TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват8,603Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 28 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 1 сент.

Пойтахтимиздаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида 1-босқичга қабул қилинган курсантларнинг “Ватанга қасамёд” қабул қилишга бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди. 🎞 Жараёндан видеорепортажни юқоридаги лавҳада кўришингиз мумкин👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

447 views

Опубликован 1 сент.

КЕЛАЖАГИМИЗ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА: ЎҒЛОНЛАРИМИЗ ВАТАНГА ҚАСАМЁД ҚИЛДИ Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ўзгача руҳда нишонлаётган улуғ айём кунида партиямиз фаоллари билан ғоятда ҳаяжонли ва фахрли воқеада иштирок этдик. Пойтахтимиздаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг 1-босқич курсантларининг Ватанга қасамёд қабул қилиш маросимида қатнашдик. Ватанга хизмат қилишдек муқаддас бурчни шараф билан адо этишга бел боғлаган ёшларнинг порлаб турган кўзларини, саф тортиб турганини ва ота-оналари юзидаги чексиз ғурурни кўриб, қалбимиз ифтихорга тўлди. Бу йигитларнинг зиммасига нақадар улкан масъулият юклангани, айни пайтда улар танлаган йўл нечоғли шарафли эканини яна бир бор ҳис этиб турдик. Айтиш жоизки, сўнги йилларда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва соҳадаги янгича ёндашувлар натижасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги халққа яқин, замонавий ҳамда ишончли тузилмага айланиб бормоқда. Зеро, юртимиздаги барча ўзгаришларнинг асосий мақсади – Ватан тараққиёти, халқ осойишталиги ва фуқаролар манфаатларини таъминлашдир. Шу нуқтаи назардан, фавқулодда вазиятларда халқимизнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш энг масъулиятли вазифалардан биридир. Шундай экан, бугун Ватанга содиқ бўлишга онт ичган ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этувчи авлоддир. Уларнинг билимли, жисмонан бақувват ва юксак маънавиятли кадрлар бўлиб етишишига ишончимиз комил. Фурсатдан фойдаланиб, барча курсантларни ва уларнинг яқинларини бугунги унутилмас кун билан чин қалбдан табриклаймиз! Ўқиш ва келгуси хизмат фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мард ва жасур ўғлонларимиз доимо омон бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,580 views

Опубликован 31 авг.

🟦🟦🟦 Азиз ватандошлар! Қадрли дўстлар! Айни кунларда аждодларимиз орзиқиб кутган, халқимизга ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини берган улуғ айём – мустақиллигимизнинг 34 йиллигини катта тантаналар билан нишонлаяпмиз. Айнан улуғ Истиқлол боис юртимиз дунёга қайта юз очди. Уч минг йиллик давлатчилигимиз тарихида янги саҳифа очилди. “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” эзгу ғояси асосида нишонланаётган шукуҳли айём муносабати билан “Адолат” СДПнинг бир миллион нафардан ортиқ аъзолари номидан барчангизни самимий муборакбод этамиз. Эришаётган ютуқларимиз замирида мустақиллик берган имкониятлар мужассам десак, асло янглишмаймиз. Айниқса, сўнгги саккиз йилда тарихий ислоҳотлар жадаллашганини алоҳида қайд этиш жоиз. Барча жабҳаларда рўй бераётган улкан ўзгаришлар халқимизнинг эртанги кунга ишончи ва фаровон ҳаётга интилишини мустаҳкамлаяпти. Бугун биз фахр билан айта оламизки, Ўзбекистон янги тарихий босқичга қадам қўйди. Янги таҳрирдаги Конституциямизда белгиланган “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойилини ҳаётимизда тобора аниқроқ ҳис қиляпмиз. Ислоҳотлар самараси олис ҳудудлар, чекка қишлоқларгача етиб бораётгани, албатта, қувонарлидир. Ижтимоий ҳимоя, таълим, соғлиқни сақлаш, гендер тенглик, ёшлар сиёсати, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида эришилаётган натижаларимиз эса янги тараққиёт босқичига дадил қадам қўяётганимиздан дарак беради. Биргина мисол, сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг мутлақо янгича тизими яратилди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” каби механизмлар орқали ҳар йили 540 минг оилага турли кўринишдаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Натижада, 2017-2024 йилларда 3,5 миллион нафардан ортиқ фуқарога моддий ва ҳуқуқий кўмак берилди, 2,2 миллионта янги иш ўрни яратилиб, камбағаллик сезиларли даражада пасайишига эришилди. 2025 йилда давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи, яъни 177,7 триллион сўм маблағ таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя йўналишларига ажратилгани ҳам юртимизда инсон қадри тобора улуғланиб бораётганининг ёрқин ифодасидир. Халқнинг ишончи, саъй-ҳаракатлари ва давлат раҳбарининг сиёсий иродаси билан барпо этилаётган бу пойдевор бизни келгуси муваффақиятлар учун илҳомлантиради. Энди энг асосий вазифа – эришилган ютуқларни асраб-авайлаш, уларни янада бойитиш ва ислоҳотларимизни янги чўққиларга олиб чиқишдир. Комил ишонч билан айта оламизки, меҳнаткаш халқимиз келгусида бундан ҳам улкан марраларга эришади. Мамлакатимиз тараққиёт йўлида янги чўққиларни забт этади. Фурсатдан фойдаланиб, барчаларингизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Ватанимиз мустақиллиги абадий бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,560 views

Опубликован 30 авг.

Поло – гендер тенглик ва соғлом турмуш тарзи тимсоли 🔴 ​Мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги арафасида Ўзбекистон “Адолат” СДП раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ва фаоллар пойтахтимиздаги Жамоат хавфсизлиги университетининг замонавий Поло мажмуасида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар билан танишишди. Спортчиларнинг машғулотларида бевосита иштирок этишди. Спортчилар билан ўтган самимий мулоқотда мамлакатимизда полонинг ривожланиш истиқболлари ҳамда унинг ёшлар, айниқса, хотин-қизлар ҳаётидаги аҳамияти ҳақида фикр алмашилди. ​Таъкидланганидек, “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш устувор вазифадир. Бу борада поло спорти партия ғояларига ҳамоҳангдир. Зеро, у эркаклар ва аёлларнинг бир жамоада, тенг ҳуқуқлилик асосида мусобақалашишига имкон берувчи кам сонли спорт турларидан саналади. ​“Бугунги ташрифимиз рамзий маънога эга”, – деди “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова. – “Поло нафақат жисмоний чиниқиш, балки стратегик фикрлаш, жамоавий ҳамжиҳатлик ва матонатни талаб қилади. Энг муҳими, у гендер тенглик тамойилларига тўла мос келади. Биз хотин-қизларимизнинг ушбу спорт турига кенг жалб этилиши орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятдаги фаоллигини ошириш ва янги марраларни забт этишларига кўмаклашишни мақсад қилганмиз”. ​Учрашув якунида партия ва Поло федерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида полони оммалаштиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

408 views

Опубликован 30 авг.

🟦🟦🟦🟦 Халқ ишончи мустаҳкамланмоқда Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги республикамиз бўйлаб юқори кўтаринкиликда нишонланмоқда. Янги Ўзбекистон боғида ўтказилган тантаналар халқимизнинг байрамона шукуҳини яққол кўрсатиб берди. Унда давлатимиз раҳбари сўзлаган нутқ кўп миллатли Ўзбекистон халқига янги руҳий куч, ғайрат, эртанги кунга ишонч берганини қайд этиш жоиз. Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон инсон қадри устувор бўлган ҳуқуқий давлатдир. Бу, авваламбор, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатли таъминлаш, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун шароит яратиш демак. Мустақиллик йилларида инсон манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида қатор ислоҳотлар амалга оширилдики, бу ҳам бўлса, давлат сиёсатининг халқ иродаси билан ҳамоҳанглигидан далолат беради. Шу билан бирга, сўнгги йилларда бу жараён янада тизимли тус олиб, “Инсон – жамият – давлат” тамойили амалиётга жорий этилди. “Адолат” СДП учун инсон қадри энг устувор масала саналади. Чунки жамиятнинг ҳар бир аъзосига ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун адолатли муҳит бўлса, мамлакат тараққиёти ҳам тўхтовсиз ва барқарор кечади. Шу жиҳатдан биз фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг давлат билан очиқ мулоқотда бўлишини таъминлашга хизмат қиладиган ташаббусларни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Шунингдек, партиямиз ўз Сайловолди дастуридан келиб чиқиб, жамиятда гендер тенгликни таъминлаш ғоясини илгари суради. Қувонарлиси, сўнгги йилларда бу борада ҳам мамлакатимиз улкан ютуқларга эришди. Айниқса, қизларимиз учун берилган имконият ва имтиёзлар сабаб улар ҳам йигитлар билан тенгма-тенг ютуқларга эришмоқда. Олий таълимга қамров 9 фоиздан 42 фоизга етгани ва талабаларнинг 53 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётгани бизни қувонтиради. Президентимиз ўз табригида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди. Суд ишларини рақамлаштириш, соҳада сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш, тизимда инсон омилини камайтириш – адолатли судловга эришиш йўлидаги муҳим қадамлардир. Таъкидланганидек, охирги уч йилда судланган шахсларнинг 70 фоизига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. Уч мингга яқин фуқарога эса оқлов ҳукми чиқарилган. Жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий кирган уч мингдан зиёд юртдошимиз афв этилган. Ушбу рақамлар “Адолат жазолаш билангина эмас, балки ҳақиқатни қарор топтириш, яхшилик сари интилган инсонларга имкон бериш орқали таъминланади” деган эзгу тамойилнинг ҳаётдаги исботидир. Президентимиз ўз нутқида “Бундай тарихий қадамлар вақтинчалик кампания эмас, балки давлат сиёсати даражасидаги узлуксиз жараёндир. Биз “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғоя асосида бу ишларимизни янги, юксак босқичга олиб чиқамиз”, дея таъкидлади. Бу сўзлар халқимизнинг давлат сиёсатига ишончини яна бир бор мустаҳкамлади. Жамият тараққиётига салбий таъсир қилаётган иллатлар ҳам афсуски учраб турибди. Давлат раҳбари қайд этганидек, коррупция, монополия, бюрократия, дабдабабозлик, маънавий таҳдидларга қарши кураш каби ишлар бундан кейин ҳам қатъий давом эттирилиши, бу салбий иллатларга чек қўйилишига ишонамиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,170 views

Опубликован 29 авг.

#Халқ_сўзи_газетаси #Муносабат 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг "ХАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАСМИЗ" сарлавҳали мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди. 📖 Батафсил бу ерда ўқинг ⚖️Расмий саҳифаларимиз

447 views

Опубликован 28 авг.

🟦🟦🟦🟦 ЯХШИ ИНСОН БЎЛИШГА ИМКОН БЕРИШ АДОЛАТДАНДИР Инсон ҳаёти давомида турли синовларга дуч келади. Бу йўлда, афсуски, адашиши, хато қилиши ҳам мумкин. Адолатли жамиятда жазо муқаррарлиги, албатта, таъминланади. Аммо йўл қўйган хатосидан ўз вақтида хулоса чиқарган, ҳаётини янгидан бошлаш орзусидаги инсонга иккинчи имконият берилиши ҳам адолатдандир. Мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарвар сиёсатда бу жиҳатлар инобатга олинган. Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами арафасида давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент фармони шу жиҳатдан инсонпарварлик тамойилларига содиқлигимизнинг амалий ифодаси бўлди. Фармонга кўра, муқаддам жиноят содир этиб, жазога тортилган 523 нафар шахс афв этилди. Бу нафақат жазони ўтаётган инсонлар ҳаётида янги саҳифа очади, балки уларнинг оиласи, фарзандлари ва бутун жамият учун ҳам маънавий аҳамиятга эга. Бинобарин, афв инсоннинг ислоҳ топишига ишонч билдириш, уни соғлом турмуш тарзига ва ижтимоий ҳаётга қайтаришнинг самарали воситасидир. Қолаверса, кечиримлилик халқимизга хос қадрият. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 109-моддаси, 23-банди халқаро доираларда ҳам инсонпарварлик принципнинг тараннуми сифатида олқишланиши бежиз эмас. 🔴 “Адолат” социал-демократик партияси ўз Сайловолди дастурида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда адолат мезонларини мустаҳкамлашга алоҳида урғу берган. Президентимизнинг мазкур фармони айнан шу тамойиллар билан ҳамоҳанг бўлиб, фуқароларни қонун устуворлиги асосида жамиятга қайта интеграция қилишга хизмат қилади. Афв этилган шахсларнинг асосий қисмини аёллар, ёшлар, кексалар ташкил этаётгани эътиборга молик. Хусусан, 45 нафар хотин-қизлар, 31 нафар 60 ёшдан ошган эркаклар, 220 нафар ёшларга ҳаётни янгидан бошлаш, бахтли умр кечириш учун имкон берилмоқда. Бу уларга янги имконият эшикларини очиш йўлидаги амалий қадамдир. Партиямиз фикрича, афв этилган инсонларни жамиятга қайтаришда уларнинг ишга жойлашиши, соғлом турмуш тарзига киришиши ва оила муҳитида муносиб ўрин топиши муҳим аҳамиятга эга. “Адолат” СДП давлатимиз раҳбарининг ушбу инсонпарвар қарорини тўла қўллаб-қувватлайди ва уни жамиятда ислоҳотлар натижаси, инсонпарварлик ғояларини янада мустаҳкамлайдиган сиёсий ирода сифатида баҳолайди. Ишонамизки, афв этилган шахслар ҳам бундан кейин соғлом ҳаёт сари интилиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадилар. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

803 views

Опубликован 26 авг.

🔴 Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ҳар ойнинг сўнг­ги ўн кунлигини ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказади. Мақсад — жойлардаги долзарб муаммоларни манзилли ўрганиш, сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш, амалий ва барқарор ечимларни ишлаб чиқишдан иборат. 🗣Шу боис, айни кунларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ана шундай мақсадли ва манзилли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

506 views

Опубликован 26 авг.

Ўрганишларимиз давомида Фарғона давлат университети қошидаги талабалар турар жойида бўлиб, уларга яратилган шароитлар билан танишдик. Ёшларга яратилган ҳар бир имконият – юртимиз тараққиётига қўшилган ҳисса эканига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Талабалар учун бу каби замонавий ётоқхоналарнинг барпо этилиши, уларнинг ахборот-ресурс маркази, спорт-соғломлаштириш заллари, маънавият хонаси, театр студияси, ошхона ва бошқа қулайликлар билан таъминлангани ёшларимизга нафaқaт билим олиш, балки ўз иқтидор ва истеъдодини ривожлантириш учун ҳам имконият яратади. Айниқса, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган талабалар учун ижтимоий ҳимоя механизмларининг жорий этилгани қувонарли ҳол. Бу каби ғамхўрликлар “Адолат” социал-демократик партиясининг Сайловолди дастурида белгиланган устувор мақсадларга ҳам тўлиқ мос келади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

462 views

Опубликован 26 авг.

Ёшларга яратилган ҳар бир имконият – юрт тараққиётига қўшилган ҳисса 🔴 “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона давлат университетида бўлиб, 8-сонли талабалар турар жойида яратилган шароитлар билан танишди. Юртимизда талабалар учун зарур шароитлар яратиш, хусусан, уларни зарур шароитларга эга ётоқхона билан таъминлаш борасида хайрли ишлар амалга ошириляпти. Замонавий талабалар турар жойини барпо этиш бўйича бошланган амалий ишлар Фарғонада ҳам ўз натижасини бераётгани қувонарлидир. Бинода ахборот-ресурс маркази, спорт-соғломлаштириш заллари, маънавият хонаси, театр студияси, кир ювиш ва ошхона каби барча қулайликлар мавжуд. Шунингдек, талабаларни онлайн ариза орқали жойлаштириш тизими жорий этилгани эътиборга молик. – Университет қошидаги ётоқхоналар сони 11 тага етиб, 4711 нафар талабани турар жой билан таъминлаш имконияти яратилди, – дейди университет биринчи проректори Зокиржон Раҳимов. – Бу ёшларимизга бўш вақтидан унумли фойдаланиш, ўз иқтидор ва истеъдодини ривожлантириш, қўшимча машғулотлар орқали билимини мустаҳкамлаш имконини беради. Ижтимоий ҳимоя механизмлари, айниқса, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд талабаларга қулайлик яратиш ҳам эътибордан четда қолмагани ижобий баҳоланди. Робахон Махмудова таълим соҳасидаги бу каби ғамхўрликлар партия Сайловолди дастурида белгиланган устувор мақсадларга тўлиқ мос эканини таъкидлади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

426 views

Опубликован 26 авг.

“Ёдгорлик” атлас фабрикаси: Малоҳат ва маҳорат маскани Марғилон азалдан ҳунарни санъат даражасига кўтарган қўли гул усталар юрти бўлиб келган. Бу шаҳар хотин-қизлари ақл ва заковатда, ишбилармонликда ҳам маълум ва машҳур. Марғилонлик аёлларда Кумушбибига хос малоҳат, Офтобойимга хос донишмандлик кўзга ташланади. Сафаримиз давомида шундай зебо хотин-қизлар меҳнат қилаётган “Ёдгорлик” атлас фабрикасида бўлдик. Тарихи бир асрга туташган корхонада 100 нафардан ортиқ ходимлар доимий иш билан банд, улар яратаётган маҳсулотлар ўзимиздан ортиб, хорижий бозорларни ҳам забт этаётгани қувонарлидир. Улар билан суҳбат жараёнида амин бўлдикки, фабрика фаолияти UNESCO томонидан эътироф этилгани, аёллар ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳуқуқлари борасидаги илғор тажрибаси халқаро телеканаллар орқали ёритилгани бежиз эмас экан. Зеро, бу ерда эллик йиллик тажрибага эга Иноятхон Охунова, Сабохон Юсупова, Исохон Иброҳимов каби устозлар ёшларга бош бўлиб, меҳнат қилишяпти. Улар билан сермазмун суҳбат қурдик. Фикр ва таклифларини тингладик. Ҳудудларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш борасидаги бу каби хайрли ишлар жамиятимизнинг умумий тараққиёти учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

445 views

Опубликован 26 авг.

#Vatan_uchun_millat_uchun_xalq_uchun! Xalq bilan hamnafasmiz Davlat mustaqilligi, avvalo, xalqimizga o‘z taqdirini o‘zi belgilash huquqini bergan ulug‘ ne’matdir. Istiqlol sabab, yurtimiz dunyoga qayta yuz ochdi. Uch ming yillik davlatchilik tariximizda yangi sahifa ochildi. Inson qadrini ulug‘lash, huquq va manfaatlari ustuvorligini ta’minlashga barcha sa’y-harakatlar yo‘naltirildi. 🔴BATAFSIL 🏢Veb-sayt📱Telegram📱Facebook📱YouTube📱Instagram📱X🔴ParlamentTV_RADIO 🔹Yoshlar parlamenti

349 views
12•••5•••10•••15•••20•••252627282930•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384