TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 31 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 21 mar
Барчамизга янгиланиш айёми Наврўз муборак бўлсин! Яратган ҳар бир хонадонга тинчлик-тотувлик ҳамда қут-барака ато етсин. Ҳаётимиз бахтли лахзаларга тўла бўлсин! Ўтаётган ҳар бир кунимиз учун беҳисоб шукр, ахир атрофимизда бу баҳорга етмаган қанча азиз инсонларимиз бор🤲
Pubblicato 18 mar
23 ЁШЛИ МАДИНА ОТАСИГА АВТОМОБИЛЬ СОВҒА ҚИЛДИ — «Болалигимда тезроқ катта бўлиб ота-онамга ёрдам беришни орзу қиларди» Бу қиз ким ва у нима билан шуғулланиши барчага қизиқ бўлса керак😇 Мадина МавлоноваЧирчиқдан, у ГРАФИК ДИЗАЙНЕР.У иш фаолиятини фрилансер сифатида уйдан олиб боради. Мадина оддий оиладан, унинг отаси заводда электрик, онаси эса боғчада тарбиячи бўлиб ишлайди. "Ота-онам оила қургач, ҳаммасини биргаликда нолдан бошлаган, мустақил оила тебратиб, бизни катта қилишган. Уларнинг ҳаётдаги қийинчиликларини кўрганимда, тезроқ катта бўлиб, уларга ёрдам бераман деб орзу қилардим." Мадина Чирчиқдаги Техника касб-ҳунар коллежида таҳсил олган. Фаолиятини 17 ёшидан фотостудияга амалиётга чиқиб, суратларни монтаж қилишдан бошлаган. “Даставвал Photoshop’да ишлаб, винеткалар ясаганман. Ўшанда буни дизайн эканлигини ҳатто тушунмасдим. Илк ўқиган ўқув курсим, дастурчилик бўлган. Ўшанда устозим Тошкентда имконият кўпроқлигини айтиб, пойтахтда ишлашимни тавсия қилган. Онамнинг қаршиликларига қарамай, улардан бекитиб, суҳбатга бориб келганман. Билиб қолгач менга уйдан чиқишни умуман тақиқлаб қўйганлар онам. Лекин Тошкентдан қўнғироқ қилиб чақиришганида сўнг, отам ўзлари бирга бориб иш жойимни кўриб, танишгач Тошкентда ишлашга рухсат беришган.» ОТАМГА АВТОМОБИЛЬ УЧУН 2 ЙИЛЛИК ПУЛИМНИ ЖАМҒАРДИМ «2020 йил қаттиқ пандемия бошлаган пайтларда ота-онамнинг ҳам ишлари тўхтаган, шунда касбим иш бериб, уйдан онлайн ўтириб даромад топиб, оиламизни тебратганман. Кейинчалик уйимизни таъмирладим. 2022 йилдан эса пулларимни отамга машина олиш мақсадида йиғишни бошладим ва дадамга янги Кобальт олиб бердим». Маълумот учун: Мадина 6 йиллик тажрибаси давомида 250 дан ортиқ логолар яратган, 300 дан ортиқ ўзи каби ёшларга устозлик қилган. Бундан ташқари Ютуб ижтимоий тармоғига ўзининг бепул дарсларини жойлаб боради. Қизларингизга ишонинг, уларга имконият беринг, эртага айнан қизингиз Мадина сингари сизнинг орзуларингизга етказиши мумкин! Батафсил👉https://www.facebook.com/ITEducationAssociation/
Pubblicato 15 mar
IT sohasida yuqori daromad topish istagida bo‘lgan yoshlarga zo'r imkoniyat! Yaxshi daromad topish uchun Siz dasturchi bo‘lishingiz shart emas. Agar Siz ingliz, nemis, koreys, yapon va boshqa tillarda B2 va undan yuqori darajada so’zlasha olsangiz, IT xizmatlar eksport qiluvchi xalqaro kompaniyalarda ishlash imkoniyatingiz bor. Bugun o‘nlab yirik IT kompaniyalarda 10 mingdan ortiq chet tillarini mukammal biladigan yoshlarga talab mavjud. Shu sababdan xorijiy til sertifikati mavjud bo‘lgan yoshlarimizni loyihada ishtirok etishga taklif etamiz! Quyidagi so‘rovnomani to‘ldirib, o‘zingiz haqingizdagi ma’lumotlarni qoldiring. Biz siz bilan bog‘lanib, IT kompaniyalarga ishga joylashishingizga yordam beramiz! ➡️ Ro'yhatdan o'tish uchun havola - https://forms.gle/qtLZuwGfKidecRJE6
Pubblicato 15 mar
БУГУННИНГ ЎЗИДА ЧЕТ ТИЛИНИ ЮҚОРИ ДАРАЖАДА БИЛАДИГАН МИНГЛАБ ЁШЛАРГА ЭҲТИЁЖ БОР... Кеча Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашиб, шу масалада ёрдам сўради. Афсуски, бугунги кунда ёшларнинг кўпчилигида четга кетиб ишлаш фикри ўрнашиб қолган. Улар ўз Ватани, яқинлари олдида туриб ҳам даромад топиш имкониятлари ҳақида билишмаяпти. Биласиз, бугун хорижий тил халқаро сертификатини олган ёшларнинг имтихон харажатлари Давлат томонидан тўлиқ қоплаб бериляпти, инглиз тилини биладиганларга эса АйТи сертификат олиш харажатлари ҳам 100 фоиз қоплаб бериляпти. Лекин бу имкониятлардан фойдаланаётган ёшлар кўп эмас. Бугун Ўзбекистонга чет элнинг йирик компаниялари кириб келиши учун барча имкониятлар яритилган. Компаниялар юртимизга киришга қизиқиш билдиряпти ва киряпти. Бугуннинг ўзида ана шундай компанияларда фаолият юритиб, 4-5 минг АҚШ доллари миқдорида маош олаётган ёшларимиз бор. "Биз чет мамлакатларга бориб Ўзбекистоннинг АйТи имкониятларини тарғиб қиляпмиз. Улар юртимизга кириб келганидан сўнг эса бизга чет тилларини мукаммал биладиган ёшлар керак. Аҳамиятли томони, АйТи экспорти компанияларда ишлаш учун фақатгина дастурчи бўлиш шартмас, бошқа кўплаб масофадан кўрсатиш мумкин бўлган хизматлар бор Бу жуда имконияти кенг соҳа, ушбу компанияларда ишлаш учун чет тилини билиш, бироз салоҳият ва ҳаракат кифоя", — дея қайд этди вазир. Бугуннинг ўзида чет тилини юқори даражада биладиган 10 минг нафар ёшларга эҳтиёж бор. Йил охиригача бу эҳтиёж 70 мингдан ошиши кутилмоқда. Юқоридагиларни инобатга олиб, Вазир журналистлардан ана шундай имкониятларни ёшлар орасида тарғиб қилишда ёрдам сўради. Агар сизда хорижий тил сертификати мавжуд бўлса ёки атрофингизда шундай ёшлар бўлса уларни қуйидаги сўровномани тўлдириб, ўзлари ҳақидаги маълумотларни қолдиришларини сўраймиз. Биз сиз билан боғланиб, IТ компанияларга ишга жойлашишингизга ёрдам берамиз! ➡️ Рўйҳатдан ўтиш учун ҳавола - https://forms.gle/qtLZuwGfKidecRJE6
Pubblicato 13 mar
Кўпинча информатика ўқитувчилари ҳақида гап кетганда, компьютерни ёқишга деярли рухсат бермаган ўқитувчилар ҳақида эслаймиз… Биз республикамизнинг энг чекка ҳудуди Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги мактабда Информатика фанидан дарс берадиган Свйёра Рўзимова билан айнан шу мавзуда суҳбат қилдик. Нима учун айнан Сайёра опа? Ўтган ҳафта Рақамли таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов билан Хоразмда ўтган Муҳаммад Ал Хоразмий ворислари лойиҳасининг илк таасуротлари ҳақида гаплашдик. “Бу ўқитувчининг ўқувчилари учун қайғураётганини, лойиҳанинг бошидан охиригача ҳар куни ўқувчилари учун елиб-югураётганини кўриб, уни оналардан бири деб ўйладим” - дейди Шуҳрат. Бундай таърифни эшитиб, дарҳол Сайёра опани суҳбатга тортгим келди. Масофа узоқлиги тўсқинлик қилмади, суҳбатни илк бор онлайн форматда ўтказдим. Тупроққалъа жуда чекка ҳудуд, у ерда дастурчиликни ўргатадиган мактаблар ҳали йўқ, ўқувчилар дастурчиликни ўрганиш учун 60 километр узоққа Хазорасп, Урганч шаҳарларига қатнашлари керак. Сайёра опа Янги лойиҳа ўқувчиларига узоққа бормай ўрганиш имконини бераётганини севиниб гапирдилар. Сайёра опада ҳақиқий устоз тимсолини кўрдим. Фанларини ўқувчиларига энг сўнгги тенденцияларда ўргатиш учун Сайёра опа Youtube’да дарслар ўрганишларини, бунинг учун оила аъзоларидан гап ҳам эшитишларини яшириб ўтирмадилар. “Ўқитувчи ўқувчиларга фанини ўргатиш учун энг аввало ўзи фанини севиш керак” - дейди Сайёра опа. Бу ўқитувчига меҳр қўймаслик имконсиз деган хулосага келдим. IT жамият яратишни энг аввало мактабдаги устозларимиздан бошлашимиз зарур. Бунда эса Сайёра опа сингари устозларнинг роли беқиёс. Интервью сизларга ҳам қизиқ бўлади деб ўйлайман. Шундай Информатика ўқитувчиларини билсангиз албвтта отметка қилинг👇
Pubblicato 10 mar
Рамазон тақвими — 2024 «Газета.uz» Рамазон ойи тақвимини эълон қилди. Қидириб қидириб улардан топдим. Сизларга ҳам илиндим.
Pubblicato 7 mar
O‘zbekistondagi eng yirik IT hamjamiyati asoschisi Shavkat Karimov: “Yoshlarimizni juda yaxshi ko’raman, ular juda bilimga chanqoq” Bugun IT Education uyushmasiga O‘zbekistondagi eng yirik IT hamjamiyati asoschisi va rahbari, veb-saytlarni qurish, rivojlantirish va sotish bo‘yicha 20 yildan ortiq tajribaga ega internet tadbirkor, BOLD va Microsoft kabi global kompaniyalarda yuqori darajadagi SEO rollarini bajargan, 25 yildan ortiq umrini xorijda o‘tkazgan IT sohasida xalqaro liderlardan sanalgan Shavkat Karimov tashrif buyurdi. Shavkat Karimovni suhbatga tortdik hamda u bilan zamonaviy yoshlarning muammo va yutuqlari, eng yirik hamjamiyat faoliyati haqida gaplashdik. *** Шавкат Каримов, основатель крупнейшего IT-сообщества Узбекистана: «Я люблю нашу молодежь, она очень тянется кзнаниям» Сегодня основатель и лидер крупнейшего IT сообщества в Узбекистане, интернет-предприниматель с более чем 20-летним опытом создания, разработки и продажи веб-сайтов, занимавший высокие позиции в области SEO в таких мировых компаниях, как BOLD и Microsoft, один из международных лидеров в сфере АйТи посетил Ассоциацию IT Education.
Pubblicato 7 mar
Кун видеоси 👏Молодцы йигитлар! Барака топинглар, жудаям чиройли иш қилибсизлар🤲 Қадрдон ҳамкасбларимни узоқдан бўлса ҳам дарҳол танидим👍🥰
Pubblicato 6 mar
#Kayfiyat_uchun_maxsus 😅Videoda tanigan do’stlaringizni izohlarda belgilab keting! 🗣 Eslatib o’tamiz, hafta davomida qolgan tumanlarda ham oʻquv jarayonlari boshlanadi va Sizlarni xabardor qilamiz. 🚀Telegram |📷Instagram
Hashtags
Pubblicato 4 mar
«Мен қачонлардир карьерамда юқори чўққиларга чиқаётган инсон эдим, лекин нимадандир кўнглим тўлмасди… Оилам ва фарзандларим билан бирга бўлишни, улар билан кўп вақт ўтказишни ҳамда улар билан дунё бўйлаб саёҳат қилишни истардим. Ва айнан шу истакларим мени кетаётган йўлимдан технологияга етаклади”. Бу дунёдаги ТОП-100 етакчи аёллар рўйхатига кирадиган аёл Аюми Мур Аокининг сўзларидан иқтибос эди. Аюми Бош қароргоҳи Парижда жойлашган, 45 мамлакатда фаолият юритадиган Women in Tech халқаро ҳаракати асосчиси ва бош директори. Мазкур ташкилот ва 2025 йилга бориб 100 та давлатга кенгайишни режалаштирмоқда. Миссиянинг мақсади 2030 йилгача STEM соҳаларида 5 миллион аёл ва ёш қизларга кўпроқ имкониятлар тақдим этишдан иборат. Ҳаракат аёлларга кўникмага эга бўлиш, маблағ олиш ва алоқаларни ўрнатишга ёрдам берадиган турли дастурлар, маҳсулотлар ва хизматларни тақдим этиш орқали ушбу мақсадга эришмоқчи. Эндиликда Women in Tech Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Бугун Ўзбекистонда Технология соҳасида аёл ва қизлар улуши кўп эмас. Бу жамиятимиздаги стереотиплар билан боғлиқ. Нима учундир технология соҳаси аёлларники эмас деб ҳисоблашади жамиятимизда. Биз ҳаётимизни технологиялар бошқарадиган давр яқинлашаётган бир вақтда қизларимизни бугунданоқ малакали STEM мутахассисликларини эгаллашлари учун кўмаклашишимиз зарур. Зеро, 75 фоиз иш ўрни технология соҳасида яратилади. Дарвоқе, соҳага кириб келишда ёшнинг мутлақо алоқаси йўқ, дейишмоқда соҳа мутахассислари. Бу йўлда оталар, ака-укалар ҳамда турмуш ўртоқлар, бир сўз билан айтганда эркакларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим. Биз қизларимизга имконият бериш билан бирга технология соҳасида Инклюзив ҳамжамият яратишимиз лозим. “Аёл ҳамма нарсани уддалайди!” Айнан шу сўзлар куни кеча ўтган Women in Tech лойиҳасининг Ўзбекистондаги очилиш тадбирининг асосий шиори бўлди.
Pubblicato 3 mar
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов: “Хоразм вилояти ижобий тажрибасини бошқа ҳудудларимиз ҳам ўрганиши керак Ҳар 10 минг аҳолига АйТи соҳасида банд бўлганлар сони бўйича Хоразм вилояти Тошкентдан ташқари барча ҳудудларимиз орасида биринчи ўринда. Ўтган йили вилоятда АйТи Парк резидентлари сони 2 баробарга, уларнинг хизматлари ҳажми 4 баробарга, экспорти эса 5 баробаргаўсди. Ёшларимизни АйТи орқали юқори даромадли иш билан таъминлаш бўйича Президентимиз топшириқларини тўлиқ тушуниб етган Хоразм вилояти ҳокимияти томонидан нафақат вилоят марказида, балки барча туманларда ҳам замонавий АйТи Парклар ташкил этилганини ушбу роликда кўрсангиз бўлади. Энди уларда Ал-Хоразмий ворислари лойиҳаси бўйича мактаблардан саралаб олинган иқтидорли ёшларимиз инглиз тили ва ахборот технологияларига бепул ўрганиб, юқори малакали мутахассис бўлиб етишадилар. Вилоятлик мутахассислар нафақат чет элга аутсорсга, балки Тошкентдаги компанияларга аутсорсга ҳам ишламоқдалар, масалан Узинфокомнинг катта лойиҳаларини амалга оширадиган филиали айнан Хоразмда фаолият юритмоқда. Маҳаллий стартаплар ҳам бошқа ҳудудларга кенгаймоқда. Хусусан, MAAB Innovation чет элга Data Science йўналишида хизматлар кўрсатишга юқори малакали кадрлар қидириб, бошқа ҳудудларда филиалларини очаётган бўлса, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари учун онлайн навбатга қўйиш тизими MBOS ҳам вилоят автомобиллар хайдовчилари учун қулайлик яратиб, бошқа ҳудудларга ҳам кенгаймоқда. Албатта, бу йилга вилоятда АйТи экспортини ошириш бўйича жуда катта марра белгиланган, бунинг учун ҳар маҳалладан камида 7 тадан С1 даражада чет тилини биладиган мутахассисларни тезроқ тайёрлаш керак бўлади.”
Pubblicato 2 mar
"Ўзингизга бўлган ишонч сизни ҳар қандай мақсадга эриштиради" АйТига кириш учун 100 фоиз АйТи мутахассиси бўлиш шарт эмас. АйТидан мутлақо йироқ одам ҳам бу соҳада ўз ўрнини топиши мумкин. Мен бугун мутлақо бошқа соҳадаги инсонларнинг АйТида муваффақиятли фаолият олиб бораётганига яна бир бор гувоҳ бўлдим. Асл соҳаси юрист, лекин бугун IT Park Uzbekistan'да Экспорт хизматларини ривожлантириш директори лавозимида фаолият юритаётган Махлиё Муксинова IT'да ўз карьерасини бошламоқчи бўлган қизларга ўзининг 3 та маслаҳатини бериб ўтди. Бугун ушбу маслаҳатлар исталган соҳада фаолият юритиш ниятида турган инсонлар учун фойдали бўлади деб ўйлайман. Бугун Рақамли технологиялар вазирлигида Франциянинг «Women in Tech» лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳанинг очилиш маросимида қиз ва аёлларимизга ахборот технологиялари соҳасида ўрнини яхшилаш, ушбу соҳада фаолият бошлашга кўмаклашиш ҳамда соҳада ривожланишлари учун катта туртки бўла оладиган тавсиялар берилди. Бугун қизларимизнинг соҳага бўлган қизиқиши ва эришаётган ютуқлари ўзимга ҳам мотивация бўлдим. Фаолиятим доирасида уларнинг фаолияти билан бирма-бир таништириб бораман.