TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват10,966Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 19 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 17 нояб.

🟦🟦🟦 Ердан оқилона ва самарали фойдаланилади Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласида илгари сурилган устувор йўналишлар муҳокама қилинди. Депутатлар ушбу мақолани нафақат минтақавий ҳамкорликни институционал асосда чуқурлаштиришга қаратилган стратегик ҳужжат, балки узоқни кўзлаган амалий сиёсий концепция сифатида юқори баҳоладилар. Шундан сўнг, фракция аъзолари “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. 🔴БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

369 views

Опубликован 17 нояб.

🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

298 views

Опубликован 17 нояб.

🟦🟦🟦🟦 Қардошлик алоқалари минтақамизда стратегик ҳамкорлик асосини мустаҳкамламоқда Яширишга ҳожат йўқ, сўнгги ўттиз йилликда Марказий Осиё халқаро муносабатларининг эволюцияси ҳар доим ҳам барқарор ва очиқ мулоқот асосида кечмади. Айниқса, мустақилликнинг дастлабки йилларида минтақада чегаравий масалалар, сувдан фойдаланиш, транспорт алоқалари, иқтисодий манфаатлар тўқнашуви каби қатор муаммолар сабабли қўшни давлатлар ўртасида маълум даражада ёпиқлик ва узилиш ҳолати юзага келди. Натижада минтақанинг салоҳияти тўлиқ рўёбга чиқиши чекланиб қолганди. Бироқ бугунги кунда Марказий Осиё геосиёсий барқарорлик, иқтисодий ривожланиш ва минтақавий интеграция нуқтаи назаридан янги тарихий босқичга қадам қўймоқда. Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 15–16 ноябрь кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви минтақадаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ йиллик қардошлик ва стратегик алоқаларни янги босқичга кўтаришда тарихий аҳамият касб этди, дейиш мумкин. 🔴БАТАФСИЛ Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

985 views

Опубликован 16 нояб.

#ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ 🎞Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест. 🔴Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️ Расмий саҳифаларимиз

313 views

Опубликован 14 нояб.

🟦🟦🟦 СЕМИНАР-ТРЕНИНГ Депутатлик корпуси партиянинг таянчи, жамият ва давлат билан боғловчи асосий механизми ҳисобланади. Шунингдек, бу мақом нафақат масъулият, балки доимий изланиш, ўз устида ишлаш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни ҳал қилишга доир аниқ принципларни талаб қилади. Шу боис, “Адолат” СДП депутатлари фаолиятида самарадорлик ва интизомни кучайтириш партиянинг устувор масалаларидан бири сифатида белгиланган. Партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳлари аъзолари, партиянинг ҳудудий кенгашлари раислари ҳамда масъул ходимлари учун ташкил этилган сиёсий ўқув семинарида айни шу масалалар эътибор марказида бўлди. Тадбирда депутатлик фаолияти самарадорлигини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳолининг долзарб муаммоларини депутатлик назорати ва жойлардаги партия тузилмалари билан яқин ҳамкорликда ҳал этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

800 views

Опубликован 14 нояб.

🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ Айни дамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, партиянинг ҳудудий Кенгашлари раислари ҳамда ходимлари учун сиёсий ўқув семинари бўлиб ўтмоқда. Унда партия Сиёсий Кенгаши раҳбарияти, Олий Мажлис Сенати вакиллари, маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, партиянинг Марказий ва ҳудудий Кенгашлари фаоллари иштирок этмоқда. Жараённи биз билан кузатиб боринг! 🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

329 views

Опубликован 13 нояб.

🟦🟦🟦🟦 Марказий Осиё бирдамлиги – ижтимоий адолат ва барқарор тараққиёт пойдевори Давлатимиз раҳбарининг “Марказий Осиё янги давр остонасида” мақоласи билан танишар эканмиз, унда минтақавий ҳамкорликнинг янги, юксак босқичга кўтарилаётгани, умумий тақдир ва муштарак келажакни англашга асосланган сиёсий ироданинг ёрқин ифодасини кўрамиз. Мазкур мақолада сўнгги йилларда қўлга киритилган тарихий ютуқлар атрофлича таҳлил қилиниши билан бирга, олдимизда турган улкан мақсад ва вазифалар ҳам аниқ белгилаб берилган. “Адолат” социал-демократик партияси учун давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиёда яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва стратегик шериклик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган прагматик ва қатъий сиёсати доимо алоҳида аҳамият касб этади. БАТАФСИЛ Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,170 views

Опубликован 11 нояб.

🟦🟦🟦🟦 ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА ЯНГИ БОСҚИЧ Куни кеча мамлакатимизда фидойи касб эгалари бўлган тиббиёт ходимлари куни нишонланди. Ушбу байрам арафасида “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги Президент қарорининг қабул қилиниши соҳага эътибор ва ғамхўрликнинг амалий ифодаси бўлди, десак адашмаймиз. Қарорга кўра, тиббиёт тизимида меҳнат қилаётган фидойи шифокорлар учун бир қатор имтиёзлар эълон қилинди. Хусусан, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил фаолият юритган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига таълим контракти суммасининг 30 фоизгача қисми, ипотека кредити олишда дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилиши белгиланди. Бундан ташқари, шифокор ва фармацевтлар йилда бир маротаба республика ҳудудидаги санаторийларга бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўлади. Барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар миқдори икки баробар камайтирилади. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларидан бир гуруҳи билан учрашиб, самимий мулоқот ўтказгани ҳам тиббиёт ходимларига эътиборнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилаётганидан дарак беради. Учрашувда иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, одамларни ишли ва даромадли қилиш, ёшларга замонавий билим ва тарбия бериш, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича ислоҳотлар жадал олиб борилаётгани таъкидланди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

970 views

Опубликован 11 нояб.

Робахон МАХМУДОВА, ТАРАҚҚИЁТНИНГ ИШОНЧЛИ КАФОЛАТИ Президентимиз парламентлараро алоқаларга тўхталар экан, хусусан, АҚШ Сенати ва Вакиллар палатасидаги Марказий Осиё бўйича кокус фаолиятига юқори баҳо берди. Батафсил «Халқ сўзи» газетасининг 2025 йил 8 ноябрь, 230-сонида Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

838 views

Опубликован 11 нояб.

🟦🟦🟦 Касаба уюшмалари тизимида самарали меҳнат қилаётган азиз дўстлар! Сизларни 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий муборакбод этамиз. Бу кун – ҳамжиҳатлик, масъулият ва инсонпарварлик қадриятларига ҳамоҳанг байрам. Таъбир жоиз бўлса, турли соҳаларда меҳнат қилиб, жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимизнинг байрамидир. Сўнгги йилларда юртимизда касаба уюшмалари фаолияти ҳам янги босқичга кўтарилди. Инсон қадрини юксалтириш, меҳнатни муносиб қадрлаш, касбий жараёнларда ижтимоий адолатни таъминлаш давлатимиз сиёсатининг бош мақсадларидан бирига айланмоқда. Касаба уюшмалари нафақат ишчи-ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тузилма, балки мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминловчи куч сифатида ҳам тобора ривожланиб боряпти. Бугун корхона ва ташкилотларда яратилаётган шароитлар, иш жойларидаги хавфсизлик ва соғлом муҳит, меҳнат унумдорлигининг ортиши – буларнинг барчасида касаба уюшмалари фаолларининг ҳиссаси бор. Улар жамоа ичида ҳамжиҳатлик, адолат, ўзаро ҳурмат ва инсон қадрини таъминлаш йўлида тинмай меҳнат қилишяпти. Президентимиз таъкидлаганларидек, “Ҳар бир инсон ўз салоҳиятини эркин намоён этиши учун муносиб шароит яратиш – биз қурмоқчи бўлган янги жамиятнинг асосий белгисидир”. Бу эса касаба уюшмалари зиммасига катта масъулият юклайди. Биз учун жамиятда ижтимоий тенглик ва адолатни қарор топтириш устувор вазифа саналади. Шу боис партиямиз меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаёти ва меҳнатига муносиб муносабатни таъминлашда касаба уюшмалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Азиз фидойилар! Айни кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги нишонланмоқда. Ушбу жараёнда давлатимиз раҳбарининг Сиз, азиз меҳнаткашлар билан учрашганлари ҳам соҳага эътиборнинг рамзий ифодаси бўлди. Зеро, тараққиёт ва ислоҳотлар самарадорлиги меҳнаткашлар кучига таянади. Қолаверса, бугунги шиддатли замонда ижтимоий барқарорликни таъминлаш учун фақат давлат эмас, балки фуқаролик жамияти институтлари, хусусан касаба уюшмалари ҳам масъул. Мана шундай улуғ мақсадлар сари олиб бораётган фаолиятингизда барчангизга куч-қувват, соғлик, янги муваффақиятлар тилаймиз. Ишонамизки, касаба уюшмалари келгусида ҳам юртимиздаги ҳар бир меҳнаткашнинг ишончли таянчи бўлиб қолади. Сизларнинг ташаббусларингиз орқали жамоаларда ҳамжиҳатлик мустаҳкамланади, иш жойларида хавфсизлик ва соғлом муҳит таъминланади, ишчи инсоннинг нуфузи янада юксалади. Байрамингиз муборак бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

4,070 views

Опубликован 10 нояб.

🟦🟦🟦 Фракция йиғилишида бир қатор нормалар юзасидан асосли таклифлар билдирилди 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан назорат қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси обдон муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, пробация институти жазони ўтаб чиққан ёки жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқи устидан самарали назорат ўрнатиш орқали уларни қайта тарбиялаш, жамият ҳаётига қайтиб кириши учун шароит яратиш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олишда самарали восита бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси ҳам айнан жазони ўташдан шартли озод қилинган шахслар устидан самарали пробация назоратини ташкил қилишни такомиллаштиришга қаратилган. БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

452 views

Опубликован 10 нояб.

🔴🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

372 views
12•••5•••10•••15•••1718192021•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384