TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente71,380Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 33 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 31 dic

2024 йил ҳар бир хонадонга омад ва бахт олиб келсин! *** Пусть 2024 год принесёт в каждый дом счастье и удачу!

7,370 views

Pubblicato 28 dic

МЎЪЖИЗАЛАР УЛАРГА ИШОНГАНИМИЗДА СОДИР БЎЛАДИ! Ҳайратимнинг чек-чегараси йўқ! Ҳаёт бизга инъом этиладиган мўжизалари билан гўзаллигига бугун яна бир бор амин бўлдим. Бугун сизлар билан ўзим билган ва бугун гувоҳи бўлган 9 йиллик сабр ортидан келган мўъжиза ҳақида бўлишаман. Ишхонамизда 2 йил аввал бир ҳамкасбимиз 50 ёшларида бир йўла 3 нафар эгизак (2 қиз 1 ўғил) фарзандли бўлганлари ҳақида эшитгандим. У пайтлар Хилола опани танисамда, оилавий аҳволлари ҳақида билмас эдим, улар билан кўп йиллар давомида бирга ишлаган ҳамкасбларимиздан эшитганман бу ҳақда. Бугун мен ана шу мўъжизачаларни ўз кўзларим билан кўрдим ва Ҳилола опадан ростан ҳам 9 йил кутдингизми, дея сўрадим. "Бир умр деяверинг, иш билан бўлиб, жуда кеч оила қурганман. Лекин қаранг, фарзандни эрта-кечи бўлмайди деб бежиз айтишмас экан, Яратган мени бир эмас уч фарзанд билан сийлади. Ўзим 50, турмуш ўртоғим 67 ёшда фарзандли бўлдик. Бунга кўпчилик ишонмаган. Ўшанда туғруқхонада ётган ҳар бир аёл келиб мен билан танишишган", — дейди Ҳилола опа. Бу сўзларни эшитар эканман, саналаётган бу йиллар ортида қанча азоб-уқубат, кўз ёш ва сабр борлигини тасаввурга сиғдира олмадим. Нима учун буни ёзгим келди? Бугун орамизда фарзанд кутаётган қанчадан қанча оилалар бор... Кўплар йиллар давомида сабр қилаётган бўлса, яна қанчаси арзимаган вақтда "фарзанд бўлмади" деб оиласини бузиб кетмоқда. Лекин мана шундай ҳаётда бўлган мўъжизалар ҳақида эшитганимизда, бизда яна бир бор умид учқуни пайдо бўлади ва яна юрагимиз тубидаги орзуларни Яратгандан сўрашда давом этамиз... Мўъжизага ишонишдан чарчаманг, У албатта сабрнинг мевасини зиёдаси билан беради! Менда бугун юрагим тубидаги орзуларга нисбатан яна бир бор умид уйғонди. Мен Унинг мўъжизаларини кутишда давом этаман... Шу ўринда Яратган ҳеч бир бандасини фарзанд неъматидан бебаҳра қилмаслигини тилаб қоламан. Бу ширинтойларни эса барча болажонлар қаторида ёмон кўзлардан асрасин!

7,710 views

Pubblicato 23 dic

Урааа!!! ЙИЛ АЁЛИ - ЎҚИТУВЧИ!!! Жиззах шаҳридаги 26-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Рўзигул Орзиқулова “Йил аёли” деб тан олинди. Унга олий мукофот Президент совғаси АВТОМОБИЛЬ топширилди. Ўқитувчи йил аёли сифатида эътироф этилганидан ўзим мукофот олгандай қувондим. Аслида ҳар бир устозларимиз шубҳасиз йил одамлари! Бу мукофот ҳар бир устозга берилган мукофот деб ўйлайман!!

15,000 views

Pubblicato 22 dic

Бу боланинг исми Хасан. У 16 ёшда. Хасан кўришда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 18-сонли "Нурли маскан" мактаб-интернатида таҳсил олади. Қашқадарёлик ўқувчимизнинг асли орзуси ҳарбий бўлиш, бироқ имконияти чекланганлиги сабаб у бугун олдига бошқа мақсадни қўйган, Хасан ҳарбий оркестрда қўшиқчи бўлиб, орзусига эришиш мақсадини қўйган. Айни дамда у орзусини амалга ошириш мақсадида "Нурли маскан" қошида ташкил этилган "Баркамол авлод" болалар мактабининг "Фольклор" тармоқ тўгарагига қатнаяпти. Ҳар қандай нарсани трендга олиб чиқишга қодир интернет тармоғи орқали Хасаннинг истеъдодини ҳам қўллаб-қувватлаб, биргаликда трендга олиб чиқсак, унинг зулмат ортидаги ҳаётига қувонч олиб кирган бўлардик. Келинг Хасанни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз! Хасаннинг ижроси жуда чиройли, мен унга шу ўринда келажакда орзусига албатта етишини чин юрагимдан тилаб қоламан 🤲

7,710 views

Pubblicato 18 dic

♾Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади ⚠️ Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги ўқиш куни 27 декабрга тўғри келади, қишки таътилнинг илк куни эса 28 декабрдан бошланади. Таътил 14 календар кун, яъни 2024 йилнинг 10 январигача давом этади. III чорак дарслари 11 январдан бошланади. ***** Зимние каникулы в школах начнутся 28 декабря Последним днём учебы II четверти текущего учебного года для учащихся школ системы Министерства дошкольного и школьного образования будет 27 декабря 2023 года. Зимние каникулы начнутся с 28 декабря 2023 года. ➖ Каникулы продлятся 14 календарных дней до 10 января 2024 года. Занятия III четверти начнутся 11 января 2024 года.

6,390 views

Pubblicato 13 dic

Азиз устозлар! Ёдингизда бўлса, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри томонидан Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, «Буюк хизматлари учун» ва «Меҳнат шухрати» орденлари соҳиби Тўхтамурод Жумаевнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида "Бизга мактаб керак" ёҳуд "Замон Авлонийси" номли спектакль саҳналаштирилгани ҳақида ёзгандим. Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги "Энг яхши 50 та спектакль" танловини эълон қилиб, унда ушбу спектакль ҳам қатнашаётган экан, Буюк устоз «Қоракўл мактаби» асосчиси, болалар таълими учун ўзининг борини аямаган устоз ҳаёти ҳақида сахналаштирилган мазкур спектаклни ўз овозингиз билан қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламиз... Устоз ҳақида сахналаштирилган спектакль танловнинг юқори поғонасидан жой олиши керак, деб ўйлайман! Овоз бериш ушбу ҳавола орқали амалга оширилади ✅✅✅ https://milliytanlov.uz/vote/3?search=zamon&hash=%23

4,090 views

Pubblicato 13 dic

2-СИНФ ЎҚУВЧИСИ СЕЛИН УЙ ҲАЙВОНЛАРИ САҚЛАНАДИГАН "ҲАЁТ" БОШПАНАСИГА ЭНГ КИЧИК ВОЛОНТЁРИ СИФАТИДА 6 ЁШИДАН БУЁН ЁРДАМ БЕРИБ КЕЛАДИ Тўрт оёқли дўстларимизга муҳаббат ҳисси уларга янада меҳрибон бўлишга кўмак беради. Бугунги қаҳрамонимиз Селин Шоаҳмедова ҳайвонларга меҳрини амалда кўрсатаётган ўқувчиларимиздан бири. У уй ҳайвонлари сақланадиган «Ҳаёт» бошпанасининг энг кичик волонтёрларидан бири. Селин Тошкент шаҳридаги 208-мактабнинг 2-синф ўқувчиси. Селин 6 ёшидан буён “Ҳаёт” бошпанасига волонтёр сифатида ёрдам бериб келади. Бу кўмак қизалоқнинг меҳри ҳамда моддий ёрдами кўринишида амалга оширилади. “Ҳаёт”га илк борганим мен учун жуда катта бахт, қувонч билан бирга қайғуга ҳам сабаб бўлганди. Бу ерда жуда кўп ҳайвонлар борлигини кўриб, уларга нисбатан кучли ачиниш туйғусини туйганман. Ўшандаёқ "Уларга ёрдам беришим керак", деган қарор уйғонган ва бугунги кунгача ота-онам, яқинларимнинг кўмагида бу ишни амалга ошириб келяпман. Мен “Ҳаёт” уйининг бир қисми эканлигимдан ҳамда бу ишга тенгдошларимни ҳам жалб қила олишимдан ғурурланаман” — дейди Селин. Селин ўзининг мунчоқ ёрдамида тикилган тақинчоқлари, совундан тайёрланган ишларини сотиш орқали ҳайвонларга ёрдам беради. Унинг мақсади жониворларга ёрдам беришни тенгдошлари орасида тарғиб қилишдан иборат. Селин расм чизиш ҳамда гитара чалишга қизиқади. Шунингдек, у тенгдошларининг уйи ва мактаби атрофида экилган дарахтларни парваришлашни яхши кўради. Селиннинг келажакдаги орзуси “Ветеринар” бўлиш. У ҳар бир кучук ва мушукнинг ўз эгаси бўлишини ҳамда уларни инсонлар хафа қилмаслигини орзу қилади. Селиннинг ҳайвонларга бўлган меҳри албатта унинг келгусидаги орзуларини рўёбга чиқариши шубҳасиз. Селин билан ZIYO FORUM'нинг “Зиёлилар School” алманахига ўқувчиларни саралаш жараёнида ғойибона танишгандим.

3,180 views

Pubblicato 6 dic

👨‍🏫Ўқитувчи ва тарбиячиларнинг бир ҳислатига доим қойил қолганман! Бу уларнинг эринмай бир синф болани бирор ерга эринмай олиб юриши. Музей дейсизми, театр, концерт, ҳайвонот ёҳуд ботаника боғлари, хуллас ана шундай жойлардан болаларимиз устозларимиз сабаб баҳраманд бўладилар. Тўғрисини айтаман, она сифатида фарзандларимни шундай жойларга олиб бориш эриш туюлади кўпинча🙈 Лекин устозларимиз бир тўда болани олиб, эринмай ана шундай жойларга саёҳатлар уюштиришади. Қойил сизларга!!! Таълимда ишларканман баъзида ота-оналар ўқитувчимиз театрга олиб бориш учун пул йиғяпти деб “шикоят”қилишган ҳолатлар ҳам бўлган. Мен шундай пайтда, хўш ўзингиз болангизни охирги марта қачон маданий хордиқ чиқарадиган жойга олиб бордингиз деб сўрайман. Шунда улар ҳам ўйлаб қолади айтган гапига… Устозлар ростан ҳам ажойиб инсонлар, шунча болани масъулиятини бўйнига олиб, ўз фарзандидай ғала-ғовурига чидаб олиб юриш улардан бошқанинг қўлидан келмайди! Бугун Шахло қизимнинг устози ҳам Республика болалар кутубхонасига олиб борибдилар ўқувчиларини тўплаб, барака топсинлар. Олам- олам таасуротлар билан келди қизим. Устозингни борларига шукр дедим! Бизни болаларимиздан меҳрини ва вақтини аямайдиган устозларимизга минг раҳмат! Сиз ҳам ўқувчиларингизни шундай жойларга олиб юрасизми?

3,780 views

Pubblicato 4 dic

"СИЗНИ ҚУЧОҚЛАГАНИМДА, ҲАММА НАРСАНИ УНУТАМАН…" Қизим Шахлонинг бир одати бор, ҳар қандай ҳолатда, истаган пайти келиб, мени қучоқлаб олади ва менга суяниб узоқ туриб қолади. Мен эса сабрим чидамай баъзида "бўлдими, қизим?", деб ишим билан шуғулланиб кетар эдим... Бир неча кун бўлди, қизим "Ойижон, биласизми сизни узоқ қучоқлаб турсам, дам оламан ва ҳамма нарсани эсимдан чиқараман" деб қолди. Мен бу гапни эшитиб, ҳижолат бўлиб қолдим. Ва энди қизим қучоқлаганида токи унинг ўзи қўйвормагунча мен ҳам уни қучоқлаб туравераман. UNICEF'нинг ёзишича, муваффақиятли ота-оналарнинг асосий 4 қоидасидан бири айнан болани қучоқлаш экан. Бола ота-онасининг бағрида ўзини ҳимояда ҳис қилар экан. Дарвоқе, қучоқлагшган вақтда боланинг бўйига тенг келадиган ҳолда ўтириб, уларнинг кўзларига қараш ҳам муҳим экан. Болалар учун қучоқлашиш бу ота-она севгисидан озиқланиш, ўзини хавфсиз ҳис қилиш ва ташвишлардан халос бўлиш имконияти экан. Бугун интернетдаги мана шу расм қизим билан куни кеча бўлган шу суҳбатни ёдимга солди ва уни сизлар билан бўлишгим келди. Сиз-чи, фарзандларингизни ҳар куни бағрингизга босиб қучоқлайсизми?

5,520 views

Pubblicato 4 dic

Касалликлар сабаб ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга асос йўқ Ҳозирда аксарият мамлакатлар қатори юртимизда ҳам мавсумий касалликлар тарқалиши кўпайган. Айниқса, болаларда бу жараён бироз оғир кечмоқда. ❓Хўш, Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият қандай? Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков: — Гап шундаки, биз ўткир респиратор инфекциялар тарқалиши занжирини узишга ҳаракат қилишимиз керак, — дейди мутахассис. — Касаллик тарқалишида уч муҳим бўғин бор: касаллик манбаи, юқиш йўли, юқтиришга мойил организм. 🦠 Агар касалланган болаларни мактабга, боғчага, жамоат жойларига юбораверсак, улар бошқаларга инфекция юқтиришда давом этади. ⚠️ Шунинг учун ҳам ота-оналарга касаллик белгилари бўлган фарзандларини боғча ва мактабларга, олий таълим муассасаларига юбормасликни маслаҳат берамиз. ❗️Аҳоли орасида грипп мавсуми ҳақида "бу — янги пандемия" деган миш-мишлар учрамоқда. Бу гаплар мутлақо асоссиз. Айтиш керакки, бу ҳатто эпидемия ҳам эмас.

3,290 views

Pubblicato 4 dic

"УЛАР МАТЕМАТИКАНИ КЎЧАДАН ЙИҒИЛГАН БАКЛАЖКА ҚОПҚОҚЛАРИ ВА ТОШЛАР ЁРДАМИДА ЎРГАНИШАДИ..." "Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр", деб бежизга айтишмайдида... Ушбу видео ва фотоларга мухрланган тасвирлар шубҳасиз барчамиздан шукрона туйғуларини уйғотиши табиий, ҳар ҳолда мендан айнан шундай туйғулар кечди. Бу болалар Танзания давлати мактабларидан бирининг ўқувчилари ва бу мактаб марказдаги яхши мактаблардан бири... "Мактабларда шароит жуда оғир, бир синфда 100 нафаргача ўқувчи таълим олади, лекин шунга қарамай уларда келажакка ишонч катта, уларнинг ўқишга бўлган қизиқиши, завқи ва билимга иштиёқи мақтовга сазовор. Юзлари табассум, кўзлари умидга тўла. Улар математикани ашулалар айтиб ўрганишади, кўчадан топилган тош, баклажка қопқоғлари, чиғаноқлар мактаблардаги тарқатма материал экан. Кичик синфларда болалар парталарда ўтиришмайди. Биз борган мактаб яхшироқ шаҳар мактаби. Мактабда дарсликларни асрашни ўргатишади, бир дарсликдан 4 кишигача фойдаланади. Ичимлик суви йўқ, ўзларининг чашкачаларида сувни маълум бир ажратилган вақтларда тозалатиб ичишади Оддий мактабда кўзи ожиз болажонлар ҳам таҳсил олади, уларга қўлидан келадиган касбларни ўргатишар экан", — дейди айни дамда Танзания давлатида бўлиб турган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро рейтинглар бошқармаси бошлиғи Лазиз Хўжақулов. "Қасамки агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман" ("Иброҳим" сураси, 7-оят)

4,620 views

Pubblicato 3 dic

Видеодаги қаҳрамонимиз Даврон Хидиров. У болалигида оғир хасталикдан сўнг эшитиш имкониятидан маҳрум бўлган. Шунга қарамасдан ота-онасининг эътибори ва ғамхўрлиги сабабли соғлом тенгдошлари каби умумтаълим мактабни аъло баҳолар билан тугатган. Мактаб давриданоқ у спортнинг Таэквондо тури билан мунтазам шуғулланиб келган. У бир неча бора Осиё ва Олимпиада ўйинлари ҳамда Жаҳон чемпионатларида ғолибликни қўлга киритган. Даврон Хидиров 2009 йилдан буён ўзи сингари эшитишида нуқсони бўлган болаларни жисмонан соғлом ва маънан етук бўлиб вояга етиши учун 101-сонли мактаб-интернатида жисмоний тарбия фанидан дарс бериб, “Таэквондо” спорт тўгарагига раҳбарлик қилади. Унинг ўқувчилари кўплаб Халқаро спорт мусобақаларида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Хусусан, 2017 йилда Хитой Тайпеида ўтган Осиё чемпионати, Бразилияда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида бронза медалларини, Бишкекда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 13 та медални қўлга киритишган. Даврон ва унинг ўқувчиларида бундай ютуқлар жуда кўп. Давроннинг ютуқлари Давлатимиз томонидан ҳам муносиб баҳоланиб келинмоқда, хусусан Давлатимиз раҳбари томонидан 2018-йил икки хонали уй совға қилинган. Ҳозирги кунда мураббий шогирдларини 2024-йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ва 2025-йилда Японияда бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига тайёрламоқда. Имконияти чекланган бўлишига қарамай юқори натижаларга эришаётган юртдошларимиз жуда кўп. Фурсатдан фойдаланиб, Даврон сингари юртдошларимизга ҳаётлари бахт ва қувончларга тўла бўлишини тилаб қоламан. Омад ва ўзингизга бўлган ишонч сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!

2,720 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••303132333435•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384