TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват6,432Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 29 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 26 авг.

Фарғона тиббиётида ислоҳотлар самараси: Электрон навбат ва замонавий ташхислаш имконияти 🔴Фарғона вилоятига сафаримизни кўп тармоқли шаҳар марказий поликлиникасидан бошладик. Зеро, тиббий хизмат сифати юртдошларимизнинг эртанги кунга ишончини таъминлаш, уларда ҳаётдан розилик кайфиятини мустаҳкамлашда муҳим омил ҳисобланади. Ушбу муассасада шифокорлар ва аҳоли учун барча қулайликлар, замонавий шароитлар яратилгани бизни хурсанд қилди. Мамлакатимизнинг устувор мақсадларидан бири ҳам тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш орқали халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашдан иборат. 📌Айниқса, сўнгги 8 йилда амалга оширилган ислоҳотлар сабаб кўп тармоқли марказий поликлиника биноси капитал таъмирдан чиқарилиб, замонавий қиёфага келтирилгани эътиборимизни тортди. Қарийб 400 минг аҳолига олий тоифали шифокорлар томонидан кенг кўламли тиббий хизматлар кўрсатилмоқда. Электрон навбат тизимининг жорий этилиши хизмат сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшгани аҳоли томонидан эътироф этилди. Шунингдек, аёллар ўртасида онкологик касалликларни барвақт аниқлаш бўйича олиб борилаётган тиббий текширувлар жараёни ҳам диққат марказимизда бўлди. Ноёб колоноскопия аппарати мавжудлиги аёллар ўртасида кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони хасталикларини эрта аниқлашда қўл келади. Шунингдек, поликлиникада одам папилломаси вируси текширувлари ҳам йўлга қўйилгани ижобий натижадир. Хизмат сифатини янада яхшилаш юзасидан шифокорлар билан фикр алмашдик, уларга ўз таклифларимизни билдирдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

444 views

Опубликован 26 авг.

Фарғонада Пленум: Ютуқ ва камчиликлар сарҳисоб қилинди 🔴 “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги III Пленуми ўтказилди. Дастлаб, жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар таҳлили юзасидан вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева ҳисобот берди. Таъкидланишича, ҳисобот даврида 2 045 та тадбирлар ташкил этилган ва 81 600 нафар юртдошларимиз қамраб олинган. Жумладан, апрель - “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида 515 та тарғибот тадбири ташкил этилган. Шунингдек, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган 69 та тадбирда 2,5 мингдан ортиқ юртдошларимиз фаол иштирок этган. Ёшлар соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида эса 828 та мактабгача таълим муассасасида 165 667 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилган. Натижада 110 нафар болада яссиоёқлик, 47 нафарида сколиоз касалликлари аниқлангани тадбирлар самарасидан дарак бермоқда. 📌 Ҳисобот даврида партиямиздан маҳаллий Кенгашларга сайланган фарғоналик депутатлар томонидан 81 та депутатлик сўрови юборилиб, уларнинг 85 фоизи ижобий ҳал этилгани айтилди, бундан ташқари, 132 марта мансабдор шахслар ҳисоботи эшитилгани эътиборга моликдир. Тадбирда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирок этиб, маҳаллий партия ташкилотлари ва депутатлар фаоллигини янада кучайтириш юзасидан ўз таклифларини билдирди, йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ўтди. Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Пленум сўнгида партия лойиҳаларни амалга ошириш, аъзолар сафини кенгайтириш ва Сайловолди дастурдаги мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришдаги ташаббускорлиги учун бир гуруҳ фаоллар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

357 views

Опубликован 26 авг.

🔴🟦🟦 🔴 “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Фарғона вилоятига хизмат сафари доирасида дастлаб, Фарғона шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси фаолияти билан танишди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

293 views

Опубликован 26 авг.

Тиббий хизмат сифати — аҳоли саломатлиги омили 🔴 “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раҳбари Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Фарғона вилоятига сафари кўп тармоқли шаҳар марказий поликлиникаси фаолияти билан танишишдан бошланди. Тиббиёт муассасасида яратилган замонавий шароитлар Янги Ўзбекистоннинг халқ саломатлиги йўлидаги устувор мақсадларининг ёрқин ифодасидир. Сўнгги 8 йилда амалга оширилган ислоҳотлар сабаб кўп тармоқли марказий поликлиника биноси капитал таъмирдан чиқарилиб, замонавий қиёфага келтирилгани эътиборга молик. Бугунги кунда 400 минг аҳолига тор доирадаги олий тоифали шифокорлар томонидан кенг кўламли тиббий хизматлар кўрсатилмоқда. Электрон навбат тизимининг жорий этилиши хизмат сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшгани аҳоли томонидан эътироф этилди. 🔴 Робахон Махмудова Қонунчилик палатаси депутати Манзура Салимова, партиянинг Фарғона вилояти кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева ҳамроҳлигида поликлиниканинг замонавий диагностика ускуналари — УЗИ, УТТ, томография, рентген, энцефалография ва холтер-монитор каби жиҳозлар билан таъминланганлик даражасини ўрганди. Шунингдек, аёллар ўртасида онкологик касалликларни барвақт аниқлаш бўйича олиб борилаётган тиббий текширувлар жараёни ҳам кўздан кечирилди. 📌 Поликлиникада аёллар ўртасида кўкрак бези ва бачадон бўйни саратон касалликларини эрта аниқловчи колоноскопия аппарати мавжуд. Шунингдек, поликлиникада одам папилломаси вируси текширувлари ҳам йўлга қўйилгани ижобий баҳоланди. Ушбу тиббий ускуналар ёрдамида жуда кўплаб касалликларни эрта аниқлаш ва аниқ ташхис қўйиш имкониятлари яратилганлиги шаҳар аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишда қўл келади. Партия етакчиси хизмат сифатини янада ошириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

303 views

Опубликован 26 авг.

🗺Партиямиз фаолларидан иборат ишчи гуруҳимиз билан Фарғона вилоятига етиб келдик Кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳудуддаги ижроси билан танишиш, юртдошларимиз билан яқиндан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган масалаларга ечим топиш сафар давомида асосий мақсадимиз бўлади. 📌Шунингдек, соғлиқни сақлаш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, бандлик масалаларида вилоят зиёлилари, масъуллар, партия фаоллари билан мулоқот қилишни режалаштирганмиз. Янги Ўзбекистонни барпо этишда Фарғона тажрибаси, ҳудуд аҳолисининг таклифлари биз учун муҳим. Шу мақсадда маҳалла тизимида меҳнат қилаётган соҳа ходимлари билан ҳам учрашиб, аҳоли турмуш даражасини бевосита жойида ўрганиш кун тартибимиздан ўрин олган. Ҳудуддаги фаолиятимиз тафсилотларни улашиб боришга ҳаракат қиламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

441 views

Опубликован 25 авг.

НУРОНИЙЛАР ТАҚДИРЛАНДИ! Истиқлолимизнинг 34 йиллигини катта ютуқ ва тарихий натижалар билан кутиб олар эканмиз, бу улуғ айём, аввало, ўз меҳнати ва фидойилиги билан бугунги тинч ҳамда фаровон кунларимизга пойдевор қўйган мўътабар отахон-у онахонларимизни эслаш, уларга юксак эҳтиром кўрсатиш учун яна бир имкониятдир. 🔴 “Адолат” СДП ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ўртасидаги ҳамкорлик узоқ тарихга эга. Зеро, ижтимоий лойиҳа ва акцияларимизда ёши улуғ отахон-у, онахонларнинг иштироки тадбирларимиз сифати, амалий аҳамиятини оширади. Жамғарма фаоллари орасида партиямиз аъзолари сони ҳам кўпчиликни ташкил этиши шундан. Бугун “Нуроний” жамғармасида партия ташаббуси билан навбатдаги учрашув ўтказилди. Жамғарма бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абусаид Кўчимов, меҳнат фахрийси Қутбиддин Бурҳонов, таниқли ижодкор Зулфия Мўминова ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашган тадбирда “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова сўзга чиқди. Нуронийларимиз жамиятда ижтимоий адолатни қарор топтириш борасида самарали меҳнат қилиб келишаётгани, уларнинг бой ҳаётий тажрибаси ёшлар тарбиясида муҳимлиги таъкидланди. Ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, меҳнатсеварлиги, жамоатчилик ишларидаги фаоллиги билан юртдошларимизга ўрнак кўрсатаётган бир гуруҳ нуронийлар партиянинг “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди. Тадбир сўнгида келгуси ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Мақсад ва режалар белгилаб олинди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

391 views

Опубликован 25 авг.

Жорий йилнинг 21 август куни имзоланган Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Судьялар олий мактаби негизида Одил судлов академияси ташкил этилганди. Мазкур фармон суд ислоҳотларини изчил давом эттириш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартлар даражасига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросига шу куннинг ўзида киришилгани эътиборга молик. Бугун янгидан ташкил этилган академияда биринчи бор судьяликка номзодлар суҳбат босқичидан ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

359 views

Опубликован 25 авг.

🟦🟦🟦 Рағбат куч беради! Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди. 🔴 Қувонарлиси, улар орасида “Адолат” СДП аъзолари ҳам бор. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент фармонига асосан, партиямизнинг қорақалпоғистонлик фаоли, “Айқулаш” қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли вокал артисти Айимбетова Гулхатша Аймановна “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди. Ушбу эътироф устоз-санъаткорнинг узоқ йиллик самарали фаолиятига берилган муносиб баҳодир. Ромитан туманидаги “Тарнаут” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, партиямиздан туман кенгаши депутати Бозоров Миршодбек Шукур ўғлининг “Келажак бунёдкори” медалига сазовор бўлгани эса ёшларимизга давлат раҳбарининг ишончи, меҳр-эътибори тимсолидир. “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши номидан ҳар икки сафдошимизни юксак давлат мукофотлари билан самимий табриклаймиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

906 views

Опубликован 25 авг.

🟦🟦🟦 Юксак эътироф муборак! Мамлакатимиз тараққиёти йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган соҳа вакилларининг меҳнати муносиб қадрланиши юртдошларимизда янги мақсад ва марраларга интилишини янада мустаҳкамлайди. Мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги арафасида Президентимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, халқимиз турмуш сифатини юксалтириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда алоҳида хизмат кўрсатган фидойи ҳамюртларимиз юксак давлат мукофотларига муносиб кўрилди. 🔴 Тақдирланганлар сафида "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Рахимова Гулнора Хашимовнанинг “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотлангани биз, “Адолат”чиларни ҳам қувонтирди. “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва барча партиядошларимиз номидан сафдошимиз – Гулнора Хашимовна Рахимовани юксак эътироф билан қизғин муборакбод этамиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

868 views

Опубликован 25 авг.

Фармон ижроси: Одил судлов академиясида илк имтиҳон ўтказилди Жорий йилнинг 21 август куни имзоланган Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Судьялар олий мактаби негизида Одил судлов академияси ташкил этилганди. Мазкур фармон суд ислоҳотларини изчил давом эттириш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартлар даражасига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросига шу куннинг ўзида киришилгани эътиборга молик. Бугун янгидан ташкил этилган академияда биринчи бор судьяликка номзодлар суҳбат босқичидан ўтди. Танлов жараёни юқори савияда ташкил этилган бўлиб, номзодларнинг ҳуқуқий билими, касбий салоҳияти ва маънавий-ахлоқий дунёқарашини синовдан ўтказишга қаратилган. Тадбирда давлат органлари ва жамоатчилик вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, тажрибали устоз-судьялар қаторида “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова ҳам иштирок этди. Суҳбат аввалида сўзга чиққанлар адолат ва холислик тамойилларига таянадиган, одил судлов тизимини яратишда мустақиллик йилларидаги ислоҳотлар пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. Жумладан, “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, шунингдек “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонлари миллий суд корпусини янги тараққиёт босқичига олиб чиқиши, соҳани фидойи ва ҳалол кадрлар билан таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди. Суҳбат жараёни йўналишларга бўлинган ҳолда давом этди. Робахон Махмудова иштирок этган жиноят ҳуқуқи шўъбасида республикамизнинг турли вилоятларидан келган судьяликка номзодлар ўз ихтисослиги бўйича билимларини синовдан ўтказишди. Бир сўз билан айтганда, Президент фармонининг илк амалий ижроси ҳаётга татбиқ этила бошланди. Судья кадрлар тайёрлашнинг янги тизими – Одил судлов академияси орқали адолатли, мустақил ва замонавий билимларга эга судьялар корпусини шакллантиришга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

362 views

Опубликован 25 авг.

🎞Фармон ижроси: Одил судлов академиясида илк имтиҳон ўтказилди Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

658 views

Опубликован 24 авг.

🟦🟦🟦 ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ МУБОРАК, АЗИЗ ПАРТИЯДОШЛАР! Эътироф этилган меҳнат, рағбат топган фидойилик келгуси амалий ишлар ва янги ютуқларга етакловчи йўлчи юлдуз кабидир. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлангани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлади. Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан кўп йиллик самарали меҳнати, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси ва ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун кўплаб ватандошларимиз давлатимизнинг фахрий унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланди. Мукофотланганлар сафида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фидойи ва фаол аъзолари ҳам борлиги бизни беҳад мамнун этди. Жумладан, миллий адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир ва таржимон Болтабой Бекметов ҳамда маданият ва санъат соҳасининг жонкуяр вакили, Самарқанд вилояти мусиқали драма театри директори Тугалов Ботир Бахромовичнинг «Шуҳрат» медали билан мукофотлангани барча партиядошларимизни қувонтирди. Шунингдек, ўзининг ёрқин истеъдоди билан халқимиз меҳрини қозониб келаётган, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти Пиязов Акилбек Буркит ўғлининг «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирлангани партиямиз ёшлари учун чинакам ибрат намунасидир. “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва барча аъзоларимиз номидан Сиз, азиз сафдошларни юксак давлат мукофотлари билан чин қалбдан табриклаймиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,050 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••2728293031•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384