барча шароитлар яратилган. Бироқ саломатлигинг олдида буларнинг ҳеч бири татимайди. Гематология ва онкология билан хасталанган болалар таълимдан узилиб қолмасликлари мақсадида ташкил қилинган «Меҳрли мактаб» устозларини мен метин ирода ва матонат соҳиблари деб биламан. Бугун Госпиталь таълимнинг ўзига хосликлари ҳақида “Меҳрли мактаб”нинг жонкуяр ва меҳрибон устозларидан бири Дилдора Турсунова билан суҳбатлашдик: “Биринчи навбатда бу ерга даво истаб келган ота-оналар билан ишлаймиз, болаларни мактаб ва боғчаларга жалб қилишга ҳаракат қиламиз. Сабаби дард билан курашаётган бола бу ерга келса дардини унутади. Дарсга қатнашиш кўнглига сиғмайдиган ота-оналар ва болалар ҳам бор. Уларга "Бир марта дарсда қатнашиб кўргин" деб мотивация берамиз, сабаби бу ерда бола дардини оз фурсатга бўлсада унутади ва албатта келажакка умиди пайдо бўлади. Ҳар бир ўқувчимни ўз фарзандимдай яхши кўраман. Бир кун бир ўқувчимизнинг палатадош дўсти вафот этди. Эртаси куни ўқувчим келиб “Устоз, мен ҳам бир кун ўламанми?” деб сўраганида жудаям қийин аҳволга тушдим. Бундай ҳолатлар инсон сифатида сизни қанчалик ларзага солмасин, тушкунликка тушганингизни сездиришга ҳаққингиз йўқ! Дилдора Турсунова олдига госпитал - педагогика методологиясини яратиш ва ушбу йўналишда докторлик диссертациясини ёқлашни мақсад қилган. У соҳадаги билимларни ошириш, тажрибаларни оммалаштириш жуда муҳим, деб ҳисоблайди. Ҳар гал мактабни тарк этарканман “Жамоага қараб мактабингларга келадиган бола қолмай, ёпилиб кетинглар" деб дуо қиламан... Улар ҳам "Омийн" деб қўллаб-қувватлашади... Фарзандларингиз соғ-омон мактаб ва боғчаларига бориб-келиб юришибдими, қолган ҳаммасини уддаласа бўлади! #Госпитал_таълим

3,370 views

Pubblicato 18 nov

32 ёшга тўлган Давлат байроғимизни Халқаро ареналарда мана шундай мағрур кўтариб турадиган илмли ёшларимиз сони кўпаяверсин. Бугун бизнинг ўқувчилар бу ишни уддалашмоқда. Юксакларда хилпирайвер менинг байроғим! Ватанимиз байроғи қабул қилинган кун барчамизга муборак бўлсин!

4,720 views

Pubblicato 17 nov

БОЛАНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛАРИНИ ПУЛ БИЛАН РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИМИ? "Болани яхши ўқигани, илмга бўлган интилишини рағбатлантириш шарт ва зарур. Керак бўлса бу амалиётни Республика бўйлаб жорий қилиш керак" Андижонлик устознинг ўқувчиларига стипендия бергани жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аслида болаларни пул билан рағбатлантириш қанчалик зарур? Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, профессор, ярим асрдан кўп умрини таълимга бағишлаган устоз Мирфозил Мирзаахмедов домла қўнғироқ қилиб, жуда ҳам яхши мавзуга қўл урилгани ва устознинг бу ҳаракатини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар ҳамда бу борада ўзларининг бошқа қимматли таклифларини билдирдилар. "Болани яхши ўқигани, илмга бўлган интилишини рағбатлантириш шарт ва зарур. Керак бўлса бу амалиётни Республика бўйлаб жорий қилиш керак. Масалан, бой саҳоватли юртдошларимиз бор, улар керак бўлса 4 тадан аълочи ва илмга чанқоқ ўқувчиларни оталиққа олиши ҳамда уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаши лозим. Керак бўлса кийим-кечаги, ўқув қуроллари, еб-ичиши, қўшимча дарс ва тўгаракларга бориши учун ёрдам беришини йўлга қўйиши керак. Мен бир шовотлик фермерни билардим, улар бир неча йил олдин борганимда, бир нечта болани ўқитиб, уларни ўқишидан тортиб, ейиш-ичиши, кийинишигача ҳомийлик қиларди. Бундай инсонлар кўп жамиятда деб ўйлайман. Биз уларга бу ташаббус ғоясини қўллаб-қувватлашларини илгари суришимиз керак. Билимга чанқоқ болаларнинг ҳаёли рўзғор ташвишлари билан эмас, илм билан банд бўлиши керак. Ночор оилаларда улғаётган илмга чанқоқ қанчадан қанча болалар бор, уларни қўллаб-қувватлаш шарт ва зарур! Андижонлик устознинг бу ҳаракатлари жуда ҳам таҳсинга сазовор, ким билсин айнан шу биргина стипендия орқали болага берилган мотивация унинг ҳаётини ўзгаришига сабаб бўлар... Афсуски, жамиятимизда кўпроқ муаммоли ёшларга эътибор қилинади. Иш фаолиятимдан биламан уларга керак бўлса совға-саломлар бериб, бу йўлдан қайтармоқчи бўламиз. Лекин бу билан биз илмга интилаётган болаларга мана шундай безори болаларга эътибор кўпроқ демак шундай бўлсак яхшироқ деган фикр сингиб қолишига сабаб бўлишимиз мумкин. Эҳтимол бундай савобли амалларни қилаётган саҳоватли тадбиркор инсонларимиз кўпдир, эҳтимол бу ташаббусни энди қўллаб-қувватлашар. Президент мактабларида яхши шароитларда ўқиётган илмли болаларимиз бор, лекин бу мактабларда саноқли болаларни ўқитиш имкони мавжуд, лекин биз билмаган қанчадан қанча яна улардан кам бўлмаган болалар бор, улар оилавий шароит сабабли илм олиш йўлидан эмас, ҳаёт ташвиши йўлидан боришлари мумкин. Мирфозил домла айтганларидай саховатли тадбиркорларимиз билан бирга имкон қадар шундай болаларни қўллаб-қувватласак албатта келажагимиз ҳақиқий маънода порлоқ бўлади.

2,270 views

Pubblicato 17 nov

“ЁРДАМ БЕРИНГ, ГАЗ ХАВФИ” 9-СИНФ ЎҚУВЧИСИ ОДАМЛАРНИ ИС ГАЗИДАН САҚЛАБ ҚОЛАДИГАН ИХТИРО ЯРАТДИ “Қиш мавсуми эди. Одамлар ис газидан вафот этди деган машъум хабарларни ОАВ орқали ўқиб, эшитганимда, бунинг олдини олиш керак деган ўй келди ва бунинг ортидан мана шу ихтирони яратиш ғояси туғилди” — дейди 3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов. Озодбек Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабининг “Робототехника” тўгараги аъзоси. У Зангиота туманидаги 6-мактабнинг 9-синф ўқувчиси. Озодбекнинг қурилмаси газ, олов ва тутун юзага келганда хавф ҳақида тегишли хизматларга огоҳлантириш СМС хабарномасини юборади. Қурилма ёнғин хавфи юзага келганда, уй эгаларини огоҳлантириш билан бирга ўт ўчирувчиларга хавф юзага келган жойдан геолокация юбориб, СМС хабарнома ташлайди. Айни дамда Озодбекнинг ихтиросини патентлаш жараёни кечмоқда. Озодбекка ушбу ихтирони яратишда тўгарак раҳбари Камолиддин Абдуқаҳҳоров бошчилик қилган. 22 ёшда бўлган устоз 2019-йилдан буён Шайхонтоҳур туман “Баркамол авлод” болалар мактабида тўгаракка раҳбарлик қилади. "Агар ушбу ихтиро тегишли хизматлар билан интеграция қилинса, албатта бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинишига ишонаман" — дейди Озодбек. Озодбекка келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламан. Инсонлар ҳаётини асраб қолиш учун яратган ихтироси албатта шу мақсадда хизмат қилиб, одамларимизга наф келтирсин! Эзгу ниятли болаларимиз сони кўпаяверсин, Иллоҳим.

2,920 views

Pubblicato 16 nov

АНДИЖОНЛИК ЎҚИТУВЧИ ЎЗ МАОШИДАН ЎҚУВЧИЛАРИГА СТИПЕНДИЯ БЕРДИ Ўртамиёна ўқитувчи шунчаки гапиради. Яхши ўқитувчи тушунтиради.Буюк ўқитувчи руҳлантиради (Уильям Уорд). Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактабида 30 йилдан буён рус тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган Ёрқиной Маматисақова ўқувчиларини руҳлантиришнинг ўзгача усулини қўллади. Доим ўз устида ишлаб, ўқувчиларини ўқишга бўлган мотивациясини ошириш йўлида изланадиган ўқитувчи интернетда хорижлик педагоглар томонидан йўлга қўйилган яхши тажрибадан хабар топди ва бу тажрибани ўзи синф раҳбарлик қилаётган 10-"Б" синфида қўллаб кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Фидойи педагог 1-чорак якуни бўйича 4 нафар аълочи ўқувчини аниқлаб, уларга "Устоз стипендияси" беришни йўлга қўйди. Эътиборлиси, мазкур стипендияни синф раҳбарлиги учун тўланаётган маошидан ажратди. Яна 12 нафар аълочи ўқувчиларини тақдирлаб, келгусида бошқа ўқувчиларнинг ҳам яхши ўқиши учун мотивация бера бошлади. — II чоракдан стипендия олиш учун кўп ўқувчиларим ҳаракат қилмоқчи. Бир ойда синф раҳбарлик учун оладиган маошим ўқувиларимга кетса ҳам уларни рағбатлантиришдан завқланаман. Боиси, бу стипендияни жорий қилганимдан сўнг ўқувчиларимнинг ота-онаси қўнғироқ қилиб, раҳмат айтишди. Фарзанди уйга пул солинган конвертни очмай олиб бориб, ота-онасига берганини қувонч билан гапиришди. Оила даврасида очилган конвертни уй тўрига қўйиб қўйишибди. Ўқувчиларим кўзидаги қувонч менга у олаётган маошимдан кўра кўпроқ ҳузур берди.

4,530 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3233343536•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384