TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват9,087Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 18 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 25 нояб.

⚖️ Суд – қўрқиб кириладиган эмас, ишониб мурожаат қилинадиган жой бўлиши керак 🇺🇿 Президентимиз томонидан адолатли суд тизимини жорий этишга қаратилган Фармон имзоланди. 🔴 “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова ҳам ушбу фармон аҳамиятини юқори баҳолаб, алоҳида эътибор қаратиш лозим тараф: судларимизга бўлган ишончни қайтариш масаласига урғу берибди. 📰Судьяни кресло учун эмас, қонун учун ишлашга мажбур қиладиган норма ❌ Илгари судьялар ҳар ўн йилда қайта тайинланарди. Табиийки, “вақтим тугаса, яна қоламанми-йўқми?” деган хавотир бўларди. Энди тизим бошқача: аввал беш йил, кейин эса муддатсиз ваколат. ❔Бу нима беради? Судья “кимни хурсанд қилсам ўтиб кетаман?” деб ўйламайди, “қонунга ва виждонимга тўғри келадими?” деб ўйлашга мажбур бўлади. Яъни, кресло эмас, қонун муҳим бўлади. 👤Лавозимга номзод танлашда “танишим бор” эмас, “хақиқатдан арзийди” ишлаши керак ✏️ Туман, шаҳар суд раислари энди ёпиқ эшиклар ортида эмас, очиқ танлов орқали, аниқ мезонлар асосида сараланади. “Ҳалолми?”, “ишини биладими?”, “одоби борми?” – мана шу саволларга жавоб бермай туриб, юқори лавозимга чиқиб бўлмайди. Бу – коррупция, телефон қўнғироқлари, “ўзимизникини қўямиз” деган касалликка жуда катта зарба. 👩Суд тизимига аёлларни кўпроқ киритиш “ҳисобот учун” эмас ⚙️ Яна битта муҳим жиҳат – аёл судьялар улушини камида 30 фоизгача ошириш вазифаси қўйиляпти. Бу “ҳисобот” учун эмас. Одамлар ҳаёти, бола, оила, нафақа, уй-жой, зўравонликка оид ишларни кўриб чиқишда аёлнинг сабри ва инсонпарварлиги жуда катта аҳамиятга эга. Қонун қатъият талаб қилади, лекин ҳар бир иш ортида тирик одам, унинг тақдири туради. Аёл судьялар кўпайса, суд қарорлари ҳам қонуний, ҳам ҳаётийроқ, халқчилроқ бўлади. 🧠Сунъий интеллект, очиқ сайтлар – “инсон омили”га ўрин қолмаслиги керак ⬆️ Фармонга кўра, судьяларни танлаш, лавозимга тавсия қилиш, бўш ўринларни эълон қилиш Кенгашнинг сайтида очиқ туриши шарт. Яна муҳим нарса – судьялар ишини баҳолашда сунъий интеллектдан фойдаланиш режалаштириляпти. Бу нима учун? Чунки инсон омилини, ортиқча аралашувни, “инсон омили”ни минималлаштириш керак. Қарор рақамлар, статистика, қонунга мослик асосида қабул қилинса, “фалончи аралашибди” деган гаплар учун жой қолмайди. 🔴 “Адолат” СДП узоқ йиллардан бери айтиб келаётган “суд мустақил бўлсин, очиқ бўлсин, коррупциядан холи бўлсин, аёллар ўрни кучайсин” деган гаплар давлат ҳужжатига айланди. 📌 Шунинг учунам “Адолат” СДП фракцияси бу Фармонни қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмай, уни халққа тушунтириш, ижросини назорат қилишни ўз вазифаси деб биляпти. 🧑‍🦲@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

336 views

Опубликован 25 нояб.

🟦🟦🟦🟦 СУД МУСТАҚИЛЛИГИ ВА ШАФФОФЛИГИ – АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ Ҳар қандай демократик жамиятда суд ҳокимиятининг мустақиллиги адолат ва қонун устуворлигининг асоси ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, “Адолат” социал-демократик партияси ўзининг сиёсий платформасида доимо судларни инсон ҳуқуқларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш, тизимни коррупциядан холи, очиқ ва шаффоф тузилмага ўзгартириш ғоясини илгари суриб келмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиш билан бирга, соҳадаги тарихий ҳужжат бўлди, десак, янгилашмаган бўламиз. Ушбу Фармон партиямизнинг Сайловолди дастуридаги суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, кадрлар танлашда шаффофлик ва гендер тенглигига эришиш каби устувор мақсадларга тўлиқ ҳамоҳанг эканлиги билан биз учун муҳим аҳамият касб этди. ➡️БАТАФСИЛ Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,050 views

Опубликован 24 нояб.

🟦🟦🟦 Истеъмолчилар ҳуқуқлари кафолатлари таъминланади 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар сарҳисоби ва келгуси йил учун устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритилди. БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

415 views

Опубликован 24 нояб.

🔴🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

347 views

Опубликован 24 нояб.

🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

328 views

Опубликован 22 нояб.

«БИЗНИНГ КУЧИМИЗ - БИРЛИКДА, МУВАФФАҚИЯТ САРИ ЙЎЛИМИЗ - ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИКДА» Бугунги кунда Марказий Осиё ўзига хос барқарор ва бирдамлик минтақасига айланди. Бу қардош халқларнинг азалий орзуси эди. Минтақада нафақат барча соҳадаги масалалар ечилмоқда, балки бугун давлатларнинг сиёсий иродаси ва қардош халқларнинг интилишлари бир-бири билан уйғун ва муштаракдир. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг яқин қўшничиликка асосланган ташқи сиёсатини барча қардош давлатлар раҳбарлари қўллаб-қувватлаб келмоқда. 2018 йилда Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи Маслаҳат учрашувидан кейин ўтган қисқа даврда бу формат ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва барча муаммони амалда тўлақонли ҳал қилиш, имкониятларни бирлаштириш ва энг муҳими, минтақани биргаликда ривожлантиришнинг мустаҳкам институционал асосини ифода этмоқда. 🏢Нуриддин ИСМОИЛОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери 🔴Батафсил «Халқ сўзи» газетасининг 2025 йил 22 ноябрь, 245-сонида Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,140 views

Опубликован 20 нояб.

🟦🟦🟦 Конституция кунига бағишланган нуфузли анжуман бўлиб ўтди Тошкент давлат транспорт университетида яқинлашиб келаётган Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланган «Яхши қонун – халққа ҳурмат ифодасидир» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, мазкур нуфузли анжуман Тошкент давлат транспорт университети, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилди. Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши ва фракцияси раҳбарияти, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, депутатлар, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Конференция кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан маърузалар қилинди. Тадбирда аввалида сўзга чиққан “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова янгиланган Конституциямиз мамлакатимизда адолатли жамият ва фуқаро манфаати устувор бўлган сиёсий-ҳуқуқий муҳитни шакллантиришда миллий тараққиётимизнинг бош мезони эканлигини таъкидлади. Партия раҳбари ўз нутқида Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат сифатидаги мақомига алоҳида тўхталиб, қуйидаги фикрларни билдирди: “Ижтимоий давлат — бу, аввало, жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси учун, унинг ижтимоий келиб чиқиши ва моддий имкониятидан қатъи назар, сифатли таълим олиш, юқори малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ва муносиб меҳнат шароитларига эга бўлишда ҳақиқий тенг имкониятлар муҳитини яратишдир. Бу — мамлакатнинг олтин фонди бўлмиш инсон капиталини ривожлантириш, ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик ва энг муҳими – халқимизнинг қонун ҳимоясида эканлигини ҳис қилиб, эртанги кунга бўлган қатъий ишончини мустаҳкамлашнинг энг олий конституциявий кафолати ҳисобланади”. Шунингдек, маъруза давомида Робахон Махмудова “Адолат” СДП томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Конституциянинг аудиокитоб шакли яратилганини мамнуният билан қайд этди. Партия етакчиси ушбу аудиокитоб тўпламини университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари фойдаланиши учун таълим даргоҳига тақдим этди. Анжуман давомида соҳа мутахассислари ва депутатлар томонидан Конституциянинг жамият ривожидаги ўрни чуқур таҳлил қилинди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партиямиз фракцияси аъзоси Шухрат Якубов Асосий қонунимизнинг ижро этилиши, бу борада эришилган натижалар ва ҳали ишга солинмаган имкониятлар хусусида тўхталган бўлса, Конституциявий суд аъзоси Абдуманноб Рахимов қонун устуворлигини таъминлашда Конституциявий суднинг ролига алоҳида урғу берди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари Бекзод Нариманов парламент назоратининг замонавий механизмлари, хусусан, бу жараёнда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш истиқболлари бўйича таҳлилий маъруза қилди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Шахноза Жолдасова коррупцияга қарши курашишнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда бу жараёнда қонун устуворлигини таъминлаш масалалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тадбирнинг бадиий-маърифий қисмида Конституция ойлиги доирасида талабалар ўртасида ўтказилган “Конституция билимдони” интеллектуал беллашуви ҳамда “Конституция – менинг тасаввуримда” каби ижодий танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

917 views

Опубликован 20 нояб.

#мнения Робахон МАХМУДОВА Экономическая самодостаточность Постановление Президента - важный шаг на пути обеспечения устойчивого экономического роста, повышения благосостояния населения, укрепления продовольственной безопасности. газета «Народное слово» №241 от 20.11.2025 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,020 views

Опубликован 19 нояб.

🟦🟦🟦🟦 УСТУВОР СИЁСАТ: ИЖТИМОИЙ АДОЛАТ ВА ИНСОН ҚАДРИ Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилиши нафақат йил сарҳисоби, балки Янги Ўзбекистон ижтимоий сиёсатининг стратегик йўналишларини белгилаб берган муҳим воқеа бўлди. Биз – социал-демократлар учун мазкур йиғилишда кўтарилган масалалар партиямизнинг бош ғояси – ижтимоий адолатни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадлари билан тўлиқ ҳамоҳанг эканлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тизимли ислоҳотлар натижасида жорий йил бошидан ишсизлик даражаси 4,9 фоизга тушди. Энг қувонарлиси, эҳтиёжманд 302 минг оила камбағалликдан чиқарилди ва йил якунига қадар бу кўрсаткич 6 фоизгача камайиши кутилмоқда. Хусусан, шароити оғир ҳудудларда ҳам 105 минг оиланинг даромадга кириши – бу шунчаки қуруқ рақамлар эмас, балки юз минглаб юртдошларимиз ҳаётидаги реал ижобий ўзгаришлар ифодасидир. Йиғилишда айрим ҳудуд раҳбарларининг масъулиятсизлиги, яратилган имконият ва ресурслардан оқилона фойдаланмаганлиги қаттиқ танқид қилингани Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий сиёсати қанчалик қатъий эканини кўрсатади. Йил бошидан буён 261 нафар масъулнинг лавозимидан озод этилгани бундан буён халқ манфаатлари йўлида бепарволикка асло йўл қўйилмаслигидан далолатдир. Бизнингча, ҳар бир мансабдор шахс ўз вазифасини ҳалол, виждонан бажариши, халқ олдидаги ҳисобдорликни ва Ватан равнақига дахлдорликни теран ҳис этиши шарт. Президентимиз томонидан келгуси йил учун белгилаб берилган устувор йўналишлар партиямиз дастурий мақсадларига уйғун эканлиги билан бизни ғоят руҳлантирди. Хусусан: Биринчидан, 2026 йилда илк бор маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун 20 триллион сўмнинг бевосита вилоятлар ихтиёрига – маҳаллий кенгашлар ва жамоатчилик назоратига берилиши юксак ишонч ва масъулиятдир. Иккинчидан, янги йилдан “Тенг имкон – инклюзив бандлик” лойиҳасининг жорий этилиши ва ногиронлиги бўлган 40 минг юртдошимиз бандлигини таъминлаш мақсад қилингани – ижтимоий адолатнинг ёрқин намунасидир. Уларга 30 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилиши бизни ушбу қатлам манфаатларини ҳимоя қилишда янада фаол бўлишга ундайди. Учинчидан, эҳтиёжманд оилаларга 110 та ижтимоий хизматдан фойдаланиш имкони яратилиши ва оғир вазиятга тушиб қолиш хавфи бор оилалар билан манзилли ишлаш тизими – давлатимизнинг инсонпарвар сиёсати бардавом эканини англатади. Давлатимиз раҳбари: “Улкан мақсадларни маблағи билан бошлаяпмиз”, дея таъкидладилар. Дарҳақиқат, келгуси йилда иқтисодиётга 450 триллион сўм кредит ажратилиши режалаштирилган. Ушбу маблағларнинг манзилли ва самарали ишлатилиши, ажратилаётган имтиёзларнинг ҳар бир эҳтиёжманд хонадонга етиб бориши устидан таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш – “Адолат” СДПнинг барча бўғиндаги депутатлари ва фаоллари учун устувор вазифа бўлади. Шунингдек, иш ўринларини “соядан чиқариш” масаласи, уларини қонунийлаштириш борасидаги ташаббусларда ҳам фаоллик кўрсатишимиз лозим. Зеро, қонуний меҳнат – кафолатланган келажак ва фаровон пенсия таъминотининг асосидир. Мухтасар айтганда, барчамиз бирлашиб, давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифаларни сидқидилдан бажарсак, кўзланган марраларга, албатта, эришамиз. Зотан, Бош Қомусимизда Ўзбекистон ижтимоий давлат сифатида муҳрлаб қўйилган экан, Янги Ўзбекистонда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,030 views

Опубликован 18 нояб.

🟦🟦🟦🟦 🔴🟦🟦 Робахон МАХМУДОВА ЭЛЕКТРОН САВДО ИСТИҚБОЛИ Еттинчи Маслаҳат учрашуви Марказий Осиёдаги давлатлар раҳбарлари ўртасидаги ишонч ва қардошликни мустаҳкамлаб, минтақавий ҳамкорликнинг институционал асосларини яратишга ҳам хизмат қилди. Батафсил «Халқ сўзи» газетасининг 2025 йил 18 ноябрь, 240-сонида ⚖️Расмий саҳифаларимиз

455 views

Опубликован 18 нояб.

🟦🟦🟦 ҒУРУР ВА САДОҚАТ ТИМСОЛИ! Азиз ватандошлар! Қадрли ҳамюртлар! Сизларни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши номидан миллий ифтихоримиз, мустақиллигимиз ва келажакка бўлган ишончимиз рамзи – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун билан самимий муборакбод этамиз! 18 ноябрь — ҳар бир юртдошимиз қалбида Ватанга бўлган меҳр, ғурур ва садоқат туйғулари янада жўш урадиган тарихий санадир. Байроқ — шунчаки рамз эмас. У халқимизнинг асрий орзулари, озодлик йўлидаги курашлари, бугунги бунёдкорлик руҳи ва ёруғ келажакка интилишининг ёрқин ифодасидир. Бугун Янги Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб, мамлакатимизнинг халқаро обрўси тобора юксалиб бормоқда. Нуфузли халқаро минбарларда, дунё ареналарида байроғимиз баланд ҳилпирамоқда. Айниқса, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида ёшларимиз эришаётган улкан ютуқлар шарафига давлатимиз мадҳияси янграб, байроғимиз баланд кўтарилганда, ҳар биримизнинг қалбимиз чексиз ифтихорга тўлади. Партиямиз номи билан ҳамоҳанг бўлган “АДОЛАТ” тушунчаси байроғимизнинг мовий рангида – тиниқ осмон ва обиҳаёт тимсоли сифатида акс этган. Оқ рангдаги поклик ва тинчлик, яшил рангдаги янгиланиш ва табиат уйғунлиги, қизил чизиқлардаги ҳаётий қудрат — буларнинг барчаси биз барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг асосий тамойилларидир. Ушбу муқаддас байроқ остида биз халқчил ва адолатли жамият барпо этиш йўлида бирлашганмиз. У халқаро майдонларда юртимиз шаънини ёдга солиб турса, ёшларимиз қалбига ватанпарварлик уруғини экади. Қадрли дўстлар! Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилаймиз. Юртимизни ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини янада юксалтириш йўлидаги эзгу ишларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин! Мустақиллигимиз ва ғуруримиз тимсоли бўлган байроғимиз доимо баланд ҳилпирайверсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,730 views

Опубликован 17 нояб.

🔴🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

319 views
12•••5•••10•••151617181920•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384